Тошкент молиявий марказга айланади
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва инвесторлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш ишлари бошланганини маълум қилди.
Давлат раҳбарига кўра, марказнинг ҳуқуқий асослари Конституциявий қонун билан мустаҳкамланади. Унда иштирокчилар учун жозибадор солиқ тизими жорий қилиниши, капиталнинг эркин ҳаракати таъминланиши ҳамда исталган валютада ҳисоб-китоб қилиш имконияти яратилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ҳудудда замонавий молиявий технологияларни ривожлантириш учун алоҳида шароитлар шакллантирилади. Дастлабки босқичда мазкур имтиёзларнинг 50 йил давомида амал қилиши кўзда тутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍42🔥10
Инвесторлар учун халқаро ҳуқуқий ҳимоя тизими яратилади
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро молия марказида Англия ҳуқуқига асосланган махсус ҳуқуқий тартиб-таомиллар жорий этилишини маълум қилди. Шу билан бирга, марказда мустақил Тошкент халқаро тижорат суди ташкил этилиб, унда хорижий судьялар ва халқаро экспертлар фаолият юритиши режалаштирилган.
Шунингдек, инвестицион низоларни ҳал этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида медиaция институти ривожлантирилади. Ўзбекистоннинг БМТнинг Сингапур медиaция конвенциясига қўшилиш нияти ҳам қайд этилди.
Таъкидланишича, мазкур ислоҳотлар мамлакатда инвесторлар учун халқаро стандартларга мос ҳуқуқий ҳимояни таъминлашга хизмат қилади. Давлат раҳбари мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этди.

👍35🔥12
Kапитал бозори ва муқобил инвестициялар бўйича икки янги қонун қабул қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев капитал бозорини ривожлантириш ва муқобил молия воситаларини кенгайтириш мамлакат иқтисодий сиёсатидаги муҳим устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлади.
Маълум қилинишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро молия бозорларида 16 миллиард доллардан ортиқ облигациялар жойлаштирган. Шунингдек, миллий валютада корпоратив еврооблигациялар ҳам чиқарилган.
13 та стратегик корхона активларига эга Миллий инвестиция жамғармасининг 30 фоиз акциялари Тошкент ва Лондон фонд биржаларига чиқарилиб, ушбу операция Лондон биржасининг сўнгги беш йилдаги энг йирик IPOларидан бири сифатида қайд этилган.
Шу билан бирга, йирик компанияларни IPOга чиқариш бўйича тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Мазкур ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида “Капитал бозори тўғрисида”ги ҳамда “Муқобил инвестиция жамғармалари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилиниши режалаштирилган.

👍34🔥18
Президент инвестиция сиёсатидаги янги устувор йўналишларни маълум қилди
Тошкент халқаро инвестиция форумида Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг табиий ресурс салоҳияти ва инвестиция сиёсатидаги янги устувор йўналишлар ҳақида маълумот берди.
Давлат раҳбарига кўра, Ўзбекистон олтин, мис, уран, вольфрам ва табиий газ каби йирик минерал ресурсларга эга бўлиб, ер ости бойликларининг умумий қиймати 3 триллион доллар атрофида баҳоланмоқда.
Шу мақсадда мамлакатда очиқ рақамли геология базаси яратилиши ва конларни аукционга чиқариш ҳажми 4 баробарга оширилиши режалаштирилган. Бу соҳага шаффофликни кучайтириш ва инвестиция оқимини кенгайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Келажак металлари” технопарклари ташкил этилиб, уларга хорижий инвестициялар жалб қилинади. Машинасозлик, робототехника, фармацевтика ва бошқа драйвер тармоқларда эса 20 миллиард долларлик қўшма лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда.

👍46🔥10
Тошкентда йилига 20 миллион йўловчига хизмат кўрсатадиган янги халқаро аэропорт қурилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев минтақавий транспорт ва логистика боғлиқлигини ривожлантириш инвестиция сиёсатининг бешинчи устувор йўналиши эканини таъкидлади.
Давлат раҳбарига кўра, Марказий Осиё минтақаси тобора ўзаро боғлиқ ва глобал савдо учун очиқ ҳудудга айланмоқда. Шу муносабат билан Хитой ва Қирғизистон билан ҳамкорликда стратегик темир йўл қурилиши давом этмоқда.
Шунингдек, Трансафғон транспорт коридори ҳамда Каспий денгизи орқали ўтувчи “Ўрта коридор” лойиҳалари устида ишлар олиб борилмоқда. Бу ташаббуслар Ўзбекистонни Осиё ва Европа ўртасидаги муҳим транспорт хабига айлантириши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Саудиялик ҳамкорлар билан ҳамкорликда йилiga 20 миллион йўловчига хизмат кўрсатадиган янги Тошкент халқаро аэропорти қурилиши амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, инвесторлар тезюрар автомобиль йўллари, логистика марказлари ва “қуруқ портлар” каби йирик инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишга таклиф этилмоқда.

👍48🔥17
«Янги Тошкент» мегаполиси: Пойтахт яқинида 2 миллион аҳоли учун янги шаҳар барпо этилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ривожлантиришда инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мамлакат тараққиётининг олтинчи устувор йўналиши эканини таъкидлади.
Давлат раҳбарига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 40 миллионга яқинлашиб бораётгани сабабли урбанизация ва шаҳарсозлик соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Режага мувофиқ, 2040 йилгача уй-жой қурилиши ҳажми икки баробарга оширилиб, урбанизация даражаси 51 фоиздан 65 фоизга етказилади. Шунингдек, пойтахт яқинида 2 миллион аҳолига мўлжалланган “Янги Тошкент” мегаполиси барпо этилмоқда.
Бундан ташқари, Андижон, Наманган ва Самарқанд шаҳарларини миллионли шаҳарларга айлантириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Уй-жой қурилиши йилига камида 10 миллиард долларлик бозорни таъминлаши, инфратузилма соҳасида эса 27 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ишга туширилиши режалаштирилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшни давлатлар раҳбарлари Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади
Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда Озарбайжон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарлари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига тўхталиб, жамоага омад тилашди.
Озарбайжон Бош вазири Али Асадов Ўзбекистон нафақат ўзининг, балки бутун минтақа шарафини ҳимоя қилаётганини таъкидлаб, Колумбияга қарши баҳсда ғалабага ишонишини билдирди.
Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода эса Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бутун МДҲ ҳудуди учун тарихий воқеа эканини қайд этди.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси биринчи ўринбосари Адилбек Касималиев Америкада яшовчи кўплаб қирғиз, қозоқ ва тожик фуқаролари ҳам Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев самимий тилаклар ва қўллаб-қувватлов учун қўшни давлатлар вакилларига миннатдорчилик билдирди.

👍14
Ўзбекистон ва АҚШ молиявий ҳамкорликда янги босқичга қадам қўймоқда
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки президенти Жон Йованович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блэк билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида саноат ва молия соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни кенгайтириш, шунингдек, қўшма инвестиция платформасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини тасдиқлаб, ўзаро шерикликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

👍304🔥277😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага давлат идораларида иш вақти 10:00 дан бошланади
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақти соат 10:00 дан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, эртага Ўзбекистон ЖЧ-2026да тарихий учрашув Колумбияга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 07:00да бошланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақти соат 10:00 дан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, эртага Ўзбекистон ЖЧ-2026да тарихий учрашув Колумбияга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 07:00да бошланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик аёл қотиллиги: туркиялик эркакка умрбод қамоқ жазоси берилди
Туркияда 63 ёшли Ўзбекистон фуқароси Динара Аля Урқосимованинг ўлдирилиши бўйича суд ҳукми чиқарилди. Аёлнинг ўлимида айбдор деб топилган 48 ёшли Туркия фуқароси Метин Капусуз оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Маълум қилинишича, аёл билан бир неча кун давомида боғланиб бўлмагач, унинг яқинлари полицияга мурожаат қилган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари марҳуманинг яшаш манзилига етиб борганда, уй эшигини Капусуз очган.
Уйда ўтказилган тинтув давомида аёлнинг жасади топилган. Гумонланувчи воқеа жойида қўлга олиниб, ҳибсга олинган.
Суд жараёнида Метин Капусуз айбловларни рад этиб, аёлни ўлдирмаганини даъво қилган. Бироқ суд тақдим этилган далилларни ўрганиб, уни қасддан қотиллик жиноятини содир этганликда айбдор деб топди.

🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германия президенти Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Германия Президенти Кўксарой қароргоҳида тантанали равишда кутиб олинди.
Расмий кутиб олиш маросимида икки давлат раҳбарлари иштирок этиб, олий даражадаги музокаралар учун шароит яратилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Германия Президенти Кўксарой қароргоҳида тантанали равишда кутиб олинди.
Расмий кутиб олиш маросимида икки давлат раҳбарлари иштирок этиб, олий даражадаги музокаралар учун шароит яратилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германияга 2,5 минг нафар ўзбекистонлик автобус ва темир йўл мутахассислари ишга юборилади
Германияда транспорт соҳасидаги кадрлар танқислигини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистондан 2 минг 500 нафар автобус ва темир йўл мутахассисларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Германияда транспорт соҳасидаги кадрлар танқислигини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистондан 2 минг 500 нафар автобус ва темир йўл мутахассисларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥15👎3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон – Германия саммити якунланди: президентлар биргаликда дарахт экди
Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунида давлат раҳбарлари рамзий тадбирда иштирок этиб, биргаликда дарахт экишди.
Мазкур анъана икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар, узоқ муддатли ҳамкорлик ва барқарор тараққиётга интилиш рамзи сифатида баҳоланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунида давлат раҳбарлари рамзий тадбирда иштирок этиб, биргаликда дарахт экишди.
Мазкур анъана икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар, узоқ муддатли ҳамкорлик ва барқарор тараққиётга интилиш рамзи сифатида баҳоланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥34
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент инвестиция форумида 43 млрд долларлик келишувларга эришилди
Тошкентда бўлиб ўтган V Халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон учун йирик инвестиция келишувлари имзоланди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, форум давомида вазирлик ва идоралар ҳамда мамлакатнинг хусусий компаниялари иштирокида жами 43 миллиард долларлик инвестиция шартномалари ва келишувларга эришилди.
Мазкур келишувлар иқтисодиётнинг турли тармоқларига инвестиция жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва йирик лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

👍48🔥34🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллионлаб инсонлар кутаётган ўйин
18 июнь куни давлат ташкилотларида иш соати 10:00 дан бошланади
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бу қарор эртанги муҳим футбол учрашуви муносабати билан қабул қилинган.
Давлат раҳбари ўйинни оиласи, набиралари даврасида томоша қилиши айтилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
18 июнь куни давлат ташкилотларида иш соати 10:00 дан бошланади
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бу қарор эртанги муҳим футбол учрашуви муносабати билан қабул қилинган.
Давлат раҳбари ўйинни оиласи, набиралари даврасида томоша қилиши айтилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😢1
Ўзбекистон терма жамоасида танаффусда икки ўзгариш амалга оширилди
Иккинчи тайм Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар янги футболчиси майдонга тушиши билан бошланди.
🔹 Ўстон Ўрунов ўрнига — Достонбек Ҳамдамов
🔹 Абдуқодир Насруллаев ўрнига — Фаррух Сайфиев майдонга туширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Иккинчи тайм Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар янги футболчиси майдонга тушиши билан бошланди.
🔹 Ўстон Ўрунов ўрнига — Достонбек Ҳамдамов
🔹 Абдуқодир Насруллаев ўрнига — Фаррух Сайфиев майдонга туширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Ҳусанов сариқ карточка олди, оператор ҳам жабр кўрди
Ўйин давомида Ўзбекистон ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов колумбиялик юлдуз Луис Диасни тўхтатишга уринар экан, қоидабузарлик қилди ва сариқ карточка билан жазоланди.
Вазият давомида Ҳусанов майдон четидаги операторга ҳам урилиб кетди. Ҳодисадан сўнг тиббиёт ходимлари оператор ҳолатини текшириш учун майдон четида ёрдам кўрсатган.

👍3😢1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥9👍6👎1