16 май куни эрталаб «Чуст — Наманган» автомобиль йўлининг Туя довони ҳудудида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани хабар қилинмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида инсон қурбони қайд этилган.
Ҳозирча воқеа тафсилотлари ва ҳалок бўлганлар сони бўйича расмий маълумот берилмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢2👎1
EFFECT.UZ аралашувидан кейин фермернинг ери қайтарилди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Тезкор туяқуш” фермер хўжалигига тегишли 42 гектар ер майдони бўйича кўп йиллик низо ижобий ечим топмоқда. Суд қарори ва экспертиза фермер фойдасига чиққанидан сўнг, Кадастр палатаси низоли ер майдонини хўжалик номига қайта расмийлаштиришини маълум қилди. Айни вақтда қарор ижроси назоратга олинган.
👉 БАТАФСИЛ ВИДЕОДА

YouTube
ВАНИҲОЯТ АДОЛАТ ТИКЛАНДИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👍12🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат учун бу кандай ҳолат?
1 апрелдан АЁҚШ ва метан шохобчаларида тўловлар фақат нақдсиз шаклда амалга оширилмоқда.
Бироқ айрим жойларда бу тартибдан фойдаланиб, “қўшимча хизмат” орқали пул ишлаётганлар пайдо бўлган.
Видеода фуқаро газ қуйдирмоқчи бўлади, аммо картасида маблағ йўқлиги сабабли нақд тўлашга уринади. Нақд пул қабул қилинмайди. Шундан сўнг, шохобча ёнидаги шахс унинг пулини олиб, электрон тўловни ўзи амалга оширади ва эвазига хизмат ҳаққи олади.
Аслида мақсад — рақамли тўловларни жорий этиш ва шаффофликни ошириш эди. Аммо амалда бу ҳолат баъзи жойларда ортиқча харажат ва ноқулайликка сабаб бўлмоқда.

😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Терговда босим бўлган. Норбўтаева ҳаммасини айтди
Навоийда тадбиркор Дилфуза Норбутаевага оид жиноят иши бўйича апелляция босқичи кўриб чиқилмоқда. У аввал фирибгарликда айбдор деб топилиб, 51 млн сўм жаримага ҳукм қилинган.
Ҳимоя томони ҳукмни асоссиз деб ҳисоблаб, айблов бошқа шахс кўрсатмаларига таянганини ва Норбутаева ҳам алдов қурбони бўлганини билдирмоқда. Шунингдек, терговда босим бўлгани ҳамда айрим видеойозувлар ишга қўшилмагани айтилмоқда.
Айни пайтда мазкур жиноят иши Навоий вилояти судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилмоқда. Ҳимоя томони биринчи инстанция ҳукмини бекор қилиш ва оқлов ҳукми чиқаришни сўрамоқда.

😢8🤔2👎1
Москванинг метро бекати яқинида йирик ёнғин кузатилди
Москва шаҳридаги Черкизовская метро бекати яқинида кучли ёнғин содир бўлди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, олов кўприк остида жойлашган қурилиш майдончасидаги пардозлаш материаллари сақланган омборларни қамраб олган. Ҳудудда транспорт ҳаракати қийинлашгани айтилмоқда.
Гувоҳларнинг билдиришича, ёнғиндан аввал портлашга ўхшаш овоз эшитилган.

🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига етиб борди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига етиб борди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍116🔥16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистондан олиб кирилмоқчи бўлган қарийб 600 кг наркотик ушлаб қолинди
Давлат хавфсизлик хизмати, Чегара қўшинлари ва Божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланди.
Маълум бўлишича, Афғонистондан Сурхондарё вилоятидаги “Термиз-авто” чегара божхона пости орқали кириб келган юк автомашинаси текширувдан ўтказилган.
Текширув вақтида “Doosan” русумли экскаваторнинг кўтаргич қисми ичига яширилган 593 кг гашиш ва 3 кг опий борлиги аниқланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий гуруҳ наркотик моддаларни тонг саҳарда олиб ўтишни режалаштирган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларни аниқлаш ишлари давом этмоқда.

👍4🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шамол болалар батутини ҳавога учириб кетди
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида кучли чанг бўрони кузатилди. Табиат ҳодисаси оқибатида болалар ўйнайдиган батутлар шамол таъсирида ҳавога кўтарилиб кетган.
Маълум қилинишича, кеча кучли шамол ортидан Хоразм вилоятининг бир қатор туманлари ҳамда қўшни Қорақалпоғистон ҳудудларида турли фавқулодда ҳолатлар юз берган.
Фуқаролардан эҳтиёткор бўлиш, очиқ ҳудудларда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш сўралмоқда.

👎3👍1
Андижонда юристконсульт пора билан ушланди
Маълум бўлишича, “Энергосавдо” филиали бўлинмаси етакчи юристконсульти пишлоқ ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш бўйича ҳисобланган 788,4 миллион сўмлик зарарни “бартараф қилиб бериш” эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Жорий йилнинг 1 май куни у олдиндан 500 доллар олган. Кейинчалик ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қолган 4500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда наркодўкон фош этилди
Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият юритган интернет орқали наркотик моддалар тарқатувчи жиноий гуруҳ аъзолари ушланди.
Тезкор тадбирлар давомида кучли таъсир қилувчи 219 килограмм моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, мазкур интернет наркодўконнинг 8 нафар аъзоси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада мактаб ўқувчиларини тунаб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Фарғонада мактаб ўқувчилари ва аҳолини қўрқитиб, уларнинг телефонларини тортиб олган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Фарғона шаҳрида муқаддам судланган 22 ёшли шахс томонидан 5 нафар ёшлардан иборат жиноий гуруҳ ташкил этилгани аниқланди.
Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари “Қирғули” даҳасида аҳоли ва мактаб ўқувчиларига таҳдид қилиб, уларнинг телефонлари ҳамда бошқа қимматбаҳо буюмларини тортиб олиш билан шуғулланган.
Шунингдек, ушбу гуруҳ ўз сафини кенгайтириш мақсадида янги аъзолар жалб қилиш устида ҳам мунтазам ҳаракат қилиб келган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

👍5👎1🔥1
Электрон тижоратда янги давр: Сенат соҳани тартибга солувчи янги қонунни маъқуллади
Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган қонун маъқулланди.
Сенатнинг 15-ялпи мажлисида электрон тижорат тизимини такомиллаштиришга доир қонун тасдиқланди. Унга кўра, Солиқ кодекси ҳамда “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонунга қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.
Янги тартиблар билан трансчегаравий электрон савдо, рақамли маҳсулотларни экспорт ва импорт қилиш жараёнлари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади.
Шунингдек, сотувчи харидор талабларини бажармаган тақдирда, электрон тижорат операторининг ҳам субсидиар жавобгарлиги белгиланиши кўзда тутилган.

👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода вояга етмаганлардан иборат жиноий гуруҳ ушланди
Бухоро вилоятида спорт билан шуғулланувчи бир гуруҳ вояга етмаган ёшлар томонидан тузилган уюшган жиноий тўда аниқланиб, уларнинг ноқонуний ҳаракатларига барҳам берилди.
Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гуруҳ аъзолари ушланиб, ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍7🔥2👎1
Деҳқон ва фермерлар учун экспорт жараёнлари енгиллаштирилади
Сенат ялпи мажлисида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тизимини такомиллаштириш масаласи муҳокама қилинди. Унда маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришдаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, янги экспорт йўналишларини очиш ва инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Қайд этилишича, эндиликда деҳқон ва фермер хўжаликлари ўз маҳсулотларини хорижга экспорт қилишда ортиқча бюрократик муаммоларга дуч келмайди. Экспорт тартиб-таомилларини соддалаштириш, логистика ҳамда сертификатлаш тизимларини такомиллаштириш орқали маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини ошириш кўзда тутилмоқда.
Шу билан бирга, янги ташқи бозорлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва замонавий логистика инфратузилмасини ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини янада кўпайтириш режалаштирилган.

Энди “пробег”ни яширганлар миллионлаб жарима тўлайди
Сенат томонидан автомобиль одометри кўрсаткичини сунъий равишда ўзгартириш ҳолатларига қарши чораларни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси маъқулланди.
Унга кўра, транспорт воситасининг ҳақиқий юрган масофасини яшириш ёки “пробег”ни орқага қайтариш ҳолатлари учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади. Бундай ҳуқуқбузарлик содир этганларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача — тахминан 4,1 миллион сўмдан 6,1 миллион сўмгача жарима қўлланиши белгиланмоқда.
Қайд этилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган мазкур ўзгартишлар ишлатилган автомобиллар бозоридаги фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш ҳамда харидорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

👍4👎1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Пулни еб қўядиган” банкоматларга қачон чора кўрилади? – Сенатор Марказий банкни қаттиқ танқид қилди
2025 йилнинг ўзида 290 минг марта фуқаролар картасидан пул ечилган, лекин банкомат нақдни бермаган. Айримлар эса картасини ҳам “ютқазган”. Пул ёки картани қайтаришга эса 15 кунгача вақт кетган.
Ҳатто Ички ишларга 3122 та шикоят тушган. Аслида жиноятчиларни қидириши, жамоат хавфсизлигини таъминлаши керак бўлган ходимлар банкомат муаммолари билан овора бўлиб қолаётгани танқид остига олинди.
Банкомат пулни ёки картани «ютиб юборса», уни қайтариб олиш учун 15 кун кутиш — бугунги тезкор замон талабларига мутлақо зид. Тез орада Марказий банк томонидан бу борада кескин ва тизимли чоралар кўрилишини кутиб қоламиз.

👍10🤔2