EFFECT.UZ | Расмий канал
“Янги Ўзбекистон” университети фаолияти янада такомиллаштирилади – президент қарори Қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: ➖ энг иқтидорли ёшлар ва юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчиларнинг илмий мактабларини…
Университетда тиббиёт факультети ташкил этилади
Қарорга кўра, Университетда техника ва тиббиёт соҳаларидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини грант асосида молиялаштиришнинг янги механизми жорий этилади. Бунда:
🔸илмий-тадқиқот лойиҳасини 1 йиллик молиялаштириш қиймати БҲМнинг 2 500 баробаридан юқори бўлган ҳолларда ушбу лойиҳани молиялаштириш халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори 30 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилоти хулосаси асосида амалга оширилади;
🔸илмий-тадқиқот лойиҳаларига ажратилган маблағларнинг камида 60 фоизи ушбу лойиҳа доирасида фойдаланиш учун тегишли асбоб-ускуна харид қилишга йўналтирилади.
Шунингдек, илмий-тадқиқот лойиҳасини 1 йиллик молиялаштириш қиймати БҲМнинг 5 000 баробаридан юқори бўлган ҳолларда ушбу лойиҳа раҳбарига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
▪️илмий-тадқиқот лойиҳаси умумий қийматининг камида 20 фоизини ҳамкорликда молиялаштириш мақсадида хорижий грантларни жалб қилиш;
▪️илмий-тадқиқот лойиҳасини 3 нафар докторант ва 10 нафар магистрантни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;
▪️илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда камида 10 нафардан иборат тадқиқотчилар гуруҳини тузиш ҳамда камида Хирш индекси 20 дан юқори бўлган 1 нафар чет эллик олимни жалб қилиш.
Университетда Европа стандартлари асосида Германия Федератив Республикасининг олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда тиббиёт факультети ташкил этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍3👎1
Расман: Прокурор, ИИВ ва солиқ раҳбарлари эндиликда секторлар ишига жавобгар эмас.
Бу вазифа Бош вазир ўринбосарлари ва Маҳалла уюшмаси раҳбарларига юклатилди.
2025 йил июнига қадар секторлар фаолиятини янги тартибда ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Бу вазифа Бош вазир ўринбосарлари ва Маҳалла уюшмаси раҳбарларига юклатилди.
2025 йил июнига қадар секторлар фаолиятини янги тартибда ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍75👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда сочини ўрмаган ўқувчи қиз мактаб директори томонидан калтакланди
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида мактаб директорининг дарс вақтида синф хоналарда бирига кириб, ўқувчи қизни калтаклагани акс этган тасвирлар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, ҳолат 7 апрел куни Қўшкўпир туманидаги 14-сонли мактабда содир бўлган. Мактаб директори дарс вақтида 11-синф хонасига кириб, бир неча қизларни сочини йиғмаганлиги сабабли уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ беради ва бунинг ортидан уларнинг бири билан жанжаллашиб кетади.
Идора хабарида ҳолат юзасидан мактаб директори ваколатли ташкилотлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилгани, шунингдек, унга педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан интизомий жазо чораси қўллангани маълум қилинган.

👎30👍6😢3🔥1
Эндиликда прокурор, ИИВ ва солиқ раҳбарлари секторлар ишига жавобгар эмас
Президентнинг «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига кўра эндиликда прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифалардан озод этилади.
Унга кўра, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти қуйидагича янги тартиб асосида йўлга қўйилади:
– прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифалардан озод этилади;
– секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда секторларнинг янги тартиб асосида фаолият юритиши бўйича Ўзбекистон президенти қарори лойиҳасини киритиши керак.
Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида бундан буён прокурорлар, ички ишлар ходимлари ва солиқчилар секторлар фаолияти билан шуғулланмаслигини маълум қилганди.
Давлат раҳбари саккиз йил аввал йўлга қўйилган ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти тизими йиллар давомида йиғилиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиб, вазиятни ўнглаш учун барча кучларни сафарбар этишга кўмаклашганини қайд этган, шу билан бирга, сўнгги йилларда ҳудудлар салоҳияти бир неча карра ошганига қарамай, кейинги пайтларда прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторни баҳона қилиб, соҳасидаги ишларни сусайтириб юборганини танқид қилганди.
Шунингдек, прокуратура, ички ишлар, солиқ раҳбарларини сектор ишидан озод қилиш бу — эски даврга қайтиб, аҳоли ва тадбиркорларга ҳар қадамда тўсиқ, коррупцияга шароит яратиш, дегани эмаслиги таъкидланган эди.

👍62👎2🔥1😢1
Ўзбекистон Республикасининг Таълим кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”га кўра:
таълим олиш соҳасини тартибга соладиган қонун ва қонуности ҳужжатларининг тушунча ва нормаларини тизимлаштириш;
инсоннинг таълим олиш конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган қоидаларни такомиллаштириш;
педагоглар мақомини мустаҳкамлаш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва уларга ғамхўрлик қилиш;
педагогларга имтиёзлар яратиш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш;
таълим ташкилотларида инсон ҳуқуқи маданиятига асосланган муҳитни шакллантириш бўйича таълим субъектлари ва ота-оналар жавобгарлигини белгилаш назарда тутилади.
Таълим соҳасидаги қонунчилик базаси комплекс тизимлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Таълим кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг Таълим кодекси лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.

👍4
Сенат атмосфера ҳавосини яхшилашга оид қонунни қабул қилди
Сенат ялпи мажлисида “Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
Қонун аввалги мажлислардан бирида рад этилган, қайта ишлаб чиқилиб, яна Сенатга киритилди.
Сенат раиси ўз саҳифасида қонуннинг қабул қилиниши нафақат табиат, балки иқтисодиёт учун ҳам янги босқич эканини таъкидлади.
Қонун орқали:
• Иссиқхона газлари устидан қатъий назорат ўрнатилади,
• Углерод бирликлари муомаласи йўлга қўйилади,
• Ҳисобот ва верификация тизими жорий этилади.
Энг муҳими — Ўзбекистон Париж битими доирасидаги халқаро мажбуриятларини амалга оширишда жиддий ҳаракатга ўтди.

👍9👎6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алоқа операторларига юридик шахс ташкил қилмасдан лицензия асосида тўлов ташкилоти фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилиши мумкин
Марказий банк раиси ўринбосари Содир Мелибаевнинг айтишича, алоқа операторларига юридик шахс ташкил қилмасдан лицензия асосида тўлов ташкилоти фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади. Шунингдек, банкларга тўлов тизими оператори бўлиши учун лицензия олиш талаби бекор қилинмоқда. Хабардор қилиш тартиби жорий этилади.

👎3👍2
Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади
“Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра:
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади.
Университет республикада педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди.
2025/2026 ўқув йилидан:
🔸Университетнинг бошқарув тизими “Янги Ўзбекистон” университети тажрибаси асосида тубдан такомиллаштирилади;
🔸Университетнинг мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади;
🔸академик фаолият рақамлаштирилган бошқариш тизими (Learning management system) орқали йўлга қўйилади ҳамда “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизими билан интеграция қилинади;
🔸Университетнинг бакалавриат таълим йўналишларига 1-курсдан халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этилади.

👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети…
Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди
Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан педагог кадрлар тайёрлаш бўйича:
🔸педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди;
🔸олий педагогик таълим йўналишида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилади.
2025/2026 ўқув йилидан хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Университетнинг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларида дарс бериш учун профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тизими йўлга қўйилади.
2026/2027 ўқув йилидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Госпитал педагогика” магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
2026 йил 1 сентябрдан республикадаги мавжуд педагогика техникумларининг ўқув жараёнига халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий қилинади.

👍3👎3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қоракўллик фермерлар Актам Ҳайитовдан ёрдам сўрашмоқда... Ҳурматли, Фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитов! Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги фермерларнинг муаммолари ечилишида адолат билан амалий ёрдам қилиб келаётган, ўз касбига содиқ, виждонли ходимлардан…
«Ҳуқуқшунос амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари асосида лавозимидан олинган» – Фермерлар кенгаши қоракўллик фермерларнинг мурожаатига муносабат билдирди
Аввалроқ, Effect.uz’да Бухоро вилояти Қоракўл туманида фаолият кўрсатувчи фермерлардан Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитовга мурожаат йўлланган эди.
Мурожаатда туман фермерлар Кенгаши ҳуқуқшуноси ишдан ноқонуний равишда бўшатиб юборилгани ва ходимни қайта ишга тиклаш ҳақида масала кўтарилган. Фермерлар кенгаши мазкур мурожаатга муносабат билдириб, ҳуқуқшунос меҳнат қонунчилиги талабларига зид равишда бир вақтнинг ўзида тўлиқ штат асосида Бухоро давлат университети ҳузуридаги Қоракўл туман академик лицейида ишлаётганлиги аниқланган. Ва ҳуқуқшунос И.Адизов меҳнат қонунчилиги талаблари асосида лавозимидан олинганини билдирди.
Фермерлар кенгашининг қўшимча қилишича, қоракўллик фермерларнинг «туман кенгаши юристини вазифасига тиклаб беришни» сўраб йўллаган мурожаати жиддий равишда ўрганиляпти.
Фермерлар кенгаши девонхона ва мурожаатлар билан ишлаш сектори бошлиғи С.Рўзибоев бошчилигида ишчи гуруҳи тузилиб, ижтимоий тармоқдаги мурожаатни жойида ўрганиш мақсадида Бухоро вилоятига хизмат сафарига юборилган.
Мурожаатдаги ҳар бир ҳолат синчковлик билан ўрганилади ва қонуний баҳо берилади. Ўрганиш натижалари ҳақида мурожаат муаллифларга қўшимча маълум қилинади.

👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда меҳнат мигрантлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддати узайтирилди
10 сентябргача чет эл фуқаролари Россияда бўлишини қонунийлаштириши ёки мамлакатдан чиқиб кетишлари керак.
Россия президенти Владимир Путин меҳнат муҳожирлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддатини узайтирди. Ҳуқуқий ҳужжатлар порталида давлат раҳбарининг тегишли фармони пайдо бўлди.
Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар 2025 йил 10 сентябргача ўз ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши ёки мамлакатни тарк этиши керак.
Муаллиф: Камола Қурбонова

👍4😢3👎2
Ўзбекистонда пул ўтказмалари бўйича назорат кучайтирилмоқда
Қонунчилик палатаси тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқди.
Ушбу қонун билан кетма-кет уч ёки ундан ортиқ ўтказмалар назоратини автоматлаштириш режа қилинмоқда.
Бундан ташқари банк карталаридан фойдаланишни ҳамда жисмоний шахслар ўртасида катта миқдордаги пул ўтказмаларини қўшимча биометрик ва бошқа ҳимоя чораларини қўллаган ҳолда назорат қилиш механизмларини жорий этиш назарда тутилмоқда.
Марказий банк раиси ўринбосари Содир Мелибаевнинг айтишича, алоқа операторларига юридик шахс ташкил қилмасдан лицензия асосида тўлов ташкилоти фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади.
Шунингдек, банкларга тўлов тизими оператори бўлиши учун лицензия олиш талаби бекор қилинмоқда. Хабардор қилиш тартиби жорий этилади.

👎9👍4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссиясига сайланди
Комиссия 24 та давлатдан иборат бўлиб, улар 4 йилда бир марта географик тақсимотни ҳисобга олиб сайланади.
Ўзбекистон 2026-2029 йилллар учун аъзо давлатлар қаторидан жой олди.
Комиссияга аъзолик глобал статистик сиёсатни шакллантиришда иштирок этиш имкониятини беради.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Комиссия 24 та давлатдан иборат бўлиб, улар 4 йилда бир марта географик тақсимотни ҳисобга олиб сайланади.
Ўзбекистон 2026-2029 йилллар учун аъзо давлатлар қаторидан жой олди.
Комиссияга аъзолик глобал статистик сиёсатни шакллантиришда иштирок этиш имкониятини беради.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Ўзбекистондаги энг сердаромад соҳалар эълон қилинди
Статқўмга кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти ходимлари энг юқори маош олган – 15,8 млн. сўм.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ходимлари маоши энг паст бўлган – 3,6 млн. сўм.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Статқўмга кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти ходимлари энг юқори маош олган – 15,8 млн. сўм.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ходимлари маоши энг паст бўлган – 3,6 млн. сўм.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишда ишчилар хавфсизлиги муҳим…
Хавфли баландликдаги ишларга фақат 18 ёшдан катта, тиббий кўрикдан ўтган, камида бир йиллик иш тажрибасига ва 3-разряддан паст бўлмаган тариф разрядига эга бўлган ходимлар жалб этилиши мумкин.
Қурилиш-пудрат ташкилотлари раҳбарлари учун муҳим эслатма: қурилиш обекти атрофида ҳаракатланувчи фуқаролар, ходимларингиз ҳаёти ва саломатлигига бефарқ бўлманг.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Унутманг, хавфсизлик қоидалари ва йўриқларга амал қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади
Президент Фармонига кўра, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади.
Университет республикада педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди. Университетнинг мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент Фармонига кўра, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади.
Университет республикада педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди. Университетнинг мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍24🔥20
Камбағал оила фарзандлари мактабдаги узайтирилган кун гуруҳлари учун тўловдан озод қилинади, аъло баҳога ўқиганлар оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин бўлади
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий хизматлар қамрови ва турларини кенгайтириш чора-тадбирлари билан танишди.
Мамлакатимизда эҳтиёжманд инсонлар алоҳида эътиборга олиниб, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида бундай оилаларга меҳнат, таълим, соғлиқ сақлашни каби соҳаларда кўмаклашилмоқда.
Шу билан бирга, бу жуда кенг ва узлуксиз жараён бўлиб, доимий такомиллаштиришни тақозо этади. Жумладан, камбағал оилаларни уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига қараб, уч тоифада қўллаб-қувватлаш таклиф қилинмоқда.
Камбағал оилаларга 100 дан ортиқ турдаги ижтимоий хизмат, ёрдам ва имтиёзлар тақдим этилади. “Камбағал оилалар реестри”га киритиш тартиб-таомиллари қонунчилик ҳужжати даражасида белгиланади. Уларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режалар тасдиқланиб, манзилли хизмат ва ёрдамлар кўрсатилади. Бундай инсонлар бандлигини чекловчи омиллар бартараф этилиб, муайян даромад топишига шароит яратилади.
Камбағал оила фарзандлари мактабдаги узайтирилган кун гуруҳлари учун тўловдан озод қилинади, аъло баҳога ўқиганлар оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин бўлади. Камбағал оиладан чиққан аълочи талаба-қизларга базавий стипендиянинг 2 баравари миқдорида махсус стипендия тўланади.
Тақдимотда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш чоралари ҳақида ҳам ахборот берилди.
Унга кўра, ногиронлиги бор инсонларни ишга олган енгил саноат корхоналарига солиқ имтиёзлари бериш, бундай ходимлар учун ижтимоий солиқ ставкасини пасайтириш, тадбиркорларга Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан 500 миллион сўмгача субсидия ажратиш каби рағбатлар кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, электрон савдо майдончаси орқали ногиронлиги бор шахсларга тегишли товар ва хизматларни харид қилиш миқдори оширилади. Уларга касб-ҳунар ўргатиш учун техникумларда инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилади.
Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар қамрови ва турларини кенгайтириш мақсадида “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади. Бундай инсонларга кундузги қатнов асосида ёки уйда қараб туриш, маиший юмушларда кўмаклашиш, йўқотилган ҳаракат фаоллигини қайта тиклаш, касалликларнинг олдини олиш каби тиббий-ижтимоий хизматлар йўлга қўйилади.
Давлатимиз раҳбари таклифларни маъқуллаб, уларни тизимли йўлга қўйиш ва бажарилишини назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍61🔥23
EFFECT.UZ | Расмий канал
Хоразмда сочини ўрмаган ўқувчи қиз мактаб директори томонидан калтакланди Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида мактаб директорининг дарс вақтида синф хоналарда бирига кириб, ўқувчи қизни калтаклагани акс этган тасвирлар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят Мактабгача…
Хоразмда сочи ўрилмаган қизни калтаклаган мактаб директори ишдан бўшатилди
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 14-сонли мактабда бўлган ҳолат юзасидан мактабгача ва мактаб вазири Ҳилола Умарова Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида муносабат билдириб, директорнинг меҳнат шартномаси бекор этилганини маълум қилди.
– дея ёзади вазир.
Қайд этилишича, мактаб директори билан тузилган меҳнат шартноманинг бекор қилинишига Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи асос бўлган, Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан бу ҳолат кўриб чиқилган.
Аввалроқ мактаб директори дарс вақтида синфхоналардан бирига кириб, ўқувчи қизни калтаклагани учун унга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан олганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 14-сонли мактабда бўлган ҳолат юзасидан мактабгача ва мактаб вазири Ҳилола Умарова Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида муносабат билдириб, директорнинг меҳнат шартномаси бекор этилганини маълум қилди.
“Қўшкўпир туманидаги 14-сон умумий ўрта таълим мактаби директори М.Х. билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузилгани сабаб бекор қилинди”,

👍15🔥1