Гонконгдаги йирик ёнғин: қурбонлар сони 94 кишига етди
Гонконгнинг Wang Fuk Court турар-жой мажмуасида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 94 кишига етди. Ҳодиса мамлакатда сўнгги 17 йилдаги энг ҳалокатли ёнғин сифатида қайд этилмоқда.
Маълумотларга кўра, ёнғин эҳтимол бамбукдан ясалган тўсинларга ташланган сигарета сабаб пайдо бўлган. Шунингдек, баъзи хонадонлар ойналари пенополистирол билан қоплангани ва ёнғин сигналлари таъмир ишлари пайтида ўчирилгани ёнғиннинг тез тарқалишига олиб келган.
Ҳодисадан сўнг қурилиш компаниясининг уч ходими эҳтиётсизлик туфайли инсонлар ўлимига сабаб бўлганликда айбланиб қўлга олинди.
Ҳокимиятлар ёнғиннинг тарқалиш сабабларини аниқлаш ва масъул шахсларни топиш мақсадида тергов ишларини бошлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢1
Президент Мирзиёев Халқаро конгресс марказида халқаро форумларда иштирок этади
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига ташриф буюриб, бюрократияни камайтириш ва сунъий интеллектга бағишланган халқаро форумларнинг очилиш маросимида иштирок этади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Мухаммад ал-Гаргавий раҳбарлигидаги делегация билан учрашув ўтказади.

👍29🔥16
EFFECT.UZ | Расмий канал
Юридик таълим ва илм-фан янада ислоҳ қилинади “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони (ПФ–232-сон, 26.11.2025 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, қуйидагилар юридик таълим ва илм…
Факультет деканларини сайлаш амалиёти жорий этилади
“Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони (ПФ–232-сон, 26.11.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, университетда таълим – тадқиқот – амалиёт интеграциясини таъминлаш мақсадида соҳавий факультетлар тизими академик департамент, тадқиқот, амалиёт ва карьера марказларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Университет кафедралари негизида академик департаментлар ва улар таркибида шўъбалар ташкил этилади.
Тадқиқот марказлари факультетлар йўналишидан келиб чиқиб илмий ходимлардан иборат бўлади, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни илмий ёндашувлар асосида тадқиқ қилади.
Шунингдек, факультет деканлари, департамент бошлиқлари ва марказ раҳбарларини сайлаш амалиёти жорий этилади.
Улар 2 ўқув йилига сайланади ҳамда бир шахс сурункасига 2 муддатдан ортиқ мазкур лавозимларга сайланиши мумкин эмас.
Академик департаментлар бошлиқлари ва марказлар раҳбарлари факультет декани ўринбосарлари ҳисобланади.
Шуъбалар профессор-ўқитувчилар таркибидан иборат бўлиб, уларнинг раҳбарлари кафедра мудирларига тенглаштирилади.

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ис газидан заҳарланиш хавфи — ФВВ огоҳлантирди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланишга чақирди. Мосламалардан нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ва инсонлар ис газидан заҳарланиши мумкин.
ФВВ барча фуқаролардан иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни сўради.

“Масала технологияда эмас, мутахассисда” — Бахтиёр Юнусов
ЎзЛиДеПнинг “Тараққиёт нуқтаси” мунозара клубида ТДТУ профессори Бахтиёр Юнусов инфратузилма ва юқори қаватли уйлар қурилишидаги асосий муаммолар ҳақида фикр билдирди.
Унга кўра, инфратузилма хусусий секторга ўтса ҳам, ишни соҳасини тушунадиган мутахассис бажариши муҳим шарт бўлиб қолади.
Партия ушбу лойиҳа орқали турли соҳалардаги эксперт фикрларини бир майдонга тўплаб, уларни амалиётда қўллаш имкониятини кенгайтирмоқда.
👉Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ЎзЛиДеПнинг “Тараққиёт нуқтаси” мунозара клубида ТДТУ профессори Бахтиёр Юнусов инфратузилма ва юқори қаватли уйлар қурилишидаги асосий муаммолар ҳақида фикр билдирди.
“50 қаватли бинолар қуряпмиз, чет элларда ундан ҳам юқори бинолар бор. Масала технологияда эмас, мутахассисда. Қайси бир жойда берилаётган маҳсулотимиз сифатсизми, демак уни мутахассис тайёрламаган. Фақат пулга эмас, мутахассисга боғлиқ",дея таъкидлади профессор.
Унга кўра, инфратузилма хусусий секторга ўтса ҳам, ишни соҳасини тушунадиган мутахассис бажариши муҳим шарт бўлиб қолади.
Партия ушбу лойиҳа орқали турли соҳалардаги эксперт фикрларини бир майдонга тўплаб, уларни амалиётда қўллаш имкониятини кенгайтирмоқда.
👉Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥20😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алимент тўловчилар учун чет элга чиқишда енгиллик берилди
Адлия вазирлиги тартибга ўзгартиш киритди. Энди алимент қарздорлар суғурта полиси тақдим этса, давлат ижрочисига ариза бериб, чет элга чиқишга қўйилган вақтинчалик чекловни тўхтатишлари мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Адлия вазирлиги тартибга ўзгартиш киритди. Энди алимент қарздорлар суғурта полиси тақдим этса, давлат ижрочисига ариза бериб, чет элга чиқишга қўйилган вақтинчалик чекловни тўхтатишлари мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂3👍3
Саида Мирзиёева Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси билан учрашди
Ўзбекистондаги давлат вакиллари Саида Мирзиёева Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Кенжи Хирата билан учрашди.
Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик, шунингдек таълим, тиббиёт ва маданий соҳалардаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Президентининг Японияга режалаштирилаётган ташрифини тайёрлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Саида Мирзиёева икки мамлакат муносабатларини ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

👍49
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари жорий этилади
2026 йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси,
йилнинг иккинчи ярмидан эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси,
йилнинг иккинчи ярмидан эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тошкент давлат юридик университети Янги Тошкентга кўчирилади
Президент фармонида белгиланишича, Янги Тошкент ҳудудидан университетнинг замонавий кампусини барпо этиш учун зарур ҳудуд ажратилади.
Адлия вазирлиги буюртмачи билан биргаликда энг мақбул таклифларни танлаш асосида ТДЮнинг замонавий кампусини лойиҳалаш ва қуриш жараёнига ҳамда уни молиялаштиришга халқаро молия институтлари, халқаро, регионал ва хорижий банкларнинг имтиёзли маблағларини ҳамда хорижий йирик қурувчи компанияларни жалб этади (2025-2028 йиллар).
Шунингдек, президент фармонига мувофиқ, Тошкент давлат юридик университетининг амалдаги бинолари ўрнида университет ҳузуридаги Ўзбекистон ҳуқуқи тарихий музейи, Ўзбекистон низоларни ҳал этиш маркази, Рақамли ҳуқуқ маркази, Рақамли суд экспертиза маркази жойлаштирилади.

👍38😢1
Президент сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича режаларни очиқлади
– «Nvidia» компанияси билан суперкомпютер кластери ишга туширилади, АҚШнинг Кремний водийсида Миллий трансфер офиси очилади, барча ҳудудлардаги «Келажак марказлари»да СИ бўйича мактаб дастури жорий қилинади;
– мактаблар ўртасида ҳар йили сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап ғоялари бўйича танлов ўтказиш тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир ҳудудда ғолибликни қўлга киритган мактабда энг замонавий сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади;
– Сунъий интеллект бўйича Президент танлови ташкил этилади. Ҳар йили 100 нафар энг иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Европанинг илғор технологик компанияларига стажировкага юборилади;
– ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик ташаббус – «5 миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасига старт берилади.
– 2030 йилга қадар 4,75 миллион ўқувчи ва талаба, 150 минг ўқитувчи, 100 минг давлат хизматчиси ўқитилади. Бунда сунъий интеллект мактаб, касб таълими ва олий таълим тизимларига ҳам интеграция қилинади;
– ҳар йили ноябрь ойи «Ёшлар учун сунъий интеллект ойлиги» деб эълон қилинади ва доимий равишда «Ипак йўли сунъий интеллект форуми» ўтказиб борилади.
Facebook I YouTube I Instagram

👍45🤔1
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан мақсадли стажировка ташкил этиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (743-сон, 26.11.2025 й.) билан “Истиқболли мутахассисларнинг “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан мақсадли стажировкасини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, мақсадли стажировкага юбориш бўйича номзодларни саралаб олиш Бошқарув самарадорлиги агентлиги (Агентлик) томонидан амалга оширилади.
Буюртмачи ташкилотлар ҳар йили 10 ноябргача кадрлар тайёрлашга бўлган эҳтиёжлар тўғрисида лавозим ва йўналишлар кесимида Агентликка маълумотлар тақдим этади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Бошқарув кенгаши 15 январгача стажировка дастурининг хорижий мамлакатлар кесимидаги квоталарини тасдиқлайди.
Буюртмачи ташкилотлар томонидан номзодлар рўйхатини шакллантиришда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
🔹 стажировка дастурига мос мутахассислиги бўйича камида 3 йиллик иш тажрибаси, шу жумладан охирги 12 ой давомида ушбу соҳада ишлаган бўлиши;
🔹 давлат тилини билиши;
🔹 стажировка ўташ режалаштирилган хорижий ташкилотнинг шартсиз таклифномаси мавжудлиги.
Саралаш тартиби қуйидагича:
▪️ тест синовлари;
▪️ номзодлар билан суҳбат.
Тест синовларидан 71 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга номзодлар суҳбат жараёнига жалб этилади.
Ғолиб деб топилган мутахассислар, “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Агентлик, буюртмачи ташкилот ва молиявий (қўшимча) кафил ўртасида шартнома тузилади.