EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда халқаро миграция форуми: янги келишувлар ва катта имкониятлар

18–19 май кунлари бўлиб ўтган Тошкент халқаро миграция форуми доирасида меҳнат миграцияси соҳасида муҳим халқаро учрашувлар ва музокаралар ўтказилди.

Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Султонбеков ҳамда Миграция агентлиги вилояти филиали раҳбари Юсуф Қобулжанов Беларусь ва Россия вакиллари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Музокараларда фуқароларни қонуний ва хавфсиз ишга жойлаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, хавфсиз ва тартибли меҳнат миграциясини ривожлантириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш муҳим экани таъкидланди.

Учрашувлар якунида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қатор шартнома ва келишувлар имзоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент огоҳлантирди: “Қуруқ креслода ўтирганларни кўриб турибман”

Президент Шавкат Мирзиёев давлат идораларида суст ишлаётган масъуллар ҳақида кескин фикр билдирди:

“Ким қандай ишлаяпти, қандай нафас оляпти, ким қуруқ креслони эгаллаб, ислоҳотлар ижросини чўзаяпти — ҳаммасини кўриб, билиб турибман. Лекин арқонни узун ташлаб қўйганман”.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👍68🔥10😢2🤷‍♂1🤔1
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

20 май куни соат 01:40 да Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳудудида 5,3 магнитудали зилзила қайд этилди.

➖ Бухоро вилоятида ерости силкинишлари 3–4 балл даражасида сезилган;
➖ Навоий вилоятида эса 2–3 баллни ташкил этган.

Зилзила ўчоғи Тошкентдан 527 км жануби-ғарбий йўналишда жойлашган.
📌 Чуқурлиги — 10 км.
Ҳозирча жабрланганлар ёки вайроналар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Хитой ошхона идишларида зарарли модда борлиги аниқланди

Сирдарё вилоятида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси мутахассислари томонидан савдо шаҳобчаларида сотилаётган Хитойда ишлаб чиқарилган “Melamine Ware” савдо белгиси остидаги ошхона идишлари назорат хариди асосида текширилди.

Лаборатория синовлари натижасида маҳсулотлар “Пластмассадан тайёрланган маиший ва хўжалик буюмлари” стандарти талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Хусусан, идишлар таркибидаги формальдегид миқдори белгиланган меъёрдан юқори экани маълум бўлди.

Мутахассислар таъкидлашича, меламин идишлари айниқса иссиқ овқат солинганда, кислотали маҳсулотлар билан ишлатилганда ёки идиш юзаси шикастланганда зарарли моддалар ажратиши мумкин.

Аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш мақсадида “Г.Р” МЧЖ савдо дўконига “Melamine Ware” савдо белгиси остидаги ошхона идишларини савдодан чиқариш бўйича тақдимнома киритилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1
Тошкентда ИИБ ходими фоҳишабозликка “кўмак” қилиб келгани фош этилди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида профилактика инспектори ўз ҳудудида ижарада яшовчи аёлдан ҳар ой 400 доллар талаб қилиб келгани маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, у фоҳишалар фаолиятига “кўз юмиш” ва маъмурий чора кўрмаслик эвазига мунтазам равишда пул олиб турган.

Тезкор тадбир давомида ИИБ ходими 400 доллар пора олаётган вақтида ушланган.

Судда аризачи аёлнинг айтишича:
— “Баъзан маъмурий баённома тузмаслик эвазига келиб қизлар билан алоқа қиларди. Айрим ҳолатларда эса 200 минг сўмдан 400 долларгача пул олиб турарди”, — деган у.

Суд ҳукмига кўра, ходим пора олишда айбли деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👎1
Наманганда булутга снаряд отилди

Наманганда дўл ёғишининг олдини олиш учун булутларга махсус снарядлар учирилди.

Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида 1, 11 ва 12 май кунлари жами 57 та снаряд қўлланилган. “Ўзгидромет”га кўра, бу орқали дўл жараёни заифлаштирилиб, экин майдонлари ҳимоя қилинган.

Мутахассислар глобал иқлим ўзгариши сабаб Ўзбекистонда қисқа муддатли кучли ёғингарчилик ва дўл ҳолатлари ортиб бораётганини билдирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👎1
“Бунёдкор” стадиони ходимларининг 867 млн сўмлик иш ҳақи ундириб берилди

“Бунёдкор” стадиони дирекцияси ходимлари бир неча ойдан бери ойлик олмаётгани ҳақидаги мурожаатлардан сўнг ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилди.

Натижада корхонада ишловчи 49 нафар ходимнинг жами 867 млн сўмлик иш ҳақи қарздорлиги тўлиқ қоплаб берилди.

Айни вақтда ходимлар олдида иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢2👎1🔥1
Тошкент метросида йўл ҳақини тўлаш тизими ўзгаради

Энди пойтахт метросида йўлкира йўловчи босиб ўтган масофага қараб ҳисобланиши мумкин. Янги тизимда йўловчи нечта бекатдан ўтганига қараб ҳақ тўлайди.

Шунингдек, янги тартибда:
➖ айрим аҳоли қатламлари учун имтиёзлар сақлаб қолинади;
➖ кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементлар жорий этилади;
➖ йўловчилар учун тўлов тизимини янада қулайлаштириш кўзда тутилмоқда.

Мазкур ўзгаришлар жамоат транспортида ҳисоб-китоб тизимини замонавийлаштиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎12🤷‍♂3👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги мусиқа мактабларининг бугунги ҳолати, муаммолари ва келажакдаги ривожи — Маданият вазири Озодбек Назарбеков интервьюсида батафсил ёритилди.

Вазирнинг таъкидлашича, мусиқа мактаблари миллий маданиятни ривожлантириш ва ёш истеъдодларни кашф этишда муҳим ўрин тутади.

Тўлиқ интервю тез орада эълон қилинади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🔥4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда тез ёрдам ҳайдовчиси маст ҳолда ушланди

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида ЙПХ ходимлари томонидан шубҳали ҳаракатланган “Damas” русумли тез тиббий ёрдам автомобили тўхтатиб текширилган.

Текширув жараёнида ҳайдовчи маст ҳолда экани аниқланган. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдонига жойлаштирилган.

Шунингдек, ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъулларига хабар берилиб, тегишли чоралар кўрилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥2😢2👎1
1 июндан айрим солиқчиларга маошининг 100 фоизигача устама тўланади

Эндиликда халқаро малака даражалари ёки сертификатларга эга бўлган барча даражадаги солиқ хизмати ходимларига ойлик иш ҳақига қўшимча равишда лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида устама берилади.

Шунингдек, солиқ хизматида кўп йил ишлаган ходимларга тўланадиган ҳар ойлик устама миқдори 150 фоизгача оширилади.

2027 йил 1 январдан эса солиқ соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган ва алоҳида ташаббус кўрсатган шахсларни рағбатлантириш учун “Солиқ хизмати фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
13 ёшли қизнинг жасади дарёдан топилди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшаган 2012 йилда туғилган қизалоқнинг жасади “Тўпаланг” дарёсидан топилди.

Маълум қилинишича, марҳуманинг жасади Денов туманидаги “Иттифоқ” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё ичида аниқланган. Дастлабки текширувларда тан жароҳатлари кузатилмаган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, қизалоқ юқори нафас йўлларининг сув билан тўсилиши оқибатида, яъни механик асфиксия сабабли вафот этган.Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонлик сайёҳ Ўзбекистондаги туризм муҳитига қойил қолди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Тошкент халқаро аэропортидаги гавжумлик акс этган видеони жойлаб, мамлакатда туризм мавсуми қизғин давом этаётганини таъкидлади.

“Қаранг, аэропортда қанча одам. Туризм мамлакатда айнан шундай ишлаши керак”, — деб ёзган у.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6🤷‍♂3👍2🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бунёдкор” стадиони ходимларига 867 млн сўмлик иш ҳақи ундириб берилди

“Бунёдкор” стадиони дирекцияси ходимларининг бир неча ойдан буён иш ҳақи олмаётгани ҳақидаги мурожаатлардан сўнг ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилди.

Текширув натижасида корхонада фаолият юритувчи 49 нафар ходим олдида жами 867 миллион сўм миқдорида иш ҳақи қарздорлиги мавжуд экани аниқланди.

Маълум қилинишича, ходимларнинг иш ҳақи бўйича қарздорлик тўлиқ қоплаб берилган. Ҳозирда ходимлар олдида иш ҳақи бўйича қарздорлик мавжуд эмас.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤷‍♂1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда учар таксилар илк бор синовдан ўтказилди

Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб учувчисиз учар такси — аэротаксини синовдан ўтказди.

Маълум қилинишича, 2029 йилгача Олмаота, Олатов ва Қўнаев шаҳарлари ўртасида махсус аэротакси тармоғини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Учар таксилар алоҳида ҳаво йўлаклари орқали тирбандликсиз ҳаракатланиб, соатига 200 км тезликда уча олади. Олмаота вилояти, Олатов ва Қўнаев ўртасидаги йўл ҳаво орқали атиги 10–15 дақиқада босиб ўтилади.
Ҳозирда ушбу масофага автомобилда қарийб 1,5 соат вақт кетади.

Аэротакси 5 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, 13 та электр двигатели билан жиҳозланган. Лойиҳани 2029 йилда тўлиқ ишга тушириш режа қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1