EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ижро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган Мажбуриятлар реестри юритилади

Қонун (ЎРҚ-1069-сон, 16.06.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, ижро ишини юритиш доирасида қабул қилинган қарор ва бошқа ҳужжатлар жисмоний шахсларга – уларнинг ЯИДХП (my.gov.uz) даги шахсий кабинети орқали, шунингдек юридик шахсларга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши кўрсатилди.

Шуниндек, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярми миқдоридаги пул маблағлари фуқароларнинг қарздорликлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад этиб белгиланди.

Бундан ташқари, мажбурий ижро бюроси ижро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган Мажбуриятлар реестрини юритиши кўзда тутилди.

Давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар Мажбуриятлар реестрига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича Мажбурий ижро бюроси билан тезкор ахборот алмашинувини амалга оширади.

Ижро ҳужжатларига доир маълумотлар Мажбуриятлар реестрига автоматлаштирилган тизим орқали киритилади ва 10 йил давомида сақланади.

Шунингдек, қонун ҳужжатларига мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш чоғида давлат ижрочилари томонидан мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланилиши мумкинлигини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитида иштирок этди

Ўз нутқида президент мамлакатлар ўртасидаги Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг қабул қилинишини тарихий воқеа, деб ҳисоблашини билдирди.

Шунингдек, қатор таклифларни илгари сурди:

➖ технологиялар трансфери бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш;
➖ “Марказий Осиё – Хитой” тараққиёт жамғармасини таъсис этиш;
➖ 2030 йилгача мўлжалланган “Яшил” ривожланиш дастурини қабул қилиш;
➖ Экологик альянс тузиш;
➖ “Марказий Осиё – Хитой” оптик толали алоқа тармоғининг рақамли трассасини барпо этиш;
➖ Махсус хизматлар ва хавфсизлик кенгашлари йўналишида ахборот алмашишнинг кўптомонлама ишчи механизмларини йўлга қўйиш;
➖ формат доирасида Афғонистон бўйича юқори даражадаги гуруҳ таъсис этиш ва унинг учрашувини Афғонистон вакиллари иштирокида чегарадош Термизда ўтказиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥65👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
BBC: Исроилда ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилинди, Эронда эса портлашлар содир бўлмоқда

Нашрнинг хабар беришича, Исроил ҳарбийлари бир нечта ҳудудларда ҳаво ҳужумидан хавфи сиреналари янграгани боис одамларни бошпаналарга ўтишга чақирмоқда. Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) маълумотига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эрон томонидан учирилган ракеталарни уриб туширишга ҳаракат қилмоқда.

Шу билан бирга, Эрон ҳудудида ҳам портлашлар содир бўлаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

BBC Форс хизмати мухбири Ғунча Хабибийзодга кўра, мамлакат марказидаги Исфаҳон вилояти аҳолиси кучли портлаш товушларини эшитган.

Мehr ахборот агентлигининг хабар беришича, портлашлар Исфаҳоннинг шарқий ва шимолий қисмларида қайд этилган, ҳудудда Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушган. Мамлакат расмийлари Исфаҳонга яқин ҳудудларда Исроил дронлари йўқ қилинганини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Шавкат Мирзиёев Остонага амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остонага амалий ташрифи якунланди.

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46
Тошкентда “Сокин” подстанциясида носозлик: бир неча туманда свет ўчди

Бугун соат 21:00да Тошкент шаҳрида жойлашган “Сокин” подстанциясида техник носозлик юзага келди.

Ушбу ҳолат туфайли Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда.

Энергетика вазирлигига кўра, ҳозирда мутахассислар томонидан носозликни бартараф этиш бўйича ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Қўшимча маълумотлар тақдим этилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Теҳрон осмонида тинчлик бузилди: Исроил самолётлари ҳужум қилмоқда

Оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга кўра, ҳозирги вақтда Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрига кучли ва интенсив ҳаво зарбаларини йўлламоқда.

Ҳужумлар оқибатида вужудга келган талафотлар ва қурбонлар сони ҳозирча аниқ эмас. Айни пайтда шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини ноқонуний савдога чиқарилишининг олди олинди

1949 й.т. фуқаро ва унинг 1979 й.т. ўғлини Олмазор туманидаги яшаш манзили кўздан кечирилганда, хонадон ертўласида умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқни ташкил этувчи "Тренакса", "Сумамигрен", "Фемилекс" каби жами 72 номдаги 3 минг 615 қути дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ота-болалар мамлакатимизга ноқонуний олиб келинган бундай дори воситаларини мунтазам равишда водий вилоятларидан арзон нархда харид қилиб, пойтахтдаги мижозларга сотиш билан шуғулланишган.

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг хулосасига кўра, ушбу дори воситалари давлат реэстрида қайд этилмаган, мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ҳамда уларни махсус шароитларда сақлашнинг белгиланган қоидаларига амал қилинмаган. Шу сабабли мазкур дори воситаларини юртимизда сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиётда қўллаш тақиқланади.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25 орқали 186 прим 3-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур йўналишда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳридаги дорихоналардан бирида сотиш учун сақлаб келинаётган, шубҳа уйғотувчи 456 турдаги 57 минг 407 дона дори воситалари, 18 турдаги 835 дона дори воситаларининг ясама бўш қутилари ҳамда 1 дона дори тайёрлаш мосламаси мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, дори воситаларнинг умумий қиймати 3,5 млрд сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, ушбу дори воситаларининг 160 турдагиси давлат реэстрида қайд этилмаганлиги, 274 турдагисига мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги, 50 турдагиси сифатсиз, яроқлилик муддати ўтган ҳамда 7 турдагиси эса қалбакилаштирилганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан дорихона мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 186 прим 3-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
Мирзиёев: Афғонистонни минтақавий ҳамкорликка қайтариш лозим

Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё – Хитой" иккинчи саммитида сўзга чиқар экан, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон муаммоларига нисбатан эътибори сусайиб бораётганини жиддий хавотир билан қайд этди.

Президент таъкидлашича, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари Афғонистоннинг анъанавий ҳамкорлари сифатида унинг қайта тикланиши ҳамда минтақавий интеграция жараёнларига жалб этилишида муҳим роль ўйнаши мумкин.

Мирзиёев ушбу масалаларни муҳокама қилиш учун формат доирасида юқори даражадаги махсус гуруҳ тузишни ва унинг илк йиғилиши чегарадош Термиз шаҳрида, Афғонистон вакиллари иштирокида ташкил этишни таклиф қилди.

Аввалроқ президент Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган халқаро инвестиция форумида ҳам Афғонистонни тинч ва барқарор ривожланишига кўмаклашиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда янги уйнинг сифатсиз қурилгани ҳақида видео тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида яқинда барпо этилган ва фойдаланишга топширилган кўп қаватли турар жой биносининг сифатсиз қурилгани ҳақида видео тарқалди. Видеода деворлардаги ёриқлар, нотўғри бажарилган қурилиш ишлари ҳамда хавфли техник камчиликлар очиқ намоён бўлган.

Фойдаланувчилар бундай ҳолатга кескин муносабат билдириб, янги бинода шундай ҳолатлар кузатилаётгани қурилиш соҳасида назорат сусайганини кўрсатаётганини таъкидламоқда.

Аллақачон одамлар яшашни бошлаган бу бинода шундай камчиликлар кузатилаётгани жамоатчилик эътиборини тортди ва қурилиш сифатига нисбатан саволлар уйғотмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда янги уйнинг сифатсиз қурилгани ҳақида видео тарқалди Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида яқинда барпо этилган ва фойдаланишга топширилган кўп қаватли турар жой биносининг сифатсиз қурилгани ҳақида видео тарқалди. Видеода деворлардаги ёриқлар, нотўғри…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мазкур ҳолат бўйича "Ўзшаҳар қурилиш инвест" вазиятни ўрганиб, хавотирга ўрин йўқлигини билдирган

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан маълум қиламизки, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 2023 йилда барпо этилган мазкур кўп қаватли уйда қурилиш ишлари амалдаги меъёрий-техник талабларга мувофиқ тарзда амалга оширилган.

Шунга қарамасдан, видеолавҳа орқали тарқалган ҳолат юзасидан маълум қилинадики, ушбу уйда яшовчи мулкдор томонидан ўзбошимчалик билан  газоблокларни бузиб, ноқонуний эшик очиш ҳаракати амалга оширилган.

Мазкур ҳолат бир неча кун олдин инспекция ходимлари томонидан аниқланган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар шахсга нисбатан белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилиб бинодаги ўзгартиришларни аввалги ҳолатига келтириш бўйича муддатли ёзма кўрсатма берилган.

Видеолавҳада акс этган ҳолатда эса мулкдор томонидан бузилган жой вақтинчалик бузилган қурилиш материалларидан қўлбола усулда вақтинчалик ёпиб қўйилгани кўзга ташланади. Аслида мазкур қисмни профессионал тарзда тиклаш ишлари ҳали бошланиш арафасида бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11😢2👍1
Ўзбекистон ТИВ минтақадаги вазият бўйича Исроил ва Эрон элчилари билан мулоқот қилди

Жорий йил 17 июн куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Исроил ва Эроннинг Тошкентдаги элчилари билан алоҳида учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбат чоғида ҳар икки давлат вакиллари билан Яқин Шарқдаги вазият ва уни тинч йўл билан ҳал этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон-Исроил муносабатлари, уларни янада чуқурлаштириш йўналишлари ҳамда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Эрон элчиси билан эса сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ва келгуси истиқболлари муҳокама қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Доллар курси пасайишда давом этмоқда

19 июнь куни учун доллар курсининг 49-50 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда.

🔻 Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: • Infinbank — 12 665 сўм
• Ipak Yo‘li Bank — 12 665 сўм
• Universalbank — 12 660 сўм
• Anorbank — 12 660 сўм

🔺 Банклардан доллар сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: • Asia Alliance Bank — 12 710 сўм
• Tengebank — 12 720 сўм
• Davrbank — 12 720 сўм
• Garantbank — 12 720 сўм

Валюта бозоридаги ўзгаришларни бизда кузатиб боринг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Ургут тумани суди раиси йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман суди раиси Тимур Рустамов вафот этди.

Маълумотларга кўра, Тимур Рустамов бошқарувидаги Nexia автомобили Ургут тумани ички ишлар бўлими биноси олдида юк машинаси билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида суд раиси оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонада вафот этган.

Ҳозирча Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот бермаган.

Маълумот учун, Тимур Рустамов 2022 йил декабрида беш йиллик муддатга фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман суди раиси этиб тайинланган эди.

Олий суд жамоаси фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Тимур Рустамовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍2