EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби эълон қилинди

Миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиалда иштирок этадиган 30 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатни маълум қилди.

Дарвозабонлар:
— Ўткир Юсупов («Навбаҳор»)
— Ботирали Эргашев («Нефтчи»)
— Абдувоҳид Неъматов («Насаф»)

Ҳимоячилар:
— Рустамжон Ашурматов («Истиқлол», Эрон)
— Умарбек Эшмуродов («Насаф»)
— Авазбек Ўлмасалиев («ОКМК»)
— Абдуқодир Ҳусанов («Манчестер Сити», Англия)
— Абдулла Абдуллаев («Дибба», БАА)
— Жаҳонгир Ўрозов («Динамо»)
— Хожиакбар Алижонов («Пахтакор»)
— Беҳруз Каримов («Сурхон»)
— Фаррух Сайфиев («Нефтчи»)
— Шерзод Насруллаев («Пахтакор»)

Ярим ҳимоячилар:
— Русланбек Жиянов («Навбаҳор»)
— Шерзод Эсанов («Бухоро»)
— Умарали Раҳмоналиев («Сабаҳ», Озарбайжон)
— Азизжон Ғаниев («Ал-Батеҳ», БАА)
— Акмал Мозговой («Пахтакор»)
— Отабек Шукуров («Банияс», БАА)
— Одилжон Ҳамробеков («Трактор», Эрон)
— Жамшид Искандеров («Нефтчи»)
— Жасур Жалолиддинов («Сўғдиёна»)
— Достон Ҳамдамов («Пахтакор»)

Ҳужумчилар:
— Остон Ўрунов («Персеполис», Эрон)
— Аббос Файзуллаев («Истанбул Башакшеҳир», Туркия)
— Жалолиддин Машарипов («Истиқлол», Эрон)
— Азизбек Амонов («Динамо»)
— Элдор Шомуродов («Истанбул Башакшеҳир», Туркия)
— Игорь Сергеев («Персеполис», Эрон)
— Шерзод Темиров («Эрбил», Ироқ).


Терма жамоа 26 май куни Тошкент — Нью-Йорк рейси орқали АҚШга жўнаб кетади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шифохонадаги фожиа: Тиббий бепарволик қурбонлари!

Тошкент шаҳар 1-сонли перинатал маркази билан боғлиқ ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Фуқаро Нигина Темированинг айтишича, 7 ойлик ҳомила билан шифохонага мурожаат қилганидан сўнг аҳволи оғирлашган, чақалоғи эса вафот этган. Шунингдек, у танасида тиббий бинт унутилганини иддао қилмоқда.

Таҳририят ҳолат юзасидан марказ масъуллари ва шифокорлардан изоҳ олишга уринган, бироқ расмий муносабат берилмаган.

Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, ушбу марказ фаолиятидан норози эканини билдираётган бошқа фуқаролар мурожаатлари ҳам пайдо бўлмоқда.

👉 БАТАФСИЛ ВИДЕОДА

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари пора билан қўлга тушди

Бухоро вилоятидаги туманлардан бирида соғлиқни сақлаш бўлими ва дори-дармон ҳамда тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ ўртасида 1 млрд 2 млн сўмлик шартнома тузилган.

Манбаларга кўра, шартнома пулининг 30 фоизи аввалдан ўтказиб берилган. Қолган маблағни ажратиш ва келгусидаги харидларни ҳам ушбу МЧЖ орқали амалга ошириш эвазига масъул раҳбар 150 млн сўм “улуш” талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 11 800 АҚШ долларини турмуш ўртоғи орқали олган вақтида ушланган.

Тергов давомида, шунингдек, у оилавий поликлиника ходимларига ажратилган 448 млн сўм рағбатлантириш маблағининг 92 млн сўмини қайта йиғиб олгани ҳам маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан пора олиш ва талон-торож қилиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Президент мактаб битирувчиларини “Сўнгги қўнғироқ” байрами билан табриклади

Бу йил Ўзбекистонда 472 минг нафар ўқувчи мактабни тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўймоқда.

Илк бор 11 мингдан ортиқ битирувчи олтин ва кумуш медал билан мактабни якунлади.

Президент ўз мурожаатида ёшларни замонавий касб, хорижий тил ва IT соҳасини ўрганишга чақириб, ҳар бир битирувчининг муносиб келажаги учун барча имкониятлар сафарбар этилишини таъкидлади.

Шунингдек, мурожаатда ўзбекистонлик ёшларнинг спорт, илм-фан ва халқаро майдондаги ютуқлари алоҳида эътироф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥9👎1
Қашқадарёда йирик ЙТҲ: икки Nexia ва “КамАЗ” тўқнашди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани ҳудудида икки "Nexia" ҳамда “КамАЗ” иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳодиса оқибатида икки енгил автомобиль аянчли ҳолга келган, юк машинаси эса ағдарилиб кетган.

Вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, Nexia-2 автомобили йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Қолган ҳайдовчи ва йўловчиларга жиддий зарар етмаган.

Ҳодиса кадрлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Қабристонларга QR-код орқали онлайн хайрия қилиш имконияти яратилади

Ҳукуматнинг “Қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 267-сонли қарори қабул қилинди.

Янги тартибга кўра:
🔹 қабристонларни сақлаш ва таъмирлаш учун ажратилган маблағларни бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади;

🔹 фуқаролар мобил иловалар орқали исталган қабристонни ободонлаштириш учун QR-код орқали онлайн хайрия қила олади;

🔹 2026 йил 1 декабрдан маҳаллалар қабристонларни ободонлаштириш эҳтиёжи бўйича махсус ариза киритиши мумкин бўлади.

Ушбу тизим қабристонларни сақлаш ишларини шаффоф ва қулай ташкил этишга хизмат қилиши айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Фермер ери қандай қилиб турар жойга айланди? Тошкент туманида 500 га яқин харидор алданиб қолди(ми?)

Тошкент тумани Чоштепа маҳалласида суғориладиган ер майдони атрофида катта можаро чиқди. Юзлаб фуқаролар ва миллиардлаб маблағлар хавф остида қолмоқда.

Аниқланишича, ер ажратилган фермер хўжалиги расмий базада умуман мавжуд бўлмаган. Энг қизиғи, ҳужжатда "хизмат кўрсатиш шохобчаси" деб кўрсатилган ерда амалда 10 қаватли турар жой қурилган ва қарийб 500 нафар фуқаро ушбу уйлардан хонадон олиш учун пул тўлаб бўлган. Фирибгарлик ҳолати бўйича Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Туман ҳокимлиги эса вазият назоратга олинганини, архив ҳужжатлари қайта текширилишини билдирди. Ҳокимга кўра, ҳудудда мутлақо ҳужжатсиз уйлар йўқ, тадбиркор лойиҳадан четга чиққан бўлиши мумкин, лекин бу қурилиш бутунлай ноқонуний дегани эмас.

Айни пайтда юзлаб фуқаролар тикиб қўйган маблағлари тақдири бўйича якуний ҳуқуқий хулосани кутмоқда.

👉 Батафсил

👉 Видеони кўриш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Қурбон ҳайити сабаб иш ҳақи 27 майгача тўлаб берилиши керак

Меҳнат кодексига кўра, агар маош тўланадиган сана байрам ёки дам олиш кунига тўғри келса — иш берувчи пулни олдиндан бериши керак.

Демак, барча ходимларга иш ҳақи 27 майгача туширилиши лозим.

Агар иш берувчи тўловни кечиктирса, ҳар бир кечиккан кун учун компенсация тўлаши шарт. Бу Меҳнат кодексининг 253 ва 333-моддаларида белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти Булунғур туманида 13 ёшли боланинг ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.

Марҳумнинг бувиси такитлашича, набираси мактабда синф раҳбари томонидан тан жароҳати етказилишига дуч келган. Аёлнинг таъкидлашича, ўқитувчи болани бир неча бор урган.

Маълум қилинишича, ўқувчи ўқув курсидан қайтгач сумкасини айвонга қўйган ва шундан сўнг молхонага кириб, ўзини осган.

Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан масъул ташкилотларнинг расмий муносабати эълон .
қилинмаган

Айни дамда ушбу холат Булунғур туман прокуратураси томонидан тергов жараёни кетаётганлиги айтилмоқда

Мазкур воқеа тафсилотлари ва марҳумнинг яқинлари билан тайёрланган тўлиқ видеолавҳа тез кунларда
Effect.uz YouTube каналида тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10🤔3👎1
Наманганда қарийб 500 млн сўмлик сифатсиз дори воситалари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда “N.F.” МЧЖ раҳбарига тегишли дорихонада қатор қонунбузарликлар фош этилди.

Маълум бўлишича, дорихонада умумий қиймати 495,7 млн сўмлик 633 турдаги давлат реестрида рўйхатдан ўтмаган, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган ҳамда яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари савдога қўйилган.

Текширув давомида ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмазор тумани электр таъминоти ходими пора билан ушланди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбирда электр таъминоти корхонаси ходими пора олаётган вақтида қўлга олинди.

Маълум бўлишича, у тадбиркор билан тил бириктириб, хонадон ертўласини электр тармоғига улаш учун керакли ҳужжат ва рухсатномаларни “юқори лавозимдаги раҳбарлар орқали ҳал қилиб бериш”ни ваъда қилган.

Бунинг эвазига эса 5 минг 300 доллар талаб қилган.
Ходим келишилган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ўқувчилари рулда: Бугун соат 14:00 гача 238 та қоидабузарлик аниқланди

Бугун соат 14:00 га қадар республика бўйлаб ўқувчилар томонидан транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ 238 та ҳолат аниқланди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида қайд этилган.

Ҳозирги вақтда минглаб ЙҲХБ ходимлари мактаблар олдида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маданият вазири Озодбек Назарбеков ишга электросамокатда борди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🤔5😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Smart House: 5 йиллик муаммолар, юзлаб мурожаатлар ва судгача етиб келган можаро

Effect.uz саҳифаларида бир неча йилдан буён Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган Smart House қурилиш лойиҳаси бўйича фуқароларнинг мурожаатлари ёритиб келинмоқда. Йиллар давомида айтилган муаммолар, берилган ваъдалар ва ҳануз жавобсиз қолаётган саволлар бугун ҳам долзарблигича қолмоқда.

Аввалроқ таҳририятимизга келиб тушган мурожаатларда мазкур лойиҳа дастлаб 9 қаватли режалаштирилгани, кейинчалик эса 7 қаватга туширилгани айтилган эди. Фуқаролар айнан нима сабабдан бундай ўзгариш бўлгани ҳақида аниқ ва асосли жавоб ололмаганини билдирган.

Шунингдек, бу масала Олмазор тумани ҳокимлиги назоратида экани, фуқароларга муаммо индивидуал тартибда ҳал этилиши бўйича ваъдалар берилгани айтилган. Аммо орадан йиллар ўтган бўлса-да, кўплаб мурожаатлар ҳануз ўз ечимини топмаган.

Effect.uz ушбу мавзуну кузатишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Контракт тўлови муддати 10 июнгача узайтирилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилишича, абитуриентлар, ота-оналар ҳамда олий таълим муассасалари мурожаатлари инобатга олиниб, тўлов-контрактни амалга ошириш муддати узайтирилди.

Эндиликда қуйидаги тоифадаги талабалар контракт тўловларини 2026 йил 10 июнгача амалга ошириши мумкин:

• бакалавриат ва магистратура босқичида ўқиб, якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар;
• ўқиши кўчирилган, қайта тикланган ёки кўчириб тикланган талабалар.
Улар белгиланган муддатга қадар бир йиллик контракт суммасининг 100 фоизини тўлаб, талабаликни расмийлаштириши мумкин.

Шунингдек, амалдаги тартибга кўра, 2-босқич ва ундан юқори курс талабалари учун контракт тўлови муддати ОТМ раҳбари қарори билан қўшимча равишда узайтирилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
31 майгача олдиндан тўлов қилганлар учун газ ва электр тарифлари яна 2 ой ошмайди

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергияси тарифлари оширилади. Бироқ аҳоли учун амалдаги тарифларда яна икки ой тўлов қилиш имконияти сақланиб қолади.

Маълум қилинишича, жисмоний шахслар 31 майга қадар ҳисобини олдиндан тўлдирса, 2026 йил 1 августгача эски тарифлар асосида тўлов қилиш имконига эга бўлади.

Яъни, май ойи якунига қадар амалга оширилган олдиндан тўловлар янги нархлар кучга кирганидан кейин ҳам икки ой давомида амалдаги тарифлардан фойдаланиш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввал эълон қилган материалимиз юзасидан расмий изоҳ берилди.

Қўштепа тумани Пахтакор МФЙ ҳудудида жойлашган 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бўйича ўз саҳифаларимизда жойлаштирган материалимиздан сўнг вилоят ва туман мутасаддилари томонидан ҳолат ўрганилиб, расмий муносабат билдирилди.

Унда айтилишича, мурожаатда тилга олинган бир ўринда ётган болалар опа-ука бўлиб, уларнинг бир муддат бирга ётгани онасининг розилиги ва ўзаро ўрганиб қолгани билан изоҳланган. Шунингдек, болалар ухлаб қолгач, алоҳида ўринларга жойлаштирилгани қайд этилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ–Эрон музокараси якуний босқичда

АҚШ ва Эрон тахминан 95 фоизга якунланган доиравий келишув бўйича келишувга эришгани хабар қилинди. Бу ҳақда Fox News телеканали манбаларга таяниб маълум қилди.

Манбаларга кўра, Теҳрон томони “рамкавий келишув”га асосан рози бўлган, бироқ айрим бандлар бўйича музокаралар давом этмоқда.

АҚШ расмийсига кўра, ядровий масала ва Ҳормуз бўғози бўйича асосий келишувларга эришилган, ҳозир эса ҳужжат матни устида ишланмоқда. Шунингдек, келишув яқин кунларда имзоланиши кутилмаяпти.

АҚШ президенти Дональд Трамп томонларга ҳужжатни якунлаш учун 57 кун муҳлат бериши мумкин. Агар келишувга эришилмаса, АҚШ Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта кўриб чиқиши эҳтимоли ҳам мавжуд
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2