EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Абдуазиз Абуталипов ИИВда янги лавозимга тайинланди

Абдуазиз Абуталипов Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Бош имиджмейкер этиб тайинланди. Шунингдек, унга «майор» махсус унвони берилди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бош директори сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Қарздорнинг хорижга чиқиши қачон чекланади?

Қонунчиликка кўра, фуқаронинг Ўзбекистондан чиқиши фақат белгиланган асослар бўйича вақтинча чекланиши мумкин.
Кредит ёки қарз олган ҳар бир шахсга автоматик тарзда хорижга чиқиш тақиқи қўйилмайди.

Аммо суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда узрсиз сабаб билан бажарилмаса, қарздор жисмоний шахснинг чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

Бунда давлат ижрочиси:
▪️ ундирувчининг мурожаатига асосан
▪️ ёки ўз ташаббуси билан
қарздорнинг хорижга чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилади.

Чеклов мавжуд ёки йўқлигини: — my.gov.uz портали
— ёки МИБнинг mib.uz сайти орқали текшириш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Энди тиббиёт тизими ходимлари лавозими бўйича баҳоланади

Президент фармонига мувофиқ, Бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда тизимдаги ходимлар малакасини баҳолаш ишларини амалга оширади.

Унга кўра:
🔹 3 ой ичида Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартиби тасдиқланади;

🔹 2026 йил якунига қадар барча ходимларнинг малакаси босқичма-босқич баҳоланади;

🔹 баҳолаш натижаларига кўра ходимларни лавозимида қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш чоралари кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Риштон–Сўх чегарасида кескин ҳолат. Тарқалган видеолардан сўнг расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Риштон–Сўх йўналишидаги чегара ҳудуди ва Қирғизистон Республикасининг “Қайпас” чегара пунктида кескин ҳолат юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларда айтилишича, Қирғизистон томони томонидан сунъий навбатлар юзага келтирилиб, фуқаролар узоқ вақт ушлаб турилган. Шунингдек, гувоҳлар сўхлик фуқаро бир неча чегарачи томонидан калтаклангани ва ҳолат кўпчилик олдида содир бўлганини билдирган.

Мазкур воқеа юзасидан Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдириб, ҳолат тегишли идоралар томонидан назоратга олингани ва ўрганилаётганини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, чегара хизмати ходимлари ҳамда Сўх тумани фуқароси ўртасида тушунмовчилик юзага келган. Фуқаро тезкор чоралар орқали Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилгани, вазият эса икки томон иштирокида тинч йўл билан ҳал этилгани қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форуми Етакчилар саммитида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида ўтказилган Етакчилар саммитида иштирок этиб, нуфузли анжуманда нутқ сўзлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥18👎1🤔1
Ўзбекистон акциялари илк бор халқаро оммавий савдога чиқарилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакат тарихида илк бор Ўзбекистон акциялари халқаро оммавий савдога чиқарилганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси Franklin Templeton билан ҳамкорликда бир вақтнинг ўзида London Stock Exchange ва Toshkent Republican Stock Exchangeда IPO жараёнини бошлаган.

Қайд этилишича, мазкур жараёнда BlackRock, Franklin Resources ҳамда Redwheel каби йирик халқаро инвесторлар ҳам иштирок этган.

Бу қадам Ўзбекистон капитал бозорининг халқаро молиявий майдонга интеграциялашувида муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66🔥11😢2👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар учун катта имконият: Хитойнинг 26 та топ университети Тошкентда йиғилди

Green University ҳузуридаги Марказий Осиё экология ва атроф-муҳит тадқиқотлари марказида “Хитойда таълим” мавзусидаги III Ўзбекистон форуми старт олди.

Тадбир Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги илм-фан ҳамда таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бериши билан аҳамиятлидир.

Форумда Хитойнинг 26 та олий таълим муассасаси вакиллари иштирок этмоқда. Ёшлар бу ерда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари, грант ва стипендия имкониятлари, HSK имтиҳони ҳамда ҳужжат топшириш тартиби бўйича бевосита маълумот олмоқда.

Шунингдек, форум доирасида университетлар тақдимотлари, икки давлат ОТМлари ўртасидаги ҳамкорлик учрашувлари ва қўшма лойиҳалар муҳокамаси ҳам ташкил этилган.

📍Effect.uz воқеа жойидан

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Қашқадарёда ИИБ ходими уйидан марихуана топилди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида профилактика инспектори бўлиб ишлаган 41 ёшли ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Маълум бўлишича, у 2014 йилда Косон туманида ўтказилган “Қорадори” тадбирлари вақтида аниқланган марихуана баргларининг бир қисмини олиб қолиб, узоқ йиллар давомида уйида сақлаб келган.

Судда берган кўрсатмасида, у самбо мусобақаси вақтида бўйнидан жароҳат олгани ва шундан кейин бош оғриқлари кучайганини айтган. Шу сабабли марихуанани “оғриқни қолдириш мақсадида чой қилиб истеъмол қилгани”ни билдирган.

Суд уни гиёҳвандликка оид жиноятда айбли деб топиб, 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Шунингдек, мазкур жиноят иши доирасида яна бир ички ишлар ходими ҳам судланиб, 1 йил 6 ойга қамалгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1
Текширувлар соддалаштирилади: мутасаддилар ва тадбиркорлар юзма-юз учрашди

Бугун, 18 май куни Бизнес-омбудсман девонида Президент администрацияси, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ва 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида йирик очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятидаги энг оғриқли муаммолар, хусусан, солиқ ва текширувлар билан боғлиқ масалалар юзма-юз муҳокама қилинган. Йиғилиш якунида масъул вазирлик ва идораларга текширувларни кескин қисқартириш ҳамда тизимни соддалаштириш бўйича аниқ ва қатъий топшириқлар юклатилди.

Шунингдек, 15 майдан бошлаб давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан навбатдаги Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўрувчи Республика штаби иш бошлади.

«Тизимли муаммолар ёки янги таклифларга эга тадбиркорлар 1100 ва 1094 қисқа рақамлари ёхуд @ochi телеграм-боти орқали ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин»,

дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍1👎1