EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 30 июль — 1 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Шунингдек, давлат раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥11
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
Фарғонада сифатсиз бензин сотган АЁҚШ жаримага тортилди

«Ўзэнергоинспекция» томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирида «V. M. G. S.» МЧЖга қарашли автойўқилғи қуйиш шохобчасида қоидабузарлик аниқланди.

Лаборатория таҳлиллари натижасида мазкур АЁҚШда сотилаётган АИ-92 маркали автобензин давлат стандартлари талабларига жавоб бермаслиги, яъни сифати талаб даражасида эмаслиги маълум бўлди.

Қоидабузарлик оқибатида сотилган нефть маҳсулоти қийматининг 50 фоизи миқдорида — 21,3 миллион сўм жарима қўлланилди.

Шунингдек, шохобчада сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ҳамда уларнинг сифатини қайта тиклаш бўйича мажбурий кўрсатма берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Тошкентда 35 та бозор ва савдо мажмуаси оммавий савдога чиқарилади

Президент қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги 35 та бозор, савдо мажмуалари ва уларнинг шохобчалари оммавий савдога чиқарилади.

Мазкур қарор бозор инфратузилмасини такомиллаштириш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ҳамда савдо объектларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган. Оммавий савдога чиқариладиган объектлар очиқ савдо тартибида инвесторларга таклиф этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥14🤔1😢1
Фуқароларга давлат органларининг ноқонуний қарорлари учун товон тўланади

Ўзбекистонда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида зарар кўрган фуқаролар ҳамда ташкилотларга компенсация тўлашнинг янги тартиби тасдиқланди.

Янги тартибга кўра, суд зарар етказилганини аниқласа, моддий ва маънавий зарар учун компенсация ҳудудий жамғармалар ҳисобидан тўланади.

Агар зарар етказилишида айбдор мансабдор шахс аниқланса, у етказилган зарарни қоплаши шарт бўлади. Давлат эса жабрланувчига тўланган маблағни кейинчалик айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олиши мумкин.

Мазкур қонун 2027 йил 28 январдан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги боғчада болалар ҳақоратланди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болаларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани акс этган видео муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тасвирларда тарбиячи болаларга қўпол муомала қилаётгани ва ҳақоратли иборалар ишлатаётгани акс этган.

Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан ваколатли идораларнинг расмий муносабати эълон қилинмаган. Қўшимча маълумотлар тақдим этилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда қоидаларни менсимаган блогер 15 суткага қамалди

Урганч шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузиб, атайлаб қоидабузарлик содир этган ҳамда жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлари билан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган блогернинг қилмишига қонуний баҳо берилди.

Суд қарорига кўра, блогер Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Қирғизистон–Ўзбекистон чегараси яқинида ерости туннели аниқланди

Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Қадамжой тумани Чечелик қишлоғидаги ташландиқ уйдан Ўзбекистон чегарасига яқин йўналишда қазилган ерости туннели аниқланди.

Маълум қилинишича, туннель қарийб 12 метр чуқурлик ва 1,5 метр кенгликка эга. Дастлабки тахминларга кўра, ундан ноқонуний товарларни чегара орқали олиб ўтиш мақсадида фойдаланилган бўлиши мумкин.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Боткен вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентга кириш йўлларида 4 та рамзий дарвоза қурилади

Тошкент шаҳрининг тўртта кириш қисмида Роҳат, Бектемир, Эркин ва Уч қаҳрамон номли рамзий дарвозалар қурилади.

Мазкур лойиҳа пойтахтни 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари доирасида амалга оширилади.

Ташаббусдан кўзланган асосий мақсад шаҳарнинг туристик жозибадорлигини ошириш ва ташриф буюрувчилар оқимини кўпайтиришдан иборат.

Рамзий дарвозаларни 2027 йил декабрига қадар қуриб битказиш режалаштирилган. Лойиҳани амалга ошириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризм қўмитаси ва Маданий мерос агентлиги масъул этиб белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
1 августдан 1-синфга қабулнинг иккинчи босқичи бошланади

1 августдан бошлаб Ўзбекистонда 1-синфга қабулнинг иккинчи босқичи старт олади.

Унда фарзандини микроҳудуддан ташқаридаги мактабга жойлаштирмоқчи бўлган ота-оналар бўш ўринлар мавжуд бўлса, my.gov.uz портали орқали янги ариза топширишлари мумкин.

Аввал юборилган аризани бекор қилиш талаб этилмайди. Биринчи ва иккинчи босқичдаги аризалар бир-бирига таъсир қилмайди.

Ариза маъқуллангач, ота-оналарга ҳужжатларни мактабга шахсан топшириш вақти ҳақида хабарнома юборилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ айни дамда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида!

Ҳурматли Термиз шаҳри аҳолиси!

Агар сизни қийнаётган муаммо, адолацизлик ҳолати ёки жамоатчилик эътиборига ҳавола этилиши керак бўлган масала бўлса, EFFECT.UZ жамоасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Биз сизнинг мурожаатингизни ўрганишга, масалага оид ваколатли ташкилотларнинг расмий муносабатини олишга ҳамда барча томонлар позициясини холис ёритишга тайёрмиз.


Мурожаат учун:
+998 90 910 77 32
+998 97 966 32 32
+998 90 905 33 32

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Тошкентда икки туман солиқ инспекцияси собиқ раҳбарлари судланмоқда

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманлари солиқ инспекцияларининг собиқ раҳбарлари Дилшод Усманов ҳамда Хожиакбар Мулладжановга оид жиноят иши кўриб чиқилмоқда.

Маълумотларга кўра, Дилшод Усмановга товламачилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича айблов қўйилган.

Хожиакбар Мулладжанов эса ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь ойида Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда ушбу мансабдорлар фаолияти танқид қилиниб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўриш топширилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2🔥1
Тошкентда 3,5 млн долларлик кредит учун 420 минг доллар талаб қилганлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда хусусий акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Олмазор филиали банк хизматлари маркази юристи ҳамда у билан тил бириктирган, муқаддам судланган 47 ёшли шахс ушланди.

Тергов маълумотларига кўра, улар тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқарога 3,5 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига кредит суммасининг 12 фоизи — 420 минг АҚШ долларини талаб қилган.

Улар олдиндан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг I даражали «Манас» ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасининг I даражали «Манас» ордени билан тақдирланди.

Мазкур юксак давлат мукофоти икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51
Тошкентда Қамарнисо кўчасининг бир қисми тунда ёпилади

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Қамарнисо кўчасининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўли билан кесишмасидан Ғ. Каримов кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан мазкур йўл қисмида 30 июль куни соат 23:00 дан 31 июль куни соат 06:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўлиқ тўхтатилади.

Ҳайдовчиларга олдиндан муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда тарбиячи болаларни ҳақоратлагани учун ишдан бўшатилди

Андижон вилоятидаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи болаларни ҳақорат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Видеода болалар стол атрофида ўтиргани ва тарбиячининг уларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатаётгани кўринади.

Андижон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими маълум қилишича, ҳодиса туманнинг “Дарёбўйи” маҳалласида жойлашган “О Марзия” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.

Расмий маълумотга кўра, тарбиячи М.Й. машғулот жараёнида болаларга нисбатан педагогик этика ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган сўзларни ишлатган.

Мазкур ҳаракат учун тарбиячи эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Айни пайтда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Андижон тумани ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда қоидаларни менсимаган блогер 15 суткага қамалди

Урганч шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузиб, атайлаб қоидабузарлик содир этган ҳамда жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлари билан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган блогернинг қилмишига қонуний баҳо берилди.

Суд қарорига кўра, блогер Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5