EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Таиланддан олиб келинган 34 кг наркотикнинг Ўзбекистонга киритилишига чек қўйилди

Наркокурьерлар божхона назоратини чалғитиш мақсадида Таиланддан тўғридан-тўғри эмас, балки бир нечта давлат орқали Тошкентга йўналтирилган. Аммо бу усул ҳам уларни жавобгарликдан қутқара олмаган.


Маълум қилинишича, наркотик воситаларни Ўзбекистонга олиб кириш учун наркокурьерлар аввал Вьетнам, Жанубий Корея, БАА ва Ҳиндистон орқали ҳаракатланиб, шундан кейин Тошкентга учирилган.

Қайд этилишича, айрим ҳолатларда йўловчилар учтагача давлат божхонасидан ўтган бўлса-да, уларнинг юкидаги бир неча килограмм наркотиклар аниқланмаган.

Божхона органлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида қуруқ сут, шоколад пастаси, зиравор ва шампун қадоқлари ичига яширилган жами 34 килограмм наркотик воситаларнинг мамлакатга олиб кирилиши олди олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭГАЛИК ҲУҚУҚИ БОРМИ? ТОШКЕНТДАГИ ХОНАДОН АТРОФИДАГИ БАҲС

Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган Қўлдашова Хилола таҳририятимизга мурожаат қилиб, ўз номидаги Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, 20-мавзе, 37-хонадонда ҳозирда Қ.Б. исмли шахс ҳеч қандай қонуний асосларсиз яшаб келаётганини маълум қилди.

Мурожаатчининг таъкидлашича, мазкур хонадонга нисбатан унинг эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, жумладан ишончномаси мавжуд.

Дастлаб мурожаатчи Қўлдашова Хилоланинг айтишича, унга нисбатан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, мурожаатчининг таъкидлашича, ўзининг "овсиним" деб атаётган П.Н. исмли шахсга нисбатан дастлаб қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш учун санкция олиниб, иш судга киритилган.

Бироқ суд томонидан унга нисбатан қамоққа олиш эмас, балки 10 кун муддатга уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Хўш, ушбу уй Қўлдашова Хилола томонидан қандай шароитда олинган? Унинг эгалик ҳуқуқи нималарга асосланади? Қарама-қарши томоннинг позицияси қандай?

Ушбу саволларга батафсил жавобни Effect.uz тайёрлаган махсус видео лавҳада томоша қилишингиз мумкин.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5🤷‍♂2👍1🔥1
Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни огоҳлантирди

Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиши эҳтимоли муносабати билан Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси мамлакатда бўлиб турган юртдошларга муҳим огоҳлантириш билан чиқди. Фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш сўралди.

Элчихона маълумотига кўра, Исроилда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари расмий хавфсизлик кўрсатмаларига қатъий риоя қилиши, яқин атрофдаги бошпаналар жойлашувини олдиндан аниқлаб қўйиши ҳамда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиши лозим.

Шунингдек, аҳолига фақат расмий ахборот манбаларига таяниш тавсия этилди.

Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон элчихонасининг қуйидаги тезкор алоқа рақамига мурожаат қилиш мумкин: +972 54 485 1397

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎3
Тошкентда эркакнинг ўлими юзасидан текширув олиб борилмоқда

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 32 ёшли эркак вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, у банкдан қарздор бўлган.

25 июль куни соат 15:00 атрофида Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 1994 йилда туғилган фуқаро М.М. вафот этган.

Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, ўлим механик асфикция оқибатида юз берган. Марҳум танасида бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳодиса юзасидан тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Марҳумнинг яқин қариндошлари сўроқ қилинган бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, унинг банк олдида қарздорлиги бўлгани аниқланган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда давлат ерини 39 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Марҳамат туманида давлат захирасидаги ер майдонини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида давлат захирасидаги 24 сотих ер майдонини 39 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди.

Маълум қилинишича, гумонланувчи мазкур ер майдонини турар жой тоифасига ўтказиб, расмийлаштириб бериш имконияти борлигини айтиб, харидордан пул талаб қилган.

У 25 минг долларни олган вақтда тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарликка оид моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔4👍1
Тошкентнинг 10 та модернистик иншооти ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди

Тошкентнинг модернистик меъморчилигига оид 10 та машҳур иншоот ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига расман киритилди. Бу қарор пойтахтнинг XX аср иккинчи ярмида шаклланган ноёб архитектура меросини халқаро миқёсда эътироф этишда муҳим қадам бўлди.

Рўйхатга қуйидаги иншоотлар киритилди:

«Марварид» турар жой мажмуаси;
Ўзбекистон тарихи давлат музейи;
Халқлар дўстлиги саройи;
Давлат санъат музейи;
Тошкент давлат цирки;
Бадиий академия Марказий кўргазмалар зали;
Алишер Навоий номидаги кино саройи;
«Чорсу» бозори;
«Космонавтлар» метро бекати;
«Қуёш» институти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍 EFFECT.UZ ЖАМОАСИ АЙНИ ДАМДА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ, ҚИЗИРИҚ ТУМАНИДА!

Сурхондарё вилояти аҳолиси ҳамда воҳа ҳудудларида истиқомат қилувчи азиз юртдошлар!

Агар сиз ёки яқинларингиз ҳуқуқбузарлик, адолатсизлик, коррупция, фирибгарлик, мансабдорларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатлари ёки бошқа долзарб муаммоларга дуч келган бўлсангиз, сукут сақламанг!

Effect.uz таҳририяти ҳар бир мурожаатни ўрганишга, холис журналистик суриштирув ўтказишга ва муаммони ваколатли идоралар эътиборига етказишга тайёр.

Мурожаат учун:

📞 +998 90 910 77 32
📞 +998 90 905 33 32
📞 +998 97 966 32 32

Сизнинг мурожаатингиз — жамоатчилик эътиборига чиқиши мумкин бўлган муҳим масала

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎2😢2🤔1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда боғча мудираси пора олаётганда ушланди

Жарқўрғон туманида давлат боғчаси раҳбари озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоботларини тасдиқлаб бериш эвазига пора талаб қилгани гумон қилинмоқда.


Сурхондарё вилоятида давлат мактабгача таълим ташкилотларига етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоботларига имзо ва муҳр қўйиб бериш эвазига пора талаб қилган боғча мудираси қўлга олинди.

Тергов маълумотларига кўра, Жарқўрғон туманидаги давлат боғчаси раҳбари хизмат мавқеидан фойдаланиб, икки ташкилот бўйича ҳисоботларни тасдиқлаш учун жами 14 млн сўм пора талаб қилган.

У келишилган маблағни олаётган вақтида тезкор тадбир давомида ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2