EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қизилқум кенгликларида...

Сирож Аслонов медиатўпламидан

Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4🔥1
Ичимлик сувида машина ювганлик учун 3 млн 750 минг сўм жарима!

Бу нафақат нотўғри, балки қонунбузарлик ҳам!

Агар сиз ичимлик сувидан машина ювиш мақсадида фойдалансангиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 163-моддаси асосида 3 млн 750 минг сўмгача жаримага тортилишингиз мумкин!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎14
Президент раислигида видеоселектор йиғилишидан:

➖ туризмнинг иқтисодиётдаги улушини 7 фоизга, экспортни 10 миллиард долларга етказиш бўйича 2040 йилгача стратегия ишлаб чиқилмоқда;

➖ капсулали уйларни қуриш ва жиҳозлашга Туризм жамғармасидан 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди;

➖ сайёҳлар Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдан ўтган магистрал ва ички йўллар аҳволидан норозилиги қайд этилди. Мутасаддиларга “туризм ҳалқаси”га кирган йўлларни таъмирлаш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, ишларни бошлаш топширилди;

➖ ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади;

➖ жорий йилда хориждан 15 миллион турист жалб қилиш ва экспортни 4 миллиард долларга етказиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍59👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Абдуллоҳ" қамоққа олинди

TikTok платформасида "Абдуллоҳ" тахаллуси билан танилган Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли шахс 2024 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Кореяда яшаб, ўзининг тармоқдаги саҳифалари орқали миллатлар аро низо келтириши мумкин бўлган ҳамда ўзбек халқига нисбатан ҳақоратомуз сўзларни айтиб, чиқишлар қилган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25🔥3👎1
Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади — Ҳукумат қарори

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан:

⁃ давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади;

⁃ концерт-томоша тадбирлари рекламаларида тегишлича “Жонли ижро”, “Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз” ёки “Фонограммали концерт дастури” деб аниқ кўрсатилиши лозим;

⁃ Маданият вазирлиги томонидан ижодкорларни “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” ва “Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи” давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти инобатга олинади.

2025 йил 1 июлдан:

⁃ жонли ижрода ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари бўйича рекламаларни Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда эфирга бериш учун тадбир ташкилотчисига 30 фоиз миқдорида чегирма берилади;

⁃ жонли ижрода ва фонограммадан қисман фойдаланилган ҳолда ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда тегишли телерадиоканал Бадиий кенгашининг ижобий хулосаси асосида бепул эфирга узатилади.

⁃ ҳар чоракда республиканинг барча ҳудудларида “Жонли ижро ҳафталиги” ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Болаларга нисбатан зўравонликка қарши нималар қилинмоқда? 9 апрель куни Тошкентда “Болаларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш: Жаҳон ташаббуслари ва Ўзбекистоннинг истиқболдаги имкониятлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Ижтимоий ҳимоя миллий…
Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонликка қарши кураш — давлат сиёсати даражасида — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева қуйидагиларни таъкидлади:

Бугунги кунда Ўзбекистонда 13 миллион бола яшайди, бу эса мамлакатимиз аҳолиси сонининг 35 фоизини ташкил этади. Ҳар бир оилада ўртача 3–4 нафар бола вояга етмоқда. Афсуски, кўплаб оилаларда тарбияда зўравонлик элементлари мавжуд. Болаларга нисбатан зўравонлик муаммоси ҳанузгача жамиятдаги энг долзарб ижтимоий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Жорий йил май ойида «Болаларни барча зўравонлик шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун кучга киради. Бироқ Қонун — бу фақат зўравонликдан ҳоли жамият сари йўлнинг бошланишидир.

Кўплаб фожиалар жамият эътиборидан четда қолмоқда. Аммо мен овози эшитилмай қолган ҳар бир боланинг тақдирига бефарқ эмасман. Ҳар бир бола хавфсизлик, ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш ҳуқуқига эга.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍60👎4😢1
Самбо бўйича Осиё ва Океания чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади

Самбо
бўйича 2025 йилги Осиё ва Океания чемпионати 14–20 апрел кунлари Тошкентда ўтказилади. Бу ҳақда Халқаро самбо федерацияси (FIAS) хабар берди.

Турнирда спорт ва жанговар самбо бўйича эркаклар, аёллар, ўсмирлар, қизлар ва кадетлар ўртасида жами 88 та медал учун кураш кечади. Шунингдек, еттита ёш йўналишида олти вазн тоифасида, қолаверса, кўриш қобилияти чекланган эркаклар ўртасида SVI-1 ва SVI-2 тоифаларида мусобақалар ўтказилади.

«Ўзбекистон самбо ассоциацияси бир нечта йирик турнирга мезбонлик қилган. Бу йилги мусобақалар дастури ҳам жуда бой. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда рақобат анча ўсди»,

— деди FIAS вице-президенти Аъламжон Муллаев.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎3
Туркияда яшаш учун рухсатнома олиш борасида Ўзбекистон фуқаролари етакчи ўринда

Ўзбекистон фуқаролари Туркияда яшаш учун рухсатномага эга бўлган хорижликлар орасида юқори ўринларни эгаллаб турибди. Туркия миграция хизмати маълумотларига кўра, 3 апрель ҳолатига уларнинг сони 58747 нафарни ташкил қилади. Бу еттинчи ўрин ҳисобланади.

Биринчи ўринда Туркманистон фуқаролари – 121990 киши. Иккинчи ўринни Озарбойжон фуқаролари (85331 киши), учинчи ўринни Россия (81413 киши) эгаллаган. Кучли бешликни Эрон (76 416) ва Сурия (73 063) фуқаролари якунлаган.

Шунингдек, талаба сифатида яшаш учун рухсатномага эга бўлган ўзбекистонликлар сони - 5960 нафар (7-ўрин). Оилавий яшаш учун рухсатномага эга ўзбекистонликлар сони 15714 нафар (2-ўрин).

Умуман олганда, Туркия 1 миллиондан ортиқ хорижликларга яшаш учун рухсатнома берган. Уларнинг аксарияти Истанбул (533 минг), Анталия (108 минг) ва Анқарада (70 минг) яшайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Эндиликда Uzbekistan Airways янги самолётларида интернетдан фойдаланиш имконияти бўлади

Uzbekistan Airways янги келтириладиган A321neo самолётларини юқори тезликдаги интернет билан таъминловчи HBCplus борт алоқаси тизими билан жиҳозлайди.

HBCplus — сунъий йўлдош орқали мултиорбитал алоқани қўллаб-қувватловчи илғор технология бўлиб, йўловчиларга парвоз вақтида филмлар кўриш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, мессенжерлар орқали хабар алмашиш ва онлайн ишлаш имконини беради. Бу авиакомпаниянинг борт хизматини рақамлаштириш ва йўловчиларга қулайлик яратиш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.

Янги тизимни ўрнатиш 2026 йилдан бошланади. Ушбу йилда биринчи A321neo самолётлари Uzbekistan Airways паркига қўшилиши режалаштирилган.

Маълумот учун миллий авиаташувчи бўлган Uzbekistan Airways’нинг парвозларида ҳозирда Boeing 767/787, Airbus А-320/321, L-410 ва ATR-72 турдаги самолётлар қатнамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Доналд Трамп Хитой маҳсулотларига божлар 104 фоиздан 125 фоизга оширилишини эълон қилди

"Хитойнинг жаҳон бозорларига нисбатан ҳурмаитсизлигига жавобан, мен Қўшма Штатларнинг Хитойга бўлган тарифларини 125 фоизга ошираман, бу дарҳол кучга киради. Умид қиламанки, яқин келажакда Хитой АҚШ ва бошқа мамлакатларга, қарши ҳаракат қилиш мақбул эмаслигини тушунади", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғида.

Шунингдек, Трамп 75 дан ортиқ давлат Қўшма Штатлардан савдо тарифлари бўйича музокаралар олиб боришни сўраганини ва бу мамлакатларга нисбатан божларни кечиктириш жорий қилинганини маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, бу қарор ҳам дарҳол кучга киради ва божларни жорий этиш 90 кунга кечиктирилади.

Аввалроқ Пекин "Трампнинг савдо тарифларига қарши охиригача курашишини" маълум  қилганди. Хитой Молия вазирлиги 10 апрелдан Қўшма Штатлардан импорт қилинадиган барча маҳсулотларга қўшимча 84 фоизлик тарифлар жорий этилишини эълон қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида “Орол туризми” ҳафталиги бўлиб ўтади

Жорий йил ​17–19 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида “Орол туризми” ҳафталиги ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикасида “Орол туризми” ҳафталиги бўлиб ўтади
Ҳафталик доирасида минтақанинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, экология ва маданий меросни асраб-авайлаш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган “Оролбўйи эзгу ният элчилари” халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.

Шунингдек, меҳмонлар “10 минг қадам” жамоатчилик лойиҳаси, “Дарахт экиш” акцияси ва Бадминтон спорт мусобақасида иштирок этишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларини “Орол балиқларидан 99 турдаги таомлар” гастрономик фестивали ҳамда И.В.Савицкий номидаги музейига ва тарихий обидаларга унутилмас саёҳат кутмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Жарима қарори 48 соатдан ошган ҳолда келдими?

Бу жаримани суд орқали бекор қилдириш учун ариза намунасини онлайн генерация қилиб олинг:

"Мультарадар";

"Кўчма фоторадар" (учоёқ/трехножка);

Стационар (бетон устун ва симёғочга ўрнатилган) радар комплекси;

"Тонировка" учун рухсати бор аммо меъёридан ортиқ қорайган ойналар учун расмийлаштирилган жарима қарорларини бекор қилиш бўйича ариза;

Илтимоснома (жарима қарорлари устидан судга шикоят ариза бериш муддатини тиклаш тўғрисида);

Маънавий зарар ундириш (суд бекор қилган жарималар бўйича) бўйича ариза намунаси;

48 соатдан ошган жарималарни суд орқали бекор қилдириш учун ариза намунаси

Даъво аризалари : https://bd.dt.uz/statement-of-claim

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎5👍4😢3
Кадрлар бўлимлари раҳбарлари эндиликда аттестациядан ўтади

Ҳукуматнинг 2025 йил 9 апрелдаги 212-сонли қарорига асосан, 2025 йил 1 майдан бошлаб:

Республика ва маҳаллий ҳокимият органларида кадрлар (инсон ресурслари) билан ишлаш тизими Махсус ваколатли давлат органи томонидан баҳолаб борилади.

Ҳар бир давлат органидаги кадрлар бўлими раҳбарлари аттестация (баҳолаш) жараёнидан ўтишлари шарт бўлади.

“Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари тўғрисида”ги намунавий Низом тасдиқланди. Унда бу бўлимларнинг вазифалари, фаолияти тартиби ва раҳбарларга қўйиладиган талаблар белгилаб берилган.

Кадрлар бўлими раҳбари лавозимига қоида тариқасида қуйидаги талабларга эга бўлган шахслар тайинланади:
▪️Олий маълумотли;
▪️Камида 2 йиллик иш тажрибасига эга;
▪️Кадрлар билан ишлаш, ахборот хавфсизлиги ва шахсий маълумотлар билан ишлаш бўйича билимли мутахассис.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлик учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

Ҳукумат қарори билан ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўлаб бериладиган ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилди. Бунда пул компенсацияси миқдорларига қуйидагича ўзгартириш киритилди:

➖ Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4,8 бараваригача;

➖ Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3,6 бараваригача;

➖ республиканинг бошқа шаҳарлари, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.

Шунингдек, 2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 35 фоизи (аввал 25 фоизи) миқдорида белгиланди.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчиларни биринчи навбатда турар жой билан таъминлаш, агар улар узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида турар жой билан таъминланган бўлса, қайтарилмаган кредит миқдори ва кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Андижон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ишдан олинди

Андижон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ишдан олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бўлим бошлиғи Д.У. ҳамда унинг ўринбосари С.Б. билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бир муддат аввал ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи экани айтилган шахс иш вақтида хизмат хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилаётгани акс этган суратлар сиздирилган эди.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида фуқародан жами 0,69 гр гашиш гиёҳванд моддаси олинган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туризм қўмитаси раиси ва Камбоджа Сенатининг биринчи вице-президенти туризм соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Жорий йилнинг 8 апрель куни Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Камбоджа Қироллиги парламенти Сенатининг биринчи вице-президенти Уч Борит билан учрашди.

Музокаралар давомида давлатлар ўртасида сайёҳлик оқимини ошириш ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда рақамли платформалар орқали туристларга хизмат кўрсатиш бўйича фикр алмашилди.

Томонлар туризм соҳасида ҳамкорликнинг ҳуқуқий-норматив базани шакллантириш, туризм салоҳиятини ўзаро тарғибни йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш ва кўргазмаларда иштирокни кенгайтириш масалалари юзасидан келишиб олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Эндиликда қонун кучга кирганидан 5 йил ўтгач, самарадорлиги баҳоланиши белгиланмоқда

Президент 10 апрел куни имзолаган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, эндиликда қонун лойиҳаларини парламентга киритишда қуйидагилар ҳам лойиҳа билан бирга тақдим этилиши керак:

лойиҳанинг ҳуқуқий экспертизаси натижалари;

лойиҳанинг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари;

лойиҳа бўйича ўтказилган жамоатчилик муҳокамаси натижалари.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига ўзи киритган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига таклиф киритиш орқали уни чақириб олиш ҳуқуқи берилмоқда.

Эндиликда қонунлар кучга кирган кундан эътиборан 5 йил ўтгач, масъул давлат органларининг ва Олий Мажлис палаталари қўмиталарининг ташаббусига кўра, қонуннинг самарадорлигини, унда белгиланган мақсадга ва кутилаётган натижаларга эришилганини аниқлаш учун қонуннинг тартибга солиш таъсири баҳолашдан ўтказилиши мумкин.
Ўзбекистон президенти 10 апрел куни имзолаган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, эндиликда қонун лойиҳаларини парламентга киритишда қуйидагилар ҳам лойиҳа билан бирга тақдим этилиши керак:

лойиҳанинг ҳуқуқий экспертизаси натижалари;

лойиҳанинг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари;

лойиҳа бўйича ўтказилган жамоатчилик муҳокамаси натижалари.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига ўзи киритган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига таклиф киритиш орқали уни чақириб олиш ҳуқуқи берилмоқда.

Эндиликда қонунлар кучга кирган кундан эътиборан 5 йил ўтгач, масъул давлат органларининг ва Олий Мажлис палаталари қўмиталарининг ташаббусига кўра, қонуннинг самарадорлигини, унда белгиланган мақсадга ва кутилаётган натижаларга эришилганини аниқлаш учун қонуннинг тартибга солиш таъсири баҳолашдан ўтказилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Microsoft асосчиси Билл Гейтс бойлигининг катта қисмини муҳтожларга ёрдам кўрсатишга йўналтиради

Америкалик миллиардер ва филантроп Билл Гейтс уч нафар фарзанди — Женнифер, Рори ва Фиби ҳозирги бойлигининг 1 фоиздан камроқ қисмини мерос сифатида олишларини маълум қилди. Forbes нашриинг маълум қилишича, Гейтснинг бойлиги 101 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.

«Фарзандларим ажойиб болалик ва таълимга эга бўлишди, лекин улар бойлигимнинг 1 фоиздан ҳам кам қисмини олишади, чунки мен бу улар учун яхшилик бўлмайди, деган қарор қелганман. Мен сулолалар яратишни истамайман. Мен улардан Microsoftʼни бошқаришни сўрамаяпман»,

— дейди Гейтс.

Билл Гейтс ўз бойлигининг катта қисми бошқаларга хизмат қилиши кераклигини маълум қилди. У 2000 йилда собиқ рафиқаси Мелинда билан Gates Foundation жамғармасига асос солган. Бугунги кунда у соғлиқни сақлаш, таълим ва қашшоқликни бартараф этиш билан шуғулланаётган дунёдаги энг йирик хусусий хайрия ташкилотларидан бири ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18