EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“А1” кичик миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади

"Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (676-сон, 25.10.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:

🔹 “А1” кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларга ҳайдовчиларни тайёрлаш мажбурий ўқув дастурини ўтамасдан туриб, тўғридан-тўғри назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш ҳуқуқи берилади.

Бунда:

🔸 талабгорлар ўзларининг ихтиёрига кўра ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқиши ёхуд мустақил тайёрланиши мумкин бўлади;

🔸 миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорлардан ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув дастури бўйича ўқишни тугатгани ҳақида гувоҳнома талаб этилмайди;

🔸 “А”, “В”, “С”, “D” тоифадаги автомототранспорт воситаларидан бирини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар “А1” кичик тоифадаги транспорт воситаларини тўғридан-тўғри бошқариш ҳуқуқига эга бўлади;

🔸 “А1” кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий имтиҳонда 20 та электрон (анимацион) тест саволларидан камида 16 тасига тўғри
жавоб берган ҳайдовчиликка номзодлар “назарий имтиҳонни топширган” деб ҳисобланади ва амалий имтиҳонга қўйилади;

🔸 имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга “А1” кичик тоифага кирадиган транспорт воситаларини бошқаришга рухсат берилганлиги тўғрисида маълумот акс этган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.

2026 йил 1 февралдан бошлаб
“А” ва “В” тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун талабгорлар ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мажбурий ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштириши мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда юк автомобилдаги ёнғин бартараф этилди

Сурхондарё вилояти ФВБ хабар беришича, бугун, 28 октябрь соат 08:54 да Бойсун тумани ҳудудидан ўтган “DAF” юк автомобили ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига соат 09:40 да 1 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борди, ёнғин соат 09:43 да қуршаб олинди ва 09:55 да тўлиқ бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида автомобилнинг мотор ва салон қисми ҳамда юкхонасидаги поролон маҳсулотлари тўлиқ ёнди.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сербия президенти Александр Вучич расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси президенти Александр Вучич рафиқаси ҳамроҳлигида 28 октябрь куни расмий ташриф билан Тошкент шаҳрига келди.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар тантанали равишда кутиб олдилар.

Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Учрашувларда Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Хусусан, саноат кооперацияси, агросаноат ва фармацевтика, ахборот технологиялари ва рақамлаштириш, туризм ҳамда таълим соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама марказида бўлади.

Музокаралар якунида қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган. Шунингдек, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.

Александр Вучич шу ҳафта Самарқанд шаҳрида бошланадиган ЮНЕСКО бош конференциясининг 43-сессиясида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм воқеаси: Аслида айбдор ким?

Жиноят иши доирасида айбланувчи сифатида Хўжаматов Акром Пўлат ўғлига нисбатан Жиноят кодексининг 244²-моддаси 1-қисми ва 248-моддаси 3-қисми бўйича айблов эълон қилинган.

Тергов жараёнида у Жиноят-процессуал кодексининг 46-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларидан фойдаланиб, кўрсатма беришдан бош тортган. Айбловни тан олмаган.

EFFECT.UZ ушбу мурожаатни ўрганишда давом этади.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи

Истанбул — икки қитъани, ўтмиш ва бугунни, анъана ва замонавийликни бирлаштирган ноёб шаҳар. Қадим тарих ва бой маданият уйғунлашган бу метропол ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига ром этади. 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 13,5 миллион меҳмонни кутиб олган Истанбул бугун нафақат тарихий ёдгорликлари, балки санъат, гастрономия ва маданий тадбирларга бой ҳаёти билан ҳам жозибадор дам олиш маскани сифатида тан олинмоқда.

https://effect.uz/6651

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Мактаб директорлари ва ўринбосарлари фаолияти самарадорлиги бўйича моддий рағбатлантирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги қарори билан умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарларини моддий рағбатлантириш тартиби янгиланди.

Энди мактаб директори ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра ҳар ойлик устама тўланади.

Самарадорлик 100 баллик тизимда баҳоланади:
➖ академик натижалар;
➖ ноакадемик натижалар;
➖ тарбиявий ишлар самарадорлиги;
➖ молиявий фаолият;
➖ малакали ўқитувчилар билан таъминланганлик.

KPI бўйича баҳолаш тартиби ва методикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Директорлар кенгашларида фаолият юритаётган директорларга базавий тариф ставкаларига нисбатан 20 фоиз ҳар ойлик устама белгиланади.

Шунингдек, қарорга кўра:
➖ Ижобий натижа кўрсатган жисмоний тарбия ўқитувчилари 20 фоизгача рағбатлантирилади;
➖ “Заковат” клублари координаторларига таъриф ставкасининг 50 фоизи миқдорида бир марталик тўлов тўланади.

📄 Қарорнинг тўлиқ матни.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими озод этилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Жиноят кодексининг 167, 205, 206, 209, 210 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимида ишлаган М.Х. озод этилгани ҳақида айрим манбаларда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди.

Олий суд маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 июль куни Жиззах шаҳар судининг ажрими билан М.Х.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни пайтда у тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

Маълумот учун, М.Х.га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг иш юритувида бўлиб, ҳозирги вақтда иш мазмунан кўриб чиқиш учун тайинлаш босқичида эканлиги билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Холбўтаев жорий йил июн ойида 10 минг доллар миқдорида пора олаётганда қўлга олинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Мирзаобод тумани собиқ ҳокими мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилди

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани собиқ ҳокими Жонибек Яриев мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилди.

Маълумотларга кўра, у Сардоба сув омборидаги тошқиндан жабр кўрган оилалар учун қурилган уйларни белгиланган тартибга зид равишда — маҳаллий кенгаш қарори ва давлат ордерисиз тақсимлаб юборган. Бу ҳаракатлар натижасида давлат ва жамият манфаатларига катта миқдорда зарар етказилган.

Суд ҳукмига кўра, Жонибек Яриев Жиноят кодексининг 205-моддаси (мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) бўйича айбли деб топилди.

У 2,5 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинди ҳамда 2 йил муддатга давлат ташкилотларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Шу билан бирга, иш ҳақининг 20 фоизи давлат даромадига ундирилади.

Бундан ташқари, Ж.Яриевга 105 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида жарима жазоси тайинланди. Сирдарё вилоят суди кассация тартибида ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм воқеаси: Аслида айбдор ким?

Шокиров Оғабек Ихтиёр ўғлига нисбатан 2025 йил 24 февралда Жиноят кодексининг 244¹-моддаси 3-қисми “г” банди, 244²-моддаси 1-қисми ва 244³-моддаси 1-қисми бўйича айблов қўйилган.

Айбланувчи тергов давомида айбловни рад этган. Унинг маълумот беришича, Россияда ишлаб юрган вақтларида намоз амалларини ўрганиш мақсадида “Мен ҳам намоз ўқийман” иловасидан фойдаланган, аммо ҳеч қандай диний йиғилишларда қатнашмаган ва тақиқланган фаолият билан шуғулланмаган.

EFFECT.UZ ушбу мурожаатни ўрганишда давом этади.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏗 Суд қарори “қоғозда” қолдими? Урганчда ноқонуний қурилиш давом этмоқда!

Хоразм вилоятида ноқонуний қурилиш авжда. Ачинарли жиҳати шундаки, суднинг қарори қонуний кучга кирган бўлишига қарамасдан, МИБ ходимлари ҳолат бўйича ҳеч қандай чора кўрмаяпти.

Ноқонуний қурилиш Хоразм вилояти Урганч шаҳри “Ёғду” кўчаси, 2-йўлак, 4-уй манзилида жойлашган “ANVA GOLD COMPANY” масъулияти чекланган жамиятга тегишли қурилиш объекти ҳисобланади.

Effect.uz ҳолат бўйича суриштирув ишларини бошлади.

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Креатив ёшлар эътибор марказида!

Тошкент вилоятида "Креатив тадбиркор ёшлар" форуми ташкил этилди.

Жорий йилнинг 24-октябрь куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ёшларнинг ихтироларини намойиш этиш ва қўллаб қувватлаш мақсадида форум бўлиб ўтди.


Мазкур тадбирни ёритиш мақсадида
Effect.uz жамоаси ҳам Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди.

Мухбир: Ҳилола Илашова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1