Пахта теримида мажбурий ва болалар меҳнатига қарши мониторинг бошланди
Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсуми бошланиши муносабати билан меҳнат қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилишича, тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат штаб мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг олдини олиш, шунингдек, теримчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалаларини назорат қилади.
Иш берувчилар ва фермер хўжаликлари пахта теримига ҳеч кимни мажбуран жалб қилмаслиги, болалар меҳнатидан фойдаланмаслиги ҳамда теримчилар билан меҳнат муносабатларини қонунчилик талаблари асосида расмийлаштириши шарт.
Шунингдек, иш вақти, дам олиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилиниши лозим. Ота-оналардан ҳам мактаб ўқувчиларининг пахта теримига жалб қилинишига йўл қўймаслик сўралган.
Меҳнат ҳуқуқлари бузилган ёки мажбурий меҳнат ҳолатига дуч келган фуқаролар Давлат меҳнат инспекциясига @munosibmehnat_bot орқали ёки 1176 қисқа рақамига мурожаат қилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥1
Қидирувдаги шахсга 200 млрдлик активларга эга жамият улуши қандай расмийлаштирилди?
Суратдаги шахс Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг имзосини қалбакилаштириш, йирик миқдорда фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланаётгани сабабли Интерпол қидирувига берилган.
Айни пайтда, даъвога кўра, у халқаро қидирувда бўлган даврида бошқа бир хорижлик инвесторга тегишли, қарийб 200 миллиард сўмлик активларга эга жамиятдаги 50 фоизлик улушни гўёки сотиб олгани ҳақида қалбаки шартнома расмийлаштирган. Кейинчалик ушбу улуш ўз номига расмийлаштириб олингани айтилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/246

👍4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4 йилдан бери ёрдам сўраётган бир оила мурожаати
Effect.uz таҳририятига Хоразм вилояти Хива туманидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатчининг сўзларига кўра, қарийб тўрт йилдан буён унинг оиласи, хусусан, онасига нисбатан отаси томондан қариндошлар томонидан босим ва зўравонлик ҳолатлари содир бўлиб келмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Effect.uz таҳририятига Хоразм вилояти Хива туманидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатчининг сўзларига кўра, қарийб тўрт йилдан буён унинг оиласи, хусусан, онасига нисбатан отаси томондан қариндошлар томонидан босим ва зўравонлик ҳолатлари содир бўлиб келмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ичкаридаги ҳаётни бировга раво кўрмайман – Real Sanjik суди тугаш арафасида
Бугун, 28 сентябрь куни Санжар Каримовга оид жиноят иши бўйича суд мажлисида тарафларнинг музокара нутқлари тингланди. Жараёнда прокурор иш материалларидаги аудиоёзувлар ҳамда Жиноят кодексининг 112-моддаси — «Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш» бўйича ўз позициясини билдирди.
Прокурорнинг таъкидлашича, Санжар Каримовга 112-модда бўйича қўйилган айбловни рад этиб бўлмайди. Бу ҳақда судда иштирок этган EFFECT.UZ журналисти Комила Қобилова хабар бермоқда.
Каримов қамоқдаги ҳаётини ҳеч кимга раво кўрмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, 10 ой давомида 17 килограмм вазн йўқотган.
Шунингдек, у қамоқда бўлган даврида тадбиркорлик фаолияти ҳам жиддий зарар кўрганини билдирди. Каримовнинг айтишича, аввал унинг корхоналарида минглаб одамлар меҳнат қилган бўлса, ҳозир ишчилар сони 800 нафаргача камайган.
Суд мажлиси 7 октябрь кунига қолдирилди. Суд жараёнининг чўзилиши иш материалларини ҳар томонлама ва объектив ўрганиш зарурати билан изоҳланди.
👉 Мақола
👉 Видео

«Мени ҳам тушунинглар, мен пул берганман-ку», — деди Каримов суд ҳайъатига мурожаат қилиб.
Каримов қамоқдаги ҳаётини ҳеч кимга раво кўрмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, 10 ой давомида 17 килограмм вазн йўқотган.
Шунингдек, у қамоқда бўлган даврида тадбиркорлик фаолияти ҳам жиддий зарар кўрганини билдирди. Каримовнинг айтишича, аввал унинг корхоналарида минглаб одамлар меҳнат қилган бўлса, ҳозир ишчилар сони 800 нафаргача камайган.
Суд мажлиси 7 октябрь кунига қолдирилди. Суд жараёнининг чўзилиши иш материалларини ҳар томонлама ва объектив ўрганиш зарурати билан изоҳланди.
👉 Мақола
👉 Видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда онлайн қиморга хизмат кўрсатган жиноий гуруҳ фош этилди
ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда онлайн қимор ўйинларига хизмат кўрсатиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Тадбир Яшнобод туманидаги «Чўлпон» МФЙ ҳудудида жойлашган бизнес марказлардан бирида ўтказилган. Аниқланишича, гуруҳ компьютер технологиялари соҳасида консультация хизматлари кўрсатиш ниқоби остида фаолият юритган.
Тезкор тадбирда гуруҳ аъзолари Ўзбекистон, Саудия Арабистони, БАА, Уммон, Баҳрайн, Қатар, Қувайт ва бошқа давлатларнинг 60 мингга яқин фуқаросини бир нечта онлайн қимор платформаларига жалб қилиш ва уларнинг қимор ўйинларида иштирок этиши учун шароит яратиб бергани аниқланган.
Гуруҳ фаолияти қатъий иерархия асосида ташкил этилган. Бино ичида операторлар, супервайзерлар, кассачилар, ҳисоботчи-аналитиклар ва менеджерлардан иборат бўлимлар ташкил қилинган.
Тадбир давомида бинодан серверлар, компьютерлар, ноутбуклар, мобил телефонлар, банк карталари, SIM-карталар, пул маблағлари ҳамда ишга алоқадор бошқа ашёвий далиллар расмийлаштирилиб олинган.

Нурободда туғруқхонада аёллар ерда ётгани акс этган видео тарқалди: ходимга босим ўтказилгани айтилмоқда
Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги туғруқхонада жой етишмаслиги сабаб аёллар коридор ва полда ётгани акс этган фото ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Ҳолат жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айни пайтда, ушбу ҳолатни тасвирга олган ёки тарқатган ходимга нисбатан босим ўтказилгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан расмий муносабат кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев таълимда янги дарсликлар ва дуал таълимни кўриб чиқди
Шавкат Мирзиёев мактаб таълимида янги авлод дарсликларини жорий этиш, шунингдек, олийгоҳ ва корхоналар ҳамкорлигида дуал таълимни ривожлантириш бўйича тақдимотлар билан танишди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев мактаб таълимида янги авлод дарсликларини жорий этиш, шунингдек, олийгоҳ ва корхоналар ҳамкорлигида дуал таълимни ривожлантириш бўйича тақдимотлар билан танишди.
Янги дарсликларда қуруқ ёдлашдан кўра танқидий фикрлаш, ижодкорлик ва амалий кўникмаларга урғу берилади. Бошланғич синф дарсликлари Финляндия, 5–7-синф аниқ фанлари эса Сингапур тажрибаси асосида тайёрланган.
2027 йилгача 1 342 номдаги ўқув адабиёти нашр этилади. Дастурларга молиявий, рақамли ва экологик саводхонлик бўйича 300 дан ортиқ мавзу киритилади.
Дуал таълим доирасида талабаларни амалиётга қабул қилиб, кейин ишга жойлаштирган корхоналарни рағбатлантириш чоралари ҳам таклиф қилинди. Жумладан, талабага тўланган иш ҳақининг 50 фоизини субсидия қилиш ва айрим имтиёзлар бериш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, Хивада Ляонин педагогика университети филиалини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Филиалда хитой тили таълими, халқаро бизнес, туризм бошқаруви ва сунъий интеллект йўналишлари очилиши режалаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66🔥14👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14 ҳарбий ўлими ортидан вазир кетди
14 ҳарбий ҳалок бўлган Каспийдаги фожиадан сўнг, Қозоғистонда Мудофаа вазири лавозимидан озод этилди. Президент Қосим-Жўмарт Тоқаев 27 сентябрь куни Дәурен Косановни вазирлик лавозимидан олиб, унинг ўрнига Айдос Мирзахметовни тайинлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
14 ҳарбий ҳалок бўлган Каспийдаги фожиадан сўнг, Қозоғистонда Мудофаа вазири лавозимидан озод этилди. Президент Қосим-Жўмарт Тоқаев 27 сентябрь куни Дәурен Косановни вазирлик лавозимидан олиб, унинг ўрнига Айдос Мирзахметовни тайинлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nega davlat xodimlari ish joyida yurak xurujiga uchramoqda?
Oʻzbekistonda davlat xizmatchilari orasida ogʻir ish yuklamasi sabab yurak xurujiga uchrash va vafot etish holatlari koʻpaymoqda. Bu haqda "Effect.uz" sayti muxbiri Muhammad Ali Qozoqov oʻz munosabatini bildirdi.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Oʻzbekistonda davlat xizmatchilari orasida ogʻir ish yuklamasi sabab yurak xurujiga uchrash va vafot etish holatlari koʻpaymoqda. Bu haqda "Effect.uz" sayti muxbiri Muhammad Ali Qozoqov oʻz munosabatini bildirdi.
«Kuni kecha Turizm qoʻmitasi kadrlar boʻlimi boshligʻi ish vaqtida yurak xurujiga uchrab, vafot etdi. Hududlardan ham bu kabi xabarlar uchrab turibdi.
Haddan tashqari yuklama, ortiqcha ish soatlari va stress infarkt hamda insultga olib keladi. Xoʻsh, Mehnat inspeksiyasi buni nega nazoratga olmayapti? Vazirdan tortib oddiy xodimgacha mehnat huquqlari qonunan himoya qilingan. Ortiqcha yuklamalar oilalarning buzilishiga ham sabab boʻlmoqda.
Bu kabi hollarga chek qoʻyish, xodimlarni oʻz vaqtida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish zarur. Malakali kadrlar kamayayotgan bir paytda, borlarini asrab-avaylashimiz va huquqlarini ta'minlashimiz shart".
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥1
Кадастр: Мурожаатлар назоратга олинди
28 сентябр куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Турдиев фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.
Учрашув давомида 140 нафардан зиёд фуқаро рўйхатга олиниб, уларнинг кўчмас мулкни расмийлаштириш, ер майдонлари ва кадастр ҳужжатларига оид мурожаатлари кўриб чиқилди.
Ҳар бир масала шахсан ўрганилиб, фуқароларга қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қўшимча ўрганиш ва ҳужжат талаб этиладиган ҳолатлар бўйича масъул бошқарма ҳамда бўлим раҳбарларига аниқ топшириқлар юклатилиб, ижро муддатлари назоратга олинди.

⚡️Қаерда ишлайсиз? Прокуратура, ИИБда: ДХХ хизмат мавқеидан фойдаланган ходимларни қўлга олди
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда прокуратура ва ИИБ ходимларининг хизмат мавқеидан фойдаланиб пул талаб қилган ҳолатлари фош этилди.
Тошкент вилояти Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси фуқаронинг автомобиль масаласини ҳал қилиш ва 600 млн сўм имтиёзли кредит олишига кўмаклашиш эвазига 12 минг доллар талаб қилган. У 4 700 доллар олган вақтида ушланган. Аввалроқ яна 1 300 доллар олгани аниқланган.
Яна бир тезкор тадбирда эса Яшасарой тумани ИИО ФМБ инспектор-психологи олийгоҳга ноқонуний киритиш билан боғлиқ ҳолатда 7 500 доллар олган вақтида ушланган. Ҳар икки ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
📞 ДХХ коррупция ва бошқа қонунбузилишлар ҳақида 1520 рақамига хабар беришга чақирди. Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
👉 https://youtu.be/W-QgsacLDmI

YouTube
ҚАЕРДА ИШЛАЙСИЗ? ПРОКУРАТУРА, ИИБДА: ДХХ ИККИ ҲОЛАТНИ ФОШ ЭТДИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

⚡️Наманган фожиасидан сўнг: Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди
«Адолат» СДП фракцияси ташаббуси билан болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатасига киритилди.
Қонун лойиҳаси билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар ҳамда қатор қонун ҳужжатларига болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик чораларини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Қонунчилик палатаси Кенгаши йиғилишида лойиҳа навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритилди. Масъул этиб Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси белгиланди.
Қонун лойиҳаси 29 сентябрь куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида 5 ёшли қизалоқнинг боғча қоровули томонидан зўрланган эди.
Шундан сўнг, унинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилиши, фамилияси ўзгартирилишига ёрдам берилиши айтилди. Шунингдек, ушбу ҳолатга ПА раҳбари Саида Мирзиёева ҳам муносабат билдириб, вазитядан қаттиқ ғазабланганини баён қилганди.

👍91🔥13
Юнусободда маҳаллалардаги «ташвиш тугмаси» ўрнатилиши текширилди
Юнусобод тумани прокурори Яҳё Абдураҳмонов ва туман ИИО ФМБ бошлиғи Маҳкам Вафоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарори ижроси доирасида штаб-ишчи гуруҳ томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганиш давомида маҳаллалар ҳудудида «ташвиш тугмаси» ўрнатилиши ҳолати таҳлил қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида, 5 январь куни қабул қилинган Президент қарорида 2026 йил 1 ноябрга қадар фуқаролар томонидан маҳалла профилактика инспекторлари билан онлайн мулоқот қилиш, фото, аудио, видео ва ташвиш хабарларини юбориш, шунингдек, уларнинг фаолиятига баҳо бериш имкониятини берувчи «Менинг инспекторим» мобил иловасини ишлаб чиқиш ва оммалаштириш чораларини кўриш вазифалари юклатилган.

Майор 80 минг долларни еб кетдими?
1992 йилдан бери оғир хасталикдан азият чекувчи Наргиза Иргашева пастки қаватдан уй олиш мақсадида Юнусободдаги хонадонни 88 000 долларга келишади.
Уй эгаси А. Собиров ва унинг турмуш ўртоғи — ИИБ майори Ф. Собировага тилхат ва гувоҳлар орқали жами 80 400 доллар берилади. Натижада на уй расмийлаштирилди, на пул қайтарилди.
2026 йил январда А.Собировга нисбатан фирибгарлик (ЖК 168-моддаси 4-қисми) бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.
Аммо иш Олмазор туманига ўтгач, май ойидаёқ «жиноят таркиби йўқ» (ЖПК 83-модда 2-банди) деган баҳона билан жимгина тугатиб юборилган!
Шунча тилхат ва гувоҳ бўла туриб, майорнинг оиласи қандай қилиб жавобгарликдан қутулиб қолди?
Энг даҳшатлиси, алданган оила ҳали судга киритилган илтимоснома жавобини олмасидан туриб, МИБ ходимлари босим ўтказиб, хонадонни зудлик билан бўшатиш ҳақида тилхат ёздириб олган.
«На уйим қолди, на пулим, на соғлиғим... 80 минг долларимизни олганлар жазосиз юрибди, бизни эса кўчага ҳайдашмоқда», — дейди фуқаро.
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги ўз ходими — майор Ф.Собирова аралашган ушбу 80 400 долларлик ишни ва асоссиз тўхтатилган терговни қачон назоратга олади?
2-гуруҳ ногирони бўлган бемор аёлнинг оиласини кўчага чиқариб ташлаш тўхтатиладими?
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👍1
Олий суд судьяси Тошкент вилояти маъмурий суди раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан Каримов Дилмурод Рахимжонович Тошкент вилояти маъмурий суди раиси лавозимига тайинланди.
Маълумот ўрнида, Дилмурод Каримов 1983 йилда туғилган, мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси вазифасида фаолият юритган.

👎3