EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Болалар учун контент яратиш ва ушбу соҳани қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишимиз лозим» — Саида Мирзиёева

«Болалар учун яратилаётган миллий маҳсулотларимиз орасида замонавий ва сифатли ишлар мавжуд экани қувонарли ҳолдир.

Айниқса, «Бек ва Лола», «Помидор дўппи», «Доноча» ва «Лулу Нана» лойиҳалари болажонларимиз учун ҳам қизиқарли, ҳам фойдали бўлишига ишонаман.

Ушбу мультфильмларни боғча ва мактаб ўқувчиларига намойиш этишни, шунингдек, уларда кўтарилаётган мавзуларни болалар билан муҳокама қилиб боришни тавсия қиламан.

Албатта, бу ҳали етарли эмас. Болалар учун контент яратиш ва ушбу соҳани қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишимиз лозим», деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг телеграмдаги каналида.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍63👎2😢1
Болалар таъминоти ва ота-она бурчлари: конституцияда уларнинг тавсифи

Миллий қадриятларимизда оила муқаддас даргоҳ сифатида улуғланган. Оила аъзолари – бобо-бувилар, ота-оналарнинг масъулиятли муносабати туфайли фарзандларнинг юксак ахлоқий фазилатлари шаклланган.

👉 https://effect.uz/6354

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Украина Патриот ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг муқобилини ишлаб чиқмоқчи

Украина мудофаа сектори ва ҳукумати Патриот ҳаво мудофаа тизимининг муқобилини ишлаб чиқиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб бормоқда.

👉 https://effect.uz/6353

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда сайёр қабул бўлиб ўтди

Хива туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.

Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ҳал этилди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎2
Энди «ChatGPT» барча суҳбатларни эслаб қолади

«OpenAI» компанияси ўзининг «ChatGPT» чат-боти учун янгиланиш тақдим этди. Бу ҳақда компаниянинг «Х» саҳифасида маълум қилинган.

Унга кўра, эндиликда чат-бот фойдаланувчи билан бўлган барча аввалги суҳбатлар тарихини эслаб қолади ва шу асосда аниқроқ жавоблар беради. Бу функция матн ёзиш, тавсиялар ёки таълим жараёнларида жуда қўл келади.

Тизим янги функция орқали инсоннинг қизиқишларини таҳлил қилиб, шахсийлаштирилган жавоблар тақдим эта олади. Бу имконият 2025 йил 10 апрелдан бошлаб «Plus» ва «Pro» обуначилари учун амал қилишни бошлаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олтин нархи кескин ошиб кетди

Халқаро бозорда олтин нархи илк бор 3 250 доллардан ошди. Бу тарихий рекорд ҳисобланади. Нархларнинг кескин кўтарилишига савдо урушлари сабаб глобал иқтисодиётда юз бераётган зўриқишлар ҳамда улар келтириб чиқараётган хавотирлар туртки бермоқда. Қолаверса, бунга АҚШ долларининг қадрсизланаётгани ҳам таъсир кўрсатяпти.

Comex биржасида июнь ойи фьючерслари 2,2 фоизга ошиб, бир унция учун 3 246,2 долларга етди. Савдолар чоғида нарх 3 255,9 долларни ташкил этди – бу тарихий рекорд ҳисобланади.

Мутахассисларга кўра, АҚШ валютасининг заифлашуви олтин нархининг кўтарилишига асосий сабаблардан бири бўлиши мумкин. ДХЙ доллари индекси 2022 йилдан бери энг паст кўрсаткичга тушиб, 1 фоизга пасайди. Традинг Эcономиcс агентлиги бу ҳолатни савдо уруши сабаб хорижий инвесторлар ишончининг пасайиши билан изоҳламоқда.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида Москвич каналга тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари манзилга етиб борган ва машина сувдан чиқариб олинган. Ичида ҳайдовчининг ўзи бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Австралиялик балиқчилар балиқ ўрнига сув ости кемасини тутиб олди

Улар аввалига қармоққа каттагина балиқ илинди деб, хурсанд бўлиб қармоқни бор кучи билан торта бошлаган.

Аммо бу балиқ эмас, сувости кемаси бўлиб чиқди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Истанбулдаги кимёвий моддалар омборида ёнғин юз берди

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳудудга кўпгина ёнғин ўчириш экипажлари етиб борган.

Аланга атрофдаги қурбонлик жониворлари сотиладиган ҳудуд, бензин қуйиш шахобчаси ва табиий газ резервуарларига ўтиб кетмаслиги учун чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда айрим ўзбекистонлик ҳайдовчилар ҳаракатига тақиқ қўйилди

Қозоғистон ҳудудига Россия ва Ўзбекистон орқали киришда айрим ҳайдовчиларга тақиқ қўйилди. Бунга ҳудудда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар сабаб бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Унга кўра, тақиққа учраган фуқаролар Қозоғистоннинг «Каспи банк» онлайн тизимидаги «давлат хизматлари» жарималар қисмида тайинланган жаримани тўлаши зарур. Шундан сўнг мазкур давлат мутасадди ташкилотлари томонидан қўйилган чекловни олиб ташлаш бўйича чоралар кўрилади.

«Ҳурматли ҳайдовчилар, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиб, ортиқча оворагарчиликлардан ўзингизни халос этинг», дейилади хабарда.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Йўл ҳаракати қоидаларига янги белгилар қўшилади

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари янги огоҳлантирувчи ва қўшимча ахборот белгилари билан тўлдирилади.

👉 https://effect.uz/6355

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистон газ, Ўзбекистон электр, Тожикистон ва Қирғиз Республикасидан сув...

Куни кеча Гидрометеорология илмий тадқиқот институти олимлари билан Самарқанддаги иқлим форуми доирасида кўтарилган мавзулар ва айни дамдаги Марказий Осиёдаги иқлимий муаммолар ҳамда уларнинг ечими бўйича интервью ташкил қилинди.

👉 Тўлиқ видео

Муаллиф: Диёрбек Базарбоев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ қутқарувчилари томонидан Яшнобод туманида хонага қулфланиб қолган 4 ёшли қизалоқ қутқарилди

Куни кеча, Тошкент шаҳар ФВБга Яшнобод тумани «Авиасозлар» МФЙ Авиасозлар 3-дахасида жойлашган хонадонларнинг бирида уйнинг ички эшиги қулфланиб қолганлиги, хона ичида уй эгасининг фарзанди борлиги ва зудлик билан амалий ёрдам кераклиги бўйича мурожаат келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан, туман ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус анжомлар ёрдамида эшик очиб берилган ва қизалоқ қутқарилиб ота-онасига топширилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
ЎзТест электромобиллар текшируви бўйича видео эълон қилган блогерни жазолаттирмоқчи

Ижтимоий тармоқларда Пискент полигонида электромобилларнинг текшируви билан боғлиқ видеолавҳа ва хабарлар тарқалмоқда.

👉 https://effect.uz/6356

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎21👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туризм соҳасида халқаро даражадаги мутахассис бўлишни хоҳлайсизми?

Сизни Халқаро Туризм Академиясига таклиф қиламиз! Нуфузли халқаро сертификат, амалиёт ва энг сўнгги билимларга эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг! 2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланди!

Нега айнан Халқаро Туризм Академияси?
✨ UN Tourism вa Les Roches халқаро меҳмондўстлик мактаби томонидан тасдиқланган таълим
✨ Назария ва амалиёт уйғунлиги – ҳар бир модулдан кейин туризм компанияларида амалиёт
✨ Битирувчиларга UN Tourism вa Les Roches халқаро сертификати берилади
✨ Онлайн ва офлайн ўқиш имконияти
✨ Ўзбекистон ва дунё бўйлаб иш топиш имконияти

🎓 "Меҳмондўстлик менежменти" дастури – 8 ойда мутахассис бўлинг!
Ушбу дастур меҳмондўстлик соҳасини бошқарув нуқтаи назаридан ўрганиш имконини беради. Замонавий билимлар ва илғор тажриба асосида шаклланган 8 та модул сизга энг муҳим кўникмаларни ўргатади!
Дастур модуллари:
- Туризмнинг инновацион трендлари ва барқарор ривожланиш
- Бизнес моделлаштириш ва инқирозни бошқариш
- Халқаро кадрлар менежменти ва лойиҳа бошқаруви
- Молия, маркетинг ва даромадларни бошқариш
- Меҳмонхона инвестициялари ва тадбирларни бошқариш
Барча машғулотлар замонавий усуллар асосида ўтилади, Моодле платформаси орқали эса таълим материалларига доимий кириш имконияти мавжуд.

Академияда талабалар учун махсус шароитлар яратилган:
🔬 Амалиёт ўташ учун замонавий лабораториялар
🍷 Вино тадқиқот маркази
👨‍🍳 Ошпазлик санъати лабораторияси
✈️ Аэропорт ва темир йўл хизматлари бўйича тренинглар
📚 Кутубхона ва спорт мажмуалари

Кимлар ҳужжат топшириши мумкин?
- Туризм соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар
- Лицей, коллеж ва техникум битирувчилари
- Халқаро меҳмонхона тармоқларида ишлашни хоҳловчилар

Ҳужжат топшириш учун расмий веб-сайтга ташриф буюринг:
🌐https://admissions.tourism-academy.uz/

Қўшимча маълумотлар учун:
📞+99866-240-67-82
📨адмиссионс@tourism-academy.uz

🚀 Халқаро меҳмондўстлик соҳасида етакчи бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг – ҳозироқ ариза топширинг!
👍2
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади — Президент фармони

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.


👉 https://effect.uz/6357

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 50-100 йилликда сув билан боғлиқ муаммо бўлмайдими?

Ўзбекистон қанча кўп электр энергия ишлаб чиқарса, охирги 50-100 йилда сув билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштиришимиз мумкин?

"Биз қишда тожик ва қирғиз мамлакатларига электр энергия экспорт қилсак, улар ёзда бизга сув ва электрни беришади. Бизда ИЭСларимиз газ ресурси билан ишлайди, электр орқали иқтисод қилинган газни омборларда сақласак, қишда газ билан боғлиқ муаммолар ҳал бўлиши мумкин", дейди ГМИТИ Амалий иқлимшунослик лабораторияси мудири PhD Эркин Абдулаҳатов.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ Бухородан кўрсатишда давом этади

Хабарингиз бор, EFFECT.UZʼнинг EFFECT PLUS лойиҳаси ижодкорлари Бухоро вилояти томон йўл олганди.

Тез орада вилоят ҳақида қизиқарли видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан қолинг ва биздан узоқлашманг!


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8