EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Наманганда 577,4 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситалари аниқланди

Наманган вилоятида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 13 мингдан ортиқ қути дори воситаларининг муомалага киритилишига чек қўйилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро А.Т. ва бошқалар «Бобуршоҳ» МФЙ ҳудудидаги хонадонда 56 турдаги, жами 13 184 қути дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.

Уларнинг умумий қиймати 577,4 млн сўмни ташкил этган. Дори воситалари сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сақлангани маълум бўлиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
AI ёрдамида табиатда бўлмаган вируслар ишлаб чиқилди

Сунъий интеллект ёрдамида табиатда аввал мавжуд бўлмаган бактериофаг вируслар геномлари ишлаб чиқилди.

Стэнфорд университети ва Arc Institute тадқиқотчилари сунъий интеллектдан фойдаланиб, табиатда илгари учрамаган бактериофаг вируслар геномларини лойиҳалаштирди.

Юз минглаб вариантлар орасидан 16 таси яшовчан бўлиб чиққан.

Тадқиқотчилар ушбу вируслар инсонга зарар етказмаслигини ва келажакда антибиотикларга чидамли бактерияларга қарши курашишда қўлланиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Бироқ мутахассислар технологиянинг икки томонлама қўлланиш имкониятидан огоҳлантирмоқда. Яъни келажакда шу каби усуллар хавфлироқ патогенларни яратишда ҳам ишлатилиши эҳтимоли бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
АҚШ сирли объектлар акс этган янги видеоларни эълон қилди

Пентагон Яқин Шарқда ҳарбий кузатув ускуналари орқали тасвирга олинган сирли объектлар акс этган видеоларни очиқлади.

Эълон қилинган видеоларда келиб чиқиши ҳозирча аниқланмаган бир нечта номаълум объектлар акс этган.

Маълум қилинишича, тасвирлар Яқин Шарқда ҳарбий кузатув тизимлари орқали олинган. АҚШ расмийлари объектларнинг табиати ва келиб чиқиши бўйича ҳозирча аниқ хулоса бермаган.

Мутахассислар бундай ҳолатларда объектларнинг «ўзга сайёраликлар»га тегишли эканини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини таъкидлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистонда энергетика тарифларини белгилашнинг янги тизими жорий этилди

1 августдан энергетика соҳасида давлат тарифларини тартибга солишнинг янги тизими кучга кирди.

Янги тартибга кўра, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш, шунингдек, табиий газни тақсимлаш бўйича янги тарифлар тасдиқланди.

Уларга мувофиқ:

- ⚡ электр энергиясини ишлаб чиқариш — 8 фоиз;
- 🔌 узатиш — 18 фоиз;
- 💡 тақсимлаш — 4 фоиз;
- 🔥 табиий газни тақсимлаш — 28 фоиз.

Муҳим жиҳати: янги тарифлар аҳоли ва тадбиркорлар учун амалдаги электр энергияси ҳамда газ нархларига таъсир қилмайди.

Янги ставкалар энергетика ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда қўлланади.

Тарифлар босқичма-босқич RAB методологияси асосида шакллантирилади. Уларни 2027 йилнинг биринчи ярмида қайта кўриб чиқиш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2🔥1
Болага отасининг исмини фамилия сифатида бериш мумкин бўлади

Ота-оналарга фарзандининг фамилияси бўйича янги имконият берилади.

Ўзбекистонда ота-оналарга фарзандига отасининг исмини фамилия сифатида бериш имконияти яратилади. Тегишли қонун 8 август куни Сенат томонидан маъқулланган.

Амалдаги тартибга кўра, боланинг фамилияси ота ёки онанинг фамилияси асосида белгиланади. Янги тартиб кучга кирса, фарзандга отасининг исмини фамилия сифатида бериш ҳам мумкин бўлади.

Бунинг учун Оила кодексининг 69-моддасига тегишли ўзгартириш киритилади.

Қонун Президент имзолаши учун юборилади. Ҳужжат имзоланиб, белгиланган тартибда кучга кирганидан сўнг янги қоида амал қила бошлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1👎1
Лионель Месси оғир жудоликка учради

Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси 68 ёшида вафот этди. У узоқ вақт давомида соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб даволаниб келаётган эди.

Маълумотларга кўра, Хорхе Месси 7 август куни кечқурун Аргентинанинг Росарио шаҳридаги клиникалардан бирида вафот этган. У нафақат Мессининг отаси, балки футболчининг фаолияти давомида унинг агенти ва бизнес ишларини бошқарган энг яқин инсонларидан бири бўлган.

Хорхе Месси ўғлининг футболдаги илк қадамлариданоқ уни қўллаб-қувватлаган. Лионель Мессининг ўсиш гормони етишмовчилиги билан боғлиқ даволаниш жараёнида ҳам оиласи уни қўллаб-қувватлаган, кейинчалик Хорхе ўғли билан бирга Испанияга кўчиб ўтган ва унинг профессионал фаолиятида муҳим рол ўйнаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Японияда тайфун: 15 мингга яқин бино электрсиз қолди

Кучли тайфун Окинава оролларида электр таъминоти ва транспорт қатновига жиддий таъсир кўрсатди.

Япониянинг Окинава оролларида кучли тайфун оқибатида 15 мингга яқин бино электр энергиясиз қолди, беш киши жароҳатланди.

Тайфун сабаб ANA ва Japan Airlines авиакомпаниялари ҳудудга қатор рейсларни бекор қилди.

«Дельфин» тайфуни яқинлашаётгани муносабати билан Хитойда айрим портлар ёпилиб, паром қатнови тўхтатилди. Тайвань ҳукумати маълум қилишича, оролда 78 та авиарейс бекор қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
ЕИ Россия газидан воз кечиш режасига қарамай, импортни оширди

Европа Иттифоқи 2027 йилгача Россия газидан воз кечишни режалаштирганига қарамай, Россиядан LNG импорти кўпайган.

Июнь ойида ЕИ давлатлари Россиядан суюлтирилган табиий газ (LNG) импортин 14 фоизга оширган. Бу Россия газидан олинаётган даромаднинг кунига 60 миллион еврогача кўпайишига олиб келган.

Россия LNG’сини ЕИ давлатлари орасида энг кўп Франция харид қилмоқда.

2026 йилнинг биринчи ярмида Европа Иттифоқи Ямалдан рекорд даражада — 9,97 миллион тонна LNG импорт қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда қурилаётган кўприк балкаси оғиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида қурилаётган кўприк балкаси бир томонга оғиб, тушиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, видеодаги объект Ғузор — Деҳқонобод йўналишида қурилаётган 60 километрлик автомобиль йўли таркибидаги кўприк ҳисобланади.

Маълум қилинишича, кран ёрдамида балкани кўтариш жараёнида у бир томонга оғиб кетиб, сўнг тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатлари ва етказилган зарар бўйича қўшимча маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда йўл ўприлиб, бир киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Навоий вилояти Қизилтепа туманида йўл ўприлиб тушиши оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.

Маълум қилинишича, ҳодиса «Аср» тўйхонаси яқинида содир бўлган.

Ҳозирча воқеа тафсилотлари, ўприлиш сабаблари ҳамда марҳум ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8
Россияда ноқонуний гуруҳ тузган ўзбекистонликлар қамалди

Россияда террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилган ва қўпорувчилик ҳаракатларини режалаштирган ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Гуруҳ аъзолари бўлган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси 8 йил 6 ойдан озодликдан маҳрум қилинди.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшаган фуқаролар 2023 йилдан бошлаб Россиянинг Доғистон Республикаси Маҳачқалъа шаҳрида ноқонуний гуруҳ тузиб, унинг сафига бошқа шахсларни ҳам жалб қилган.

Улар ижтимоий тармоқлар орқали ақидапарастлик ва террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш ҳамда кўриш билан шуғулланган. Гуруҳ аъзолари ҳатто Сурияга бориб, жангарилар сафида иштирок этишни режалаштирган.

Тергов маълумотларига кўра, 2025 йил сентябрь ойида гуруҳ фаоллиги кучайган. Улар Маҳачқалъа шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қарши жиноий ҳаракатлар содир этишни ҳам режалаштирган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди ҳукми билан тўрт нафар шахснинг ҳар бири Жиноят кодексининг 155-2, 244-1 ва 244-2-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Уларнинг ҳар бирига 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Навоийда йўл ўприлиб, бир киши ҳалок бўлгани айтилмоқда Навоий вилояти Қизилтепа туманида йўл ўприлиб тушиши оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Маълум қилинишича, ҳодиса «Аср» тўйхонаси яқинида содир бўлган. Ҳозирча воқеа тафсилотлари…
Навоийда эркак қум босиши оқибатида ҳалок бўлди

7 август куни «А. Навоий» маҳалласи ҳудудида «Сфат Плюс Қурилиш» МЧЖда ёлланма ишчи бўлиб ишлаган, 1967 йилда туғилган фуқаро ер остидаги эски қувурларни таъмирлаш вақтида қум босиши оқибатида ҳалок бўлган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, ишчи қувурларни таъмирлаётган пайтда ер ўпирилиб, қум босиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Марҳумнинг оиласи ва тўрт нафар фарзанди борлиги маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Андижон вилоятида зилзила қайд этилди

Андижон вилоятининг бир қатор ҳудудларида ер силкиниши сезилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила Марҳамат туманида 2–3 балл, 8 км масофада сезилган.

Шунингдек:

- Булоқбоши туманида — 2–3 балл, 10 км;
- Асака туманида — 2 балл, 17 км;
- Хўжаобод туманида — 2 балл, 22 км.

Зилзиланинг бошқа ҳудудларда сезилиш даражаси бўйича маълумотлар аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада фуқародан 200 минг доллар талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Фарғона шаҳрида фуқародан товламачилик йўли билан 200 минг АҚШ доллари талаб қилган жиноий гуруҳ фош этилди.

Вилоят ИИБ маълумотига кўра, тезкор тадбир давомида гуруҳ етакчиси ва унинг бир неча шериклари қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўриқлаш ходимлари Самарқандда инсон ҳаётини сақлаб қолди

Самарқанд вилоятида Қўриқлаш ходимларининг тезкор ҳаракати туфайли яна бир инсон ҳаёти сақлаб қолинди.

Ҳодиса эрта тонгда қўриқловга олинган Қорадарё кўпригида содир бўлган. Қўриқлаш ходимлари вазиятни ўз вақтида пайқаб, зарур чораларни кўрган ва инсонга ёрдам кўрсатган.

Уларнинг ҳушёрлиги ва тезкор ҳаракати бахтсиз ҳодисанинг олдини олишга имкон берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1🤔1
1 сентябрдан автобусларда йўл ҳақи киришдаёқ тўланади

2026 йил 1 сентябрдан брутто-контракт асосида ишлайдиган шаҳар автобусларида йўл ҳақини автобусга чиқиш вақтида тўлаш мажбурий бўлади.

Йўловчи йўл ҳақини тўлаши ёки имтиёзини дарҳол транспорт, ижтимоий ёки банк картаси, шунингдек смартфон орқали тасдиқлаши керак.

Киришда картани валидаторга теккизмаган йўловчи чиптасиз ҳисобланиб, жаримага тортилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистонда коррупция энг кўп учрайдиган соҳалар маълум бўлди

2025 йилда коррупцияга оид жиноятлар бўйича 7 517 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Коррупция оқибатида давлат манфаатларига 2,9 трлн сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Коррупция билан боғлиқ жиноятлар энг кўп:
— мактабгача ва мактаб таълими;
— соғлиқни сақлаш;
— маҳаллий ҳокимликлар;
— тижорат банклари соҳаларида қайд этилган.

Шунингдек, давлат харидлари соҳасида 12,6 трлн сўмлик қонунбузилишлар аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🔥1
Сирдарёда оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар борлиги айтилмоқда. Ҳодисанинг аниқ тафсилотлари ва жабрланганлар ҳақида расмий маълумотлар ҳозирча келтирилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1