EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Кадастр: Мурожаатлар назоратга олинди

28 сентябр куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Турдиев фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.

Учрашув давомида 140 нафардан зиёд фуқаро рўйхатга олиниб, уларнинг кўчмас мулкни расмийлаштириш, ер майдонлари ва кадастр ҳужжатларига оид мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ҳар бир масала шахсан ўрганилиб, фуқароларга қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қўшимча ўрганиш ва ҳужжат талаб этиладиган ҳолатлар бўйича масъул бошқарма ҳамда бўлим раҳбарларига аниқ топшириқлар юклатилиб, ижро муддатлари назоратга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
⚡️Қаерда ишлайсиз? Прокуратура, ИИБда: ДХХ хизмат мавқеидан фойдаланган ходимларни қўлга олди
 
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда прокуратура ва ИИБ ходимларининг хизмат мавқеидан фойдаланиб пул талаб қилган ҳолатлари фош этилди.

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси фуқаронинг автомобиль масаласини ҳал қилиш ва 600 млн сўм имтиёзли кредит олишига кўмаклашиш эвазига 12 минг доллар талаб қилган. У 4 700 доллар олган вақтида ушланган. Аввалроқ яна 1 300 доллар олгани аниқланган.

Яна бир тезкор тадбирда эса Яшасарой тумани ИИО ФМБ инспектор-психологи олийгоҳга ноқонуний киритиш билан боғлиқ ҳолатда 7 500 доллар олган вақтида ушланган. Ҳар икки ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📞 ДХХ коррупция ва бошқа қонунбузилишлар ҳақида 1520 рақамига хабар беришга чақирди. Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

👉 https://youtu.be/W-QgsacLDmI
⚡️Наманган фожиасидан сўнг: Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди
 
«Адолат» СДП фракцияси ташаббуси билан болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатасига киритилди.
 
Қонун лойиҳаси билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар ҳамда қатор қонун ҳужжатларига болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик чораларини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
 
Қонунчилик палатаси Кенгаши йиғилишида лойиҳа навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритилди. Масъул этиб Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси белгиланди.
 
Қонун лойиҳаси 29 сентябрь куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида 5 ёшли қизалоқнинг боғча қоровули томонидан зўрланган эди.

Шундан сўнг, унинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилиши, фамилияси ўзгартирилишига ёрдам берилиши айтилди. Шунингдек, ушбу ҳолатга ПА раҳбари Саида Мирзиёева ҳам муносабат билдириб, вазитядан қаттиқ ғазабланганини баён қилганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍91🔥13
Юнусободда маҳаллалардаги «ташвиш тугмаси» ўрнатилиши текширилди

Юнусобод тумани прокурори Яҳё Абдураҳмонов ва туман ИИО ФМБ бошлиғи Маҳкам Вафоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарори ижроси доирасида штаб-ишчи гуруҳ томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Ўрганиш давомида маҳаллалар ҳудудида «ташвиш тугмаси» ўрнатилиши ҳолати таҳлил қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Маълумот ўрнида, 5 январь куни қабул қилинган Президент қарорида 2026 йил 1 ноябрга қадар фуқаролар томонидан маҳалла профилактика инспекторлари билан онлайн мулоқот қилиш, фото, аудио, видео ва ташвиш хабарларини юбориш, шунингдек, уларнинг фаолиятига баҳо бериш имкониятини берувчи «Менинг инспекторим» мобил иловасини ишлаб чиқиш ва оммалаштириш чораларини кўриш вазифалари юклатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Майор 80 минг долларни еб кетдими?

1992 йилдан бери оғир хасталикдан азият чекувчи Наргиза Иргашева пастки қаватдан уй олиш мақсадида Юнусободдаги хонадонни 88 000 долларга келишади.

Уй эгаси А. Собиров ва унинг турмуш ўртоғи — ИИБ майори Ф. Собировага тилхат ва гувоҳлар орқали жами 80 400 доллар берилади. Натижада на уй расмийлаштирилди, на пул қайтарилди.

2026 йил январда А.Собировга нисбатан фирибгарлик (ЖК 168-моддаси 4-қисми) бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.

Аммо иш Олмазор туманига ўтгач, май ойидаёқ «жиноят таркиби йўқ» (ЖПК 83-модда 2-банди) деган баҳона билан жимгина тугатиб юборилган!

Шунча тилхат ва гувоҳ бўла туриб, майорнинг оиласи қандай қилиб жавобгарликдан қутулиб қолди?

Энг даҳшатлиси, алданган оила ҳали судга киритилган илтимоснома жавобини олмасидан туриб, МИБ ходимлари босим ўтказиб, хонадонни зудлик билан бўшатиш ҳақида тилхат ёздириб олган.

«На уйим қолди, на пулим, на соғлиғим... 80 минг долларимизни олганлар жазосиз юрибди, бизни эса кўчага ҳайдашмоқда», — дейди фуқаро.

Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги ўз ходими — майор Ф.Собирова аралашган ушбу 80 400 долларлик ишни ва асоссиз тўхтатилган терговни қачон назоратга олади?

2-гуруҳ ногирони бўлган бемор аёлнинг оиласини кўчага чиқариб ташлаш тўхтатиладими?

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Олий суд судьяси Тошкент вилояти маъмурий суди раиси этиб тайинланди
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан Каримов Дилмурод Рахимжонович Тошкент вилояти маъмурий суди раиси лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, Дилмурод Каримов 1983 йилда туғилган, мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси вазифасида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Тошкент вилоятида камбағалликни қисқартириш ва ёшлар бандлиги муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раислигида навбатдаги «Ҳокимлик соати» йиғилиши ўтказилди. Унда аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ишлар танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилинди.

Йиғилишда давлат раҳбарининг 3 ва 9 сентябрдаги видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижроси доирасида вилоятда «Фавқулодда режим» жорий этилгани қайд этилди.

👉 https://effect.uz/n/249

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Шахматдаги тарихий ғалаба: спортчилар давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Самарқандда ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган бир гуруҳ спортчи ва мутахассислар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Жумладан:

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони
— Мухиддин Мадаминов.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи»
— Нодирбек Абдусатторов;
— Шамсиддин Вохидов;
— Нодирбек Якуббоев.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози»
— Рустам Қосимжанов;
— Самандар Шермуҳаммадов.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»
— Комил Синдаров.

Шунингдек, Жавоҳир Синдоров «Фидокорона хизматлари учун», Нафиса Мўминова, Бобир Саттаров ва Рашид Талипов «Дўстлик», Жаҳонгир Воҳидов ҳамда беш нафар парашахматчи «Мардлик» ордени билан мукофотланди.

Яна бир гуруҳ спортчи ва мутахассисларга «Келажак бунёдкори» ҳамда «Соғлом турмуш» медаллари топширилди.
Эслатиб ўтамиз, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси тарихий ғалабага эришиб, икки карра олимпиада чемпиони бўлди.

👉 https://effect.uz/n/250

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блогер Сирожиддин Адилов ишида яна судья алмашиши мумкин

«EZGULIK» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Сирожиддин Адилов иши юзасидан навбатдаги судья алмашинуви эҳтимоли ҳақида маълум қилди.

Фирибгарлик ва товламачиликда айбланаётган блогер Сирожиддин Адиловнинг жиноят иши яна бир бор судья алмашиши эҳтимоли билан юзма-юз келган.

Ташановга кўра, ЖИБ Жиззах шаҳар суди раиси Санжар Расулов қарийб уч ой давомида ишни кўриб, ҳукм ўқилиши арафасида бошқа лавозимга ўтказилганидан сўнг иш Мирзачўл тумани суди раиси Абдуманнон Шайдоев муҳокамасига берилган.

Унинг маълум қилишича, ўтган ҳафтада судда музокаралар ўтказилиб, иш якуний босқичга етган. Бироқ ҳозир Абдуманнон Шайдоев ҳам бошқа вилоятга судья этиб тайинланиши кутилмоқда.

Ташанов бир нечта манбасидан бу маълумотни тасдиқлаганини билдирган. Агар тайинлов амалга ошса, унинг фикрича, Шайдоев ҳам ҳукм ўқишга улгурмаслиги ва иш бошқа судьяга топширилиши мумкин. Бу эса суд жараёнининг яна бошидан бошланишига олиб келиши эҳтимоли бор.

Аввалроқ парламент вице-спикери Алишер Қодиров ҳам судья ҳукм ўқишга улгурмай бошқа ишга ўтказилса, судланувчининг ҳуқуқлари қандай таъминланиши ҳақида расмийларга савол берган эди.

Ташанов ўз постида мазкур ҳолатни танқидий руҳда баҳолаб, агар судьяларнинг алмашиши қонун талаби билан изоҳланаётган бўлса, бу тартибнинг судланувчи ҳуқуқларига таъсири масаласи очиқ қолаётганини таъкидлаган.

«Тизим раҳбарлари Расуловнинг ишдан олинишини қонун талаби, дейишди. Иккинчи мартаси ҳам қонун талаби бўлса, инсонни хўрлайдиган, унга зулм қиладиган бундай қонун нимага керак? Аллоҳга омонатсан, Сирожиддин, бошинг тошдан бўлсин! Наҳотки, судлар бу “хато”ни иккинчи марта такрорлайди?» — деб ёзади Абдураҳмон Ташанов.
🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг ҳужжатлари олиб қўйилди — Миграция агентлиги аралашди

28 сентябрь куни Россиядаги «Инсити Логистика» МЧЖда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларидан ҳужжатлари олиб қўйилгани ва иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида Миграция агентлиги ваколатхонасига мурожаат келиб тушди.

Мурожаатдан сўнг ваколатхона ходимлари зудлик билан воқеа жойига чиқиб, иш берувчи билан музокара ўтказди.

Натижада ҳамюртларимизнинг ҳужжатлари қайтарилди. Иш берувчи эса тўланмаган иш ҳақини 48 соат ичида тўлаб бериш мажбуриятини олди.

Мазкур масала Миграция агентлиги ваколатхонаси назоратида қолдирилди.

Мурожаат учун:
☎️ +7 (495) 803-40-00 — 24/7 колл-марказ
📲 +7 (925) 045-47-44 — ишонч рақами

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
«Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» ғолибларига 616 миллион сўмлик мукофот тўланмоқда

Ўзбекистонда «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» миллий танлови ғолибларига пул мукофотларини тўлаш жараёни бошланди. Тарқалаётган дастлабки банк ўтказмалари скриншотлари ва фотосуратлари ушбу тўловлар амалга оширилаётганини кўрсатмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб ўз фанлари ва тоифаларида ғолиб бўлган 208 нафар ўқитувчига жами 616 миллион сўм миқдорида пул мукофоти берилади.

Кенг кўламли молиявий рағбатлантириш ўқитувчилик касбининг нуфузини ошириш, таълим соҳаси мутахассисларини рағбатлантириш ва мактабларга малакали кадрларни жалб қилишга қаратилган давлат дастурининг бир қисми сифатида кўрсатилмоқда.

Янгилик ижтимоий тармоқлар ва педагоглар жамоаларида қизғин муҳокама қилинмоқда. Фойдаланувчилар ушбу молиявий рағбатлантириш ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи эканини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Малака оширишга юборилган ходим харажатларини ким қоплайди?

Иш берувчининг йўлланмаси билан бошқа жойга малака ошириш учун юборилган ходимнинг айрим харажатлари иш берувчи томонидан қопланиши керак.

Меҳнат кодексига кўра, ходимнинг ўқиш жойига бориш-қайтиш ва турар жой ижараси харажатлари қопланади. Жамоа шартномаси ёки ички ҳужжатларда суткалик компенсация ҳам белгиланиши мумкин.

Ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиши эса малака оширишнинг мажбурий ёки ихтиёрий эканига қараб белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён

Миссиянинг 13-сони.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥10👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Майор 80 минг долларни еб кетдими? 1992 йилдан бери оғир хасталикдан азият чекувчи Наргиза Иргашева пастки қаватдан уй олиш мақсадида Юнусободдаги хонадонни 88 000 долларга келишади. Уй эгаси А. Собиров ва унинг турмуш ўртоғи — ИИБ майори Ф. Собировага…
«Бошпанасиз, мадорсиз қолган оилага суд 1 ой муҳлат берди!»: ИИБ майори аралашган 80 400 долларлик можаро ва МИБнинг қисман тўхтатилган босими

Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйда юзага келган шов-шувли низода ўзгариш юз берди. 28 сентябрь куни соат 16:00 гача хонадонни бўшатишни талаб қилган МИБ ҳаракатлари суд ажрими билан вақтинча тўхтатилди.

2026 йил 28 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси А.Худайбергенова жавобгар Иргашева Наргиза Яхшимуродовнанинг аризасини қисман қаноатлантирди. Суд фуқаронинг саломатлиги ҳамда Олмазор тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан мазкур хонадоннинг олди-сотдиси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини инобатга олиб, мажбурий кўчириш ижросини бир ой муддатга кечиктирди.

Суд ҳужжатига кўра, даъвогар Тешабаева Наргиза Азатовна жавобгар Иргашева Наргиза Яхшимуродовна ва унинг оила уйдан мажбурий кўчиришни сўраб судга мурожаат қилган.

2-гуруҳ ногирони Н.Иргашева оиласи ушбу хонадонни сотиб олиш учун А.Собиров ва унинг турмуш ўртоғи — ИИБ майори Феруза Собировага тилхатлар ва гувоҳлар иштирокида нақд 80 400 АҚШ доллари берган. Натижада на олинган пул қайтарилган, на уй харидор номига расмийлаштирилган. Оқибатда эса бошқа бир шахс чиқиб, уларни уйдан ҳайдамоқда.

Бир ойлик кечиктириш — бу вақтинчалик чора холос. Агар 80 минг доллардан ортиқ маблағни ўзлаштирган шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари тўлиқ ва адолатли якунига етказилмаса, дардман аёл ва унинг чақалоқли фарзандлари бир ойдан сўнг яна кўчада қолиш хавфи остида турибди.

Суд ажримида тергов ҳаракатлари давом этаётгани аниқ кўрсатилган. Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигидан ИИБ майори аралашган ушбу 80 400 долларлик йирик фирибгарлик ишини, тўхтатиб қўйилган тергов ҳужжатларини қайта текширишни ва адолат қарор топишини таъминлашни Иргашева ва унинг оиласи сўраб қолмоқда.

Биз тақсилотларни ёритишда давом этамиз, биздан узоқлашманг.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8