EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бухорода фуқарони 4-курсдан ўқишга киритиб қўйиш ваъдаси билан 26 млн сўм олган шахс ушланди

Бухорода фуқарони Қозоғистондаги олийгоҳда 1–3-курсларни ўқигани ҳақида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, университетга 4-курсдан киритиб қўйишни ваъда қилган шахс 26 млн сўм олган вақтида ушланди.

Маълум қилинишича, у фуқаронинг ишончига кириб, танишлари орқали Бухоро инновацион таълим ва тиббиёт университетининг тиббиёт йўналишига 4-курсдан ўқишга киритиб беришини айтган.

Бунинг эвазига 26 млн сўм олган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Администрацияси фаолияти ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади

Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари ва ваколатларини белгилаб берувчи қонун Сенатда маъқулланди.

Қонун Конституция талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган бўлиб, Президент Администрациясининг давлат бошқаруви тизимидаги ўрнини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган.

Ҳужжатда Администрациянинг мақоми, асосий вазифалари, ваколатлари, тузилмаси ва ишлаш тартиби аниқ белгилаб берилмоқда. Шунингдек, унинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш механизмлари ҳам ҳуқуқий тартибга солинади.

Қонунда Администрация мансабдор шахслари, бошқарув ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг фаолиятига оид кафолатлар ҳам назарда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍94🔥11👎3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларнинг пенсияси оширилади

Сенатда маъқулланган қонунга кўра, 30 йилдан ортиқ хизмат qilgan ҳарбий хизматчиларнинг пенсиясини ҳисоблаш тартиби ўзгаради.

Янги тартибга мувофиқ, пенсияни ҳисоблашдаги энг юқори миқдор 75 фоиздан 100 фоизгача оширилади. Шунингдек, пенсия ҳисоб-китобида қўлланиладиган база 10 баравардан 12 бараваргача кўтарилади.

Муҳими, ўзгаришлар фақат келгусида пенсияга чиқадиган ҳарбий хизматчиларга эмас, балки 30 йил ва ундан ортиқ хизмат стажига эга бўлиб, ҳозирда пенсия олаётган шахсларга ҳам татбиқ этилади.

Қонун кучга кириши билан мазкур тоифадаги ҳарбий хизматчилар ва тегишли ходимларнинг пенсия таъминоти яхшиланиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмга «опий» олиб борган шахс ушланди

Урганч шаҳрида Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида олиб келганликда гумонланиб ушланди.

Маълум қилинишича, у жорий йилнинг 27 июль куни Урганч шаҳрида тўхтатилган. Унинг ёнидан 30 грамм «опий» топилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи гиёҳвандлик воситасини Самарқанддан Хоразмга сотиш мақсадида олиб келганини билдирган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Айбдорлик масаласи суд томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «закладка» орқали гиёҳвандлик воситаларини тарқатганлар ушланди

Сергели туманида гиёҳвандлик воситаларини яширин жойларга қолдириш («закладка») орқали тарқатиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

Тезкор тадбир давомида 1,1 килограмм альфа-PVP, 1,9 килограмм марихуана, 65 грамм героин ва 16 грамм 5F-APINACA мусодара қилинган.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш бўйича топшириқ берган, муқаддам судланган аёл ҳам ушланган.

Ҳолат юзасидан икки нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
«AZELIT» ва «CLEAR» номи остида сохта косметика ишлаб чиқараётган цех аниқланди

Зангиота туманида таниқли брендлар номи туширилган гигиеник косметика ва маиший кимёвий воситаларни қўлбола усулда ишлаб чиқариш билан шуғулланган яширин цех фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Найман МФЙ ҳудудидаги бинода фуқаролар Н.Ш. ва муқаддам судланган Қ.Н. томонидан ташкил этилган яширин ишлаб чиқариш цехи аниқланган.

Тадбир давомида ашёвий далил сифатида:

▪️ 2 тонна «AZELIT» суюқлиги;
▪️ 200 литр «CLEAR» шампуни;
▪️ «Elseve» ёзуви туширилган 4 800 дона бўш идиш;
▪️ «AZELIT» номли 2 040 дона;
▪️ «CLEAR» номли 1 400 дона бўш идиш;
▪️ 79 та ўрамда 6 турдаги товар белгиси этикеткалари;
▪️ ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🔥1
Бухорода таълим қамровини 95 фоизга етказиш режалаштирилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Бухорода таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда вилоятда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, педагоглар салоҳиятини ошириш, мактабларда таълим сифатини яхшилаш ҳамда ходимларни ишга қабул қилиш жараёнларини янада шаффофлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Айни пайтда Бухорода мактабгача таълим қамрови 91,3 фоизни ташкил этмоқда. Йил якунига қадар бу кўрсаткични 95 фоизга етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотларида олий маълумотли педагоглар улушини ошириш ва қувватидан тўлиқ фойдаланилмаётган умумтаълим мактабларида мажбурий тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш орқали 6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш таклифлари билдирилди.

Педагогларни ишга қабул қилишда электрон тизим
Тақдимотда педагогларни ишга қабул қилишнинг янги электрон тизими натижалари ҳам маълум қилинди.

Тизим дастлаб Бухоро туманида февраль ойидан синов тариқасида ишга туширилган. Июль ойидан эса у вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Бир ой давомида электрон тизим орқали:
▪️ 1 510 та бўш иш ўрни эълон қилинган;

▪️ 4 552 нафар талабгор ариза топширган;

▪️ 3 096 нафар номзод тест синовларида иштирок этган;

▪️ 550 нафар номзод ишга қабул қилинган.
Тизим орқали ишга қабул қилиш жараёнларини очиқ ва шаффоф электрон платформа асосида ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, умумтаълим мактабларида пуллик таълим хизматларини ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Вазир Эъзоза Каримова тақдим этилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, Бухорода таълим тизимини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Электромобиллар арзонлашиши мумкин

Ўзбекистонда янги электромобиль харид қилмоқчи бўлганлар учун автокредит олиш харажатлари камайиши мумкин. Бунинг учун давлат кредит фоизларининг бир қисмини қоплашни таклиф қилмоқда.

Қиймати 412 миллион сўмгача бўлган янги электромобилларни харид қилиш учун ажратиладиган автокредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмини давлат томонидан субсидиялаш таклиф этилмоқда.

Лойиҳа маъқулланса, давлат кредит ставкасидаги фоизнинг бир қисмини дастлабки икки йил давомида қоплаб бериши мумкин. Бу электромобиль харидорларининг кредит бўйича харажатларини камайтиришга хизмат қилади.

Ҳозирча мазкур таклиф қарор лойиҳаси сифатида кўриб чиқилмоқда. Янги тартиб жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, тасдиқланганидан кейингина кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экстремизмга қарши курашишда янги механизмлар жорий этилади

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида экстремизмга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун кўриб чиқилди.

Қонун билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилмоқда. Унга кўра, экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик тартиби ўзгартиради.

Хусусан, бундай ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик бекор қилиниб, маъмурий жавобгарлик белгиланади. Ҳаракат такроран содир этилган тақдирдагина жиноий жавобгарлик юзага келиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун такомиллаштирилиб, экстремизм тушунчасига аниқ таъриф берилади.

Янги нормалар асосида:

— экстремистик ташкилотлар ва материалларнинг электрон реестри юритилади;
— экстремизмга оид жиноятларнинг аниқ доираси белгиланади;
— хавф-хатарларни мониторинг қилиш ва баҳолаш механизмлари мустаҳкамланади;
— экстремизмнинг олдини олиш бўйича давлат дастурларини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари белгиланади.

Қонунчиликдаги «диний экстремизм» атамасини «экстремизм» атамаси билан алмаштириш ҳам назарда тутилмоқда. Бу ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона ёндашувни таъминлашга қаратилган.

Бундан ташқари, экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, экстремистик фаолият ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, интернет ҳамда оммавий ахборот воситаларида экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини олишга қаратилган қўшимча механизмлар жорий этилади.

Экстремистик ташкилотларни эътироф этиш тартиби ва экстремизмга оид жиноят содир этган шахсларни қайта ижтимоийлаштириш механизмлари ҳам такомиллаштирилади.

Муҳокама якунига кўра, сенаторлар қонунни маъқуллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Фавқулодда вазиятлар вазири фуқаролар ва соҳа ходимларини қабул қилмоқда

Жорий йилнинг 8-август куни Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов фуқаролар, тадбиркорлар ҳамда соҳа ходимларининг мурожаатларини қабул қилмоқда.

Қабулнинг асосий мақсади — фуқароларни қийнаётган муаммоларни тинглаш, уларга амалий ва ижтимоий ечим топиш ҳамда зарур ҳолларда қўллаб-қувватлаш.

Мурожаатлар орасида соҳа ходимларини бир вилоятдан бошқасига ишга ўтказиш, ишга қабул қилиш, шунингдек, нафақадаги ходимларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш билан боғлиқ масалалар ҳам бор.

Қабул давомида ҳар бир мурожаат юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2