Йўлдош Эшбекка икки хонали уй совға қилинди
Туркий дунёнинг катта шоири — Йўлдош Эшбекка икки хонали уй совға қилинди. Бу ҳақда Фарруҳ Жабборов ўз телеграм саҳифасида ёзди.
Унда айтилишича, “Академнашр” нашриёти Йўлдош Эшбек таржимаси билан чиққан “Турк шеърияти антологияси”нинг 690 донасини хайрия учун ажратган. Шу пайтгача мисқоллаб йиғилган сумма 90 миллион сўмга яқинлашган. Яхшилар кўмагида Йўлдош аканинг соғлигига кўмак берилган, Дори-дармон билан таъминлаб турилибди.
дейди у.
Маҳмуд Намозов ҳам бунга алоҳида ҳисса қўшган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

«Улар орасида тадбиркор Марат Ҳамдамов ҳаммадан ўзиб кетди (лекин бошқалар шу билан бўлди, дея қўл силтаб кетмаслигидан умидворман). Кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Йўлдош Эшбекка “Сергели сити” мажмуасидан икки хонали уй ҳужжатлари топширилибди. Эшитиб бехад хурсанд бўлдим. Насиб этса, сентябр ойида шоирни оиласи билан бирга янги уйга кўчириб ўтказамиз»,
дейди у.
Маҳмуд Намозов ҳам бунга алоҳида ҳисса қўшган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Ҳудудларда сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди
Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ўтказилган тезкор тадбирда туманда фаолият юритувчи “Х.Ф.” хусусий корхонасига тегишли дорихона кўздан кечирилганда, 65 турдаги сифати кафолатланмаган, 35 турдаги яроқлилик муддати ўтган ҳамда 100 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ўтказилган тезкор тадбирда туманда фаолият юритувчи “Х.Ф.” хусусий корхонасига тегишли дорихона кўздан кечирилганда, 65 турдаги сифати кафолатланмаган, 35 турдаги яроқлилик муддати ўтган ҳамда 100 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Э. фуқаро И.А.га 1 000 дона “Бензонал 100мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 2,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Зомин туманида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро М.Н. фуқаро М.Х.га 12 қути кучли таъсир қилувчи дори воситасини 7,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шароф Рашидов туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.С. 55 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 13 млн сўмга сотишга келишиб, келишилган пуллардан 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Андижон вилояти иқтисодиётини ривожлантириш режалари тақдимот қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида 2025 йилда эришилиши режалаштирилган асосий мақсадларга оид тақдимот билан танишди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида 2025 йилда эришилиши режалаштирилган асосий мақсадларга оид тақдимот билан танишди.
Жорий йил биринчи чорагида инвестиция лойиҳалари самарасида ҳамда тижорат банклари иштирокида 77 минг нафар фуқаро иш билан таъминланган.
Умуман, 2025 йилда 5 миллиард 700 миллион долларлик 166 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу орқали 31 мингта иш ўрни очилади. 31 турдаги янги маҳсулот олиш йўлга қўйилиб, 1,5 миллиард долларлик экспорт имконияти яратилади. Корхоналарни барқарор энергия билан таъминлаш учун 65 мегаватт янги қувватлар барпо этилади.
Бу ишларни давом эттириб, йил якунига қадар умумий 305 минг нафар аҳолини даромадли иш билан таъминлаш мақсад қилинган.
Тақдимотда иқтисодиётни диверсификация қилиш, саноатни ривожлантириш, янги технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 2025 йилда иқтисодий ўсиш суръати 5,5 фоизга етиши кутилмоқда.
Президент мутасаддиларга лойиҳаларни ўз вақтида бажариб, аҳолини даромадли иш билан таъминлаш, ишсизларни касбга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍27👎4
Ўзбекистонликларнинг БАА ҳудудидаги ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилади
Жорий йил 15 апрел куни бўлиб ўтган Парламент Қуйи палатаси депутатлари мажлисида «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2024 йил 27 сентябр) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Жорий йил 15 апрел куни бўлиб ўтган Парламент Қуйи палатаси депутатлари мажлисида «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2024 йил 27 сентябр) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Депутатлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланаётгани, хусусан, бугунги кунга қадар давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро доирада экстрадиция, жиноят ишларида ўзаро ёрдам, ҳаво қатнови, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, икки томонлама даромад солиғидан озод қилиш, фан ва техника ва бошқа соҳаларда 31 та ҳужжат имзолангани ҳақида тўхталиб ўтди.
Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳасида икки давлат ўртасидаги фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга қаратилган ҳамкорликни йўлга қўйиш, бир томон фуқароларини бошқа томон ҳудудида унинг фуқаролари билан бир хилдаги ҳуқуқий ҳимояга эга бўлиш, фуқаролик ва иқтисодий масалаларда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ушбу томон фуқаролари учун белгиланган шартларда мурожаат қилиш ҳуқуқи билан таъминлаш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, икки давлат аҳолисининг фуқаролик ва иқтисодий муносабатларида вужудга келиши мумкин бўлган низоларни ҳал этиш ва суд ҳужжатларини тан олиш каби масалаларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланяпти.
Мазкур Битим Ўзбекистон билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки давлат ўртасидаги фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Мазкур битим БАА делегециясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 2024 йил 17 сентябр куни Тошкент шаҳрида имзоланган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон шаҳрида яна бир сифатсиз қурилиш ишлари тўхтатилди
Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари тафсилотлари
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари тафсилотлари
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Миграция агентлигининг фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланган собиқ раҳбари оқланди
2022 йил 17 мартдан 2023 йил 2 январ, яни қамоққа олингунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигини бошқарган Афзал Ирматов оқланди. У “уюшган гуруҳ аъзолари билан Кореяга кетган фуқаролардан қарийб 14,5 млрд сўм ортиқча маблағ йиғиб олган”ликда айбланганди. Дастлабки инстанция судининг ҳукми билан Ирматов 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 30 июлдаги ажримига кўра, биринчи инстанция суди ҳукмининг Афзал Ирматовга оид қисми ўзгартирилиб, у жиноий ҳодиса юз бермагани сабабли Жиноят кодексининг 243-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбсиз деб топилган ва оқланган. Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан унга 3 йил миграция соҳасида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 180 млн сўм жарима жазоси белгиланган.
Қамоқда сақланган 576 куни тайинланган жазодан чегирилиб, жарима жазоси 93 млн 600 минг сўмга туширилган ҳамда Ирматов дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинган.

👎16👍5😢1
Президент Мирзиёев Андижон вилоятининг ҳудудий саноат ярмаркасини бориб кўрди
Бу ерда 110 та корхонанинг 500 га яқин маҳсулоти намойишга қўйилган. Жумладан, автомобилсозлик, машинасозлик, тўқимачилик, электр техникаси, рақамли технологиялар, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, гулчилик, асаларичилик, балиқчилик ва бошқа тармоқлардаги самарали лойиҳалар тақдим этилган.
Давлат раҳбари вилоятда ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги маҳсулотлар ва илғор ишланмалар билан танишди, уларнинг ташаббускорлари билан суҳбатлашди. Яхши тажрибаларни қўллаб-қувватлаб, юртимиз миқёсида оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.
Қайд этилишича, бу йил 119 та лойиҳа ишга туширилиб, 4 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. Саноат маҳсулотлари экспорти 47 миллион долларга етказилади.

👍29👎6😢1
Истанбулда ўзбекистонлик аёл эрини ўлдиришда гумонланмоқда
Туркия нашрлари Ўзбекистон фуқароси ўз турмуш ўртоғини молиявий муаммолар туфайли чиққан жанжал вақтида ўлдиргани ҳақида хабар тарқатди.
ОАВ маълумотларига кўра, жанжал молиявий муаммолар сабаб юзага келган. Аёл 6 апрел куни турмуш ўртоғини пичоқ билан жароҳатлаб, тез ёрдам чақирган. Эркак шифохонада вафот этган.
Жуфтлик 4 йил аввал турмуш қурган ва бир фарзандли бўлган. Ҳозирда аёл ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, фуқарога адвокат тайинланган ва у ҳуқуқий ёрдам олмоқда.
Айбланувчи аёлнинг холаси томони берилган маълумотларга кўра, марҳум эр рафиқасига мунтазам руҳий ва жисмоний босим ўтказган.

Хитой АҚШ самолётларини сотиб олишни тўхтатди
АҚШ томонидан киритилган 145 % божлар ортидан Хитой ҳукумати ўз авиакомпанияларига Boeing самолётларини сотиб олишдан воз кечишни буюрди, деб хабар қилмоқда Bloomberg.
Шунингдек, авиаташувчилар Америка компанияларидан ҳар қандай ускуналар ва эҳтиёт қисмлар харид қилишни тўхтатиши керак.
Шу билан бирга Хитой ҳукумати Boeing самолётларини ижарага олган авиакомпанияларга ёрдам беради, дейилган хабарда.

👍9👎1