EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийда сел келди: айрим уйлар ва автомобилларга зарар етди

21 май куни соат 13:45–15:40 оралиғида Навоий вилоятининг Хатирчи, Кармана ва Нурота туманларида кучли ёмғирлар оқибатида сел-сув оқимлари юзага келди.

Хатирчи туманида сел оқими автомагистралнинг бир қисмини хассанг тошлар билан тўсиб қўйган. Оқибатда 4 та — “Nexia-1”, “Cobalt”, “Nexia-3” ва “UAZ-469” русумли автомобиллар ҳамда бир нечта уй-жойлар зарар кўрган.

Шунингдек, Ангидон, Лангар, Каттасой ва Майдон сойлари яқинида яшовчи аҳоли хавфсиз ҳудудларга вақтинча эвакуация қилинган.

Кармана туманида сел сувлари 7 та хонадоннинг томорқа қисми ва қўшимча қурилмаларига кирган.

Нурота туманида ҳам айрим ҳудудларда сел оқимлари кузатилган. Маълум қилинишича, сув оқимлари сел йўлларидан хавфсиз ўтган.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишларига 37 та махсус техника ва 173 нафар қутқарувчи жалб қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, аҳоли хонадонлари, инфратузилма объектлари ва коммуникация тармоқларига жиддий зарар етмаган. Тан жароҳати олганлар ҳақида ҳам маълумот келиб тушмаган.

Айни вақтда ҳудудларда вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, мониторинг ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎1
Қудратилла Рафиқов давлат гербидаги пахта ва ғалла символикасини танқид қилди

Касаба уюшмалари федерацияси раиси, сенатор Қудратилла Рафиковнинг “Миллат шавкати” номли мақоласи эълон қилинди. Унда муаллиф давлат герби ҳақида ҳам сўз юритган.

“Дейлик, мус­тақилликка эришганимиздан кейин ҳам гербимиздаги чамбаракка алвон-ла ўралган “ифтихоримиз рамзи” бўлган пахта ва ғалла тасвирлари ўзгармади. Нега? Ҳолбуки, Президентимиз кўп бор айтганларидек, пахтадан оладиган даромадимиз ўша йиллари бир миллиард долларга етиб-етмаган. Шу ҳолича ҳам ушбу деҳқончилик маҳсулотлари бизнинг ижтимоий-маънавий идентлигимизни белгилаши керакмиди? Биз ўз асрий орзу-армонларимиз, улуғ ниятларимиз ва бу жаҳондаги руҳоний “ўзлигимиз”ни шу ўсимликлар сиймосида кўришимиз керакми?.. Албатта, бу мустақилликдан кейин ҳам бир оёғимиз мафкуравий жиҳатдан собиқ тизим харобалари узра қолиб кетганини анг­латади...

...Вақт шуни кўрсатдики, мустақиллигимиз ва ўзлигимизни ифода этувчи символларимиз – давлат рамзларимиз моҳиятида ҳам ўтган асрнинг 90-йилларидаги сиёсий хавотир, қўрқув ва иккиланиш тажассум топган. Айни мавзудаги сўзимни якунлаб шуни айтишим мумкинки, бу олмон файласуфи Эрих Фромм тас­вирлаган “Озодликдан қочиш” феноменига жуда яқин ҳодиса эди”, деб ёзди сиёсатшунос Қудратилла Рафиков.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎19👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ҳаж зиёратчиларининг ҳолидан хабар олди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари айни пайтда Ҳаж сафарида бўлиб турган юртдошларимизнинг саломатлиги, кайфияти ҳамда улар учун яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥20👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Эронга иккинчи бор инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон 21-май куни Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами иккинчи партиясини юборди. Бу ҳақда Эроннинг Press TV телеканали хабар берди. Маълум қилинишича, 15 та юк машинасида жўнатилган ёрдам таркибида дори-дармон ва тиббий воситалар мавжуд.

Юклар Даргаз қуруқлик чегара пости орқали Эронга олиб кирилиб, Эрон Қизил ярим ой жамиятига топширилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍3👎3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Амирсой йўлидаги вазият мураккаблашди

Кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқинлари сабаб Амирсой йўлининг айрим қисмлари вақтинча ёпилган. Ҳозирда автомобиллар хавфсизлик мақсадида ортга қайтарилаётгани айтилмоқда.

Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлиш, мазкур йўналишда ҳаракатланмаслик сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда кучли сел кузатилди

Навоий вилоятининг Хатирчи тумани дашт ҳудудларида кучли сел оқимлари кузатилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда сел сувлари катта тезликда оқиб келаётгани, ҳатто ичида одам бўлган автомобилни ҳам оқизиб кетгани акс этган.

Бугун, 21 май куни республиканинг қатор ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кузатилди.

Синоптиклар аввалроқ ҳам тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.


Кучли ёғингарчилик оқибатида айрим ҳудудларда сув сатҳи кескин ошган, йўлларда ҳаракат қийинлашган.

Тарқалаётган видеолар табиат ҳодисасининг нақадар хавфли тус олганини кўрсатмоқда.

Мутахассислар аҳолидан айниқса сел хавфи юқори бўлган ҳудудларда эҳтиёткор бўлишни, заруратсиз сафарларга чиқмасликни сўрамоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
Навоийда бир кунда 4 та эгизак туғилди

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида кам учрайдиган ҳолат кузатилди. Шаҳар туғуруқ бўлимида бир куннинг ўзида 4 нафар аёл эгизак фарзандли бўлди.

Янги меҳмонлар қуйидагича:
🔹 икки нафар эгизак ўғиллар;
🔹 уч нафар ўғил ва қиз эгизаклари.

Мутахассислар иштирокида ўтказилган туғуруқ жараёнлари муваффақиятли кечган. Айни пайтда оналар ва чақалоқлар ўзларини яхши ҳис қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🔥1
Эҳтиёжманд оилалар ва бемор болалар учун 690 миллиард сўм ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Қурбон ҳайити арафасида юрт бўйлаб хайрия ва ижтимоий ёрдам тадбирлари амалга оширилади.

Унга кўра:
▪️ оғир хасталикка чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиётлари ўтказилади;

▪️ 2,3 минг нафар онкологик ва гематологик беморлар текширув ҳамда даволаниш билан қамраб олинади;

▪️ камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилади;

▪️ 8 мингдан зиёд етим болалар ва Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганлар фарзандларининг ҳисобрақамига 200 доллардан маблағ ўтказилади;

▪️ 500 та масжидда замонавий таҳоратхоналар қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади;

▪️ қабристонларни ободонлаштириш ишлари олиб борилади;

▪️ кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга озиқ-овқат тўпламлари тарқатилади.

Ушбу ишлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратиладиган 690 миллиард сўм маблағ ҳисобидан молиялаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍113🔥12👎1🤔1😢1
Хориждан наслдор қорамол олиб кириш ҚҚСдан озод этилади

Президентнинг “Чорвачилик тармоғи ва яйлов хўжалигини замонавий бошқарув тизими ва янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026–2028 йилларда:
▪️ Гўшт ва сут маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш даражаси 50 фоизга етказилади;

▪️ Наслдор қорамоллар улуши 90 фоизгача оширилади;

▪️ Чорва маҳсулдорлигини янада кўпайтириш чоралари амалга оширилади.

Шунингдек, 2027 йил ҳосилидан бошлаб айрим ер майдонларининг 50 фоизида озуқабоп экинлар экишга рухсат берилади.

Аҳоли хонадонларидаги идентификация қилинган сигирлардан олинган наслдор бузоқлар учун субсидия ажратилади:

🔹 Сунъий уруғлантириш орқали — 500 минг сўм;
🔹 Эмбрион кўчириш орқали — 700 минг сўм.

2026 йил 1 июндан 2029 йил 1 январгача хориждан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни олиб кириш ҚҚСдан озод қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥24🤔2👎1
Шавкат Мирзиёев бир қатор муҳим тадбирларда иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида қатнашади.

Шунингдек, давлат раҳбари:
“Сифатли давлат бошқаруви” дастури ғолибларини тақдирлаш;

Миллий китобхонлик ҳаракатини бошлаш маросимида иштирок этиш;

каби муҳим тадбирларда қатнашиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Президент Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥57👍49👎1
Бухорода 3 кун ичида 6 марта ер силкинди
 
Бухоро вилоятида сўнгги уч кун ичида сейсмик фаоллик кузатилмоқда. 22 май куни ҳам вилоятда икки марта зилзила қайд этилди. Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотларига кўра, бу сўнгги уч кун мобайнида кузатилган олтинчи ер силкиниши бўлди. Ер силкиниши эпимаркази Жондор туманида жойлашган бўлиб, унинг таъсири қатор ҳудудларда сезилган. Хусусан, Газли шаҳрида, Пешку туманида, Қоракўл туманида ер қимирлаши қайд этилган.
 
Сўнгги кунлардаги сейсмик ҳолат таҳлил қилинганда, барча ер силкинишларининг эпимаркази айнан Жондор туманига тўғри келаётгани эътиборни тортоқда. Илк зилзила 20 май куни тунги соат 01:40 да содир бўлган эди. Унинг магнитудаси 5,3 баллни ташкил этган бўлиб, Бухоро вилояти ҳудудида 3-4 балл, Навоий вилоятида эса 2-3 балл кучида сезилган.

Шундан сўнг 21 май куни ҳам икки марта ер силкиниши қайд этилди. Аввал соат 12:29 да 3,4 магнитудали зилзила кузатилиб, у Газли шаҳрида 2 балл даражасида сезилган. Орадан бир неча соат ўтиб, соат 15:47 да яна 3,8 магнитудали ер силкиниши содир бўлди. Бу сафар Газли шаҳрида 2-3 балл, Пешку туманида эса 2 балл кучида тебранишлар ҳис қилинган.
 
Ҳозирча мутахассислар вазиятни доимий мониторинг қилиб бораётгани маълум қилинмоқда. Зилзилалар оқибатида жабрланганлар ёки жиддий талафотлар ҳақида расмий маълумот берилмаган, аммо кетма-кет кузатилаётган ер силкинишлари аҳоли ўртасида хавотир уйғотмоқда.
 
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1🔥1😢1
Ўзбекистонда энг намунавий вазирликлар эълон қилинди

Танлов натижаларига кўра, бир қатор вазирликлар “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасидаги самарали фаолияти учун юқори баҳоланди.

Адлия вазирлиги — “Энг намунавий вазирлик” деб топилди.
Қайд этилишича, вазирлик қисқа вақт ичида очиқ ва рақамли тизимга айланди.

Ҳозирда:
▪️ 30 та платформа орқали хизмат кўрсатилмоқда;
▪️ 380 та хизмат тўлиқ рақамлаштирилган;
▪️ 780 дан ортиқ хизмат онлайн шаклга ўтказилган;
▪️ 208 та Давлат хизматлари маркази ягона тизимда ишламоқда.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ресурсларни бошқариш бўйича энг намунавий вазирлик сифатида эътироф этилди.

🔹 Геология ишларида сув сарфи 20 фоизга қисқартирилган;
🔹 Асосий ускуналарнинг маҳаллийлаштириш даражаси 84 фоизга етган;
🔹 Бюджет режалари 2028 йилгача шакллантирилган.

Ички ишлар вазирлиги эса давлат хизматларини кўрсатишдаги юқори натижалари учун энг намунавий деб тан олинди.

Бугунги кунда:
▪️ 60 га яқин хизмат тури кўрсатилмоқда;
▪️ Уларнинг 95 фоизи тўлиқ рақамлаштирилган;
▪️ 72 та маълумотлар базаси “Хавфсиз шаҳар” тизимига бирлаштирилган;
▪️ 148 мингдан ортиқ маъмурий иш масофавий кўриб чиқилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥18👎1🤔1
Ўзбекистонда энг намунавий давлат ходимлари эълон қилинди

Танлов якунларига кўра, давлат бошқарувида юқори натижа кўрсатган бир қатор ходимлар ғолиб деб топилди.

Ғолиблар рўйхати:
▪️ Мақсуд Болибеков — “Энг намунавий раҳбар ходим”;
▪️ Фазлиддин Мўминов — “Энг намунавий маъмурий ходим”;
▪️ Шоҳмирзо Умаров — “Энг намунавий мутахассис ходим”;
▪️ Умматой Йўлдошева — “Энг намунавий аёл ходим”;
▪️ Акбархон Собирхонов — “Энг намунавий истеъдодли ёш ходим”;
▪️ Мирсаид Раҳматов — инсон ресурслари бўйича “Энг намунавий ходим” деб топилди.

Президент Шавкат Мирзиёев барча ғолибларнинг лавозимини бир поғонага ошириш ва уларни раҳбар кадрлар захирасига киритишни таклиф қилди.

Таъкидланишича, уларнинг:
🔹 доимий изланиши;
🔹 инновацион ёндашувлари;
🔹 масъулиятли меҳнати;
бошқалар учун намуна бўлиб хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥16👎1🤔1😢1
Энди Шоҳимардон ва Сўхга 24 соат давомида кириш мумкин

Фарғона вилоятидаги айрим чегара божхона постлари ёзги мавсум муносабати билан туну-кун ишлайдиган тартибга ўтди.

Жумладан:
▪️ “Фарғона” чегара божхона пости;
▪️ Шоҳимардон йўналишидаги “Оқ-Қия” божхона пункти;
▪️ “Сўх” чегара божхона пости;
энди 24 соат давомида фаолият юритади.

Илгари ушбу постлар фақат соат 06:00 дан 22:00 гача ишлаган.

Янги тартиб орқали Шоҳимардон қишлоғи ва Сўх туманига дам олиш учун бораётган фуқароларга янада қулайлик яратилади.

Мазкур тартиб жорий йилнинг 1 октябрига қадар амал қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
500 минг сўмлик янги банкнот чиқарилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон экани маълум қилинди

Марказий банк ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 500 минг сўмлик янги пул муомалага чиқарилиши ҳақидаги хабарларга расман муносабат билдирди.

Унда айтилишича, бу каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва ҳозирча янги номиналдаги банкнотни чиқариш масаласи кун тартибида йўқ.

Шунингдек, янги пул белгилари фақат Олий Мажлис Сенати Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинганидан кейин муомалага киритилиши таъкидланди. Расмий маълумотлар эса оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент иштирокида давлат бошқаруви ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат бошқаруви самарадорлигини оширишда юқори натижа кўрсатган идора ва ходимларни тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Маросим давомида давлат хизматида ташаббускорлик, масъулият ва самарали фаолияти билан ажралиб турган бир қатор ташкилот ва мутахассислар эътироф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥27👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Pereval”да ҳаракат вақтинча бир йўлак орқали ташкил этилди

Кучли ёғингарчилик оқибатида сел келиши кузатилиб, тоғ ёнбағридан тупроқ ва шағал автомобиль йўлига тушгани сабабли ушбу қарор қабул қилинди.

Ҳозирда ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилган бўлиб, тегишли хизматлар томонидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлиш ва вақтинчалик чекловларга амал қилиш сўралди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда швейцариялик рассом Петер Эршманнинг “MARIONETTES” кўргазмаси очилди

“Green University” қошидаги ARTepa галереясида швейцариялик рассом Петер Эршманнинг “MARIONETTES” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кўргазма Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг Марказий Осиё санъат ва маданият дастури доирасида ташкил этилди. Лойиҳанинг асосий мавзуси экология ва инсоннинг атроф-муҳитга таъсирига бағишланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Навоийда сел оқизиб кетган "Cobalt"нинг аҳволи

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1😢1