EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
1 сентябрдан жарималар миқдори ҳам ошади

Базавий ҳисоблаш миқдори 440 минг сўмга етказилиши муносабати билан қатор маъмурий жарималар ҳам оширилади.

Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 412 минг сўмдан 440 минг сўмгача оширилади. Бу эса БҲМга боғланган маъмурий жарималарнинг ҳам янги миқдорда қўлланилишини англатади.

Янги ҳисоб-китобларга кўра, хавфсизлик камарини тақмаслик, техник кўрикдан ўтмаслик ёки автомобилда дори қутиси мавжуд эмаслиги учун жарима 220 минг сўмни ташкил этади. Ҳужжатсиз транспорт бошқариш, мажбурий суғуртасиз ҳаракатланиш ҳамда белгиланган тезликни 20 км/соатгача ошириш учун 440 минг сўм жарима белгиланади.

Светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиш ва нотўғри жойга автомобиль қўйиш учун 880 минг сўм, ҳайдовчилик вақтида телефондан фойдаланиш учун эса 1 миллион 320 минг сўм жарима қўлланилади.

Шунингдек, қарама-қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетиш 4 миллион 400 минг сўм, рухсатсиз тонировка ўрнатиш эса 11 миллион сўм жаримага сабаб бўлади.

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчиларга 11 миллион сўмгача жарима солиниши ва улар 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Давлат рақам белгисиз автомобиль бошқариш учун жарима миқдори 22 миллион сўм этиб белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍74🔥56👎5🤷‍♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент «Навбаҳор» футбол академияси фаолияти билан танишди

Намангандаги «Навбаҳор» академияси бошқаруви уч йил муддатга Нидерландиянинг машҳур «Аякс» футбол академиясига топширилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида Навбаҳор Наманган футбол академиясида бўлиб, ёш футболчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва ўқув-машғулот жараёнлари билан танишди.

Маълум қилинишича, мамлакатдаги иқтидорли футболчиларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш мақсадида академия бошқаруви уч йил муддатга AFC Ajax футбол академиясига берилган. Ҳамкорлик доирасида қўшма ўсмирлар академияси ташкил этилиб, ўзбекистонлик ёш футболчилар ва мураббийларни тайёрлашда «Аякс»нинг замонавий бошқарув ва селекция тизими жорий этилмоқда.

Ҳозирда академияда хорижий мутахассислар, жумладан мураббийлар ва скаутлар фаолият юритиб, маҳаллий ёшларни Европа футбол стандартлари асосида тайёрлаш ишларини олиб бормоқда.

Ташриф чоғида давлат раҳбари академия инфратузилмаси, машғулот майдонлари ва тарбияланувчилар учун яратилган имкониятларни кўздан кечирди. Шунингдек, ёш футболчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг мақсад ва режалари билан қизиқди.

Учрашувда мамлакатда футболни янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро майдонлардаги натижаларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥89👍50
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент миллий терма жамоамиз футболчиларига омад тилади

Давлат раҳбари ўзбекистонлик футболчиларга жорий учрашув олдидан муваффақият тилаб, уларнинг мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонч билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥13👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Наманган гуллар фестивалида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида ўтказилаётган анъанавий гуллар фестивалига ташриф буюрди.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида Наманган шаҳридаги анъанавий гуллар фестивалида иштирок этди. Фестиваль майдонида намойиш этилган турли гул композициялари, ландшафт безаклари ва ижодий кўргазмалар билан танишди.

Наманган гуллар фестивали йиллар давомида нафақат мамлакатимиз, балки хорижлик меҳмонлар учун ҳам ўзига хос маданий ва сайёҳлик тадбирларидан бирига айланган. Фестиваль шаҳар кўчалари ва хиёбонларини минглаб гуллар билан безатиб, минтақа туризм салоҳиятини намоён этади.

Ташриф давомида давлат раҳбари фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлар билан мулоқот қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий терма жамоамиз Португалияга қарши майдонга тушишга тайёр

Бугун бутун юрт бир мақсад йўлида — миллий жамоамизни қўллаб-қувватлайди.

Ғалаба, ишонч ва va курашчанлик руҳи сизларга ҳамроҳ бўлсин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ўйин бошланди

🇺🇿Ўзбекистон 0:0 Португалия🇵🇹

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1
Ҳисоб очилди

⚽️ Гол: Роналду

🇵🇹 Португалия 1:0 Ўзбекистон 🇺🇿

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Португалия яна гол урди

🇵🇹 Португалия 2:0 Ўзбекистон 🇺🇿

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз Ғаниевнинг мана бу супер голи афсуски бекор қилинди.

Аббос қўполлик қилган деб топилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1😢1
Португалия учинчи голни ҳам урди

🇵🇹 Португалия 3:0 Ўзбекистон 🇺🇿

Ҳисоб оғирлашмоқда, аммо миллий жамоамиз курашни давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Танаффус

🇵🇹 Португалия 3:0 Ўзбекистон 🇺🇿

Биринчи бўлим якунланди.

Ҳозирча ҳисоб бизнинг фойдамизга эмас, аммо олдинда яна бутун бир бўлим бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡Ҳусанов ва Роналдонинг қисқа суҳбати диққат марказида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Португалиянинг учинчи голини Рафаэл Леау дарвоза томон сурди.

Ҳисоб: 🇵🇹5:0🇺🇿

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Португалия Ўзбекистон МТЖни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (5:0)

Роналду дублга эришди, Ҳусановдан автогол. Азизжон Ғаниев томонидан урилган гол эса ҳисобга олинмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍3🔥1
Ўйин тугади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элдор Шомуродов: «Мухлислардан узр сўрайман»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Португалияга қарши учрашувдаги йирик мағлубиятдан кейин мухлислардан узр сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2