Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урушдан кейинги кескин интервью
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан уруш якунлари ҳақида гапирар экан, ўз ҳокимиятининг чегараси йўқлигини таъкидлади.
The Axios Show дастуридаги интервьюсида у: «Ҳеч қандай чегара йўқ», деди.
Трампнинг айтишича, АҚШ урушда ҳарбий устунликка эришган. Бироқ у можарони давом эттириш ўрнига келишув йўлини танлаган.
Президент бунга сабаб сифатида Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши, нефть таъминотидаги узилишлар ва глобал иқтисодий инқироз хавфини кўрсатди.
Унинг таъкидлашича, Эрон билан эришилган келишув урушнинг янада кенгайиб кетишининг олдини олган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍5🤔2🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кореяга ишга юбориш ваъдасида собиқ амалдор 90 минг доллар олгани аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда Миграция агентлигининг Фарғона вилояти филиали собиқ раҳбари Б.Х.нинг фирибгарлик ҳолати фош этилди.
Аниқланишича, у 8 нафар фуқарони имтиҳонлардан ўтказиб, Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган ҳамда бунинг эвазига улардан жами 90 минг АҚШ доллари олган.
Шунингдек, Янгиқўрғон, Жиззах, Гулистон, Самарқанд, Фарғона, Ғиждувон ва Фориш туманларида ҳам фуқароларни Кореяга иш ёки ўқишга юборишни ваъда қилиб, пул ундириш ҳолатлари аниқланган.
Мазкур ҳолатларда гумонланувчилар жабрланувчилардан жами 124 минг доллардан ортиқ маблағ ҳамда 79,3 миллион сўмни қўлга киритган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔3👍1
Тошкент вилоятида экология тизимида катта “тозалов” бошланди
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси йиғилишида Тошкент вилоятида экологик назоратда жиддий камчиликлар аниқланди.
Хусусан, экологик назоратнинг сустлиги, айрим объектларнинг экспертиза хулосасисиз ишлаши, дарё муҳофаза ҳудудларидаги қонунбузарликлар ҳамда Чирчиқ дарёсида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолатларига етарлича чора кўрилмагани танқид қилинди.
Натижада вилояти Экополицияси бошлиғи ўринбосари ва 8 та туман-шаҳар бўлими раҳбарлари лавозимидан озод этилди. Масъулларга камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

👍4😢2
Наманганда номусга тегиш жиноятини яширган терговчи қамалди
Наманган вилоятида номусга тегиш билан боғлиқ жиноятни қасддан яширган ИИБ терговчисига нисбатан суд ҳукми чиқарилди.
Суд материалларига кўра, Давлатобод тумани ИИБнинг катта терговчиси иш юритувида бўлган жиноят ишини қонуний тартибда текшириш ўрнига ҳужжатларга сохта маълумотлар киритган, гумондор номидан тушунтириш хати расмийлаштирган ва имзони қалбакилаштирган. Шу асосда жиноят ишини қўзғатиш рад этилган.
Орадан кўп ўтмай, мазкур шахс яна бир неча оғир жиноятларни содир этган. Кейинчалик прокурор назоратида аввалги қарор бекор қилиниб, ҳолат қайта текширилган. Терговчи эса қўшимча текширув учун юборилган айрим ҳужжатларни яшириб, нобуд қилгани аниқланган.
Тўпланган далиллар асосида собиқ терговчи ҳокимият ваколатидан четга чиқиш, далилларни сохталаштириш ва ҳужжатларни йўқ қилиш билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилди.
Апелляция инстанцияси қарорига кўра, унга 3 йил 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

👍17🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахт шаҳри бозоридаги латокларга ким жавобгар?
Сирдарё вилояти, Бахт шаҳри марказий бозоридаги латоклар сув йўли эмас, очиқ осмон остидаги помой ва ахлатхонага айланиб бўлган. Иссиқ кундаги бадбўй ҳид ва чиқиндилар юқумли касалликлар тарқалишига тайёр ўчоқку…
Хўш, бу аҳволга ким жавоб беради?
Ҳудуд тозалигига масъул бўлган Бозор маъмуриятими?
Ариқлар тизимига қаровчи Ободонлаштириш бошқармасими?
Ёки бу тозаликка кўз юмаётган туман Экология инспекцияси ва СЭС органими?
Масъул ташкилотлардан ушбу аянчли ҳолат бўйича зудлик билан амалий чоралар ва расмий муносабат кутиб қоламиз

👍4😢4🔥3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лондон яқинида икки йўловчи поезд тўқнашди
Бедфорд шаҳри яқинида содир бўлган темир йўл ҳалокатида бир киши вафот этди, ўнлаб йўловчилар жароҳат олди.
Буюк Британиянинг Лондон шимолидаги Бедфорд шаҳри яқинида East Midlands Railway компаниясига тегишли икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, 33 нафар йўловчи оғир, 56 нафари эса енгил тан жароҳатлари олган.

😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сохта 100 минг доллар савдоси фош этилди: уч нафар шахс қўлга олинди
Наманганда қалбаки валюта муомаласига киритилишининг олди олинди. Тезкор тадбирда сохта долларларни сотмоқчи бўлган уч нафар фуқаро ушланди.
Наманган вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки валюта савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.
Аниқланишича, Янгиқўрғон туманида яшовчи 1992 ва 1995 йилларда туғилган шахслар ҳамда Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган фуқаро сохта 100 долларлик купюралардан иборат жами 100 минг АҚШ долларини ҳақиқий 40 минг долларга сотишни режалаштирган.
Тезкор тадбир давомида улар қалбаки 80 минг АҚШ долларини ҳақиқий 40 минг долларга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Текширувларда мазкур сохта валюталар хорижда тайёрланиб, айланма йўллар орқали мамлакатга олиб кирилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон терма жамоаси Атлантада тайёргарликни давом эттирмоқда
2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШнинг Атланта шаҳридаги йиғинини давом эттирмоқда. Жамоа мундиалнинг навбатдаги учрашувларига тайёргарлик кўриш мақсадида режа асосида машғулотлар ўтказмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШнинг Атланта шаҳридаги йиғинини давом эттирмоқда. Жамоа мундиалнинг навбатдаги учрашувларига тайёргарлик кўриш мақсадида режа асосида машғулотлар ўтказмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2007 йилдан буён эсланмаган уй нега тортиб олинмоқда?
Андижонлик фуқаро уй-жой масаласида чиқарилган суд қароридан норози. Унга кўра, Хонободдаги қаровсиз уй таъмирланиб, ҳокимлик рухсати билан фойдаланилган.
Бироқ судда мазкур уй 2007 йилда давлат томонидан сотиб олиниб, 2009 йилда 9228-сонли ҳарбий қисм тасарруфига берилгани маълум бўлган. Фуқаро еса ҳужжатлар қонунийлиги тўлиқ ўрганилмаганини айтмоқда.
Ҳозирда у ва оила аъзолари уйидан мажбурий кўчирилган. Ҳолат юзасидан расмий муносабат кутилмоқда.

👎2🤔2
Биринчи синфга онлайн қабул бошланди
Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун биринчи синфга қабул жараёни расман старт олди. Аризаларни онлайн тарзда юбориш мумкин.
2026/2027 ўқув йили учун биринчи синфга қабул икки босқичда амалга оширилади. 20 июндан 31 июлга қадар аризалар ўқувчилар бириктирилган ҳудуддаги мактабларга қабул қилинади. 1 августдан 31 августгача эса микроҳудуддан ташқаридаги мактабларга ҳужжат топшириш имконияти яратилади.
Фуқаролар электрон аризаларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг my.maktab.uz платформаси ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборишлари мумкин. Қабул жараёни ҳар куни соат 10:00 дан бошлаб амалга оширилади.

🔞Тошкентда кўчада кетаётган қизга ноўрин ҳаракат қилган фуқаролар жазоланди
Тошкент шаҳрида кўчада кетаётган қизга нисбатан ҳақоратли ва ноодоб ҳаракат содир этган шахслар аниқланиб, суд қарори билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундай ҳолатларга нисбатан муросасиз чоралар кўрилишини яна бир бор эслатди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳрида кўчада кетаётган қизга нисбатан ҳақоратли ва ноодоб ҳаракат содир этган шахслар аниқланиб, суд қарори билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундай ҳолатларга нисбатан муросасиз чоралар кўрилишини яна бир бор эслатди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
Эртага йилнинг энг узун куни кузатилади
21 июнь — Шимолий яримшарда йилнинг энг узун куни. Бу кунда Қуёш осмонда энг узоқ вақт давомида кўринади.
21 июнь куни Ернинг Шимолий яримшарида ёзги қуёш туриши ҳодисаси содир бўлади. Шу муносабат билан йилнинг энг узун куни ва энг қисқа туни кузатилади.
Мутахассислар таъкидлашича, мазкур астрономик ҳодиса ҳар йили 20–22 июнь оралиғида рўй беради. Бу Ер ўқининг Қуёшга нисбатан оғиши билан боғлиқ бўлиб, Қуёш осмонда энг юқори нуқтага кўтарилади.
Айни пайтда Жанубий яримшарда эса аксинча ҳолат юз бериб, йилнинг энг қисқа куни кузатилади ва қиш фасли расман бошланади.

Бўзсувда оқиб кетаётган эркак қутқариб қолинди
19-июнь куни Тошкент вилоятидаги Бўзсув каналида оқиб кетаётган эркак ФВВ қутқарувчилари томонидан қутқарилди.
Маълум қилинишича, Чирчиқ шаҳрининг “Шарқ” маҳалласи ҳудудида профилактик назорат олиб бораётган қутқарувчилар сув оқимида ҳаракатсиз ҳолатда оқиб кетаётган фуқарони пайқаб қолган.
Қутқарувчилар зудлик билан сувга тушиб, эркакни қирғоққа олиб чиққан ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган ва сузишни билмагани сабабли оқим уни оқизиб кетган.

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир кунда икки ҳудудда болаларга нисбатан зўравонлик ҳолати юз берди
18 июнь куни ижтимоий тармоқларда болаларга нисбатан содир этилган икки зўравонлик ҳолати акс этган видеолар тарқалди.
Биринчи ҳолат Тошкент вилоятининг Назарбек ҳудудида қайд этилган бўлиб, унда қўшнисининг уйига мўралагани айтилаётган бола калтаклангани тасвирланган.
Иккинчи воқеа Андижон вилояти Шаҳрихон туманида содир бўлган. Унда қўшни эркак ўз фарзандини урган бола деб гумон қилиб, бошқа бир болага нисбатан зўравонлик ишлатгани айтилмоқда.
Мазкур видеолар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Жамоатчилик вакиллари ва кузатувчилар масъул органлардан ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда айбдорларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини талаб қилмоқда.

👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда томлар бардош бермади
19 июнь куни Тошкентда кузатилган кучли жала, дўл ва шамол айрим ҳудудларда жиддий ноқулайликларни келтириб чиқарди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёмғир сувлари томлардан ўтиб, хонадонларни босаётгани акс этган. Айрим биноларнинг ички қисми сувга тўлиб, аҳоли қийин вазиятга тушиб қолган.
Кучли ёғингарчилик оқибатида айрим уй-жой ва иншоотларнинг том қисми бардош бермагани, натижада сув хоналар ичига кириб боргани кузатилган.

👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда $1,5 миллионлик крипто схемаси фош бўлди
Тошкентда сохта инвестиция платформалари орқали фуқароларни алдаб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди.
Президент давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний крипто-активлар айланмаси билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди.
Аниқланишича, фирибгарлар ижтимоий тармоқларда давлат амалдорлари ва давлат раҳбари номидан фойдаланиб, сохта инвестиция платформаларини тарғиб қилган. Шу йўл билан улар фуқароларнинг ишончига кириб, ноқонуний молиявий операцияларни амалга ошириб келган.
Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчилар томонидан амалга оширилган крипто-айланма ҳажми 1,5 миллион доллардан ошган. Уларнинг бир кунлик айланмаси эса ўртача 5–10 минг доллар атрофида бўлган.

Беверли Ҳиллзда ёнғин: бино шошилинч эвакуация қилинди
17 июнь куни Калифорниянинг Беверли Ҳиллз шаҳридаги офис ва савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса сабаб бинодаги одамлар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.
Воқеа жойига 50 нафардан ортиқ ўт ўчирувчи жалб этилган. Қутқарувчилар ёнғинни тезда назоратга олиш учун бинодаги айрим деразаларни синдириб, тутун ва иссиқликни ташқарига чиқарган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин электр тизимидаги носозлик сабаб техник хонада юзага келган. Ёнғиннинг бошқа қаватларга тарқалишининг олди олинган.
Расмийларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар қайд этилмаган.

Ўзини прокуратура ходими деб таништирган фирибгар қамоққа олинди
Тергов маълумотларига кўра, А.А. бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништирган ва йирик миқдордаги пул ҳамда мол-мулкларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Гумондор арзон буғдой олиб бериш, ер майдони бўйича қарорни тиклаш ва автомашина алмаштириб беришни ваъда қилиб, жабрланувчилардан миллиардлаб сўм ҳамда ўн минглаб АҚШ долларини олган.
Шунингдек, унинг фуқаролардан бирининг уйидан қимматбаҳо тилла тақинчоқларни ўғирлагани ҳам аниқланган.
18 июнь куни А.А.га нисбатан фирибгарлик, ўғирлик ва бошқа моддалар бўйича айблов эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

🔥3🤔1