EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Пискентда 7 гектарлик ақлли кўчатхона ишга туширилди

Тошкент вилоятининг Пискент туманида Жанубий Корея билан ҳамкорликда барпо этилган замонавий ақлли кўчатхоналар фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа Экология қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон агентлиги ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Умумий қиймати 7,7 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа 2024–2028 йилларга мўлжалланган.

Янги мажмуа маҳаллий иқлим шароитига мос дарахт ва бута кўчатларини етиштириш, ўрмонларни қайта тиклаш ҳамда чўлланишнинг олдини олишга хизмат қилади.

Маълумотларга кўра, Ўрмон агентлиги тасарруфидаги ўрмон хўжаликларида жорий йилнинг 9 ойи давомида 1 100 тонна дарахт ва бута уруғи жамғарилган. Шунингдек, 1 035 гектар майдонда 101,6 миллион туп ниҳол ва кўчат парвариш қилинмоқда.

Эндиликда ақлли технологиялар асосида кўчат етиштириш тажрибасини бошқа ўрмон хўжаликларига ҳам жорий этиш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍132
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш объектларида назорат кучайтирилмоқда: техникалар ювилмасдан кўчага чиқарилмайди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиш объектларида санитария ва экология талабларига риоя этилиши бўйича кучайтирилган назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Маълум қилинишича, шаҳар кўчалари ифлосланиши олдини олиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш мақсадида, қурилиш майдонидан чиқаётган барча техника воситалари махсус ажратилган жойларда ювилгандан сўнггина ҳудуддан чиқарилиши шарт. Ушбу мақсадда ҳар бир объектда техникаларни ювиш майдончалари ташкил этилиши лозим.

Мазкур талабга риоя этмаганлик учун МЖтКнинг 99-моддасига мувофиқ жарима қўлланади:

— Жисмоний шахсларга: БҲМнинг 30 баравари;
— Мансабдор шахсларга: БҲМнинг 70 баравари.

Шунингдек, ушбу қоидага амал қилмаслик қурилиш ишларини вақтинча тўхтатиб қўйишга асос бўлади.

Барча қурувчи ва пудратчилар экологик ва санитария меъёрларига қатъий риоя қилишга чақирилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥23
🔞 Эркакларни итга қиёслаган видео ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда Мубинлоло исми билан танилган шахс иштирокидаги видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айрим фойдаланувчилар видеода эркаклар шаъни ва қадр-қимматига нисбатан ҳурматсизлик акс этганини таъкидлаб, бундай контентнинг тарқатилишига эътироз билдирмоқда.

Фойдаланувчилар Ички ишлар ва Маданият вазирликларини ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎14👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда иссиқхоначилар муаммоларини ҳал қилувчи уюшма тузилади

Ўзбекистонда иссиқхона эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ва муаммоларини ҳал этиш мақсадида Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Иссиқхоначилар уюшмаси ташкил этилади.

22 октябрда қабул қилинган қарорга кўра, экологик меъёрларга жавоб берадиган мавжуд фильтрларни янгисига алмаштириш талаб этилмайди. Тадбиркорлар тегишли сертификат ва рухсатномалар асосида ускуналардан фойдаланиши мумкин.

Уюшма иссиқхоначиларнинг таклиф ва муаммоларини масъул ташкилотларга етказиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда соҳадаги масалаларга биргаликда ечим топишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👎1
Фарғонада болалар заҳарланиши: суд ҳукмига изоҳ берилди

Фарғонада 100 нафардан ортиқ боланинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукмига расмий изоҳ берилди. Судланувчилар айбли деб топилиб, уларга тегишли жазолар тайинланган.

👉 https://effect.uz/n/367

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Safe Road» маълумотлари тарқалдими? ИИВ текширмоқда

Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг шахсий маълумотлари тарқалгани ҳақидаги хабарлар ортидан Ички ишлар вазирлиги текширув бошланганини маълум қилди.

Гап аввал «Safe Road» номи билан фаолият юритган SAFE Service платформасига алоқадор маълумотлар ҳақида бормоқда.

👉 https://effect.uz/n/368

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев Анқарада ёмғир остида кутиб олинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга амалий ташриф билан Туркия пойтахти Анқара шаҳрига етиб келди.

Давлатимиз раҳбарини Туркия вице-президенти Жевдат Йилмаз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Анқарада ёмғир ёғаётган бир пайтда Президент Шавкат Мирзиёев «Барака ёмғирини кўринг», дея лутф қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥16👎1
Тошкентда ифлос ҳаво яна 10 кун сақланиши мумкин

Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишига сабаб бўлаётган атмосфера инверсияси яна 10 кун давом этиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Атмосфера инверсияси туфайли чанг ва зарарли моддалар ҳавода тўпланиб, уларнинг тарқалиши қийинлашади. Айниқса, эрталаб ва кечқурун ҳаво сифати янада ёмонлашиши мумкин.

Шу сабабли, аҳолига ҳаво сифатига эътиборли бўлиш ва ифлосланиш юқори бўлган вақтларда очиқ ҳавода узоқ қолмаслик тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мирзиёев Анқарада ўзбекистонлик ёшларга мурожаат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Анқарага бориб, Туркияда яшаётган ватандошларимиз билан учрашди. Суҳбатда уларнинг ҳаёти, таълими ва келажак режалари билан қизиқди.

Давлат раҳбари ёшларни вақтни қадрлашга, илм олишга ва доимо ўз устида ишлашга чақирди. Шунингдек, Ўзбекистонда билим олиш, уй-жойли бўлиш ва Ватан тараққиётига ҳисса қўшиш учун имкониятлар кенгайтирилаётганини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥13👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эридан зўравонлик кўрган аёл

Effect.uz таҳририятига Андижон вилояти Жалақудуқ туманидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатчининг айтишича, 1-июнь куни турмуш ўртоғи уни калтаклаб, термос билан урган. Оқибатда аёлнинг чап қўли, бўйни ва иккала тиззасида куйиш жароҳатлари юзага келган. Унинг билдиришича, экспертизада жароҳатлар ўрта оғирликда деб баҳоланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учкўприк тумани ҳокими ваъдасини бажармадими?

Effect.uz жорий йилинг 14 октябрь куни “Эри учун жигарини берган аёл бугун ўзи ёрдамга муҳтож” сарлавҳаси остида видеоматериал чоп этганди

Ушбу ҳолатдан кейин аёл бизга бўлиб ўтган воқеаларни айтиб ўтди. Фуқаронинг мурожаатига кўра, у таҳририятга чиққач, эртаси куни уйига ҳокимлик вакиллари келган. Унинг айтишича, Учкўприк тумани ҳокими Қодирали Эркабоев ҳам ташриф давомида у билан суҳбатлашиб, ёрдам беришга ваъда берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркия бизнес ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича кенгаш тузади

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Анқарадаги музокаралар якунида Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзоладилар.

Шунингдек, савдо, ижтимоий таъминот ва чегаралар орқали товарлар ҳамда транспорт воситалари ҳаракати бўйича ахборот алмашишни такомиллаштиришга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар ҳам имзоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгилик қилиб Америка очиш керак эмас. Навоийда раҳбар келиши учун пул йиғилди

Республика «Келажак» маркази директорининг Навоий вилоятига ташрифи олдидан туман ва шаҳар марказлари директорларидан 1 миллион сўмдан пул йиғилаётгани ҳақида EFFECT.UZ таҳририятига мурожаат келиб тушди...

👉 https://effect.uz/n/369

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беш кунлик ваъда — бир ярим ойлик сукут. Каримов ваъдавозми?

Давлат кадастрлар палатаси раисининг в.б. Бекзод Каримов Effect.uz журналисти Бекзод Раҳмонов саволига жавобан масалани 5 иш кунида жойига чиқиб ўрганишга ваъда берган эди.

Аммо орадан қарийб бир ярим ой ўтди. Ваъда қилинган ўрганиш натижаси ҳам, фуқаролар кутган аниқ жавоб ҳам йўқ.
Гап Тошкент тумани Қизғалдоқ МФЙдаги 2,5 гектар ҳудуд, 1700 дан ортиқ дарахт ва 2024 йилда кадастр ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар ҳақида кетмоқда.

Мансабдор ваъда берса, унинг ижросини ким назорат қилади? EFFECT.UZ Кадастрлар палатасидан расмий муносабат кутмоқда.

👉 Материал бўйича мақола

👉 Томошани ютубда давом этиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Беш кунлик ваъда — бир ярим ойлик сукут. Каримов ваъдавозми? Давлат кадастрлар палатаси раисининг в.б. Бекзод Каримов Effect.uz журналисти Бекзод Раҳмонов саволига жавобан масалани 5 иш кунида жойига чиқиб ўрганишга ваъда берган эди. Аммо орадан қарийб бир…
Садриддин Турдиев Бекзод Каримовни ишдан бўшатди ؘ– EFFECT.UZ манбаси

Кадастрлар палатаси раисининг ўринбосари, палатада раиснинг вақтинча вазифасини бажарувчи Бекзоджон Каримов ишдан бўшатилган. У бу лавозимда атиги 3 ой фаолият олиб борди, Каримов 6 август куни бошқа ишга ўтган Моҳир Валиев ўрнида иш бошлаганди.

Effect.uz манбаси томонидан тақдим этган маълумотга кўра, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси Кадастр агентлиги директори Садриддин Турдиев томонидан имзоланган буйруққа кўра, Бекзод Каримов билан меҳнат шартномаси тарафларнинг ўзаро келишувига кўра 29 октябрдан бекор қилинган.

Буйруқда асос сифатида Меҳнат кодексининг 157-моддаси ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қўшимча келишув кўрсатилган.

Аввалроқ Бекзод Каримов Тошкент тумани Қизғалдоқ МФЙ фуқароларининг мурожаати бўйича сайёр қабул ўтказган ва кўтарилган масалани беш иш куни ичида жойига чиққан ҳолда ўрганишга ваъда берган эди. Ушбу ҳолат юзасидан EFFECT.UZ томонидан материал тайёрланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎1
Намангандаги корхона фаолияти тўхтатилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳудудий бош бошқармалари томонидан атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, шунингдек, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал қилишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.


👉 https://effect.uz/n/373

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1