Хитойда уч кундан бери бўрон кузатилмоқда
ХХР Миллий метеорология маркази якшанба куни кучли шамол туфайли яна “тўқ сариқ” огоҳлантириш эълон қилди.
👉 https://effect.uz/6361
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍10
Тожикистонда содир бўлган зилзила қанча талафот етказгани очиқланди
13 апрель куни содир бўлган зилзила оқибатида Тожикистоннинг Рашт ва Тожикобод вилоятларида 94 та тураржой биноси тўлиқ вайрон бўлди. Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Маълумотларга кўра, 200 тадан ортиқ қўшимча бинолар, жумладан, мактаб, тиббиёт пунктлари, чойхоналар вайрон бўлган ёки шикастланган. Рашт вилоятининг ўзида 40 та тураржой биноси вайрон бўлган, яна 5 таси қисман шикастланган. Тожикободда эса 54 та уй тўлиқ, 45 таси қисман, яна 61 та бинога эса кичик зарар етган.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон топшириғига кўра, мамлакат бош вазири ўринбосари Сулаймон Зиёзода бошчилигида махсус ҳукумат комиссияси тузилди. У вазиятни ўрганиш, етказилган зарарни баҳолаш ва зилзилалар оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистонда зилзилалар давом этмоқда
Тожикистон шимоли-шарқида кеча, 13 апрель куни содир бўлган зилзила оқибатида Рашт ва Тожикобод туманларида 94 та тураржой биноси бутунлай вайрон бўлган. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар қўмитаси хабар бермоқда.
“Яна ўнлаб бинолар қисман ва кичик зарар кўрди. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган”, дейилади қўмита баёнотида. Уштурпаст қишлоғида уч ёшли бола ҳалок бўлган – у қулаган уй девори остида қолган.
Зилзила марказида зилзила кучи 5-6 баллни, Душанбеда 3 баллга яқинни ташкил этган.
Муаллиф: Камола Қурбонова

👍7👎1🔥1
Ўзбекистонда гилам ишлаб чиқариш ҳажми ошган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–февраль ойларида йирик корхоналар томонидан 929,5 минг м² гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь–февраль):
2023 йил — 630 минг м²;
2024 йил — 900,1 минг м²;
2025 йил — 929,5 минг м²;
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–февраль ойларида йирик корхоналар томонидан 929,5 минг м² гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,4 минг м²га кўпайган.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь–февраль):
2023 йил — 630 минг м²;
2024 йил — 900,1 минг м²;
2025 йил — 929,5 минг м²;
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Доллар курси бироз пастлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,77 сўмга тушди ва 12 969,56 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 10,96 сўмга пастлаб, 14 768,44 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 2,58 сўмга ошди ва 157,09 сўмни ташкил қилди.

👍4
Судьялар олий мактабининг архив мудири 5 минг доллар пора билан ушланган. Бироқ унинг жиноий хатти-ҳаракатлари хизмат вазифаси билан боғлиқ эмас – Судьялар олий кенгаши
Судьялар олий кенгаши ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби мансабдори пора билан қўлга олингани ҳақида хабарлар турлича талқин қилинмоқда. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Дарҳақиқат, Судьялар олий мактабининг архив мудири лавозимида (0.5 ставкада) ишлаб келган А.С. муқаддам судланган шахсга нисбатан қўлланилган жазонинг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қисмини танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича тарқатилаётган айрим хабарлардаги қўлга олинган шахс ушбу муассаса мансабдори ва унинг жиноий хатти-ҳаракатлари хизмат вазифаси билан боғлиқ эканига оид таъкидлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

👍6👎1
"Leapmotor" машиналари Ўзбекистонда муаммосиз сотилишига рухсат берилди
Маълумки, Ўзбекистонда Хитойнинг Leapmotor бренди остидаги енгил автомобилларни сертификатлаш учун аризалар қабули тўхтатилган эди. Бунга шу брендга тегишли С16 автомобилида аниқланган камчилик сабаб сифатида келтирилганди.
Олиб борилган ўрганишлар ва музокаралар натижасида эндиликда Ўзбекистон ҳукумати "Leapmotor" машиналарининг Ўзбекистонда муаммосиз сотилишига рухсат берди.

👍16
Жамиятимизнинг кўринмас қаҳрамонлари
Ҳар тонгда кўпчилик ҳали уйғонмаган бир вақтда шаҳар кўчаларида ҳаракат бошлаб, тинимсиз ишлаётган инсонлар бор. Улар — кўча тозаловчилар. Уларнинг меҳнати кўринмасдек туюлиши мумкин, бироқ айнан шу фидойи инсонлар туфайли биз тоза, тартибли ва чиройли шаҳар муҳитида яшаяпмиз.
👉 https://effect.uz/6362

👍24
Тошкент вилоятидаги МЧЖга нисбатан солиқ органлари томонидан техник носозлик туфайли қўлланилган маъмурий жарима бекор қилинди
Вакил Девонига Ўртачирчиқ туманида рўйхатдан ўтган “БХ” корхонаси бош ҳисобчиси мурожаат қилиб солиқ органлари томонидан унга нисбатан қўлланилган 3 млн 750 минг сўм маъмурий жаримани бекор қилишда амалий ёрдам сўраган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида хақиқатдан ҳам корхона томонидан мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботлар белгиланган муддатда тақдим этилган бўлсада, мурожаатчига нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб туман солиқ органи раҳбарининг 2025 йил 6 мартдаги қарори билан маъмурий жарима қўлланилгани маълум бўлди.
Вакил Девони ва солиқ органинг юқори турувчи ташкилоти вакиллари иштирокида ҳолат ўрганиб чиқилиб, хақиқатдан ҳам дастурдаги техник носозлик туфайли корхона бош ҳисобчисига нисбатан ноқонуний маъмурий жарима қўлланилган деган тўхтамга келинган.
Натижада Вакил Девони томонидан солиқ органига юборилган кўрсатма хатига асосан солиқ бошқармасининг жорий йил 11 апрелдаги қарори билан қуйи солиқ органининг 6 мартдаги қарори бекор қилиниб корхона бош ҳисобчисига қўлланилган маъмурий жарима бекор қилиниши таъминланган.

Президент халқаро туризм марказининг мастер-режасини кўриб чиқди
Шавкат Мирзиёев “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг мастер-режаси тақдимоти билан танишди.
👉 https://effect.uz/6363
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Шавкат Мирзиёев “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг мастер-режаси тақдимоти билан танишди.
👉 https://effect.uz/6363
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍40👎1
Тележурналист Рамина Ягафарова ўлими бўйича икки шифокор жиноий жазога тортилди
«Doctor Servis» МЧЖга қарашли хусусий клиника шифокори Рамина Ягафаровага нисбатан нотўғри ташхис қўйгани маълум бўлди. Тележурналистга нотўғри дори воситалари ҳам қўлланган.
Шифокорлардан бирининг “ўз касбига бепарволик ва виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида” бемор 12 соат вақт мобайнида қаровсиз қолиб кетган.

👍9😢6👎1
Ўзбекистоннинг Босния ва Герцеговинага биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Босния ва Герцеговинага тайинланган биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов ушбу давлат Президиуми раиси Желка Свияновичга ишонч ёрлиғини топширди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Тадбир чоғида Ўзбекистон ва Босния ва Герцеговина ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
«Босния ва Герцеговина етакчиси Желка Свиянович Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини юқори баҳолади», дейилади агентлик хабарида.

Китоб тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Қашқадарё вилоят Китоб тумани Ички ишлар бўлимига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, Китоб тумани ҳокимиятида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, Тоиров Фаррух Саломович Китоб тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.
Тоиров мазкур тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шавкат Мирзиёев туризм ва бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди
Президент лойиҳаларнинг ҳуқуқий, молиявий жиҳатлари ҳамда инфратузилма масалаларини ҳар томонлама ўйлаб, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
👉 https://effect.uz/6364
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент лойиҳаларнинг ҳуқуқий, молиявий жиҳатлари ҳамда инфратузилма масалаларини ҳар томонлама ўйлаб, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
👉 https://effect.uz/6364
Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥50👍34
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мушукча қутқариб олинди
Куни кеча, Бухоро вилояти ФВБга «112» тизими орқали, Бухоро шаҳар Қ.Муртазоев кўчасида жойлашган уйлардан бирининг юқори қисмига мушукча чиқиб олиб, туша олмаётганлиги кўрган инсонлар томонидан мушукни туширишда амалий ёрдам кераклиги бўйича хабар берилган.
Хабарга кўра, ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, мушукчани хавфсиз пастга олиб тушган ва эгасига топширишган.

👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 50-100 йилликда сув билан боғлиқ муаммо бўлмайдими?
Ўзбекистон қанча кўп электр энергия ишлаб чиқарса, охирги 50-100 йилда сув билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштиришимиз мумкин?
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон қанча кўп электр энергия ишлаб чиқарса, охирги 50-100 йилда сув билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштиришимиз мумкин?
"Биз қишда тожик ва қирғиз мамлакатларига электр энергия экспорт қилсак, улар ёзда бизга сув ва электрни беришади. Бизда ИЭСларимиз газ ресурси билан ишлайди, электр орқали иқтисод қилинган газни омборларда сақласак, қишда газ билан боғлиқ муаммолар ҳал бўлиши мумкин", дейди ГМИТИ Амалий иқлимшунослик лабораторияси мудири PhD Эркин Абдулаҳатов.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Leapmotor»га шартли равишда автомобилларни сотишга рухсат берилди – Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси
Март ойида “Leapmotor C16” автомобилларида аниқланган номувофиқликлар сабабли сертификатлаш жараёни вақтинча тўхтатилган эди.
7 апрель куни Хитой компанияси вакиллари “ЎзТест”га ташриф буюриб, муаммо муҳокама қилинган.
14 апрель куни 2 та C16 автомобили қайта синовдан ўтказилди ва БМТнинг 10-сон қоидасига мувофиқ деб топилди.
Шундан сўнг “Leapmotor” компаниясига шартли равишда республикада ушбу авто воситаларни муомалага чиқаришга рухсат берилган.
Шартлар қуйидагилардан иборат:
➖ Камчиликлар аниқланса, уларни бартараф этиш ва зарарни қоплаш учун Ўзбекистондаги расмий вакилни белгилаш;
➖ Турини маъқуллаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
➖ Ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиш ва баҳолаш мажбуриятини олиш.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Март ойида “Leapmotor C16” автомобилларида аниқланган номувофиқликлар сабабли сертификатлаш жараёни вақтинча тўхтатилган эди.
7 апрель куни Хитой компанияси вакиллари “ЎзТест”га ташриф буюриб, муаммо муҳокама қилинган.
14 апрель куни 2 та C16 автомобили қайта синовдан ўтказилди ва БМТнинг 10-сон қоидасига мувофиқ деб топилди.
Шундан сўнг “Leapmotor” компаниясига шартли равишда республикада ушбу авто воситаларни муомалага чиқаришга рухсат берилган.
Шартлар қуйидагилардан иборат:
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😢4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Диққат! EFFECT.UZ катта синов остонасида… Кенгаш билан судлашадиган кўринамиз. Бу жараён қизиқ бўлади — танқидий мақола учун EFFECT.UZ жавобгарликка тортилмоқда Жамоатчилик бирлашадиган вақт… Telegram I Facebook I YouTube I Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу Президентнинг очиқлик сиёсатига мутлақо зид – EFFECT.UZ Судьялар олий кенгаши билан судлашяпти…
Effect.uz’да судьялар фаолиятига оид танқидий материаллар эълон қилингач, Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров тақдимномасига асосан, сайт раҳбари Акмал Эшонхоновга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар судга оширилган. Иш 14 апрель куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида судья Жаҳонгир Саидов томонидан кўриб чиқилди.
Судья суд мажлисини очиқ деб эълон қилган, аммо жараёндан фото, видео олиш ҳамда аудио ёзиб олиш тақиқланди. Адвокатлар томонидан илтимоснома киритилмасидан олдин бундай қарорга келингани судланувчи ҳимоячиларида судьянинг мазкур ишни холис кўриб чиқишига шубҳа уйғотди ҳамда улар судьяни алмаштириш бўйича раддия берди. Бироқ судья адвокатларнинг раддиясини асоссиз равишда рад этган.
Суд мажлисида Акмал Эшонхоновнинг кўрсатмалари тингланган. У нашрда чиққан икки мақолани ўзи ёзмагани, унинг судга берилиши Президентнинг очиқлик сиёсатига зид эканини, муаллиф кимлигини ошкор қилолмаслигини айтган. Суд ишга оид ҳужжатлар етарли эмаслиги сабабли 16 апрелгача танаффус эълон қилди.
Видеолавҳани YOUTUBE'да томоша қилинг

👍37😢5🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган шахс қамоққа олинди
Фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎21👍1
СОК раиси Холмўмин Ёдгоров ваколат доирасидан четга чиқмаяптими?
Журналист ёки блогерлар қайсидир суд қарори ёки судьянинг хатти-ҳаракатини танқид қилса, Судьялар олий кенгаши дарҳол уларни судга босим ўтказиш ва суднинг фаолиятига аралашишда айблайди. Бунга жуда кўп марта гувоҳ бўлганмиз.
Лекин билдирилган фикр учун СОК оммавий ахборот воситаси вакилини жавобгарликка тортишни сўраб, прокуратура идорасига киритган тақдимномага кўзим тушмаган экан.
Яқинда Кенгаш раиси Х.Ёдгоров EFFECT.UZ устидан Бош прокуратурага киритган тақдимномани ўқиб қолдим. Тақдимнома "....мақола чоп этилиб, унда СОК, раҳбари ва аъзоларининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи, бирон-бир ҳуқуқий асосга эга бўлмаган маълумотлар баён этилган" жумлалари билан бошланган ва "Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддасига асосан EFFECT.UZ хатти-ҳаракатларида Кенгаш раҳбари ва аъзоларини обрўсизлантириш ҳамда Кенгаш фаолиятига салбий таъсир ўтказишга қаратилган ҳолатлар мавжудлиги сабабли мақола муаллифининг хатти-ҳаракатига қонуний баҳо бериш сўралади" деган гап билан якунланган.
Қизиқиб, Х.Ёдгоров ўзининг тақдимномасида асос сифатида кўрсатган ўша қонуннинг 18-моддасини очиб кўрдим. Унда Кенгаш раисида иккита ҳолат, яъни судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидангина прокуратура органларига тақдимнома киритиш ваколати кўзда тутилган экан.
Лекин тақдимномани бир неча маротаба ўқиб чиқиб ҳам ундан EFFECT.UZ нашри мана бу ҳаракати билан, фалон «судьянинг дахлсизлигини бузди ёки одил судловга аралашди» деган жумлалар кўринмади.
Шунда эсимга биринчи келган ҳолат, раис Х.Ёдгоров ваколатлари доирасидан четга чиқмаяптими, қонунни бузмаяптими деган фикр бўлди.
Айтингчи, СОК раиси Х.Ёдгоров шахсан унинг ўзини танқид қилган ОАВ устидан Бош прокуратурага тақдимнома киритиши қанчалик қонуний!? У ўзини ҳақоратланган ё туҳмат қурбони бўлган деб ҳисобласа, сизу бизга ўхшаб, Ички ишлар идораларига мурожаат этиши керакмасми?

👍23🔥1