EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.1K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Муддати ўтган автотранспорт воситаларини утилизация қилиш тартиби жорий этилади

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳаво ифлосланишини камайтириш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эски автотранспорт воситаларини босқичма-босқич муомаладан чиқариш механизми ишлаб чиқилмоқда.

Таклиф этилаётган тартибга кўра, ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ вақт бўлган автотранспорт воситалари уларнинг эгалари розилиги асосида бозор қийматида баҳоланиб харид қилинади ҳамда белгиланган тартибда утилизацияга йўналтирилади.

Мазкур ташаббус: атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар миқдорини камайтиришга; экологик вазиятни яхшилашга; эски ва техник жиҳатдан хавфли транспорт воситалари сонини қисқартиришга; замонавий ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишни рағбатлантиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, автотранспорт воситалари эгаларига уларнинг мулкий ҳуқуқлари сақланган ҳолда компенсация тўланиши назарда тутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🤔3😢1
Япония визаси қимматлашмоқда: нархлар 5 бараварга оширилади

Япония ҳукумати 2026 йил 1 июлдан бошлаб хорижликлар учун виза расмийлаштириш тўловларини сезиларли даражада оширади. Бу мамлакатдаги виза тарифларининг сўнгги 48 йил ичида биринчи марта қайта кўриб чиқилиши ҳисобланади.

Янги тартибга кўра, бир марталик виза нархи 3 минг иенадан 15 минг иенагача (тахминан 93 АҚШ доллари) кўтарилади. Кўп марталик визалар учун тўлов эса 6 минг иенадан 30 минг иенагача (тахминан 196 доллар) оширилади.

Маълум қилинишича, янги тарифлар 1 июлдан бошлаб топшириладиган виза аризаларига нисбатан амал қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Орзулар ушалди — Ўзбекистон илк бор Жаҳон чемпионатида!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мамлакат футболи тарихида янги саҳифа очиб, илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Бу натижа мамлакатда спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш сиёсати самараси сифатида баҳоланмоқда.

Миллионлаб мухлислар орзуси рўёбга чиққан бу тарихий кун ўзбек футболи солномасида унутилмас воқеа сифатида муҳрланди. Ватан шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилган олтин авлод ва мураббийлар штабига тасаннолар бўлсин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍76🔥12👎1
30 йиллик автомобиллар утилизацияга топширилади: янги тизим жорий этилади

Ўзбекистонда эски ва экологик талабларга жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларини утилизация қилишнинг янги тизими йўлга қўйилади. Бу орқали атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламаларни камайтириш ва атроф-муҳит муҳофазасини кучайтириш мақсад қилинган.

Янги тартибга кўра, ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ бўлган автомобиллар эгаларидан бозор қийматида сотиб олиниб, утилизацияга юборилади. Автомобиль эгаларига эса янги машина хариди учун электрон ваучер тақдим этилади ёки ушбу маблағ нақдлаштириб берилади.

Шунингдек, электрон ваучер орқали Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автомобилларни имтиёзли шартларда харид қилиш имконияти яратилади. Ваучер суммаси миқдорида чегирма берилиб, қолган тўловни узоқ муддатга бўлиб тўлаш мумкин бўлади.

Маълум қилинишича, эски автомобилни ўз вақтида утилизацияга топширмаган фуқаролардан ҳар йили БҲМнинг 30 баравари миқдорида экологик компенсация ундирилиши режалаштирилган.

Ушбу чоралар экологик барқарорликни таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ҳамда айланма иқтисодиёт тамойилларини кенг жорий этишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18😢2👍1
Ўзбекистон – Португалия баҳсига марокашлик ҳакам тайинланди

23 июнь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги муҳим учрашувни Марокаш вакиллари бошқаради.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ҳакамлари маълум қилинди.

Мазкур баҳсда бош ҳакам сифатида марокашлик ФИФА рефериси Жалол Жаед ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Закария Бринси ҳамда Мустафо Акаркад ёрдам беради.

Учрашувнинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари вазифасини эса Жанубий Африка Республикаси вакиллари Абонгайл Том ҳамда Заҳеле Сивела бажаради.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионатининг “К” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги баҳс 23 июнь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4😢1
Об-ҳаво: айрим ҳудудларда ёмғир, жануб ва чўл ҳудудларида 42 даражагача иссиқ бўлади

21 июнь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шу билан бирга, республика бўйлаб иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади.

Синоптикларга кўра, кундузги ҳарорат аксарият ҳудудларда +31...+36 даража атрофида бўлади. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво +42 даражагача исиши кутилмоқда.
Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ҳамда Фарғона водийси ҳудудларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам вақт-вақти билан ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Мутахассислар аҳолидан куннинг энг иссиқ соатларида эҳтиёт чораларини кўриш, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ва қуёш остида узоқ қолмасликни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👎1
АҚШ ва Канадада футболчиларимиз шарафига автоюриш ўтказилмоқда

Жаҳон чемпионати муҳитида Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш акцияси АҚШ ва Канада шаҳарларида кенг тус олмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари тасвирлари ва миллий рамзлар билан безатилган юк автомобиллари карвони АҚШнинг Филаделфия ва Орландо ҳамда Канаданинг Торонто ва Оттава шаҳарларида ҳаракатни бошлади.

Маълум қилинишича, айни пайтда 35 та транспорт воситасидан иборат бўлган карвон сонини 100 тага етказиш режалаштирилган. Жаҳон чемпионати давомида мазкур автоуловлар АҚШнинг шарқий, марказий ва ғарбий ҳудудлари, шунингдек, Канаданинг йирик провинциялари бўйлаб ҳаракатланиб, қарийб 30 минг километр масофани босиб ўтади.

Ташаббусдан кўзланган асосий мақсад — халқаро мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш ва ватандошлар бирдамлигини намоён этишдан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистонда шахсий автомобиллар сони 5 миллионга яқинлашди

Мамлакатда аҳолига тегишли автотранспорт воситалари сони бир йилда қарийб 345 мингтага кўпайиб, 4,9 миллиондан ошди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатида Ўзбекистонда жисмоний шахслар номида рўйхатдан ўтган автотранспорт воситалари сони 4 миллион 903,1 мингтани ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 344,6 мингтага ошган.

Статистикага кўра, аҳоли мулкидаги транспорт воситалари таркибида енгил автомобиллар мутлақ устунлик қилиб, уларнинг улуши 92,8 фоизга етган. Ҳозирда шахсий енгил автомобиллар сони 4 миллион 552,3 мингтани ташкил этади.

Шунингдек, фуқаролар тасарруфида 330,3 мингта юк автомобили, 7,5 мингта микроавтобус, 7,2 мингта махсус транспорт воситаси ва 5,8 мингта автобус мавжуд.

Мутахассислар қайд этишича, автотранспорт воситалари сонининг ўсиши аҳолининг ҳаракатчанлиги ва транспортга бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Наманганда кучли жала ва дўл кузатилди, айрим ҳудудларни сув босди

Наманган шаҳри ва айрим туманларда кучли жала ёмғири ҳамда дўл ёғиши кузатилди.

Ноқулай об-ҳаво оқибатида айрим кўчалар ва паст ҳудудларда сув тўпланиб, маҳаллий сув босиш ҳолатлари юзага келди. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда ёғингарчилик оқибатлари акс этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшаган, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов 116 ёшида вафот этди.

Марҳум Ўзбекистондаги энг кекса уруш фахрийларидан бири сифатида танилган эди. Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев унинг бир умрлик орзусини рўёбга чиқариб, самолётда парвоз қилиши учун шароит яратганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8
ЖЧ–2026: уч жамоа муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг икки туридан сўнг учта терма жамоа муддатидан аввал плей-офф босқичига чиқишни кафолатлади. Булар — Мексика, АҚШ ва Германия терма жамоаларидир.

Шу билан бирга, Ҳаити, Туркия ва Тунис терма жамоалари эса иккинчи тур якунларига кўра кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотди.

Маълумот учун, жорий мундиалда 12 гуруҳнинг биринчи ва иккинчи ўринларини эгаллаган жамоалар, шунингдек, учинчи ўринни олган энг яхши натижага эга саккизта жамоа ҳам плей-офф йўлланмасига эга бўлади.

Мусобақа низомига кўра, гуруҳда икки ёки ундан ортиқ жамоа бир хил очко тўплаган тақдирда, аввало ўзаро учрашув натижалари инобатга олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашув ўтказди

Учрашув давомида Саида Мирзиёева Қозоғистон раҳбарига Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Қозоғистон Ўзбекистон учун шунчаки қўшни давлат эмас, балки яқин дўст, ишончли стратегик ҳамкор ва иттифоқчи эканини таъкидлади.

«Қозоғистон биз учун шунчаки қўшни юрт эмас, балки яқин дўст, ишончли стратегик ҳамкор ва иттифоқчидир. Қосим-Жўмарт Кемелевичга илиқ қабул ва мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик-биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш борасидаги қатъий интилишлари учун чуқур миннатдорлик изҳор қиламан», — деб ёзди у.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашгани таъкидланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥21😢1
Йиғлаб юборган мухлис бола Ўзбекистон терма жамоаси меҳмони бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган ёш мухлис Исфандиёрни махсус меҳмон сифатида қабул қилди.

Учрашувга сабаб бўлган воқеа ўйин вақтида содир бўлган. Терма жамоани қўллаб-қувватлаётган Исфандиёрнинг ҳис-туйғуларини яшира олмай йиғлаб юборгани акс этган видео қисқа вақт ичида интернетда оммалашиб кетди.

Шундан сўнг ёш мухлис АҚШнинг Атланта шаҳрида жойлашган Ўзбекистон миллий терма жамоаси базасига таклиф этилди. У ерда Исфандиёр футболчилар ва мураббийлар штаби аъзолари билан суҳбатлашиш, жамоа муҳити билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.

Учрашув якунида Исфандиёрга футболчиларнинг автографлари туширилган ва «Миллий жамоанинг бош мухлисига» деган ёзув битилган махсус футболка совға қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🤷‍♂1🔥1