EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шерзод Хўжаев энергетика вазири этиб тайинланди

Ўзбекистонда энергетика соҳасида янги тайинлов амалга оширилди. Шерзод Хикматуллаевич Хўжаев Энергетика вазири лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар Шерзод Хўжаев Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥11🤔2👎1
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан Аҳадхон Исоқжонов Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Аҳадхон Икромжонович Исоқжонов мазкур тайинловга қадар Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Дадажон Айнақулович Исақулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥12👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан энг қадрли учрашув — она ва фарзанд дийдоридир. Тошкент шаҳридаги 21-сонли Жазони ижро этиш колонияси ҳамда Марказий тергов ҳибсхонасида жазони ўтаётган аёллар ўз фарзандлари билан учраштирилди.

Бу учрашувнинг самимий ва таъсирли лаҳзалари камерага муҳрланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢2
Жавобгарликка тортилган собиқ судьялар БМТга мурожаат қилди

Жиноий жавобгарликка тортилган Тошкент шаҳар судининг бир гуруҳ собиқ судьялари БМТнинг Асоссиз (ўзбошимчалик билан) қамоққа олишлар бўйича ишчи гуруҳига мурожаат йўллаганини маълум қилди.

Уларнинг билдиришича, ҳибсга олиш жараёни ноқонуний бўлган, хизмат текшируви ва дастлабки тергов давомида алдов ҳамда босим орқали кўрсатмалар олинган. Шунингдек, мурожаатда судьяларнинг қонунга мувофиқ дахлсизлиги ва суд қарорларини қабул қилишда мустақиллигига оид нормалар бузилгани таъкидланган.

Собиқ судьялар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Суд инспекцияси хизмат текширувини нохолис ўтказгани ва уларга нисбатан ғайриқонуний муносабатда бўлганини иддао қилган. Улар мамлакат ичидаги бир қатор ваколатли идораларга мурожаат қилганига қарамай, қаноатланарли жавоб олмаганини билдирган.

Маълумот учун, БМТнинг Асоссиз (ўзбошимчалик билан) қамоққа олишлар бўйича ишчи гуруҳи (UNWGAD) БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши тизимидаги мустақил механизм бўлиб, инсонларнинг ноқонуний ёки асоссиз ҳибсга олиниши билан боғлиқ ҳолатларни кўриб чиқади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 5 ойлик чақалоқни уриб ўлдирган эркак 16 йилга қамалди

Тошкент шаҳрида бирга яшаган аёлининг 5 ойлик чақалоғини уриб ўлдирган 29 ёшли эркак 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Суд ҳужжатларига кўра, воқеа 2026 йил 14 февраль куни Яшнобод туманидаги хонадонда содир бўлган.

Р.М. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, уйга қайтган ва ухлаб қолган. Кейинчалик чақалоқнинг тинимсиз йиғиси уни уйғотган. Уйда боланинг онаси бўлмагани ва унинг телефонига жавоб бермагани эркакнинг жаҳли чиқишига сабаб бўлган.

Унинг кўрсатмасига кўра, Р.М. чақалоқни тинчлантириш мақсадида юзига бир неча марта урган, сўнг елкаси ва бўйнидан ушлаб силтаган. Кейин эса болани коляскага ётқизиб, дўконга чиқиб кетган.

Қайтиб келганида чақалоқ кўкариб қолганини кўрган. Тез ёрдам чақирган ва шифокорлар билан бирга болани шифохонага олиб борган. Бироқ чақалоқ вафот этган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, боланинг ўлимига ёпиқ бош жароҳати ва мияга қон қуйилиши сабаб бўлган. Экспертлар чақалоқдаги бошқа касалликларга қарамай, ўлим айнан зарбалар оқибатида юз берганини қайд этган.

Суд Р.М.ни ўзини ҳимоя қила олмайдиган, ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдиришда айбдор деб топди. Унга 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1👎1😢1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42🔥14👎3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон: АҚШ зарбалари тўхтаса, биз ҳам ҳужумларни тўхтатамиз

Эрон АҚШ ҳужумларни тўхтатса, ўз зарбаларини ҳам тўхтатишини билдирди. Бу ҳақда Reuters агентлигига исми ошкор этилмаган юқори лавозимли эронлик манба маълум қилган.

Манбага кўра, Теҳроннинг позицияси ўзгармаган: «зарбага — зарба». Агар АҚШ ҳужумларни қайта бошламаса, Эрон ҳам ҳарбий амалиётларини тўхтатади. Бу позиция Вашингтонга етказилган.

АҚШ 13 кеча давомида Эронга ҳаво зарбалари берганидан сўнг 24 июль куни бомбардимонларни тўхтатган. 25–26 июль кунлари янги ҳужумлар қайд этилмаган. Эрон ҳам икки кундан буён жавоб зарбаларини амалга оширмаган.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Майк Уолтцнинг айтишича, Президент Дональд Трамп дипломатик музокараларга имконият бериш учун ҳужумларни вақтинча тўхтатган.
Бироқ Эрон бу танаффусга ишонч билан қарамаяпти. Манбага кўра, Теҳрон буни «тактик танаффус» деб баҳоламоқда.

АҚШ расмийларининг билдиришича, сўнгги икки ҳафтадаги зарбалар натижасида аввалдан белгиланган нишонлар захираси деярли тугаган. Шунингдек, АҚШ ҳарбий қўмондонлиги зарбаларни қайта бошлаш қурол-яроғ, жумладан, ҳаво мудофааси ракеталари захирасига салбий таъсир қилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Шу тариқа, АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳужумлар вақтинча тўхтаган бўлса-да, томонлар ўртасидаги кескинлик сақланиб қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Энергетикада янги тизим барча туман ва шаҳарларга жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Янгийўл тумани мисолида жорий этилган иш тизими мамлакатнинг барча туман ва шаҳарларида татбиқ этилиши маълум қилинди.

Унга кўра, энергетика тизими раҳбарлари ҳар бир вилоятдаги энг муаммоли биттадан туманга бириктирилади. Улар ҳокимлар билан ҳамкорликда йил якунига қадар ҳудудда янги иш тизимини йўлга қўяди.

Шунингдек, Ислоҳотлар штаби, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, тармоқ ва банк раҳбарлари ҳам ҳудудларга чиқиб, аҳоли ҳамда тадбиркорларнинг электр ва газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларини ўрганади. Ҳар бир ҳудуд бўйича йил охиригача ва келаси йилда амалга ошириладиган ишлар ҳамда уларнинг молиялаштириш манбалари аниқ белгиланади.

Йиғилишда электр ва газ ҳисобини юритишни такомиллаштириш, тармоқдаги йўқотишлар ҳамда дебитор қарздорликни кескин қисқартириш бўйича амалий ечимлар жойларда намойиш этилиши таъкидланди.

Президент вилоят ва туманлардаги электр ҳамда газ таъминоти раҳбарларининг масъулиятини кучайтириш, уларни аниқ натижа учун ишлашга ўргатиш зарурлигини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23🔥10👎2
“Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари ишдан олинди

Асроржон Аскаров 2024 йил декабридан бери “Ҳудудий электр тармоқлари” бошқарув раиси сифатида ишлаб келаётганди. У тизимдаги жиддий камчиликлар учун лавозимидан олинди.

Сардор Исақулов “Ҳудудий электр тармоқлари”компанияси раҳбари этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Путин: Украина ғарбий ҳудудларини йўқотиши мумкин

Россия президенти Владимир Путин Украина вақт ўтиши билан ғарбий ҳудудларининг бир қисмини йўқотиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у Россия Ҳарбий-денгиз флоти ҳарбий хизматчилари билан учрашувда маълум қилди.

Путиннинг даъво қилишича, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Совет Иттифоқи раҳбари Иосиф Сталин Украинага берган айрим ҳудудлар «тарихий эгаларига қайтиши» мумкин.

У Польша, Венгрия ва Руминияга тегишли бўлган ҳудудлар ҳақида гапирган. Путин бундай жараён эртага ёки яқин йилларда эмас, балки ўн ёки ундан кўпроқ йил ўтиб юз бериши мумкинлигини айтган.

Россия президенти, шунингдек, Донбасс ва Днепрнинг чап соҳилидаги ҳудудлар тарихан Россия билан чамбарчас боғлиқ бўлганини даъво қилди.

Путин яна бир бор Россия Украинага қарши уруш бошламаганини, балки Киевнинг Ғарб кўмагидаги ҳаракатларига жавоб қайтараётганини таъкидлади.

Бироқ Польша, Венгрия ва Руминия Украина ҳудудларига нисбатан расмий ҳудудий даъволарни илгари сурмаган. Украина ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари Россиянинг бундай баёнотларини рад этиб келади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍6
Энергетика соҳасида сунъий интеллект жорий этилади

Видеоселектор йиғилишида қайд этилишича, бугунги кунда «Ҳудудий электр тармоқлари» тизимида 25 минг, «Ҳудудгаз» тизимида эса 16 минг нафар ходим меҳнат қилмоқда. Бироқ ходимлар фаолияти рақамлаштирилмагани сабабли уларнинг кун давомидаги иши самарали бошқарилмаяпти.

Бу эса меҳнат унумдорлигининг бошқа давлатларга нисбатан 1,5–2 баробар паст бўлишига, аварияларни бартараф этиш муддати эса 3–4 баробар узоқ давом этишига олиб келмоқда.

Шу муносабат билан Энергетика вазирлиги таркибида Ёқилғи-энергетика тармоғини рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш маркази ташкил этилади.

Марказ электр энергияси ва газнинг ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолчигача бўлган бутун занжири, шунингдек кўмир, суюлтирилган газ ва мазут таъминотини «стресс-аудит»дан ўтказади. Натижалар асосида соҳани ривожлантиришнинг бир нечта сценарийси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, ҳар бир ходимнинг кунлик фаолиятини рақамли алгоритм орқали бошқариш тизими яратилади. ASKUE ва ASKUG маълумотлари сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, шубҳали ўзгаришларни автоматик аниқлайдиган платформа ишга туширилади.

Энергетика тизимидаги 106 минг ходим учун 10 та асосий KPI кўрсаткичи белгиланади. Улар орасида авариявий ва режали ўчишлар, тармоқдаги йўқотишлар, дебитор қарздорлик, қувватлар захираси ҳамда таъмирлаш дастурларининг бажарилиши асосий мезон сифатида баҳоланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥13👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Украинани кемага ҳужумда айблади ва жавоб қайтаришини билдирди

Эрон Украинани мамлакатнинг савдо кемасига ҳужум қилиб, бир денгизчининг ҳалок бўлишига сабаб бўлганликда айблади. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг таъкидлашича, ҳужум Украина президенти Владимир Зеленский буйруғи билан амалга оширилган.

Ароқчи ҳужум Исроил топшириғи билан Европани урушга жалб қилиш мақсадида уюштирилганини даъво қилди. У, шунингдек, «Киевдаги қўғирчоқ» амалга оширган бу ҳаракат жавобсиз қолмаслигини билдирди.

Эрон ташқи ишлар вазири Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Кая Каллас билан телефон орқали мулоқот қилганини ҳам маълум қилди.

Украина томони Эроннинг айбловлари юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермаган.

Аввалроқ Украина ҳарбийлари Каспий денгизида Россия ва Эрон ўртасида ҳарбий юкларни ташишда фойдаланилган, деб ҳисобланган «Порт Оля 2» ва «Бегей» кемаларига зарба берганди. Украина разведкаси ушбу кемалар Эрондан Россияга ҳарбий юк ташишда фойдаланилганини билдирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Украинани кемага ҳужумда айблади ва жавоб қайтаришини билдирди

Эрон Украинани мамлакатнинг савдо кемасига ҳужум қилиб, бир денгизчининг ҳалок бўлишига сабаб бўлганликда айблади. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг таъкидлашича, ҳужум Украина президенти Владимир Зеленский буйруғи билан амалга оширилган.

Ароқчи ҳужум Исроил топшириғи билан Европани урушга жалб қилиш мақсадида уюштирилганини даъво қилди. У, шунингдек, «Киевдаги қўғирчоқ» амалга оширган бу ҳаракат жавобсиз қолмаслигини билдирди.

Эрон ташқи ишлар вазири Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Кая Каллас билан телефон орқали мулоқот қилганини ҳам маълум қилди.

Украина томони Эроннинг айбловлари юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермаган.

Аввалроқ Украина ҳарбийлари Каспий денгизида Россия ва Эрон ўртасида ҳарбий юкларни ташишда фойдаланилган, деб ҳисобланган «Порт Оля 2» ва «Бегей» кемаларига зарба берганди. Украина разведкаси ушбу кемалар Эрондан Россияга ҳарбий юк ташишда фойдаланилганини билдирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт ходимлари фарзандлари контрактининг 30 фоизи қоплаб берилади

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидия ажратиш тизими ишга тушди.

Субсидия:
• давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида;
• бакалавриатнинг барча босқичларида таҳсил олаётган талабалар учун ажратилади.

Йиллик контракт суммасининг 30 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилади. Ҳозирда бу сумма 6 миллион 180 минг сўмгача.

Аризалар
subsidiya.imv.uz платформаси орқали қабул қилинмоқда.

Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 9 ноябрдаги ПҚ–336-сон қарори.



Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИГАЧА ЕТГАН МУАММО: ҚИЗИРИҚЛИК ТАДБИРКОР НИМАДАН НОРОЗИ?

Қизириқда тадбиркорлар нега бош кўтармоқда?

Айни дамда Effect.uz ижодий жамоаси Сурхондарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Дастлаб журналистлар Шеробод туманида боқувчисини йўқотган оила мурожаати юзасидан воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганди.

Шундан сўнг
Effect.uz жамоаси Қизириқ туманига йўл олди. Туман деҳқон бозори олдида қарийб 12 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган аёл ўз мурожаати билан чиқди.

Воқеа жойидан тўғридан-тўғри
Effect.uz журналисти Даврон Холбоев мурожаатчининг даъволари ва эътирозларини тинглади.

Мурожаатчининг таъкидлашича, мазкур ҳолат юзасидан у Сурхондарё вилояти прокурорига мурожаат қилган. Унинг айтишича, вилоят прокурори масала юзасидан Қизириқ тумани прокуратурасига тегишли топшириқлар берган.


Effect.uz ушбу ҳолат юзасидан ваколатли давлат органларининг расмий муносабатини кутиб қолади ҳамда масалани ўрганишни давом эттиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Янги Тошкентдаги қурилиш ишларини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида барпо этилаётган иншоотлар қурилишининг бориши билан танишди. Давлат раҳбари қурилиш ишлари, лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳамда янги шаҳар инфратузилмасини шакллантириш жараёни юзасидан масъуллар ахборотини эшитди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥24👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Одамлар ҳам, тадбиркорлар ҳам энергетика тизими ишидан мутлақо норози

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, аҳоли ҳам, тадбиркорлар ҳам энергетика тизимига масъул раҳбарларнинг ҳозирги фаолиятидан мутлақо норози.

Давлат раҳбари соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, электр ва газ таъминоти сифатини ошириш ҳамда тизимда самарадорликни кучайтириш зарурлигини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥9😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги тайинланган раҳбарлар олдига муҳим вазифалар қўйилди

Президент топшириғига кўра, энергетика соҳасига янги тайинланган раҳбарлар олдига янгича иш услубини жорий қилиш вазифаси қўйилди. Улардан тизимдаги муаммоларни бартараф этиш, аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда соҳа самарадорлигини ошириш талаб этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥15👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Хитой инвесторлари иштирокида трансформатор заводи қурилади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда вилоятда трансформатор ишлаб чиқариш заводини қуриш режалаштирилган. Лойиҳа электротехника саноати салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2🤔1