EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Турон халқаро бизнес-клуб очилди

Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Миллий Иқтисодий Ҳамкорлик Ассоциацияси (ЎзМИҲУ) ҳузуридаги Халқаро бизнес-клуб Турон расман фаолиятини бошлади.

👉 https://effect.uz/n/374

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Мисрлик олим Навоий вилояти ҳокимига маслаҳатчи бўлди

Навоий вилоятида чўлланишга қарши курашиш, яйлов ерларидан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ошириш кўлами кенгаймоқда.

Шу мақсадда Миср Чўл тадқиқотлари маркази (DRC) профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Аҳмад Абд Эл-Ати Навоий вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси сифатида фаолият бошлади. Бу келишув вилоят ҳокимининг Мисрга ташрифи доирасида эришилган.

Аҳмад Абд Эл-Ати чўл шароитида ўсимликлар етиштириш ва яйловларни бошқаришда бой халқаро тажрибага эга. У GBEP дастурида Миср мувофиқлаштирувчиси ҳамда БМТнинг UNCCD миллий офисида ижрочи котиб бўлиб ишлаган.

Олим маҳаллий мутахассисларга чўлланишга қарши кураш, чўлларни ўзлаштириш ва чорвачилик учун озуқа базасини ривожлантириш бўйича тавсиялар бериб боради.

Ушбу тажриба вилоят қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤷‍♂2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жигар циррози билан курашаётган она ёрдамга муҳтож

Жигар циррози касаллигига чалинган она айни пайтда ҳаёти учун курашмоқда. Унинг соғайиши ва фарзанди она меҳридан бенасиб қолмаслиги учун кенг жамоатчиликнинг ёрдами зарур.

Бугун бу оила қийин синовни бошдан кечирмоқда. Ҳар бир хайрия бемор она учун даволанишга умид, фарзанди учун эса онаси бағрида улғайиш имкониятидир.

Ёрдам кўрсатиш истагида бўлганлар учун карта рақами:

5614 6816 2359 7048

Карта эгаси: Имомова М.

Унутманг, кичик бир хайрия ҳам бир инсон ҳаёти учун катта умид бўлиши мумкин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢3
Деҳқонободда газ ходимлари ойлик ва шароитдан норози

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида газ таъминоти соҳасида ишловчи бир гуруҳ ходимлар бир неча йилдан буён ҳал этилмаётган муаммолар юзасидан Президентга мурожаат қилди. Улар меҳнат ҳақи, тоғли ҳудудлардаги иш шароити ва аҳолига газ етказиб беришдаги қийинчиликларни кўтарган.

Мурожаатда айтилишича, Деҳқонобод туман газ таъминоти бўлими ходимларининг ойлик иш ҳақи ишбай асосида белгиланади. Ходимлар тоғли ва олис ҳудудлардаги меҳнат шароити, йўл масофаси ва зиммадаги масъулият етарлича инобатга олинмаётганидан норози.

Мурожаатчилар яна бир муаммога — аҳолига газ етказиб беришда фойдаланиладиган махсус транспорт воситалари учун олис қишлоқлар яқинидаги газ қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилганига эътибор қаратган.

Уларнинг таъкидлашича, натижада махсус газ ташувчи машиналар туман марказидаги хусусий ГНП шохобчасидан газ олишга мажбур бўлмоқда.

Бу эса, мурожаатда келтирилишича, машиналарнинг бир кунда 100–150 километр масофа босиб ўтиши, тоғли ва носоз йўлларда транспорт воситаларининг тез-тез бузилиши, ёқилғи ва таъмирлаш харажатларининг ортишига сабаб бўлмоқда.

Ходимлар бу ҳолат охир-оқибат олис ҳудудларда яшовчи аҳолига газ етказиб бериш муддатларига ҳам таъсир қилаётганини билдирган.

Мурожаатчилар қатор саволларга жавоб сўрамоқда: газ қуйиш шохобчаси нима сабабдан тўхтатилган, қарор ким томонидан қабул қилинган ва унинг ҳуқуқий асоси нимадан иборат?

Шунингдек, тоғли ҳудудларда ишлаётган ходимларнинг меҳнат шароити, иш ҳақи ва йўл харажатларини қайта кўриб чиқиш сўралган.

Мурожаат муаллифлари имтиёз ёки ортиқча талаб эмас, балки меҳнатига муносиб иш ҳақи, муносиб меҳнат шароити ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур имкониятлар яратилишини сўраётганини таъкидлаган.

Улар мазкур масалаларни қуйи ташкилотларга юбориш билан чекланмасдан, масъул юқори ташкилотлар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш, шохобча фаолиятини тиклаш имкониятини кўриб чиқиш ва масъул раҳбарлар қарорларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраган.

Мурожаат Хушвақтов С., Бозоров А., Назаров С., Эргашов Ф., Асроров С., Ибрагимов И., Тошниёзов Ж. ва Маҳманазаров Н. номидан йўлланган.

EFFECT.UZ мазкур мурожаатда келтирилган маълумотларни ҳозирча мурожаатчиларнинг позицияси сифатида келтирмоқда. Масъул ташкилотларнинг муносабати ва расмий изоҳи бўлса, уни ҳам эълон қилишга тайёрмиз.
Сув қарзи учун электр тўлови чекланиши мумкин

2027 йил 1 январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича қарздорликни ундириш тартиби ўзгаради. Қарз белгиланган муддатда бартараф этилмаса, уни ундириш қарз миқдорига қараб нотариал ёки суд тартибида амалга оширилади.

Қарздорлик БҲМнинг 1000 бараваригача бўлса — нотариус орқали, 1000 бараваридан ортиқ бўлса — суд орқали ундириш чораси кўрилади.

Шундан кейин ижро ҳужжати расмийлаштирилиб, Мажбурий ижро бюросига юборилади.

Агар ижро ҳужжати бўйича ҳам мажбурият бажарилмаса, қонунчиликда белгиланган тартибда истеъмолчининг электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш имконияти чекланиши мумкин.

❗️Муҳим жиҳати: сув қарзи пайдо бўлган заҳоти электр энергияси учун тўлов қабул қилиш тўхтатилмайди. Истеъмолчига қарздорликни бартараф этиш учун вақт берилади.

Электр энергияси учун тўловни амалга ошириш фақат қарздорлик белгиланган тартибда сақланиб қолган тақдирдагина чекланиши мумкин.
👎5👍3
Мактаб ошхоналари кимга ва қандай берилади?

Мактаб ошхоналарини «E-auksion» орқали ижарага бериш тартибига аниқлик киритилди. Давактив агентлигига кўра, ғолибни аниқлашда тадбиркорларнинг олдиндан тақдим этган ижара тўлови бўйича таклифлари асос қилинади.

Ижтимоий тармоқларда мактаб ошхоналарини электрон савдо орқали ижарага бериш ўқувчилар учун тайёрланадиган таомлар нархи ошишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги бу масалага муносабат билдириб, электрон механизмдан асосий мақсад мактабларда овқатланиш тизимини тижоратлаштириш эмас, балки ижара жараёнида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, тадбиркорлар учун тенг рақобат муҳитини яратиш ҳамда коррупциявий хавфларни камайтириш эканини маълум қилди. Янги тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 январдаги 8-сон қарори билан жорий этилган.

👉 https://effect.uz/n/375

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўқишни пулга кўчириб бериш ваъдасига ишонманг – Таълим ва илм-фан вазирлиги

Наманганда фуқарони хусусий университетнинг 3-курсига ўқишга кўчириб қўйишни ваъда қилган шахс 18 миллион сўм олаётган вақтида ушланган. Таълим ва илм-фан вазирлиги бундай ҳолатлардан огоҳлантирди.

👉 https://effect.uz/n/376

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тухмат билан қамалгани айтилаётган Бахтиёр Қуллиев иши янги босқичга чиқди

2010 йилдан буён ўз ишида қонунбузарликлар бўлганини таъкидлаб, адолат талаб қилиб келаётган Бахтиёр Қуллиевнинг мурожаати бугун Олий суд раиси қабулида кўтарилди.

30 октябрь куни Бахтиёр Қуллиев билан биргаликда Олий суд раиси Робахон Маҳмудованинг қабулида бўлдик.
Учрашувда жиноят иши бўйича келтирилган важлар, тергов ва суд жараёнларида йўл қўйилгани иддао қилинаётган қонунбузарликлар ҳамда адолатни тиклаш масалалари муҳокама қилинди.

Олий суд раиси мазкур мурожаат қонун доирасида имкон қадар атрофлича ўрганиб чиқилишини, шунингдек, жиноят иши Навоий вилоятидан қайтариб олинишини маълум қилди.

Энди асосий савол — Бахтиёр Қуллиевнинг 16 йилдан бери давом этаётган адолат талаби қандай натижа беради? «Effect.uz» ушбу ишнинг кейинги ривожини кузатишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Италияда ҳам ўзбек ўғлонлари

Улар Ватанидан минглаб километр узоқда бўлсада, меҳнати ва тиришқоқлиги билан Ўзбекистон номини муносиб тарзда намоён этмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Италиядаги «Салви» қишлоқ хўжалиги компаниясида меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз ҳолидан хабар олди.

Учрашув давомида ўзбекистонлик ишчиларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, уларни қизиқтираётган масалалар ҳамда Италиядаги фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар билан танишилган. Хорижда меҳнат қилаётган ҳар бир ҳамюрт эътибор ва қўллаб-қувватлашга муҳтож.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сиз бу видеони кўраётганингизда мен орангиз бўлмаслигим мумкин – Imarat сотув бўлимида фуқаро ўзини жароҳатлади

Уй хариди бўйича шартнома тузганидан норози фуқаро IMARAT DEVELOPMENT сотув бўлимида ўзини пичоқ билан жароҳатлаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода фуқаронинг сотув бўлимида қонга беланган ҳолда ётгани акс этган.

Фуқаро уй учун шартнома тузгани ва ўзини алдандим, деб ҳисоблаётганидан норози бўлган. Ҳодисанинг аниқ сабаблари ва унгача бўлган ҳолатлар ҳозирча маълум эмас. EFFECT.UZ воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сиз бу видеони кўраётганингизда мен орангиз бўлмаслигим мумкин – Imarat сотув бўлимида фуқаро ўзини жароҳатлади Уй хариди бўйича шартнома тузганидан норози фуқаро IMARAT DEVELOPMENT сотув бўлимида ўзини пичоқ билан жароҳатлаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марат Ҳамдамов таъсисчилар рўйхатида – Imarat Development вакили сўнгги воқеаларга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, компания офисида фуқаро ўзини жароҳатлагани акс этган видео юзасидан компания вакили Олим Маматов изоҳ берди.

Унинг айтишича, офисга келган фуқароларнинг бир қисми компания билан шартнома тузмаган бўлган. Маматов офисдаги можаролар айнан шартномаси бўлмаган шахслар томонидан уюштирилгани ички ишлар ходимлари томонидан аниқланганини билдирди.

Компания вакили шунингдек, қурилиш компанияси ва унинг таъсисчилари ўзгармагани, Марат Хайруллаевич ҳам таъсисчилар рўйхатида қолганини маълум қилди. У Марат Хайруллаевичга нисбатан ҳеч қандай босим ёки таҳдид бўлмаганини ҳам таъкидлади.

«Яқин кунларда бу жараёнлар ўз изига тушади ва барчангизга уйларингизни қуриб берамиз», — деди Олим Маматов.


EFFECT.UZ воқеа бўйича компания вакили билдирган позицияни ҳам эълон қилди. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ва ҳуқуқий баҳоси тегишли органлар хулосасидан сўнг ойдинлашади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«APK қўриқчини ўчириб, катта хато қилдим…»

«Бу жосус дастур», «APK қўриқчи сизни кузатади» деган гапларга ишониб, хавфсизлик дастурини ўчирган фуқаролар кейинчалик фирибгарлар тузоғига тушганини айтмоқда.

Видеодаги жабрланувчиларнинг айтишича, улар APK ҳимоя воситасини ўчириб ташлаганидан сўнг зарарли APK файллар орқали фирибгарликка дуч келган ва пулларидан айрилган.

🛡 Текширилмаган хабарларга ишониб, рақамли хавфсизлигингизни таваккалга қўйманг! Номаълум манбалардан юборилган APK файлларни ўрнатманг ва шубҳали ҳаволалар орқали дастур юклаб олманг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
44👍2🔥1🤔1
Ўқитувчиларга 50 фоизлик имтиёз ишлаяптими?

Вазирлар Маҳкамасининг 175-сон қарорида назарда тутилган 50 фоизлик имтиёз амалда қўлланилмаяптими? Фарғона вилоятидан мурожаат қилган ўқитувчи миллий сертификат учун тўлиқ тўлов қилганини айтмоқда.

👉 https://effect.uz/n/377

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода вазир топшириғига кўра ёқилғи омбори фаолияти вақтинча тўхтатилди

Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмагани аниқлангач, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини сақлаш омбори Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икрамов томонидан вақтинча тўхтатиш бўйича чора кўрилган.

Ўрганиш жараёнида объектда ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузилгани аниқланган. Маълум қилинишича, объект раҳбарияти томонидан аниқланган барча камчиликлар тўлиқ бартараф этилганидан сўнг омбор фаолиятини қайта тиклашга рухсат берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1