EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон дунё матбуот эркинлиги рейтингида 148-ўринда

“Чегара билмас мухбирлар” (Reporters Without Borders) ташкилоти жаҳоннинг 180 та мамлакатини ўз ичига олган 2025 йилги рейтинг жадвалини эълон қилди. Ўзбекистон жорий йилда рейтингда ўтган йилгидек, 148-ўринда қолди.

Умумий рейтинг кўрсаткичида Ўзбекистон ўтган йилга қараганда 2,03 балл кам тўплаган. Яъни ўтган йили 37,27 балл эди, жорий йил 35,24 баллга баҳоланган.

Қўшниларимизнинг кўрсаткичлари эса қуйидагича:

🇰🇿Қозоғистон — 141-ўрин (2024-йил 142-ўрин эди);
🇰🇬Қирғизистон — 144-ўрин (120-ўрин эди);
🇹🇯Тожикистон — 153-ўрин (155-ўрин эди);
🇹🇲Туркманистон — 174-ўрин (175-ўрин эди);

Ўзбекистоннинг сўнгги 10 йилдаги ўринлари:

🔹2016 йил — 166-ўрин
🔹2017 йил — 169-ўрин
🔹2018 йил — 165-ўрин
🔹2019 йил — 160-ўрин
🔹2020 йил — 156-ўрин
🔹2021 йил — 157-ўрин
🔹2022 йил — 133-ўрин✅
🔹2023 йил — 137-ўрин
🔹2024 йил — 148-ўрин
🔹2025 йил — 148-ўрин

2025 йилги матбуот эркинлиги рейтингида кучли ўнталикка Норвегия, Эстония, Нидерландия, Швеция, Финляндия, Дания, Ирландия, Португалия, Швейцария ва Чехия жойлашган. 

Энг охирги ўринларни Эритрея, Шимолий Корея, Хитой, Сурия, Эрон, Афғонистон, Туркманистон, Виетнам, Никарагуа ва Россия эгаллаган.

Аввалроқ тарихда илк бор дунёдаги матбуот эркинлиги ҳолати “оғир” деб таснифланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди

Улар иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида тақиқланган ўсимликни етиштиргани аниқланган.

Тошкентнинг Миробод туманида икки нафар шахс уйида иссиқхона шароитида гиёҳванд ўсимлиги етиштиргани аниқланди. Улар махсус ёруғлик ва ҳаво тизимлари ёрдамида 12 туп ноқонуний ўсимлик парваришлаётган бўлган. Уларнинг бири далилларни йўқ қилишга уринган, аммо ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
"Барселона" Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи

«Манчестер Сити»нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Carpetasfcb хабар берди.

Манбага кўра, Каталония клуби ёзда ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. «Барса» спорт директори Декунинг фикрича, Ҳусанов клубнинг келажакдаги лойиҳасига жуда мос келади. Ўзбекистонлик ҳимоячи жамоанинг ҳимоясини мустаҳкамлаши мумкинлиги айтилмоқда.

«Манчестер Сити» ушбу таклифга қандай муносабат билдиради, ҳозирча номаълум. «Барселона» сотиб олиш шарти билан уни ижарага олиш вариантини таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов январда «Манчестер Сити» сафига келиб қўшилди. У «шаҳарликлар» сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 1 гол муаллифига айланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1😢1
Юридик университети талабалари энг кўп жиноят содир қилган ТОП-5 таликда

«Ўғрилик ва фирибгарлик кўпайган»: ОТМларда жиноятчилик статистикаси эълон қилинди.

Энг кўп жиноят содир қилинган ОТМлар топ 5 талиги: Транспорт, Техника, Миллий, Иқтисодиёт, Юридик университет.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢7
“Ҳаж – 2025” мавсуми 13 майдан бошланади

Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йил 13 майдан бошланади. 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Унда таъкидланишича, зиёратчилар Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.

Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.

Хабарда қайд этилишича, Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича қуйидаги тайёргарлик ишлари давом этмоқда:

- Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;

- эмлаш ишлари олиб борилди;
гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;

- сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;
хужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, ҳар бир зиёратчига «Ҳаж — буюк ибодатдир» қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим карта ва қувватлагич тақдим этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади

Фармон билан президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

➖ бир қатор давлат иштирокидаги корхоналарнинг махсус (эксклюзив) ҳуқуқлари бекор қилинади;

➖ божхона йиғимларининг фискал мақсадларда ундирилмаслиги таъминланади;

➖ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мувофиқлигини декларациялаш тартиби жорий этилади;

➖ республика ҳудудида маиший электр приборларининг энергия самарадорлик талаби халқаро меъёрларга мувофиқлаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Ўзбекистон ТИВ Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари юзасидан хавотир билдирди

Ўзбекистон томони Россия Федерациясида Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларига нисбатан ҳуқуқ бузилишлари ва қўпол муомала ҳолатлари ҳақида кўпайиб бораётган хабарларга эътибор қаратди. Ташқи ишлар вазирлигида ушбу масала юзасидан Россия элчиси билан учрашув ўтказилган.

Таъкидланишича, бундай ҳолатлар Россия ҳудудида меҳнат фаолияти олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқлар яшаб турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ ҳимоя қилиниши лозим.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон томони ушбу масалани синчиклаб ўрганиш ва мавжуд хавотирларни Россия Федерациясининг тегишли ваколатли органларига етказиш зарурлигини алоҳида қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди

Улар иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида тақиқланган ўсимликни етиштиргани аниқланган. Тошкент шаҳрининг Миробод туманида уй шароитида гиёҳвандлик ўсимликлари етиштираётган шахслар ушланди.

Қайд қилинишича, жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида уйлардан бирида тинтув ўтказилган. У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.

Таъкидланишича, 12 туп гиёҳвандлик ўсимлиги, шунингдек, қуритилиб, истеъмолга тайёрлаб қўйилган хомашё, далилий ашё сифатида олиб қўйилган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Ўзбекистон расмийлари АҚШ Мустақиллигининг 249 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда қатнашди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва бош вазир Абдулла Арипов АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этди.

Тадбирда безатиш жараёнида автомобилларга алоҳида урғу берилганини кўриш мумкин. Бош вазир Абдулла Арипов Элчи Жонатан Ҳеник билан Shelby Mustang GT500 автомобилини биргаликда миниб кўрган.

«Мамлакатлар ўз қўшниларини танлай олмайди, аммо ўз шерикларини танлаши мумкин. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонни ўзининг ишончли ҳамкори сифатида танлаганидан фахрланади»

, деди элчи.

Маълумот учун, аслида АҚШ мустақиллиги куни 4 июль куни нишонланади. Одатда Тошкентдаги элчихона муддатдан олдин тадбирни ташкил этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥11😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германияда “Гелик” одамларни босиб кетди

Германиянинг Штутгарт шаҳрида Mercedes Gelandewagen бир гуруҳ одамларни босиб кетди. Оқибатда бир аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар полицияси матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 2 май куни Mercedes Gelandewagen русумидаги автомобиль Штутгартда бир гуруҳ одамларни босиб кетди. Ҳодиса оқибатида уч киши оғир, яна беш киши енгил жароҳат олган. Ҳайдовчи ҳодиса жойида қўлга олинган. Маълумотга кўра, воқеа вақтида оғир тан жароҳатлари олган 46 ёшли аёл шифохонада вафот этган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 120,4 трлн сўмни ташкил этган.

Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 71 % га етган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

Хитой – 33 %

Россия – 10 %

Туркия – 5,2 %

Саудия Арабистони – 4,7 %

Нидерландия – 3,7 %

Германия – 3,3 %


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 61 ёшли ўқитувчи 10-синф ўқувчи қизга ошиқ бўлиб, унга тегажоғлик қилди

У икки йил давомида қизни кузатиб юрган, унга хабарлар юборган. Эркак ўқитувчи қизга нисбатан жиддий туйғулари борлиги ва унга уйланмоқчи эканини билдирган.


Суд эркакни МЖКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан айбдор деб топиб, унга 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинлади
.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11😢2👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайда нима гаплар?

EFFECT.UZ'га Қибрай тумани Ҳосилдор маҳалласи аҳолисидан видео мурожаат келиб тушганди. Видео ижтимоий тармоққа чиққанидан кейин ИИБ нозири видеода фуқаролар уйига бориб, мажбурий тартибда улардан шикоят ариза олишга ҳаракат қилган. Мақсад видеони ижтимоий ҳимоя ҳодими, гўёки маҳалла раисининг обрўсига путур етказиш ниятида EFFECT.UZ'га тақдим қилгани иддао қилинмоқда. Шундан сўнг EFFECT.UZ ўша фуқаролар уйига бориб, ҳолат билан танишди.

Видео
EFFECT.UZ'нинг телеграм каналига жойланганидан сўнг аёлнинг турмуш ўртоғига маҳалла раиси телефон қилиб, идорага келмаса, маҳалла нозирини жўнатиши билан тахдид ҳам қилган. Маҳалла раисининг сўзларига кўра, раҳбарияти видеода кўринган фуқароларни йиғиб келишни буюрган. Ҳокимиятда ишлайдиган Дилшод исмли шахслигини такидлаб ўтган. Қачондан бошлаб ахоли ўзининг ҳаққини талаб қилиб чиқса, ҳокимлик уларни қўрқитиш йўлига ўтди? Аслида бундай харакатлар ноқонунийлигини ўзлари билмадими?

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия.
# 4


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍106👎6😢1
Одамларнинг 65 фоизи телефон қўнғироқларидан қўрқиши аниқланди

«Face for Business» компанияси томонидан ўтказилган сўровномага кўра, иштирокчиларнинг 65 фоизи телефонларига қўнғироқ келганда қўрқув ва безовталик ҳиссини бошдан кечирадилар.

Бу ҳис, айниқса, 18-34 ёш орасидаги инсонларда кўпроқ учраётганлиги таъкидланмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
💸Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг салкам 60 яшар давлат солиқ бош инспектори 15 минг доллар пора олгани учун 7 йилга қамалди❗️

У
тергов бўйича тайинланган тафтишда аниқланган солиқ камомадини яширганликда ҳамда пора олганликда —Жиноят кодекси 208-моддаси, 210-моддаси 3-қисми "а" банди билан айбли деб топилиб, 8 йилга қамалган.

Юқори инстанция суди эса қайта малакалаб, жазони 1 йилга камайтирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢4👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маънавият – миллатнинг энг кучли қалқони

“Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилган мунозарада жамиятдаги маънавий масалалар, айниқса ёшлар тарбияси ва уларнинг ташқи муҳитдаги хатти-ҳаракатлари муҳокама марказида бўлди.

Сўнгги пайтларда хорижда айрим ҳамюртимиз томонидан содир этилган ножўя ҳаракатлар жамоатчилик эътиборини тортаётгани таъкидланди. Лекин, ўзини номақбул тутаётганларнинг қилмиши ортида бутун миллатни айблаш – хато.

Миллат обрўси – унинг ҳар бир вакилининг юриш-туришида, одоб-ахлоқида намоён бўлади.

Тадбирда шунингдек, ўзбек халқининг бағрикенглиги, тантилари ва меҳмондўстлиги, шу заминда туғилиб, бутун дунёга танилган буюк алломаларнинг илмий мероси, ва бугунги ёшларимизнинг ютуқлари алоҳида қайд этилди.

Юрт номини юксалтириш ҳам, унга доғ тушириш ҳам ўз қўлимизда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍2