EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 42 ёшли аёл ўз жонига қасд қилди

Самарқанд шаҳрида 21 октябрь куни 1984 йилда туғилган аёл ўз уйининг ҳовлисида ўз жонига қасд қилиб, воқеа жойида вафот этган. Прокуратура маълумотига кўра, марҳумнинг ўлим сабаби ва танасида жароҳатлар бор-йўқлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ФВВ вазирининг рақамлаштириш ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосари тайинланди

Ўктам Рустамович Ҳамдамов Президент қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирининг рақамлаштириш ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинловга қадар Ўктам Ҳамдамов «Киберхавфсизлик маркази» давлат муассасасида бўлим бошлиғи ва бошқа масъул лавозимларда фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🔥8
Тошкентда икки кўчада ҳаракат чекланди: сабаби — BRT қурилиши

25 октябрдан Тошкентнинг Сергели ва Юнусобод туманларида BRT тизими учун алоҳида автобус йўлаклари қурилиши бошланди.

Қурилиш ишлари Янги Сергели кўчасининг 1 368 метрлик ва Амир Темур шоҳкўчасининг 1 430 метрлик қисмларини қамраб олади.

Кўчалар тўлиқ ёпилмайди, ҳаракатнинг марказий қисмида қурилиш олиб борилади. Қолган йўлаклар очиқ қолади. Ҳайдовчиларга вақтинчалик йўл белгиларига амал қилиш ва зарур ҳолларда муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Маданият вазирлиги кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколатига эга бўлади
 
Президент соҳани бошқариш, молиялаштириш ва фильм яратиш вазифалари аниқ ажратилиб, янги тизимга ўтилишини маълум қилди. Аввало, ихчам ва замонавий бошқарув йўлга қўйилади.

Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади.

Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилади. Департамент раҳбарининг мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Масъулларга бир ойда департамент фаолиятини самарали йўлга қўйиш, Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларни тугатишни таъминлаш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥8
Режиссёр Зулфиқор Мусоқовқа Янги Тошкентдан уч хонали уй берилди

Ўзбек киноси ривожига кўп йиллар давомида ҳисса қўшиб келаётган таниқли режиссёр ва сценарийнавис Зулфиқор Мусоқовқа Президент совғаси сифатида Янги Тошкентдан уч хонали хонадон топширилди.

У «Абдуллажон», «Осмондаги болалар», «Кичкина табиб», «Ватан» ва «Новда» каби машҳур фильмлар муаллифи ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥79👍19😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Кинони дарахтга чиқиб кўрардик – Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев кинематография соҳаси ходимлари билан учрашувда ўзбек киноси ҳақида гапирар экан, болалик хотиралари билан ўртоқлашди.
 
“Қишлоқда битта кинотеатр бўларди. Ерга ҳеч ким сиғмасди, дарахтга чиқиб кўрардик кинони. Кино бошлангандан кейин 15 марта свет ўчарди. Бир соатлик кинони беш соат кўрардик. Шуни биз бошимиздан ўтказганмиз”, — деди давлат раҳбари.


Президент “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ўтган кунлар”, “Шум бола”, “Чинор остидаги дуэль”, “Суюнчи” каби фильмлардаги бир лавҳа, бир оғиз сўз ёки таниш куйнинг ўзи болалик, бобо-бувилар ва қадрдон маҳаллани ёдга солишини таъкидлади.

“Мен бугун лавозимдан қатъи назар, халқдан ажрамаган, қишлоқда ўсган одамман. Мен ҳеч қачон у кунларимни унутмайман. Мактабимни ҳам, ўша кинозалимизни ҳам, дарахтга чиқиб ўтирганимизни ҳам, стадион йўқлигидан кечаси қоронғида оёғимиз қон бўлиб футбол ўйнаганимизни ҳам”, — деди Шавкат Мирзиёев.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Халқдан ажрамаган, қишлоқда ўсган одамман» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев киноижодкорлар билан учрашувда болалик хотираларини эслади.

Давлат раҳбари қишлоқда кинони томоша қилиш учун одамлар ерга сиғмай, ҳатто дарахтларга чиқиб ўтиргани, электр тез-тез ўчгани сабабли бир соатлик фильмни беш соатда кўришганини айтди.

«Мен бугун лавозимдан қатъи назар, халқдан ажрамаган, қишлоқда ўсган одамман. Мен ҳеч қачон у кунларимни унутмайман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент «Маҳаллада дув-дув гап», «Ўтган кунлар», «Шум бола» ва «Суюнчи» каби фильмлар инсонга болалиги, яқинлари ва қадрдон маҳалласини эслатишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥12🤔1
Ўзбекистон киносида янги молиялаштириш тизими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев кино соҳасида давлат буюртмаси амалиётидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилишини маълум қилди.

«Бундан буён давлат фильмнинг буюртмачиси эмас, ижодкорлар ва хусусий секторнинг ишончли ҳамкори бўлади», — деди давлат раҳбари.

Янги тизимда техник топшириқлардан кўра ижодий жараён ва унинг талабларига устуворлик берилади. Мазкур механизмни бир ой муддатда жорий этиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, келгуси йилдан бошлаб ҳар йили «Ўзбекфильм» миллий кинокомпанияси сўровига мувофиқ бюджетдан маблағ ажратиб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайнона-келин можаросига эр ва қайнота ҳам аралашди

Ижтимоий тармоқларда қайнона-келин ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди.

Тарқалган видеода дастлаб қайнона келинни ургани, шундан сўнг келин ҳам жавобан қайнонасига қўл кўтаргани кўринади. Можаро давомида оиланинг бошқа аъзолари — эр ва қайнота ҳам жанжалга аралашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент кино соҳасидаги муаммоларни танқид қилди: «Ўз ҳикоямизни ўз овозимиз билан айтишимиз керак»

Президент Шавкат Мирзиёев кино соҳаси ижодкорлари билан учрашувда профессионал киномунаққидлар фикри етарлича инобатга олинмаётгани ва амалдаги давлат буюртмаси тизими замонавий киноиндустрия талабларига жавоб бермаётганини таъкидлади.

Қайд этилишича, айрим режиссёрларга бир вақтнинг ўзида олтитагача, муаллифларга эса еттитагача лойиҳа бириктирилган. Буюртмаларнинг деярли ярми давлат студияларига берилгани хусусий ижодкорлар учун тенг рақобат имкониятларини чеклаган.

Давлат раҳбари кинони оддий товар сифатида баҳолаш мумкин эмаслигини, асосий мезон томошабин қалбида из қолдирадиган сифатли асар бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, кино миллий тарих ва маданиятни дунёга танитиш, ёшлар дунёқарашини шакллантириш ҳамда мамлакатнинг халқаро нуфузини оширишда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

«Ўзлигимизни англаб, ўз ҳикоямизни ўз овозимиз билан дунёга айтиш» — Президент илгари сурган асосий ғоялардан бири бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥8
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги лойиҳалари «AI4DOST Social Award 2026» мукофотига сазовор бўлди

«ИНСОН» марказлари ғолиб деб топилди, яна учта лойиҳа финалистлар қаторига кирди.

👉 https://effect.uz/n/337

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Кўҳинур» сиҳатгоҳи киноижодкорлар ихтиёрига берилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қуйичирчиқ туманидаги замонавий «Кўҳинур» сиҳатгоҳи тўлиқ киноижодкорлар ихтиёрига ўтказилишини маълум қилди.

Бу қарор кино санъатини ривожлантириш ва ижодкорлар учун зарур шароитлар яратишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Сиз Президент бўлганингиздан кейин чўнтагим пул кўрди» — актёр Фарҳод Абдуллаев

Кино соҳаси вакиллари билан учрашувда актёр Фарҳод Абдуллаев Президент Шавкат Мирзиёевга санъаткорлар учун яратилган имкониятлар учун миннатдорлик билдирди.

У давлат раҳбарига мурожаат қилиб, Президентлик давридан кейин ўзининг моддий аҳволи яхшиланганини таъкидлади.

«Сиз Президент бўлганингиздан кейин менинг чўнтагим пул кўрди», — деди Фарҳод Абдуллаев.


Актёрнинг бу сўзлари учрашувда ўзига хос илиқ лаҳза сифатида қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍103🔥14👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент пропискадаги чекловларни бекор қилишга қандай қарор қилганини эслади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда прописка олишда дуч келган қийинчиликларини эслади. Унинг айтишича, Москвада илмий ишини ҳимоя қилиб қайтгач, ишлаган институти уй берган, аммо прописка йўқлиги сабабли ордер ололмаган.

Давлат раҳбари Ўзбекистон фуқаролари мамлакат ҳудудида прописка олишига имкон берувчи қарорни илк ҳужжатларидан бири сифатида тилга олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍132🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ ходим суд қарорларидан норози: 50 дан ортиқ мурожаатга ечим топилмадими?

Бухоролик собиқ профилактика инспектори 2023 йилдан буён ишга тикланиш масаласи бўйича судлашиб келаётганини айтмоқда. Унинг таъкидлашича, у хизматдан босим остида бўшатилган, бироқ суд буйруқни бекор қилиш ва ишга тиклаш талабларини рад этган.

Суд ҳужжатларига кўра, унга меҳнат дафтарчаси кечиктириб берилгани учун жами 8,6 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириш белгиланган.

Мурожаатчининг асосий эътирози — ишни қайта кўрган апелляция судида аввалги таркибда қатнашган икки судьянинг яна иштирок этгани. У, шунингдек, гувоҳлар кўрсатмаларига етарли баҳо берилмаганини таъкидламоқда.

Бухоро вилояти суди, Олий суд, Президент портали ва Олий Мажлис Сенатидан мурожаат юзасидан расмий муносабат кутамиз.

Материал мурожаатчининг сўзлари ва таҳририятга тақдим этилган суд ҳужжатлари асосида тайёрланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
"Iman"га иймон керакми?

Ислом молияси тамойилларига мувофиқ фаолият юритиши керак бўлган "Iman Invest" компанияси атрофида можаро юзага келди.

Ислом молияси бўйича халқаро аудитор Маҳмуд Усмон компанияда молиявий қоидабузарликлар ва бир неча миллион долларлик камомад борлигини билдирмоқда. Компания асосчиси Рустам Раҳматов эса бу айбловларни рад этмоқда.

Ислом молиясини мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) 2026 йил 25 октябрь куни "Iman Invest" билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди. Кенгаш баёнотида инвесторлар маблағларидан фойдаланиш, фойда тақсимоти ва айрим харажатлар юзасидан жиддий эътирозлар билдирилган.

👉 https://effect.uz/n/338

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фильм суратга олинаётган павильонга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Абу Али ибн Синонинг болалик йилларига бағишланган фильм суратга олинаётган павильонда бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77🔥12👎1