EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Россияда кучли торнадо юзлаб хонадонларга зарар етказди

Табиий офат оқибатида минглаб аҳоли электр таъминотисиз қолди, ўнлаб уйлар шикастланди.

Россиянинг Свердловск вилояти ҳудудида кузатилган кучли торнадо Кушва, Новая Ляля ва Верхняя Тура шаҳарларида катта талафотларга сабаб бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, кучли шамол ва торнадо оқибатида ўнлаб уйларнинг том қисми шикастланган, автомобиллар зарар кўрган ҳамда электр узатиш тармоқларига путур етган. Табиий офат сабаб 4 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган.

Ҳудудда фавқулодда хизматлар ва қутқарувчилар оқибатларни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Айрим манбаларда бир неча нафар фуқаро жароҳат олгани ҳақида ҳам хабар берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати оширилади

35 миллион долларлик қўйчилик кластери йилига 40 минг тоннагача сифатли гўшт ишлаб чиқариш имконини беради.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди.

Умумий қиймати 35 миллион доллар бўлган лойиҳа 10 гектар майдонда уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда хориждан 15 минг бош наслдор қўй олиб келинса, кейинги босқичларда улар сони яна 35 минг бошга етказилади.

Лойиҳада юқори маҳсулдорликка эга “Арашан”, “Ҳисор” ва “Аделбай” зотларини маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш, замонавий парвариш технологиялари ва илмий ёндашувлардан фойдаланиш кўзда тутилган.

Кластер тўлиқ қувват билан ишга тушгач, Наманган вилоятида йилига 35–40 минг тонна сифатли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланади. Бу эса анъанавий чорвачиликка нисбатан маҳсулдорликни 45–50 фоизга ошириш имконини беради.

Лойиҳа доирасида 280 та доимий иш ўрни яратилади, шунингдек, 95 та кам таъминланган оила аъзоларининг бандлиги таъминланади. Мажмуа ҳудудида логистика, ветеринария, сервис ва савдо инфратузилмалари ҳам ташкил этилади.

Давлат раҳбари мазкур тажрибани чорвачилик соҳасида кенг оммалаштириш, ички бозорни сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш ва аҳоли бандлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥12🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғирда ЙПХ ходимига соябон тутган фуқаро тақдирланди

Инсонийлик ва ҳурмат намунаси бўлган ҳаракат муносиб рағбатлантирилди.

Ёмғирли об-ҳавода хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимига бефарқ бўлмай, унга соябон олиб бориб берган фуқаро ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан тақдирланди.

Масъуллар мазкур фуқаронинг ҳаракатини инсонийлик, ўзаро ҳурмат ва фуқаролик масъулиятининг ёрқин намунаси сифатида баҳолаб, унга миннатдорчилик изҳор этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент миллий жамоанинг бугунги ўйинини кутаётгани ҳақида гапирди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥10
Фарғонада 1,1 триллион сўмлик сохта банкротлик ҳолати аниқланди

Корхона масъуллари кредиторлар олдидаги мажбуриятлардан қочиш мақсадида қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келганликда гумон қилинмоқда.

Фарғона вилоятида йирик миқдордаги сохта банкротлик ҳолати фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.” хусусий корхонаси масъул шахслари кредиторлар олдидаги мажбуриятларни бажармаслик мақсадида корхонани қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келгани аниқланган.

Маълум бўлишича, улар тўлов интизомини бузган ҳолда муддати ўтган дебитор қарздорликларни ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаган. Шунингдек, маҳсулот сотувидан тушган маблағларни банкка топширмасдан, 1,1 триллион сўм пулни гўёки иш ҳақи тўлови сифатида ҳисоб рақамидан ечиб олгани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда IT-парк қурилишига старт берилди

Президент Наманган вилоятида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳаларни бошлаб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида IT-парк қурилишига старт берди ҳамда ҳудудда амалга ошириладиган қатор янги инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларига расман йўл очиб берди.

Мазкур лойиҳалар ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, ёшларни замонавий касбларга ўқитиш ва ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, янги IT-парк рақамли иқтисодиётни кенгайтириш ва экспортбоп IT хизматлар ҳажмини оширишда муҳим ўрин тутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥13🤔1
Ўзбекистонда коррупционерларнинг электрон реестри жорий этилди

Коррупция жиноятида айбдор деб топилган шахслар махсус электрон рўйхатга киритилади ва уларга қатор чекловлар қўлланилади.

Президент томонидан имзоланган янги қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларнинг электрон реестри юритилади. Реестр Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда шакллантирилади.

Қонунга кўра, коррупция жиноятида айбдор деб топилган шахс ҳақидаги маълумотлар суд ҳукми қонуний кучга кирганидан кейин 3 иш куни ичида реестрга киритилади. Маълумотлар судланганлик муддати давомида сақланади.

Электрон реестрга киритилган шахслар давлат хизматига қабул қилинмайди, давлат мукофотлари билан тақдирланмайди, сайлов ва тайинлов орқали эгалланадиган айрим лавозимларга номзод сифатида кўрсатилмайди.
Қонун 2026 йил 23 июндан кучга кирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Наманганда сунъий интеллект лабораторияси фаолияти билан танишди

Давлат раҳбари ёшларнинг илмий салоҳиятини кенгроқ жалб этиш ва сунъий интеллект соҳасидаги тажрибани оммалаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида Наманган давлат техника университетидаги сунъий интеллект лабораторияси фаолияти билан танишди.

Лаборатория таркибида таҳлил, робототехника ва бионика марказлари, стартап-акселератор, 9 та “ақлли” хона ҳамда сунъий интеллект бўйича тайёргарлик хоналари ташкил этилган. Марказ сунъий интеллект, робототехника, “ақлли” транспорт, экология ва агротехнологиялар соҳаларида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан шуғулланади.

Ташриф давомида Президентга сунъий интеллект бўйича маслаҳатчилар томонидан тайёрланган стартап лойиҳалар тақдим этилди. Давлат раҳбари ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг ғоя ва таклифларини тинглади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥12
Францияда жазирама қурбонлари сони 18 нафарга етди

Аномал иссиқ ҳаво Европада янги ҳарорат рекордларини ўрнатмоқда ва инсонлар ҳаётига хавф туғдирмоқда.

Францияда икки кун давом этган кучли жазирама оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида ёпиқ автомобилда қолиб кетган икки ва тўрт ёшли болалар ҳам бор. Шунингдек, бир неча кекса фуқаро иссиқ уриши сабаб вафот этган, қолганлари эса чўмилиш учун хавфли ҳудудларга кириб, чўкиб кетган.

22 июнь куни Франциянинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиб кетди. Бордо ва Пуатье шаҳарларида эса кўп йиллик ҳарорат рекордлари янгиланди.

Жазирама Испания, Буюк Британия ва Италияда ҳам кузатилмоқда. Италиянинг 12 шаҳрида энг юқори — қизил хавф даражаси эълон қилинган. Мутахассислар юқори ҳароратлар одамлар ва ёввойи табиатга салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
"Билимли қиз бутун мамлакат келажагини ўзгартиришга қодир" – Мирзиёева

Бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг таълим олиши, ўз иқтидорини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Таълим соҳасидаги бу ижобий ўзгаришлар ва қизларимизнинг эришаётган ютуқлари ҳақида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева шундай фикр билдирди:

"Бугунги кунда Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 1,5 миллиондан зиёд талаба таҳсил олмоқда. Қувонарлиси, уларнинг ярмидан кўпини қизлар ташкил этади. Бу мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасидир.


Қиз фарзандининг илм олишига ишонган минглаб оилалар... Ўзи қизиққан касбни танлаётган минглаб қизлар... Улар ўқимоқда, изланмоқда, бу қизларнинг ўзига бўлган ишончи ҳамда шижоати кун сайин ортиб бормоқда. Билимли қиз нафақат ўз ҳаётини, балки оиласини, атрофидаги муҳитни ва бутун мамлакат келажагини ўзгартиришга қодир.


Таълим инсонга ҳаёт йўлини мустақил танлашда куч ва эркинлик бахш этади. Қизларимизга орзулари сари дадил қадам ташлашлари учун имкон берайлик",

— дея ёзади Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍96🔥22👎3
Солиқ тушумларининг маҳаллаларга ажратиладиган улуши 15 фоизга етказилади

Маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини ошириш мақсадида ер ва мол-мулк солиғидан ажратиладиган улуш кўпайтирилиб, қўшимча даромад манбалари яратилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар фаолиятини рақамлаштириш ва Маҳаллани ривожлантириш миллий институтини ташкил этишга бағишланган тақдимот билан танишди.

Маълум қилинишича, маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чоралари доирасида ер ва мол-мулк солиғидан маҳалла бюджетларига ажратиладиган тушум улуши 10 фоиздан 15 фоизга оширилади. Шунингдек, санитария қоидалари ва ноқонуний қурилишлар учун белгиланган жарималарнинг бир қисми ҳам маҳалла бюджетларига йўналтирилади.

Бундан ташқари, бўш ер майдонларини ижарага бериш ва айрим биноларни сотишдан тушган маблағлар маҳаллалар ихтиёрида қолдирилади. Ушбу қўшимча маблағлар ички йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлаклари, болалар ва спорт майдончаларини қуриш, маҳалла боғларини барпо этиш ҳамда эҳтиёжманд оилалар бандлигини таъминлашга сарфланади.

Тақдимотда маҳаллаларни рақамлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 35 та вазирлик ва идоранинг ахборот тизимлари «Рақамли маҳалла» платформасига интеграция қилиниб, аҳоли мурожаатлари ва ҳудудлардаги муаммоларни тезкор аниқлаш ҳамда ҳал этиш имконияти яратилади.

Шу билан бирга, маҳалла тизимидаги ислоҳотларни илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Маҳаллани ривожлантириш миллий институтини ташкил этиш таклифи билдирилди. Институт ҳар йили 21 минг нафар маҳалла тизими ходимлари ва «еттилик» аъзоларининг малакасини ошириш билан ҳам шуғулланади.

Президент мутасаддиларга «Рақамли маҳалла» платформасини тўлиқ ишга тушириш, маҳаллаларнинг доимий даромад манбаларини кенгайтириш ва янги институт фаолиятини ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥12🤷‍♂1
Иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар 7 фоизга оширилади

1 июлдан пенсия ва нафақалар, 1 сентябрдан эса бюджет ходимлари иш ҳақи ҳамда талабалар стипендиялари 7 фоизга кўтарилади.

Президентнинг янги фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар, нафақалар ва ижтимоий ёрдам тўловлари миқдори 7 фоизга оширилади.

Янги тартибга кўра, энг кам ёшга доир пенсия 983 минг сўм, энг кам ногиронлик пенсияси 1 миллион 83 минг сўм, моддий ёрдам миқдори эса 450 минг сўм этиб белгиланади.

Шунингдек, болалар нафақаси миқдорлари ҳам оширилади. Хусусан, 3 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун 386 минг сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун 295 минг сўм тўланади. Иккинчи фарзанд учун қўшимча 177 минг сўм, учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун эса қўшимча 118 минг сўм ажратилади.

Фармонга асосан, 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда талабалар стипендиялари ҳам 7 фоизга оширилади.

Бундан ташқари, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 миллион 360 минг сўм, базавий ҳисоблаш миқдори эса 440 минг сўм этиб белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥11👎8😢1