EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Уятли хонадон» тамғаси қонунга зид — ХДП

Халқ демократик партияси аҳоли уй-жойларига кириб, ободонлаштиришни назорат қилиш ва хонадонларга тамға қўйиш каби ҳолатларга муносабат билдирди.

Сўнгги кунларда айрим ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар, масъул ташкилотлар ва маҳалла мутасаддилари томонидан фуқароларнинг уй-жойларига кириб, ободонлаштириш бўйича талаблар қўйилаётгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

ХДП бундай ҳолатлар фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати, шахсий ҳаёти ҳамда уй-жой дахлсизлигига оид конституциявий ҳуқуқларига зид бўлиши мумкинлигини билдирди.

Партия муносабатида айтилишича, талаблар бажарилмагани учун хонадонларга «Уятли хонадон», маҳаллаларга эса «Шармандали маҳалла» каби тамғалар қўйилиши инсон қадрини камситиши мумкин.

ХДП таъкидлашича, ҳудудларни ободонлаштириш аҳоли билан мулоқот, ижтимоий ҳамкорлик ва қонунга ҳурмат асосида амалга оширилиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍2😢2
Туркия, Саудия ва Покистон янги келишувга тайёрланмоқда

Уч давлат Жиддада қўшма мудофаа келишувини имзолашни режалаштирмоқда.

Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон қўшма мудофаа келишуви имзолашга тайёрланмоқда.

Келишув минтақадаги хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

Ҳужжатни Жидда шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Саудия валияҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф иштирокида имзолаш кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
АҚШ Исроилдаги айрим ҳарбий самолётларини кўчирмоқда

АҚШ Бен-Гурион аэропортидаги ҳаво ёнилғи қуйиш самолётларининг бир қисмини бошқа ҳудудга ўтказмоқда.

АҚШ Исроилда жойлашган айрим ҳавода ёнилғи қуйиш самолётларини бошқа жойга кўчирмоқда.

Маълум қилинишича, қарор Бен-Гурион аэропортида йўловчи ва тижорий авиақатновлар учун қўшимча жой ажратиш мақсадида қабул қилинган.
Кўчириш ишлари ҳаво қатнови энг юқори бўлган мавсум даврига тўғри келмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда MAN ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Юк машинаси кабинасида чиққан ёнғин оғир ЙТҲга сабаб бўлди.

Самарқанд вилояти Нуробод туманида MAN русумли юк автомобили ҳалокатга учради.

Маълумотларга кўра, ҳаракат вақтида машина кабинасида ёнғин чиққан. Ҳайдовчи тўхташга уринганида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи вафот этган. Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
Абдуқодир Ҳусанов оиласида қайғули йўқотиш

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси яқинидан айрилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси Ҳусан бобо вафот этди.

Марҳум «Бунёдкор» U19 жамоаси бош мураббийи Ҳикмат Ҳошимовнинг отаси бўлган.

«Бунёдкор» футбол клуби раҳбарияти ва жамоаси Ҳикмат Ҳошимов ҳамда унинг яқинларига чуқур таъзия билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаластиндаги видео катта муҳокамага сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрлар кескин баҳс уйғотди.

Фаластин ҳудудидаги дўконлардан бирида содир бўлган ҳолат акс этган видео тарқалди.

Кадрларда Исроил ҳарбийлари дўконга кириб, ўсмирлардан бирини ушлагани ва унга нисбатан куч ишлатгани кўринади.

Видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда BYD ҳайдовчиси 3 та машинани урди

Оддий келишмовчилик йўлдаги жанжалга айланиб, бир нечта автомобиль шикастланди.

Урганч шаҳрида BYD автомобили ҳайдовчиси бошқа транспорт воситаларига қасддан зарар етказди.

Маълум қилинишича, воқеа ўзаро келишмовчилик ортидан содир бўлган. Ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль билан бир нечта машинани уриб, уларга шикаст етказган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔2
Бразилияда «Ўлим» либосида келган шахс ушланди

Касалхонага ғалати қиёфада кирган эркак беморларни қўрқитиб, полиция аралашувига сабаб бўлди.

Бразилияда бир эркак касалхонага «Ўлим» (Grim Reaper) образидаги либосда келиб, беморлар ва тиббиёт ходимларини қўрқитган.

Маълум қилинишича, у атайлаб саросима келтириб чиқарган. Ҳодисадан сўнг полиция уни қўлга олиб, ҳолат юзасидан текширув бошлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
«Meta»га болалар хавфсизлиги учун $567 млн жарима

АҚШ суди ижтимоий тармоқ гигантини болаларга хавф туғдиргани учун рекорд миқдорда жаримага тортди.

АҚШдаги суд Meta компаниясини болалар хавфсизлиги билан боғлиқ қонунбузарликлар учун яна 567 млн доллар жарима тўлашга мажбур қилди.

Судья Брайан Бидшейд компания платформаларини болаларга зарар етказувчи омилларни етарлича чекламаганликда айблади ва Meta’ни «жамоатга зарар етказувчи омил» деб баҳолади.

Янги қарор аввалги 375 млн долларлик жаримага қўшилди. Жами ҳисобда Meta 942 млн доллар тўлаши керак бўлади.

Компания қарордан норози эканини билдириб, апелляция беришини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШда ишлаши мумкин

Ўзбекистон тиббиёт ходимлари учун АҚШ меҳнат бозорига янги имконият очилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонлик ҳамшираларни АҚШга ишга юбориш бўйича лойиҳа режалаштирилмоқда.

Дастлаб дастур кичик пилот гуруҳ билан бошланади. Натижалар ва АҚШ иш берувчиларининг талабларига қараб, ҳамшираларни жалб қилиш кўлами босқичма-босқич кенгайтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Жавоҳир Синдаров Grand Chess Tour финалига яқинлашди

Ўзбекистонлик шахматчи нуфузли турнирда совринли ўринни эгаллаб, финал йўлланмасига янада яқинлашди.

Жавоҳир Синдаров Saint Louis Rapid & Blitz турнирида 22 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади.

У рапид ва блиц баҳсларида ҳам иккинчи натижани қайд этиб, Grand Chess Tour умумий рейтингида 5-ўринга кўтарилди.

Синдаров финалга чиқиш зонасидан атиги 0,5 очко ортда қолмоқда.

Турнир ғолиби Рамешбабу Прагнанандҳа ўзбекистонлик шахматчининг охиригача курашганини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистонда 700 та янги хусусий боғча очилди

Ярим йилда мактабгача таълим қамровини ошириш учун катта қадам ташланди.

Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида 700 та янги нодавлат боғча ташкил этилди.

Уларни қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджетидан 2 трлн 75,9 млрд сўм субсидия ажратилди.

Натижада мактабгача таълим билан қамров даражаси 78 фоиз кўрсаткичида сақлаб қолинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Янги келишув “Макка битими” деб номланди

Туркия, Саудия ва Покистон мудофаа келишувига рамзий ном берди.

Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида имзоланиши кутилayotgan уч томонлама мудофаа битими расман «Макка битими» деб аталды.

Ушбу ном Исломнинг муқаддас шаҳри Маккага боғлиқ рамзий маънога эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрдўған Саудия Арабистонига ташриф буюрди

Ташриф фонида Туркия, Саудия ва Покистон ўртасидаги мудофаа келишуви масаласи муҳокама қилинмоқда.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Саудия Арабистонига ташриф буюрди.

Аввалроқ Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида қўшма мудофаа келишуви имзоланиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Собиқ ҳокимга 11 йиллик қамоқ жазоси берилди

Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаевга 11 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг 7 августдаги ҳукмига кўра, Анвар Отахўжаев Жиноят кодексининг бир қатор моддалари, жумладан, ўзлаштириш ёки растрата, фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Суд унга 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Эслатиб ўтамиз, Анвар Отахўжаев 2025 йил сентябрь ойида 60 минг доллар пора билан ушланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢2🔥1
Ялта порти дронлар ҳужумига учради

Ҳужумдан сўнг Қримдаги Ялта соҳилида шошилинч эвакуация бошланди.

Украина денгиз дронлари Қримнинг жанубий соҳилидаги Ялта порти ҳудудига ҳужум қилди.

Маълумотларга кўра, Россия томони марказий соҳил бўйини шошилинч эвакуация қилишни буюрган. Пляждаги туристлар ва маҳаллий аҳолига ҳудудни тарк этиб, бошпанага ўтиш тавсия этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Мактаб ва шифохона ерларини сотиш тақиқланиши мумкин

«Адолат» СДП таълим ва тиббиёт муассасаларига бириктирилган ер участкаларини хусусийлаштириш ва бегоналаштиришни қонун билан тақиқлашни таклиф қилди.

Партия таъкидлашича, аҳоли сони ортиб, мактаб ва боғчаларга эҳтиёж кучайиб бораётган бир шароитда таълим ва тиббиёт муассасаларига тегишли ерларни сақлаб қолиш муҳим.

Партия маълумотларига кўра, пойтахтда айрим таълим ва тиббиёт объектлари ҳамда уларга бириктирилган ер участкалари хусусийлаштирилган ёки электрон савдога чиқарилган. Шунингдек, айрим объектларда қонунга зид қурилиш ҳолатлари ҳам қайд этилган.

Шу муносабат билан «Адолат» СДП таълим ва тиббиётга оид давлат объектлари ҳамда уларнинг ҳудудларини сотиш, хусусийлаштириш ёки бегоналаштиришни тақиқлаш, бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ташаббусини билдирмоқда.

Партия, шунингдек, сўнгги йилларда балансдан чиқарилган объект ва ер участкаларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, қонунбузарликлар аниқланса чора кўриш ҳамда инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган объектларни давлат ихтиёрига қайтариш механизмларини такомиллаштиришни таклиф қилмоқда.

Партия фикрича, таълим ва тиббиёт муассасаларига тегишли бинолар ва ерлар стратегик ижтимоий ресурс сифатида сақланиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5