EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бугун кечаси Тошкентда кучли шамол бўлиши кутилмоқда – ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳри ҳудудида кучли шамол бўлиши кутилётгани сабабли қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия қилмоқда.


◾️яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;

◾️кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;

◾️кўп қаватли бинолар балконларида, дереза токчалари ҳамда ташқарисидаги буюмларни имконият бўлса хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;

◾️шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;

◾️бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади.

✅Шунингдек, вазирлик автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Навоий вилоятидаги халқ қабулхонаси

“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” — Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу чуқур мазмунли сўзлари бугунги кунда Халқ қабулхоналарининг фаолиятида бош тамойилга айланган.

Айниқса, ҳар бир ҳудудда фаолият юритаётган Халқ қабулхоналари — бу нафақат мурожаатларни рўйхатга оладиган идора, балки халқнинг ичидаги дарди, муаммоси ва орзуларини эшитадиган, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини англайдиган самимий мулоқот майдонидир.

Бугунги кунда мурожаатларнинг ҳар бири чуқур ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилаётгани, одамларнинг энг оддий, аммо ҳаётий эҳтиёжларига ечим топилаётгани – бу ислоҳотлар марказида инсон қадри турганининг амалий ифодасидир.

Шу маънода, Халқ қабулхоналари аҳоли ва давлат ўртасидаги энг яқин кўприк бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳар бир эшитилган мурожаат, ҳар бир ечим топган муаммо — бу халқ ишончининг мустаҳкамланиши, давлатга бўлган ишончнинг ошишидир.

Президентимиз таъкидлаганидек: “Халқни рози қилиш – энг олий бурчимиздир”. Ана шу бурчни бажаришда Халқ қабулхоналари ҳар куни, ҳар дақиқа эл дарди билан яшамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥38👍5👎2😢1
“Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари ўтказилади

“Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта қуйидаги танловлар ўтказилади:

🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” танлови;

🔹педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида “Касбий маҳорат етакчиси” танлови.

Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:

▪️“Йил ўқитувчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги;

▪️“Касбий маҳорат етакчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги.

Танловлар якунларига кўра ғолиб деб топилган ҳар бир номзод QR-кодли сертификат билан тақдирланади.

Сертификат асосида ғолиблар БҲМнинг 1 400 баравари (525 млн) га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1😢1
Рақобат қўмитаси рекламаларда нархларни хорижий валюталарда кўрсатиш мумкин эмаслигини эслатиб, реклама билан ишловчиларни расман огоҳлантирди

Қўмита хабарига кўра, охирги вақтда ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) рекламаларида нархларни хорижий валюталарда кўрсатиш кенг тарқалаётганлиги кузатилмоқа.

❗️Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, рекламада нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш тақиқланади.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди.


Қонунда истеъмолчиларга — жисмоний ёки юридик шахсларга йўналтирилган реклама учун истиснолар белгиланмаган. Қиймат кўрсаткичларини ўз ичига олган ҳар қандай реклама-ахборотида нархлар сўмда кўрсатилиши керак.

Шу билан бирга, нархларни сўмда кўрсатишга доир талаблар ҳар қандай очиқ реклама-ахборотига, шу жумладан, интернет тармоғида эркин фойдаланиши мумкин бўлган очиқ саҳифага жойлаштирилган ахборотларга ҳам бевосита тааллуқлидир.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси реклама берувчи, тайёрловчи ва реклама тарқатувчиларни расман огоҳлантиради!

Реклама-ахборотида товар (иш, хизматлар) тўғрисида маълумотларни хорижий валютада кўрсатилиши реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишига олиб келади ҳамда тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мағфиратга эришиш учун осийликдан тавба қилиш керак. Тавба – қайтиш деганидир

Қамоқхона... Номини эшитишингиз билан этингиз жимирлайди, тўғрими? Ёмонликларнинг, разолатларнинг, қабоҳатларнинг, борингки, ҳаётдаги ҳар бир жиноятнинг охир борар манзили шу ер деган фикр ўтади одамдан. Лекин бу ерда бўлиб, маҳкумлар билан суҳбатлашар экансиз, уларнинг орасида кўнглида бир дунё орзу, қилиб қўйган ишидан қаттиқ пушаймонлик, тавба-тазарру билан яшаётганларини ҳам учратасиз...

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Андижон ҳокими халқаро федерация президенти бўлди

Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич Баҳодирлар ўйинларининг Осиё федерацияси президенти этиб сайланди. Бу ҳақда вилоят раҳбари ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Билдирилишича, Хонобод шаҳрида ташкил этилган «Etno strongman games» (Баҳодирлар ўйини) бўйича жаҳон кубоги ва тош кўтаришда жаҳон чемпионати доирасида Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг таъсис конференцияси ўтказилган.

Осиёнинг қатор давлатларидаги ушбу спорт йўналиши вакиллари ва спортчилар иштирок этган таъсис конференциясида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси президенти этиб сайланган.

Маълумот учун, бугунга қадар Осиё минтақасида спортнинг ушбу йўналиши бўйича федерация мавжуд эмас эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18👍2😢2
Қирғизистонда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлининг энг узун туннель қурилиши бошланди

Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Сузак туманида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон“ темир йўлини қуриш лойиҳаси доирасида муҳим объектлар қурилишини тантанали бошлаш маросими бўлиб ўтди.


Транспорт вазирлигининг хабар беришича, маросимда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон“ темир йўл қурилиши доирасида 10 км.дан узун бўлган 3 та туннель, жумладан:

1-сон Норин (Джаман-Даван) туннели узунлиги – 12,5 км;

Қўштўба (Казарман) туннели узунлиги – 13,2 км;

Фарғона тоғ туннели узунлиги – 12,2 км қурилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон“ темир йўли қурилишига “старт“ бериш маросимини 2024 йил 27 декабрь куни Жалолобод шаҳрида бўлиб ўтган эди. Мазкур темир йўл лойиҳасининг умумий узунлиги – 532,53 км.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
Бекзод Шукуров янги лавозимга тайинланди

Айни пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бекзод Шукуров бошқа ишга ўтказилди.

Энди у Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раҳбари ўринбосари лавозимида иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎4
Саида Мирзиёева «Рақамли авлод қизлари» танлови ғолибларини табриклади

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева «Рақамли авлод қизлари» танловининг бу йилги ғолибларини табриклади. Унинг сўзларига кўра, ўтган беш йил ичида 7 мингдан ортиқ қиз IT оламига қадам қўйди.

"Рақамли авлод қизлари" танлови — аёлларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун ривожланиш имкониятларини яратиш бўйича президентимиз олиб бораётган сиёсатнинг ёрқин намунасидир.

Ўтган беш йил ичида 7 мингдан ортиқ қиз IT оламига қадам қўйди. Жорий йилда эса танлов турли мамлакатлардан иқтидорли қизларни бирлаштирди.
Ғолибларни чин қалбимдан табриклайман ва уларнинг ютуқлари катта зафарларининг бошланиши бўлишига ишонаман!"

— дейди у.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍67👎8😢2
Маст ҳолда машинани олиб қочган Миробод туман суди судяси лавозимдан озод қилинди – CОК

Бир муддат аввал ижтимоий тармоқларда жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судяси Рустам Раҳмонов маст ҳолда транспорт воситасини олиб қочиш жиноятини содир қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган ва Судялар олий кенгаши судянинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганини билдирган эди.

Ҳолат юзасидан Судялар олий кенгаши қўшимча ахборот бериб, Миробод туман суди судьяси Р. Р.нинг (хизмат вақтидан ташқари вақтдаги) хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Унда айтилишича, хизмат текшируви хулосаси Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатида муҳокама қилиниб, қабул қилинган қарорга кўра, у ёзма аризаси ва Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани асослари билан лавозимидан озод қилинган ҳамда судьялик ваколати муддатидан илгари тугатилган.

Айни жараёнда бошқа судьяларининг хатти-ҳаракатлари ҳам ўрганилиб, хизмат текширувининг уларга оид қисми кўриб чиқиш учун тегишли суд судьялари малака ҳайъатига тақдим этилган.

Ҳали якунига етмаган мазкур ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларда сиздирилаётган турли мазмундаги хабарларга жавобан эслатиладики, “Судьялар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонунларга кўра, Кенгаш судьяларга нисбатан тўғридан тўғри интизомий чора қўллаш ваколатига эга эмас. Бундай масала тегишли малака ҳайъатлари ваколатига доир бўлиб, Судьялар олий кенгаши томонидан уларнинг (малака ҳайъатларининг) қарорларига нисбатан берилган шикоятлар кўриб чиқилади,

дейилади СОК хабарида.

Маълумот учун, Рустам Раҳмонов 2024 йилнинг декабр ойида жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судяси лавозимида бўлишининг навбатдаги 10 йиллик муддатига тайинланганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25👎1🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда сочини ўрмагани учун ўқувчини урган директор маъмурий жавобгарликка тортилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида мактаб директорининг дарс вақтида синфхоналардан бирига кириб, ўқувчи қизни калтаклагани акс этган тасвирлар тарқалган эди. Воқеа 7 апрел куни Қўшкўпир туманидаги 14-сонли мактабда содир бўлган. Ҳолат бўйича вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдириб, мактаб директори ваколатли ташкилотлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилгани, шунингдек, унга педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланганини билдирди.

Шунингдек, мазкур ҳолатга мактабгача ва мактаб вазири Ҳилола Умарова Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида муносабат билдириб, директорнинг меҳнат шартномаси бекор этилганини маълум қилди.

Хабар берилишича, Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман судининг очиқ суд мажлисида 1983 йилда туғилган, оилали, маълумоти олий, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаган фуқаро М.Ҳ.га (Қўшкўпир тумани 14-сон мактаб директори лавозимида ишлаган) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси(ҳақорат қилиш) билан маъмурий иши кўриб чиқилган.

Судда маълум бўлишича М.Х. Қўшкўпир тумани 14-сон мактабнинг синфхонасида, шу синф ўқувчисининг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиб, уни ҳар-хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, сочидан тортиб юзига тарсаки туширган.

М.Х. суд мажлисида айбига иқрорлик билдириб, ҳақиқатан ҳам у шу куни педагогга хос ҳаракат қилмаганини, қилмишидан пушаймонлигини айтган. Жабрланувчининг қонуний вакили А.Б. судда унга нисбатан қонуний чора қўллаб беришни сўраб кўрсатув берган.

Суд қарори билан М.Ҳ. МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга шу модда билан МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 3.750.000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш бўйича тегишли тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этиш ҳуқуқлари борлиги тушунтирилди,

дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥1
Саудия Арабистони ноқонуний Ҳаж учун жазо чораларини эълон қилди

Қироллик ички ишлар вазирлиги Ҳаж зиёратига бориш учун рухсатнома тартибларини бузган, шунингдек, бундай ҳуқуқбузарликларга кўмаклашган шахсларга жазо чораларини эълон қилди.

Ушбу жазо чоралари жорий йил Ҳаж мавсумида – 29 апрелдан 10 июнга қадар содир қилинган қоидабузарликларга қўлланади:

1. Рухсатномасиз Ҳаж зиёратини адо этаётган, кўрсатилган муддат давомида Макка шаҳрида қолишга уринган барча турдаги зиёрат визаси эгаларига тақрибан 5,3 минг долларгача жарима солинади.

2. Ҳажни рухсатсиз бажаришга уринган шахслар учун виза олганларга, бундай шахсларни яширишга уринганлар, меҳмонхоналар ёки хусусий уйларга жойлаштирганлар, ҳар бир ноқонуний зиёратчи учун — 26,6 минг долларгача жаримага тортилади.

3. Қонунга хилоф равишда Ҳажни адо этишга уринган шахсларнинг яшаш муддати тугаган бўлса, улар депортация қилинади ва 10 йил давомида Саудия Арабистонига кириши тақиқланади.

4. Бундай шахсларни Макка ёки муқаддас жойларга ташишда фойдаланилган транспорт воситалари суд томонидан мусодара қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Тўрткўл туманига ҳоким тайинланди

Бугун, 30 апрель куни халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари 9-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Худайбергенов Илхомбой Тилавбаевич Тўрткўл тумани ҳокими этиб тайинланди

Маълумот учун, И.Худайбергенов меҳнат фаолияти давомида ички ишлар органларида, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари каби масъулиятли лавозимларда самарали фаолият олиб борган.

Тўрткўл туманига 2020 йил май ойидан буён ҳокимлик қилиб келаётган Рустам Шамуратовнинг лавозимдан олиниш сабаби эса ҳозирча маълум эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
1 майдан аёлларга ҳокимликлар томонидан ОТМларга кириш учун имтиёзли тавсияномалар бериш бошланади

Олий маълумоти бўлмаган, аммо касбий соҳасида 5 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга хотин-қизлар учун ОТМларга киришда тавсиянома асосида ўқиш имконияти берилмоқда!

Бу нима дегани?

Яъни агар сиз:
✔️ Ўрта ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлсангиз,
✔️ Ҳеч қачон ОТМда ўқимаган бўлсангиз,
✔️ Ва мутахассислигингиз бўйича 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлсангиз —

Сизга давлат ОТМларига махсус ажратилган 500 та квота доирасида тавсиянома билан ўқиш имконияти яратилади.

Керакли ҳужжатлар рўйхати:
🔹 Паспорт ёки ID карта нусхаси
🔹 Меҳнат дафтарчаси (ёки электрон кўчирма)
🔹 Ўрта ёки ўрта-махсус таълим дипломи

Бу имконият нима беради?
🔹 Илм олиш орқали малакангизни ошириш,
🔹 Ривожланиш ва янги касбий босқичга чиқиш,
🔹 Давлат ва жамиятда фаолликни ошириш,
🔹 Мақомингизни мустаҳкамлаш ҳамда бошқалар учун ўрнак бўлиш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎3
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди

Сенат ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан Шамсиддин Мамарежабович Тожиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Олий судининг судяси лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2
Россияда ўзбек мигрантлари ҳуқуқларига риоя этилиши назорати кучайтирилади

Бунга меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон—Россия идоралараро ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишида келишилди.


👉 https://effect.uz/6405

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотув учун аукционга қўйилди

Марказда жойлашган бу бино энди меҳмонхона бўлади.

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотилиши ҳақидаги эълон E-auksion платформасига жойлаштирилди.

Умумий майдони 7 382 кв. метрга тенг лотнинг бошланғич нарх 101,6 млрд сўм.

Харидор объект негизида меҳмонхона қуриши ва сотиб олиш тўловларининг дастлабки қисмини бирйўла камида 50 фоиз миқдорида тўлаб бериши лозим. Ҳокимлик бинода шу йил июль ойига қадар фаолият олиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍4
Дилфуза Исмоиловани чув туширган аёлга суд ҳукми ўқилди

Хонанда Дилфуза Исмоиловани 80 минг долларга чув туширган аёл озодликдан маҳрум этилди. Кеча, 29 апрел куни суд ҳукми ўқилди.

55 ёшли М.Ж. ўзини цитрус мевалар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор сифатида кўрсатиб, хонанданинг ишончига кирган ва пул талаб қилган. Улар фойдани бўлишишга келишган, аммо аёл пулни ўзлаштирган.

Учтепа туман суди М.Ж.ни жуда кўп миқдордаги фирибгарлик ва қалбаки ҳужжатлар иши бўйича айбли деб топди. Унга 6 йил-у 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Суд, шунингдек, жабрланувчилар фойдасига моддий зарарни ундиришни ҳам белгилади. Фирибгардан фақат Дилфуза Исмоилова эмас, яна тўрт киши ҳам жабр кўрган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Қашқадарёда ишдан олинган ЙПХ ходими Пўлат Бобожонов Ички ишлар вазири лавозимида бўлган пайтда унга мурожаат йўллаб, ноҳақ ишдан бўшатилганини айтганди.

Бугун шу инспектор ишида ясама жабрланувчи бўлганини айтган аёл Бунёд Халиевга туҳмат қилганини ва ишдан олинишига сабабчи бўлганини тан олибди. Тўғрироғи, энди собиқ инспектор томонга ўтибди.

Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги НИЗОМнинг 149-бандига кўра, ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган, судда кўрилаётган жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилинмаган ёки суд ҳукми қонуний кучга кирмаган бўлса, у хизматдан бўшатилиши мумкин эмас.

Қарши шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув якунига кўра, ходимнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
Шамсиддин Тожиев Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди

Билдирилишича, бугун, 30 апрель куни Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси қарорига асосан Шамсиддин Мамарежабович Тожиев Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилган.

👉 https://effect.uz/6406

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🔥1