EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Солиқ тизими ва маҳаллий ҳокимликдаги мансабдорлар пора билан ушланди

Самарқанд вилоятида коррупция билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди.

➖ Булунғур туманида “Бухгалтерия маркази” ДМ ҳисобчиси фермер хўжалигининг 150 млн сўмлик солиқ қарздорлигини мансабдор танишлари орқали камайтириб беришни ваъда қилган. У дастлаб 3 млн сўм олган, кейин эса яна 15 млн сўм талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида ушбу маблағни Булунғур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари билан биргаликда олаётган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.

➖ Яна бир ҳолатда, 2025 йилда Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган шахс фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, 14 млн сўм олгани аниқланган.

Бироқ у ваъдасини бажармаган. Тезкор тадбирда у олган маблағ ҳисобидан 1000 АҚШ долларини қайтариб бераётган вақтида қўлга олинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонсарой иши билан боғлиқ суд: тўхтатилган "Bahor Residence" лойиҳаси инвесторларига пуллар қайтарилди

“Bahor Residence” лойиҳаси бўйича ҳужжатларнинг қонунийлигига оид якуний хулоса суд қарори эълон қилинганидан сўнг маълум бўлиши айтилмоқда.

Компания вакиллари маълумотига кўра, суд жараёни давомида лойиҳага оид ҳужжатларнинг ҳақиқий ва қонуний эканига ойдинлик киритилиши мумкин.

Шунингдек, компания инвесторлар олдидаги молиявий мажбуриятларни бажариш имкониятига эга эканини билдирган.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳа доирасида аввал жабрланувчи сифатида тилга олинган 70 нафар инвесторнинг маблағлари тўлиқ қайтарилган. Шу билан бирга, “Xonsaroy Group” таркибидаги бошқа қурилиш лойиҳаларида ишлар давом этаётгани ва объектлар мижозларга белгиланган муддатларда топширилаётгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍4👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади

Бу йил Қурбон ҳайити 27 май — чоршанба кунига тўғри келмоқда. Шу муносабат билан Президент фармонига кўра, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

Дам олиш кунлари:
27 май, чоршанба — Қурбон ҳайити;
28 май, пайшанба — қўшимча дам олиш куни;
29 май, жума — қўшимча дам олиш куни;
30 май, шанба — 6 кунлик иш ҳафтаси учун дам олиш куни;
31 май, якшанба — одатий дам олиш куни.

Шу тариқа, иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча фуқаролар кетма-кет 5 кун дам олади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШдаги масжидда ўсмирлар теракт уюштирди.

Калифорния штати Сан-Диего округидаги масжидга қилинган ҳужум оқибатида уч нафар эркак ҳалок бўлди.

Полиция маълумотига кўра, ҳужумни 17 ва 18 ёшли икки ўсмир амалга оширган бўлиши мумкин. Улар воқеадан сўнг автомашина ичида ўз жонига қасд қилган.

📌 Ҳодиса нафрат асосида содир этилган жиноят сифатида тергов қилинмоқда.

Маълум бўлишича, ҳалок бўлганлардан бири масжид қўриқчиси бўлган ва у каттароқ ҳужумнинг олдини олишга ҳаракат қилган.

АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳодисани “даҳшатли ҳолат” деб атади ва ҳодисадан чуқур қайғуда эканини айтган.

Штат губернатори Гэвин Ньюсом ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирган. “Дунё бўйлаб ибодат қилувчилар ўз ҳаётидан қўрқмаслиги керак. Калифорнияда нафратга ўрин йўқ ва биз диний жамоаларга қарши террор ёки қўрқитиш ҳаракатларига тоқат қилмаймиз”, деган у.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайси ҳолатда қарздорнинг хорижга чиқиши чекланади?

Фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.

Кредит ташкилотларидан кредит олган шахсларнинг хорижга чиқишига ўз-ўзидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Эронга режалаштирилган ҳужумни кечиктирди

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп 19 май куни Эронга режалаштирилган ҳарбий ҳужумни орқага сурганини маълум қилди.

Унинг айтишича, Қатар Амири, Саудия Арабистони Валиаҳди ва Бирлашган Араб Амирликлари Президенти ҳужумдан воз кечишни сўраган. Ҳозирда томонлар ўртасида “жиддий музокаралар” кетмоқда.

Трамп келишув Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишини тақиқлашини айтди. Шу билан бирга, у Америка армиясига келишув амалга ошмаса, Эронга қарши кенг кўламли ҳужумга тайёр туриш бўйича топшириқ берилганини ҳам билдирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 июндан бошлаб қурилиш соҳасида давлат буюртмачилари ходимларининг маоши 3 баравар оширилади

Жорий йил 1 июндан давлат буюртмачилари фаолияти тўлиқ KPI тизимига ўтказилади ва ходимларнинг ойлиги 3 карра оширилади.

Шунингдек:
▪️ лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш учун объект қийматининг 5 фоизигача маблағ ажратилади;
▪️ муаллифлик назорати учун алоҳида шартнома асосида тўлов қилинади.

Энди техник ёки муаллифлик назорати остидаги объектда қўпол қоидабузарлик аниқланса, пудратчи билан бирга назоратчиларга ҳам қатъий чора кўрилади.

Бундай ҳолатларда лойиҳачининг “Шаффоф қурилиш” тизимидаги рейтинги ҳам пасайтирилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада “права”сиз аёл 3 кишини уриб юборди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози

2025 йил октябрь ойида Фарғона шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган Ҳадичабону Ҳабибуллаева танишининг Onix автомобилини бошқариб кетayotib, сунъий дўнгликли пиёдалар йўлагидан ўтаётган 31 ёшли аёл ва икки нафар ёш болани уриб юборган.

Оқибатда аёл оғир тан жароҳати олиб, ҳозиргача тўшакка михланиб қолган. Болаларда ҳам ҳодиса асоратлари сақланиб қолгани айтилмоқда.

Судда судланувчи жабрланувчилар учун қарийб 70 млн сўм харажат қилинганини билдирган. Жабрланувчи томон эса даволаниш харажатлари тўлиқ қопланмаганини айтмоқда.

📌 Суд Ҳадичабону Ҳабибуллаевага 2 йил озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Шунингдек, у жабрланувчи фойдасига 280 минг сўм моддий зарар тўлаши белгиланди.

Жабрланувчи томон ҳукмни енгил деб ҳисоблаб, апелляция шикояти киритган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар тақдирига оид суд қарорлари қанчалик адолатли?

Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро фарзандлари билан боғлиқ суд жараёнларида қатор қонуний ва процессуал бузилишлар бўлганини иддао қилиб, таҳририятимизга мурожаат қилди.

Унинг айтишича, 2025 йилда Қумқўрғон туман фуқаролик суди болаларни онаси тарбиясига беришни рад этган. Қарорга болаларнинг ўз фикри ҳамда педагог-психолог хулосаси асос қилиб олинган.
Бироқ кейинчалик иш вилоят судида кассация тартибида кўрилганда аввалги қарор бекор қилиниб, болаларни даъвогарга бериш ҳақида ажрим чиқарилган. Мурожаатчига кўра, бу жараёнда болаларнинг фикри қайта сўралмаган ва аввалги психологик хулосалар инобатга олинмаган.

Шунингдек, у экспертиза болалар билан суҳбат ўтказмасдан тайёрлангани, айрим суд мажлислари ҳақида эса огоҳлантирилмаганини билдирмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан болаларнинг онаси билан ҳам суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида болаларни яшириб ўтирганлиги, ҳаттоки мактабга жўнатмаётганлиги ҳақида сўз борди. Бунга аниқлик киритиш учун фарзандлари билан ҳам гаплашдик.

Ушбу ҳолат юзасидан қандай хулоса чиқаришни кузатувчиларга қолдирдик. Аммо, болалар тақдири билан боғлиқ ишлар нафақат қонуний, балки инсоний жиҳатдан ҳам ниҳоятда нозик масала эканлигини унутмаслигимиз керак. Бундай мурожаатлар ваколатли органлар томонидан очиқ, шаффоф ва адолат тамойиллар асосида яна бир бор синчковлик билан ўрганилиши жамоатчилик учун ҳам муҳим ҳисобланади.

БАТАФСИЛ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда халқаро каратэ турнири!

65 йиллик Халқаро гуллар фестивали доирасида
10–11 июнь кунлари “Паҳлавон” спорт мажмуасида “Шотокан Каратэ-до” бўйича Халқаро очиқ турнир бўлиб ўтади.

⚡ Кучли спортчилар
⚡ Қизғин жанглар
⚡ Ҳақиқий жанговар руҳ!
📍 Наманган шаҳри
📅 10–11 июнь
🏟 “Паҳлавон” спорт мажмуаси

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Қашқадарёда кучли сел оқими кузатилди

Бугун Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида кучли сел келиши оқибатида айрим хонадонларга сув киргани айтилмоқда.

Табиий офат ҳудуд аҳолисини хавотирга солмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢1
Ўзбекистон Ҳарбий прокурори алмашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Отабек Акбарович Холбоев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Қаҳрамон Анварович Исроилов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥10🤔2👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар битта ўринда икки киши бўлиб ухлаяпти” — Қўштепадаги боғча атрофида жиддий муаммолар.

Фарғона вилояти Қўштепа тумани Пахтакор МФЙдаги 12-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти юзасидан фуқаролар таҳририятга мурожаат қилди.

Айтилишича, 90 нафар болага мўлжалланган боғчага яна 30 нафар бола қабул қилинган. Оқибатда айрим болалар битта ўринда икки киши бўлиб ухлаётгани билдирилди.

Шунингдек, мурожаатда боғчада назорат сустлиги, ходимларнинг ишга мунтазам келмаслиги ва болаларга етарли қаралмаётгани айтилган. Эътиборсизлик оқибатида болаларнинг тан жароҳати олиши ҳолатлари ҳам кузатилгани таъкидланмоқда.

Фуқаролар озиқ-овқат сифати ва боғчадаги айрим ноқонуний ҳолатлар юзасидан ҳам эътироз билдирмоқда.

Ҳолат юзасидан мутасаддиларнинг расмий муносабатини кутиб қоламиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2🤷‍♂1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бир кечадаги шамол оилани бошпанасиз қолдирди”

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Гулистон кўчасида яшовчи фуқаролар кучли шамол ва ёмғир оқибатида оғир аҳволга тушиб қолган.

Мурожаатчиларнинг айтишича, 18 май куни кузатилган кучли об-ҳаво натижасида яшаш уйининг том қисми деярли бутунлай вайрон бўлган. Ҳозирда уй яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолган.

Энг оғир томони, ушбу оилада ногиронлиги бўлган фарзанд ҳам яшайди. Айни пайтда оила мураккаб ижтимоий ва моддий вазиятда қолаётгани айтилмоқда.

Табиий офатлар оқибатида зарар кўрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш масъул ташкилотларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳамда Олтинсой тумани мутасаддиларидан ушбу оилага амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Радарлар тартиб учунми ёки жарима учун? Мақсад пул ундириш бўлмаслиги керак

— Йўлда транспорт воситалари ҳаракатини назорат қилишдан мақсад йўлда тартибни сақлаш бўлиши керак, пул ундириш эмас. Тадбиркорларга йўлларга радар ўрнатиш ҳуқуқининг берилиши ўзини оқламади. Жуда кўп ҳайдовчилар норози бўляпти. Чунки тадбиркорнинг мақсади даромад топиш. Ускуналар ўрнатиб, ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур қиляпти — Алишер Қодиров.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
“Охиригача бораман, тўхтамайман!” — Омон Агзамов прокурор ва тергов бошқармасининг қарорларидан норози Effect.uz таҳририятига фуқаро Омон Агзамов мурожаат йўллаган эди. У ўз мурожаатида айрим ҳуқуқий қарорлар ва текширув жараёнларидан норози эканини билдирган.…
⚡️Тез кунда аниқ жавоб берилади — Тошкент тумани ҳокими Effect.uz ёритган масалага муносабат билдирди

Қурилиш тақиқланган деб кўрсатилган ерда кўп қаватли уй қад кўтарилган. 535 минг долларлик баҳсли келишув, расмий ҳужжатлар ва жавобсиз қолган саволлар бўйича Тошкент тумани ҳокими фуқарони шахсан қабул қилди.

2024 йил август ойидан буён Тошкент тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Сардор Эргашев фуқаро Омон Агзамовни шахсан қабул қилди. Учрашувда Effect.uz томонидан ёритилган ер билан боғлиқ мураккаб ҳуқуқий низо муҳокама қилинди.

Маълумки, Effect.uz ёритган масала оддий молиявий келишмовчилик эмас. Масала шу қадар жиддийки, унда ер майдони, МЧЖ, давлат идораси қарорлари ва бир нечта идоралар иштирок этган ҳуқуқий жараёнлар билан боғлиқ.

Мурожаатчи Омон Агзамовнинг айтишича, 2021 йилда унга Тошкент туманидаги 1,05 гектар ер майдонида улушдор бўлиш таклиф қилинган. Унга кўра, ушбу ҳудуддаги фермер хўжалиги МЧЖга айлантирилиши, Агзамов эса жамият улушдори сифатида мулкка эгалик қилиши ваъда қилинган.

Шу асосда у 535 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ топширган. Бироқ орадан беш йил ўтганига қарамасдан:
— ер майдони расмий ажратилмаган;
— улушдорлик ҳужжатлари расмийлаштирилмаган;
— топширилган маблағ тақдирига ойдинлик киритилмаган.

Мурожаатчи турли давлат идораларига бир неча бор мурожаат қилганини айтмоқда. Расмий жавобларда эса мазкур ер майдони суғориладиган қишлоқ хўжалиги ери экани ва у ерда қурилиш ишларини амалга ошириш мумкин эмаслиги қайд этилган. Бу ҳолат айрим суд қарорларида ҳам тасдиқланган.

Бироқ айни вақтда ушбу ҳудудда кўп қаватли турар-жой биноси қурилгани айтилмоқда. Бу эса “қурилиш мумкин эмас” деб кўрсатилган ерда қандай қилиб турар-жой қад ростлагани ҳақида саволларга жавоб топиш кераклигини билдиради.

Агзамовнинг таъкидлашича, у ички ишлар органлари, прокуратура ва бошқа мутасадди идораларга ҳам мурожаат қилган. Аммо айрим ҳолатларда ишлар турли асослар билан тўхтатилган.

Тошкент тумани ҳокими Сардор Эргашев мазкур мурожаат юзасидан тегишли ҳужжатлар ўрганилишини ва яқин кунларда расмий ҳамда аниқ жавоб тақдим этилишини маълум қилди. Effect.uz ушбу масала юзасидан вазият ривожини кузатишда давом этади.

👉 https://youtu.be/0fU288pt0mg
🔥4👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда лойиҳа талабларига жавоб бермайдиган бинонинг бир қисми буздирилди

Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Уйчи туманида навбатдаги назорат тадбири ўтказилди. Мутахассислар туманнинг Қумтепа маҳалласида барпо этилаётган 3 қаватли савдо-маиший хизмат кўрсатиш объекти қурилишини кўздан кечирганда бир қатор жиддий қоидабузарликларни аниқлади.

Маълум бўлишича, бинонинг учинчи қаватидаги темир-бетон конструкциялари белгиланган лойиҳа талабларига зид равишда бажарилган. Бундан ташқари объект ҳудуди тез ёнувчи чиқиндилардан тозаланмаган, ишчилар учун меҳнат хавфсизлиги талаблари етарли даражада таъминланмаган.

Аниқланган ушбу камчиликлар юзасидан лойиҳа талаблари асосида қурилмаган темир-бетон конструкциялари ўша жойнинг ўзида буздирилди. Инспекция томонидан масъулларга мавжуд қоидабузарликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1