This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухородаги мактабда катта жанжал
Бухорода 4-синфдаги бола синфдошлари билан жанжаллашди. Боланинг отаси мактабга келиб муштдек болларни аямай калтаклаган.
Видео тасвирлардан синф раҳбари ва бошқа ўқитувчиларнинг ушбу жараённи томоша қилиб турганини кўриш мумкин. Хўш, ўқитувчилар ўз вазифасини унутиб қўйганми?
Маълумот учун ҳолат Бухоро шаҳар 34-мактабда содир бўлган. Муштумзўр отага 5 оклад жарима қўлланилган холос.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎15👍5🔥1
Ғалаба соясида қолганлар: терма жамоа аъзоларига нисбатан адолатсизлик қилинди(ми?)
Sport.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз Telegram-каналида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яқиндаги улкан ютуғи муносабати билан ташкил этилган тақдирлаш маросимида қайд этилган баъзи ноаниқликлар ҳақида фикр билдирди.
Журналистнинг ёзишича, мавжуд маълумотларга кўра, жамоага бир неча йиллар давомида садоқат билан хизмат қилиб келаётган тўрт нафар мутахассис — Исломбек Усмонов, Андрей Безбародов, Аҳмаджон Хасанов ва Ҳасан Пирмуҳаммедовлар тақдирлаш доирасидан четда қолган ва уларга автомашина берилмаган.
Шунингдек, катта муҳокамаларга сабаб бўлган яна бир ҳолат сифатида, терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанецга берилган тантанали совғанинг кейинчалик жамоа таржимони Даврон Аҳмедов орқали қайтариб олингани қайд этилган.
Яҳёхўжаевнинг таъкидлашича, ушбу вазият футбол муҳитида саволлар уйғотган ва айрим футболчилар бу масъул ходимларни ўз ҳисобларидан тақдирлаш ниятида эканини билдиришган.
деб ёзади журналист.

“Байрамни бузмоқчи эмасман, аммо улкан ғалабадан ёмон хотиралар қолмаслиги керак. Умид қиламанки, вазият чиройли ва адолатли якун топади. Ҳар ҳолда, тойни дилхиралик билан якунламаслик лозим.
Агар федерация четда қолиб кетганларни тақдирламаса, футболчилар ўзаро пул ташлаб, 4 та машина харид қилмоқчи. Бу масала борасидаги жуда кўплаб саволлар очиқ қолмоқда.
Умид қиламанки, вазият чиройли якун топади. Ҳар ҳолда, тўйни дилхиралик билан якунламаслик лозим",
деб ёзади журналист.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥2😢2
Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади
Бугун Халқаро конгресс марказида президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади.
Тадбирда етакчи компания ва банклар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар вакиллари иштирок этади.
Мажлис доирасида президентимиз йирик компаниялар раҳбарлари ва делегациялар билан 10 дан зиёд учрашувлар ўтказади.

👍68
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек қизларини фоҳишаликка мажбурлаган қўшмачи Туркияда қўлга олинди
Одам савдоси учун қидирилаётган ва узоқ вақт давомида Туркия ҳудудида яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси (аёл) Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди.
Жиноятчи аёл сотиш ва эксплуатация мақсадида қизларга юқори маош ваъда бериб, уларни Туркияга олиб келган. Бу ерда қизларнинг паспортларини тортиб олиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Одам савдоси учун қидирилаётган ва узоқ вақт давомида Туркия ҳудудида яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси (аёл) Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди.
Жиноятчи аёл сотиш ва эксплуатация мақсадида қизларга юқори маош ваъда бериб, уларни Туркияга олиб келган. Бу ерда қизларнинг паспортларини тортиб олиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥1
Йирик қурилиш ташкилотларининг жами қурилиш ишларидаги улуши 22,9 % га етди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхона ва ташкилотлар томонидан 17 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Шунингдек, уларнинг жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 2024 йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 2,9 % пунктга кўпайиб, 22,9 % ни ташкил этди.
Йирик қурилиш ташкилотларининг жами қурилиш ҳажмидаги улуши йиллар кесимида (январь-апрель):
2022 йил – 25,9 %
2023 йил – 25,3 %
2024 йил – 20 %
2025 йил – 22,9 %
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхона ва ташкилотлар томонидан 17 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 26,1 % га ошган.
Шунингдек, уларнинг жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 2024 йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 2,9 % пунктга кўпайиб, 22,9 % ни ташкил этди.
Йирик қурилиш ташкилотларининг жами қурилиш ҳажмидаги улуши йиллар кесимида (январь-апрель):
2022 йил – 25,9 %
2023 йил – 25,3 %
2024 йил – 20 %
2025 йил – 22,9 %
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 3 киши бир фуқарони калтаклади
Олтиариқ туманида яшовчи 32 ёшли фуқарога шу ҳудудда яшовчи 3 нафар шахслар пичоқ билан ҳужум қилиб, уни аёвсиз калтаклаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат Фарғона вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган ва дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олтиариқ туманида яшовчи 32 ёшли фуқарога шу ҳудудда яшовчи 3 нафар шахслар пичоқ билан ҳужум қилиб, уни аёвсиз калтаклаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат Фарғона вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган ва дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Россия Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни ўрганмоқда — Захарова
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилишича, Москва Ўзбекистон томонидан юборилган расмий нотани диққат билан кўриб чиқмоқда. Унга кўра, мурожаат мутасадди идораларга етказилган ва объектив маълумотлар тўпланиб, белгиланган тартибда Тошкентга жўнатилади.
— деди Захарова.
🔹 Мазкур баёнот Ўзбекистон элчихонасининг Москвадаги фуқароларга нисбатан тинтув ва қўпол муносабатлар бўйича ташвиш билдирганидан сўнг берилди.
— таъкидлади Захарова.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилишича, Москва Ўзбекистон томонидан юборилган расмий нотани диққат билан кўриб чиқмоқда. Унга кўра, мурожаат мутасадди идораларга етказилган ва объектив маълумотлар тўпланиб, белгиланган тартибда Тошкентга жўнатилади.
"Россия ва Ўзбекистон иттифоқчилик ва стратегик шерикликка асосланган муносабатларига таянган ҳолда, ҳар қандай масалага шу нуқтаи назардан ёндашилади",
— деди Захарова.
🔹 Мазкур баёнот Ўзбекистон элчихонасининг Москвадаги фуқароларга нисбатан тинтув ва қўпол муносабатлар бўйича ташвиш билдирганидан сўнг берилди.
"Иттифоқчилар ўртасида мулоқот очиқ ва ҳар қандай сигнал жиддий кўриб чиқилади",
— таъкидлади Захарова.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🔥4
Ўзбекистон президенти Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг “China State Construction”, “China General Nuclear Power”, “CAMCE”, “Goldwind” ва “ZTO Express” компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг “China State Construction”, “China General Nuclear Power”, “CAMCE”, “Goldwind” ва “ZTO Express” компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Давлатимиз раҳбари Хитой бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши ҳар доимгидек юқори эканини мамнуният билан қайд этди. Ўтган йилнинг ўзида ушбу мамлакатдан жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан ошди.
"China State Construction" компанияси директорлар кенгаши раиси Чжен Сюэсюан билан суҳбатда Тошкент шаҳрида йўл инфратузилмасини модернизация қилиш борасидаги ҳамкорлик натижалари юксак баҳоланди. Тошкент шаҳрида маданият объектларини ташкил этиш бўйича истиқболли режалар муҳокама қилинди.
Тошкент вилоятида саноат зонасини барпо этиш лойиҳасини бошлаш ҳамда компания автомобиль йўллари қурилишида иштирок этиши тўғрисида келишиб олинди.
"China General Nuclear Power" корпорацияси раиси Ян Чанли билан музокараларда тоғ-кон саноатида шерикликни мустаҳкамлаш масалалари диққат марказида бўлди. Геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ва янги конларни ўзлаштиришга қизиқиш билдирилди. Компаниянинг гибрид қуёш электр станциясини қуриш ва божхона юкларини сканерлаш технологияларини жорий қилиш режалари қўллаб-қувватланди.
"CAMCE" корпорацияси раиси Ван Бо билан пойтахтимизда Олимпия шаҳарчасини барпо этиш бўйича биргаликда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Компания бошқарувида Тошкент шаҳридаги "Янги авлод" индустриал технопарки жадал ривожланаётгани қайд этилди.
Қўшма ташаббуслар портфелини кенгайтириш, хусусан, электр энергетикаси ва Янги Тошкент шаҳрини инфратузилмавий ривожлантириш лойиҳаларини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
"Goldwind" компанияси раиси Ву Ганг билан компаниянинг "яшил" энергетикани ривожлантиришдаги иштироки юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистонда компания билан биргаликда шамол электр станциялари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Шамол генераторлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва жорий лойиҳаларни фаоллаштиришга келишиб олинди.
"ZTO Express" компанияси раҳбари Ху Сянлян давлатимиз раҳбарига Ўзбекистонда товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишга кўмаклашиш бўйича онлайн платформани ишга тушириш ва "ақлли" логистика омборларини ташкил этиш нияти ҳақида маълумот берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева инвесторларни Қорақалпоғистонга таклиф қилмоқда
— Қорақалпоғистоннинг равнақи ва минтақа иқтисодиётини мустаҳкамлаш ҳамда бу оғир, аммо ниҳоятда гўзал ҳудудда яшаётган ҳар бир инсоннинг турмуш сифатини яхшилаш — мамлакатимизнинг устувор мақсадларидан бири.
IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги бугунги сессияда ўтган бир йил мобайнида кўплаб музокаралар олиб борганимиз, аниқ дастурларни ишга туширганимиз ва уларни амалга ошириш учун зарур маблағ ажратганимизни таъкидладим. “Boston Consulting Group” компанияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқдик.
Қорақалпоғистонга киритилаётган сармоялар янги иш ўринлари яратиши, маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши, ёшларнинг келажагини янада яхшилаши керак.
Инвесторларни ҳудудга ташриф буюриб, республиканинг улкан салоҳиятини ўз кўзлари билан кўришга ва кенг имкониятлар кўламини баҳолашга таклиф қиламан!

👍31👎3😢3🔥1
Улар халқимиз билан бирга мухлислик қилди, хурсандчилигимизга шерик бўлди – Президент матбуот хизмати етакчиларнинг футбол томошасига борганини юксак баҳолади
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлган Болгария президенти Румен Радев ва Словакия бош вазири Роберт Фицо, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмийларнинг Ўзбекистон – Қатар ўйинига ташрифи ҳурмат белгиси эканлигини мамнуният билан билдирди.
Кеча Ўзбекистон ҳаётида том маънода тарихий кун бўлди. Ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам маданий соҳалардаги улкан муваффақиятлар билан ёдда қолди. “Бунёдкор” стадионида ўтган футбол учрашувидаги кўтаринки руҳ куннинг ажойиб якуни бўлди.
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида тадбирлар кўп бўлганига қарамай, Президент Шавкат Мирзиёев терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга борди. Якунда Ўзбекистон футболчилари Қатарни 3:0 ҳисобида енгди.
Эътиборлиси, давлат раҳбарига Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлган Болгария Президенти Румен Радев ва Словакия Бош вазири Роберт Фицо, Тошкент инвестиция форумига келган Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон ҳукумати раиси Адилбек Касималиев, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилди. Улар нафақат ўйинни кузатди, балки халқимиз билан бирга мухлислик қилди, хурсандчилигимизга шерик бўлди.
Ёдингизда бўлса, шундай дўстлик ва аҳиллик 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган олимпиадада ҳам кўзга ташланган эди. Мухлислар Марказий Осиёнинг барча давлатлари байроқларини бирга кўтариб, қардош спортчиларни олқишлаганди.
Ўзаро ҳурмат ва самимиятга қурилган бундай муносабатлар, албатта, иқтисодиётда ҳам, халқ ҳаётида ҳам ўз аксини топади. Буни барча шерик давлатлар, айниқса, қўшни халқлар билан борди-келди, савдо-сотиқ кўпайганида яққол кўриш мумкин.
Мазкур ҳолатлар давлатимиз сиёсатидаги самимийлик, Ўзбекистон халқига бўлган катта ҳурматдан далолат беради. Шу билан бирга, қардош мамлакатлар етакчиларининг оқиллиги, мард ва бағрикенглиги бутун бир минтақадаги муҳитни ўзгартириб юборишининг ёрқин намунасидир.

👍35👎4🔥1
$10 миллиардлик сармоя – Ўзбекистонда янги саноат ва “яшил энергетика” даври бошланмоқда
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари – China State Construction, China General Nuclear Power, CAMCE, Goldwind ва ZTO Express раҳбарлари билан учрашди.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Хитой бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши катта. Фақат ўтган йилининг ўзида Хитойдан келган инвестициялар 10 миллиард доллардан ошди.
Учрашувда қуйидаги муҳим келишувлар амалга оширилди.
Йўллар янгиланади – Тошкентда инфратузилма модернизация қилинади, янги саноат зонаси қурилади.
Қуёш ва шамол электр станциялари – “Яшил энергетика”га инвестициялар янада кенгаяди.
Олимпия шаҳарчаси ва янги технопарклар – Тошкентнинг келажаги замонавий технологияларга боғлиқ.
“Ақлли” логистика – Товарларни божхонадан ўтказиш, омборларни бошқариш онлайнга кўчади.
Бу фақат бошланиши. Хитойнинг China State Construction, Goldwind, ZTO Express ва бошқа корпорациялари билан янги лойиҳалар йўлга қўйилиши келишиб олинди.
Президент таъкидлаганидек: “Хитой бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши ҳар доимгидек юқори”.

👍24👎6😢5
Шавкат Мирзиёев Ломбардия губернаторини қабул қилди
Ломбардия Италиянинг аҳолиси энг кўп (10 млн) ва йирик ҳудудларидан (23 863,65 км²) бири. Европанинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган вилоятлари қаторига киради.
Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни ривожлантириш муҳокама қилинди.
Ломбардия компаниялари билан мавжуд ҳамкорлик йўналишлари:
– помидор, заъфарон етиштириш;
– нотўқима мато ва трикотаж;
– озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар мавжуд.
Режалаштирилаётган ва ўрганилаётган лойиҳалар:
– тайёр текстил;
– автоэлектроника;
– қурилиш материаллари ишлаб чиқариш;
– сут ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш;
– жамоат транспортини ривожлантириш;
– 2026 йилда Миланда Ўзбекистон музейларининг кўргазмасини ташкил этиш.
Эришилган келишувлар:
– Милан шаҳрида Ўзбекистоннинг саноат ва экспорт салоҳияти кўргазмасини ўтказиш;
– савдо уйи очиш;
– “Uzbek Organic” бренди остида экспорт линиясини ишга тушириш.
Губернатор Ўзбекистон ҳудудлари билан кенг кўламли шерикликни йўлга қўйишга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини айтди.
Қайд этилишича, Италия Ўзбекистон учун ишончли ва салоҳиятли ҳамкор экани яна бир бор тасдиқланмоқда.

👍25👎2
Ўзбекистон критик минераллар соҳасида глобал саҳнага чиқмоқда
Тошкент халқаро инвестиция форуми — Марказий Осиёдаги энг йирик ва нуфузли инвестицион майдонлардан бири бўлиб, у Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ўсиши, модернизация жараёнлари ҳамда сармоявий салоҳиятини дунё аудиториясига кенг намойиш этмоқда. Форум доирасида халқаро компаниялар, молиявий институтлар иштирок этмоқда.
Форумнинг асосий иштирокчиларидан бири — Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) бўлиб, у мамлакатнинг критик мимераллар соҳасидаги стратегик салоҳиятини халқаро инвесторларга тақдим этмоқда.
ТМК ўзининг геологик ресурслари, замонавий қайта ишлаш инфратузилмаси ҳамда тўлиқ қиймат занжирига асосланган ёндашувини форум меҳмонларига намойиш қилмоқда. АҚШ, Европа, Осиё давлатларининг йирик инвестор ва молиявий институтлари билан учрашувлар ташкил этилиб, Ўзбекистоннинг критик минераллар бўйича концептуал стратегияси ва истиқболли лойиҳалари муҳокама қилинмоқда.
Бугунги кунда ТМК 25дан ортиқ турдаги муҳим минералларни ўз ичига олган 70 дан зиёд инвестицион лойиҳани амалга ошириш устида ишламоқда. Уларнинг умумий қиймати 1,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
ТМК хорижий инвесторлар учун очиқ, узоқ муддатли ва барқарор ҳамкорлик моделини таклиф қилмоқда. Компания ҳозирда АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Хитой, Дания каби давлатларнинг молиявий ва технологик институтлари билан бевосита ҳамкорлик ўрнатган.

“ТМКнинг асосий мақсади – муҳим хомашёларни глобал миқёсда ишончли етказиб беришдир. Биз қазиб олишдан тортиб, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ қиймат занжирини яратмоқдамиз. Махсус иқтисодий зоналарда технопарклар ташкил этиш орқали йирик компаниялар учун бир жойда ишлаб чиқариш, сармоя киритиш ва маҳсулот яратиш имкониятини тақдим этяпмиз,” — дейди Ҳан Илҳан, ТМК бошқарув раисининг маслаҳатчиси.

👍3