EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Гўшт нархи пасаядими?

Бугун Қонунчилик палатасида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов депутатлар саволларига жавоб берди.

Йиғилишда чорвачилик соҳасидаги бир қатор муҳим рақамлар маълум қилинди:
▪️ Умумий қиймати 5,3 трлн сўмлик 1 103 та чорвачилик лойиҳаси амалга оширилган.

▪️ Наслчиликни ривожлантириш мақсадида хориждан 217 минг бош қорамол ва 282 минг бош қўй-эчки олиб келинган.

▪️ Айни пайтда мамлакатда 13,5 млн бош қорамол, 24 млндан ортиқ қўй-эчки ва қарийб 98 млн бош парранда мавжуд.

▪️ 470,5 минг гектар майдонда беда, жўхори ва лавлаги каби озуқабоп экинлар етиштирилмоқда.

Мутахассислар фикрича, чорва сони ва ем-хашак базасининг кенгайиши келгусида гўшт нархлари барқарорлашиши ёки арзонлашишига маълум даражада таъсир қилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👎1
Энди ўқитувчиларга авиа ва темирйўл чипталари учун чегирма берилиши мумкин

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, энг юқори рейтингдаги мактаб, боғча, техникум ва ОТМ педагогларига йилига бир марта чегирма берилиши мумкин.

Имтиёз 2026−2027 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиб, ички авиа ва темирйўл чипталари нархининг 15% га қўлланилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1🤔1
Расман: Қурбон ҳайити белгиланди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май – чоршанба кунига тўғри келади.

Қурбон ҳайити муносабати билан иш ҳафтасининг туридан қатъий назар барча учун кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади.

27 май, чоршанба – Қурбон ҳайити;
28 май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни;
29 май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни;
30 май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни;
31 май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥3🤷‍♂1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла раиси ва кадастр ходими қўлга тушди

Тошкент вилояти Паркент туманида маҳалла раиси, кадастр муҳандиси ва яна бир фуқаро давлат захирасидаги 10 сотих ер майдонини ноқонуний тарзда сотишга уринган вақтда ушланди.

Маълум бўлишича, улар ерни 20 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, ҳужжатларни расмийлаштириш учун кадастр тизими орқали “ёрдам” беришни ваъда қилган.

ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ИИО ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчилар 17 минг доллар ва 37 млн сўм олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ноқонуний дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Андижон шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда яширин дори ишлаб чиқариш цехи аниқланди.

Маълум бўлишича, 4 та МЧЖ томонидан тегишли лицензия ва сертификатларсиз турли дори воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарилган.

Тадбир давомида “Simbaby”, “Doclungc”, “Leron”, “Yodigan”, “Polivit” каби қарийб 100 турдаги маҳсулотлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

Шунингдек, маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида санитария-гигиена ва технологик талаблар қўпол равишда бузилгани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қиймати қарийб 5 млрд сўмни ташкил қилади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎1
Деновда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келган бир гуруҳ шахслар ушланди.

Маълум қилинишича, фуқаролар О.Ж., Ў.И., О.Н. ва З.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Х.га 1,35 грамм “гашиш”ни 600 минг сўмга сотган вақтида қўлга тушган.
Текширув жараёнида улардан жами 9,41 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳамда 5 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Айрим гумонланувчилар муқаддам ҳам жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎1
Ўзбекистонда 2,5 мингта дорихона мижозлардан асоссиз пул олган

Рақобат қўмитаси маълум қилишича, мамлакатда дори воситалари нархини назорат қилишнинг рақамлаштирилган тизими орқали минглаб қоидабузарлик ҳолатлари фош этилган.

Таҳлиллар давомида қарийб 2,5 мингта дорихона 686 мингга яқин ҳолатда дори воситаларига белгиланган меъёрдан юқори савдо устамаси қўллагани аниқланган.

Айрим ҳолатларда савдо устамаси рухсат этилган 10 фоиз ўрнига уч баробаргача оширилгани қайд этилди. Оқибатда истеъмолчилардан жами 21,1 млрд сўм маблағ асоссиз ундирилган.

Шунингдек, 2026 йил биринчи чорагида ҳам 190 дан ортиқ дорихонада 110 мингдан зиёд қоидабузарлик ҳолати аниқланиб, аҳолидан 1,4 млрд сўмдан ортиқ маблағ ноқонуний олинган.

Маълум қилинишича, дори воситалари нархини назорат қилиш тизими автоматлаштирилган бўлиб, белгиланган референт нархдан юқори сотув ҳолатлари инсон омилисиз аниқланмоқда.

Ҳозирда асоссиз ундирилган маблағларни қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👎1😢1
Қўқонда 10 ёшли уч нафар қизалоқни Malibu уриб кетди

Фарғона вилоятида содир бўлган аянчли ЙТҲ оқибатида 10 ёшли уч нафар қизалоқ тан жароҳати олган. Афсуски, улардан бири шифохонада вафот этган.

Маълум қилинишича, Malibu автомашинасини вояга етмаган шахс бошқарган. Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи тариқасида ушланган.

Фарғона вилояти ИИБ ота-оналарга мурожаат қилиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларга автомобиль бошқаришига йўл қўймасликни сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1🤔1
Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

Бугун, 21 май куни соат 12:29 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди.

Ер силкинишининг эпицентри Бухоро вилояти Жондор туманида жойлашган бўлиб, у Тошкентдан қарийб 525 км жануби-ғарбий масофада қайд этилган.

Мутахассислар маълумотига кўра, зилзила магнитудаси 3,4 ни ташкил этган, ер ости силкиниши эса 10 км чуқурликда юз берган. Газли шаҳрида 2 балл кучида сезилган. Ҳозирча жабрланганлар ёки талафотлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Тошкент шаҳар марказий кўчалари тўлиқ ёпилади

22 май куни соат 16:00 дан 21:00 гача Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига юборилиши сабабли, пойтахтдаги бир нечта асосий кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Чекловлар Чўпонота, Чилонзор, Бунёдкор ва Себзор кўчаларига таъсир қилади. Кечқурун ушбу ҳудудларда катта тирбандликлар бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ҳокими: “Дарахт кесилса, уни трагедия қилмаслик керак”

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов дарахтларни кесиш масаласига муносабат билдириб, айрим ҳолатларда буни “трагедия” сифатида қабул қилмаслик кераклигини айтди.

Унинг таъкидлашича, дарахтлар асоссиз равишда кесилса — бу салбий ҳолат. Бироқ “халқ манфаатига хизмат қилувчи лойиҳалар” учун амалга оширилган ишларга бошқача ёндашиш лозим.

“Халқ манфаати қаерда юқори бўлса, шуни кўриш керак. Битта дарахт кесилиб қолса, бу яхши эмас, лекин уни трагедия қилишимиз керак эмас”, — деди шаҳар ҳокими.

Шунингдек, у пойтахтда янги дарахт экиш ва экологик муҳитни яхшилаш бўйича имкониятлар кўплигини ҳам қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎34🤔2😢2🔥1
Боғчалардаги зўравонлик ва хаспўшланган ҳақиқатлар: муаммони яшириш соҳани қутқарадими?

Сўнгги вақтларда боғчаларда болаларга нисбатан жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилаётгани акс этган видеолар жамоатчиликни ларзага келтирмоқда. Effect.uz журналистлари Самарқанд вилояти Ургут туманидаги боғчаларда мудҳиш воқеаларни аниқлади: 1-сонли боғчада тарбиячи зўравонликларни яшириш учун кузатув камерасига атайлаб елим суртган ва болаларга азоб берган, «Кўзмунчоқ» номли боғча эса умуман лицензиясиз, ноқонуний фаолият юритиб келган ва у ерда ҳам болага қўл кўтарилган.

Маҳаллий таълим бошқармаси масъуллари эса аввалига очиқлик ваъда қилиб, кейин вазиятни ОАВдан хаспўшлашга уринган.

Хулоса эса битта: назорат бор жойда зўравонликка ўрин қолмайди, бунинг учун тизим билан бирга ота-оналар ҳам ҳушёр бўлиши шарт.

👉 Мақолани ўқиш

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сардор Умурзоқов “Президент ҳожилари”ни Ҳаж сафарига кузатди

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилда 100 нафар юртдошимиз Ҳаж сафарига бепул юборилмоқда.

Уларни Тошкент халқаро аэропортида Сардор Умурзоқов кузатиб қўйди. Сафар олдидан ҳожиларга оқ йўл тилаб, мамлакат раҳбарининг эзгу тилаклари етказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍63🔥8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти Хатирчи туманида кузатилаётган сел ҳодисалари оқибати

Туманда талофат кўлами анча катта бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1
Марғилонда катта ишга киритиб қўйиш баҳоси 3500$ – сохта танишлар ушланди

Марғилон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар шахс фуқарони юқори лавозимли танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, 3,5 минг доллар талаб қилгани аниқланди.

Улар келишилган пулнинг 2 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ моддалар асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎1