EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Оққўрғонда нима бўляпти: «Зам» ҳокимнинг «зам»лари…

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида оилавий ва маиший зўравонлик ҳолатлари урчиган. Яқинда 23 ёшли келин фожиаси бутун юракларни ларзага келтирган эди. Видеолавҳани эълон қилар эканмиз, яна бир шунга ўхшаш воқеанинг устидан чиқдик. Бу сафар «зўравон» ким дейсизми? «Зам» ҳоким…

Туманда ҳоким Тўра Боболовга қишлоқ хўжаликлари масаласида ўринбосар бўлиб ишлаган Асрор Ниёзов хотин устига хотин олмоқчи. Унинг «қизил помада»га бурканган ва хурсанд юзи айнан шуни кўрсатмоқда. Афсуски, бу ҳақиқат…

EFFECT.UZ’га Ниёзовнинг қонуний никоҳдаги аёли З.Н мурожаат қилиб, зўравонлик ҳолатига дуч келаётганини маълум қилди. Сайт журналисти Шаҳло Раҳмон мазкур мурожаат юзасидан яна бир журналистик суриштирувни ўтказди.

Келтирилган далил ва асосларга мувофиқ, Оққўрғон туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари билан масала очиқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Асрор Ниёзов устидан тергов ишлари бошланган. У 25 февраль куни ўз аризасига асосан ишдан олинган. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, туман ҳокими Тўра Боболов бу ҳолатни кескин қоралашини айтган.

Маълумот ўрнида, аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолати бу тумандаги дастлабкиси эмас, бунгача ҳам 23 ёшли келин турли даражадаги калтаклар оқибатида вафот этган.
Аёлнинг 2 ойлик чақалоғи етим қолган.

Ўзбекистонда оилавий зўравонлик, аёлларга тазйиқлар юқори минбарларда қораланаётган бир вақтда Тошкентдан атиги 40 км чақирим узоқда жойлашган Оққўрғонда «қизил» ва «қора» доғлар акс этган жараёнларни эшитиш ва кўриш ўта аянчли… EFFECT.UZ воқеалар ривожини ёритиб боради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20👎4😢3🔥1
Рамазон ойининг бошланиши 1 мартга тўғри келади

2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тақдим этган ахборот президент фармонида эълон қилинди.

Фармонга мувофиқ, Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.

“Ушбу фазилатли ойда “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” ғояси асосида:

эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга;
оилавий ришталарни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ўзаро тушуниш ва ишонч муҳитини кучайтириш ҳамда ҳурмат ва меҳр-оқибат қадриятларини тараннум этишга;
атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка алоҳида эътибор берилсин”, – дейилади ҳужжатда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9🔥2
Ўзбекистонда 1 мартдан 15 августга қадар ов мавсуми ёпилади

Экология вазирлиги 2025 йилнинг 1 мартидан 15 августига қадар Ўзбекистонда ов мавсуми ёпилиши, бу вақт давомида ёввойи ҳайвонлар ва қушларни овлаш қатъий тақиқлангани, ов қоидаларини бузиш жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирди.

Бу вақт давомида ёввойи ҳайвонлар ва қушларни овлаш қатъий тақиқланади. Вазирлик ов қоидаларини бузиш, хусусан, тақиқланган даврда ов қилиш қатъий жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирди.

Шунингдек, вазирлик фуқаролардан ов мавсуми тугаган даврда табиатга янада эҳтиёткорона муносабатда бўлишни сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дарахтлар нотўғри экилмоқда

27 февраль куни АОКАда Ёшларда экологик таълим ва маданиятни ривожлантириш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан матбуот анжумани ташкил килинди.

Effect.uz мухбиринг "Яшил макон" доирасида экилаётган дарахтлар ўша ҳудудлар иқлимига тўғри келадими, деган саволига Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходими Элёр Норпўлатов жавоб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик таълим мутахассислар қўлидами ёки ҳаваскорлар?

27 февраль куни АОКАда Ёшларда экологик таълим ва маданиятни ривожлантириш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан матбуот анжумани ташкил килинди.

"Экологик таълим бугун долзарб масала ёшлар орасида ҳам умуман экология бўйича ҳар йили "Эколог" жамоат бирлашмаси томонидан энг зўр эко фаоллар билан  эко оромгоҳлар ташкил қилинган. Республика бўйича 500 дан ортиқ ёшлар Ўзбекистоннинг энг кучли экологлари томонидан семинар тренинглар ташкил қилинади. 

Экологияни асрашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда, албатта эко активистлар ҳамда эко фаоллардан фойдаланилмоқда", дейди Ёшлар ишлари агентлиги масъул ҳодими Элёр Норпўлатов.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Чиройли рақамли ID-карталар, паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномалари қиммат нархда берилади

Ички ишлар вазирлиги фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспорти, идентификацияловчи ID-карта, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳноманинг оширилган тўлов ставкалари бўйича комбинациялашган рақамларни бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳукумат лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Лойиҳада қайд этилишича, бугунги кунда фуқароларда ўзлари хоҳлаган рақамлар комбинациясига эга бўлган идентификацияловчи ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олишга талаб ошиб бормоқда.

Шу боис қарор билан Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқулланиши мумкин: 

харидоргир рақамлар комбинациясига эга бўлган идентификацияловчи ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тизимини жорий этиш;

харидоргир рақамлар комбинациясига эга бўлган идентификацияловчи ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш бўйича давлат хизматини қўшимча тўлов асосида техник қурилмалар ҳамда дастурий таъминотлар орқали кўрсатиш.
Ўзбекистон фуқароси, доимий яшовчи хорижий ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификацияловчи ID-карта рақамини оширилган ставкада ахборот тизимидан сотиб олиш схемаси қуйидагича:

Талабгор ЯИДХП ёки электрон платформадан рўйхатдан ўтади;

электрон платформага жойланган рақамни танлайди;

танланган рақам учун тўлов амалга оширилиши ҳақида инвойс рақами тақдим этади;

тақдим этилган инвойс рақамига белгиланган маблағларни тўлиқ миқдорда ўтказади;

Тўлов амалга оширилгандан сўнг сотиб олинган ID-карта рақами талабгорнинг ЖШШИР рақамига боғланади ва бу ҳақида шахсий кабинетига хабар юборилади;

Ҳабар келгандан сўнг талабгор 90 кун ичида ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктларига бориб, ID-карта олиш бўйича мурожаат қилади ва ўрнатилган тартибда ID-карта расмийлаштириб берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎34👍5
Ўзбекистон ресторанларидаги нархлар МДҲда энг арзони деб топилди

Ресторан нархлари индекси бўйича 2025 йилги халқаро рейтингда Ўзбекистон 139 та давлат ичида 17-ўринни эгаллади. Ўзбекистон емакхоналарида индекс 20,8 бўлиб, бу кўрсаткич Ню Йоркдаги нархларга нисбатан 79,2 фоизга паст эканини билдиради.

МДҲ давлатлари орасида энг арзон ресторан хизматлари айнан Ўзбекистонда қайд этилди. Таққослаш учун: Қирғизистонда индекс 21,4, Россияда 21,8, Украинада 21,9, Қозоғистонда эса 28 ни ташкил қилди.

Дунё бўйича энг қиммат ресторанлар Швейцария, Исландия ва Баҳам оролларида, энг арзонлари эса Ливия, Мадагаскар ва Афғонистонда экани аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎24👍5
Канада ва Мексикадан импорт қилинадиган маҳсулотларга бож тўловлари 4 мартдан кучга киради — АҚШ президенти

Доналд Трамп, шунингдек, Хитой маҳсулотларига қўшимча бож жорий этилишини эълон қилди.

Трамп бу ҳақда 27 феврал куни ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Мексика ва Канададан АҚШ ҳудудига ҳамон "жуда катта ва мақбул бўлмаган миқдорда" гиёҳванд моддалар кириб келмоқда.

"Биз бу ёвузликнинг АҚШга зарар етказишига йўл қўя олмаймиз. Шу боис, у тўхтатилиб ёки жиддий равишда чекланмагунча, 4 мартдан кучга кириши керак бўлган таклиф этилган бож тўловлари режалаштирилганидек кучга киради. Ўша куни Хитой маҳсулотларига ҳам қўшимча 10 фоизлик бож қўйилади",

— дея таъкидлайди Трамп.

Доналд Трамп 2 феврал куни Канада ва Мексикадан импорт қилинадиган маҳсулотларга 25 фоизлик, Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга эса 10 фоизлик божлар жорий этишини маълум қилган эди. Шу билан бирга, Трамп Мексика ва Канадага вазиятни ҳал қилишга уриниб кўришлари учун 4 мартгача бир ойлик муҳлат берганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди

Жўраев Олимжон Уразалиевич туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Ўлмас Мамадаминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Олим Жўраев туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

У шу кунга қадар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Президент қарорига кўра:

2025 йил 1 июлдан
юқоридаги давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍47👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Япония давлатига ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Бугунги кунда Жанубий Корея, Германия, Буюк Британия, Туркия каби ривожланган давлатларга бориб, юқори даромадли ишларда меҳнат қилаётган фуқароларимиз сони тобора ортиб бормоқда.

Бу
борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, меҳнат миграцияси тизимини ислоҳ қилиш мақсадида, 2024-йилнинг 17 октабрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди ва ягона миграция сиёсатини олиб борувчи давлат ташкилоти сифатида белгиланиб, унга фуқароларни хорижга хавфсиз, тартибли ва ташкилий тарзда ишга юбориш ҳамда уларнинг чет элда бўлган даврларида қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий, ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатиш бўйича алоҳида вазифалар юклатилди.

Ҳозирда хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларга Миграция агентлиги ҳамда тегишли лицензияга эга 18 та хусусий бандлик агентликлари хизмат кўрсатмоқда. Лекин, шунга қарамасдан, фуқароларни хорижга ишлаш учун осон ва тез юборамиз дея ишончига кириб, уларнинг пул маблағларини ўзлаштирмоқчи бўлаётган қўштирноқ ичидаги ишбилармонлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Жумладан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. шахс фуқароларни Япония давлатига ишга юбориш бўйича ижтимоий тармоқлар орқали эълон тарқатиб, кўпчиликнинг ишончига киради.
Аммо, у Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони амалдаги тартиб-қоидаларни четлаб ўтган ҳолда, Япония давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 7400 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Бошқа ҳолатда эса Андижон вилоятининг Олтинкул туманида яшовчи, 1995 й.т. шахс ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1995 й.т. таниши ўзаро тил бириктириб, пойтахтлик фуқаронинг ишончига киришади.
Улар мансабдор танишлари орқали фуқарони Япония давлатига ишга юбориш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилишади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улардан бири – яъни, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Фуқароларимиздан Миграция агентлиги ҳамда тегишли лицензияга эга 18 та хусусий бандлик агентликларидан ташқари, ҳар қандай шахслар ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан чет элга ишга юбориш бўйича билдириладиган асоссиз таклифларга алданиб қолмасликларини сўраб қоламиз.

Хорижий давлатларга қонуний тартибда ишлаш учун бормоқчи бўлган ватандошларимиз “xorijdaish.uz” электрон платформасидан зарур маълумотларни олишлари мумкин.

Бундан ташқари, Миграция агентлигининг 1282 ёки 71-200-00-61 рақамларига қўнғироқ қилишлари, шунингдек, унинг ҳудудий филиалларига ташриф буюриб мутахассислардан бепул маслаҳатлар олишлари мумкин.

Чет элда ёрдамга муҳтож бўлиб қолган фуқароларимиз эса 17 та давлат ҳудудидан халқаро чиқиш кодлари орқали 1282 қисқа рақамига тўғридан-тўғри бепул қўнғироқ қилиб, амалий ёрдам олишлари мумкин.

Telegram

I Facebook I YouTube I Live
👍2
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги Опера биносида Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг учрашуви бўлиб ўтди.


👉 https://effect.uz/6222

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥1
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланадиган фаолият турлари кенгайтирилди

Енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади ҳамда улар ушбу фаолият билан лицензия варақаси асосида шуғулланиши белгиланади.

Бу борада президентнинг «Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-78-сон қарори қабул қилинди.

Шунингдек, 2025 йил 1 апрелдан солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қуйидаги тартиб жорий этилади:

биринчи марта огоҳлантириш;
огоҳлантиришдан сўнг 3 кун муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлиши;

сайёр солиқ текширувини 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширишга рухсат этиш;
сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланиши.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19
Телеграмда пулли хабарлар йўлга қўйилиши мумкин

Айни вақтда мессенжер шахсий ёзишмалар ва гуруҳлардаги ёзишмалар учун пулли хабар хизматини йўлга қўйишни тестдан ўтказмоқда. Бунда хабар юборувчи ёки гуруҳ эгаси (админи) хабарни пулли қиилиш ва унга юлдузчалар қийматида нарх қўйиши мумкин бўлади. Бундай хабарлардаги фойда (юлдузчалар) тўғридан-тўғри муаллифнинг ўзига берилади.

Ҳозирча бу жараён фақат тест қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎5
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўқиладиган таровиҳ намози вақтлари эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра, бугун хуфтон намозидан сўнг Ўзбекистондаги масжидларда таровиҳ намози бошланади.

Мамлакатнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровиҳ намозининг бошланиш вақтлари:

Фарғона – 20:20
Наманган – 20:20
Андижон – 20:20
Тошкент вилояти – 20:30
Тошкент шаҳри – 20:30
Сирдарё – 20:30
Жиззах – 20:30
Самарқанд – 20:30
Қашқадарё – 20:40
Сурхондарё – 20:40
Навоий – 20:40
Бухоро – 20:40
Хоразм – 21:00
Қорақалпоғистон Республикаси – 21:10.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори билан жорий йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши хабар қилинган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Журналистнинг тақдири энди нима бўлади?

Жорий йилнинг 19 феврал куни журналист Рухсора Ғофуровага нисбатан иш очилган эди.

Журнаслистика.уз телеграм каналининг ёзишича, "Руҳсора Ғофурова суди ҳақида «Менинг юртим» телеканали журналисти Юлдузхон Олимова шундай деб ёзади:

«Жиззахда банк ходимаси ўзгалар номига кредит расмийлаштириб,ўзлаштирган ҳолат ҳақида суриштирув ўтказган ҳамкасбимиз Руҳсора Ғафуровага нисбатан маъмурий иш қўзғатилганди. Суд бугун (27 февраль),10-00 га белгиланганди. Ҳамма манзилга етиб келганда эса “дело” Ички ишлар органларига камчиликлар бўлганлиги ва уни бартараф қилиш учун қайтарилганлиги маълум қилинмоқда. Бу каби важлар фуқароларга аввалроқ маълум қилиниши керак эмасмиди?»

Анора Содиқовани блогер Мирсаид Ҳайдаровга қарши даво аризаси ҳам хозир кўриб чиқилаяпти. Суд ҳам ёпиқ, эшиклар ҳам... Ичкаридан ҳали ҳеч нарсани хабари чиқмади...", дейилади телеграм каналда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎2
Сирдарё туманига янги ҳоким тайинланди

Турдимуродов Азизбек Махамматқул ўғли Сирдарё туман ҳокими лавозимига тайинланди.

А.Турдимуродов 1994-йил Сирдарё вилояти, Боёвут туманида туғилган. 2019-йил Тошкент ахборот технологиялари университети, 2022-йилда эса Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини тамомлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оиласига хиёнат қилган эркак, эркак эмас — Зойир Мирзаев

Хабарингиз бор, Effect.uz кеча, "Оққўрғонда нима бўляпти: «зам» ҳокимнинг «зам»лари" номли видео материал эълон қилинган эди.

Айнан шу масала бўйича Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев сайтимиз журналисти Шаҳло Раҳмоннинг саволларига жавоб бериб ўтди.

"Оилавий хиёнат деган нарсани мен қоралайман. Оиласига хиёнат қилган эркакни, эркак деб ҳисобламайман. Бизда қонунлар ишлайди", дейди вилоят ҳокими.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда мигрантлар рус тилини билиши шартми?!

Ижтимоий тармоқларда мигрантлар бир жойда гавжум бўлиб турган холат акс етган видеолар тарқалди. Айтилишича, Питерда мигрантларга рус тилидан имтиҳон топширишни мажбурий қилишди, оқибатда, минглаб одамлар сарсон бўлмоқда.

Россияда вақтинчалик яшаш ёки ишлашга рухсатнома олиш учун мигрантларга рус тилидан имтиҳон топшириш талаблари мактаб битирувчилари билан бир хил бўлиши керак. Бу ҳақда "Рособрнадзор" раҳбари Анзор Музаевга таяниб, "ТАСС" нашри хабар берди.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥2👎1