EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.8K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон киносида янги молиялаштириш тизими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев кино соҳасида давлат буюртмаси амалиётидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилишини маълум қилди.

«Бундан буён давлат фильмнинг буюртмачиси эмас, ижодкорлар ва хусусий секторнинг ишончли ҳамкори бўлади», — деди давлат раҳбари.

Янги тизимда техник топшириқлардан кўра ижодий жараён ва унинг талабларига устуворлик берилади. Мазкур механизмни бир ой муддатда жорий этиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, келгуси йилдан бошлаб ҳар йили «Ўзбекфильм» миллий кинокомпанияси сўровига мувофиқ бюджетдан маблағ ажратиб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайнона-келин можаросига эр ва қайнота ҳам аралашди

Ижтимоий тармоқларда қайнона-келин ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди.

Тарқалган видеода дастлаб қайнона келинни ургани, шундан сўнг келин ҳам жавобан қайнонасига қўл кўтаргани кўринади. Можаро давомида оиланинг бошқа аъзолари — эр ва қайнота ҳам жанжалга аралашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент кино соҳасидаги муаммоларни танқид қилди: «Ўз ҳикоямизни ўз овозимиз билан айтишимиз керак»

Президент Шавкат Мирзиёев кино соҳаси ижодкорлари билан учрашувда профессионал киномунаққидлар фикри етарлича инобатга олинмаётгани ва амалдаги давлат буюртмаси тизими замонавий киноиндустрия талабларига жавоб бермаётганини таъкидлади.

Қайд этилишича, айрим режиссёрларга бир вақтнинг ўзида олтитагача, муаллифларга эса еттитагача лойиҳа бириктирилган. Буюртмаларнинг деярли ярми давлат студияларига берилгани хусусий ижодкорлар учун тенг рақобат имкониятларини чеклаган.

Давлат раҳбари кинони оддий товар сифатида баҳолаш мумкин эмаслигини, асосий мезон томошабин қалбида из қолдирадиган сифатли асар бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, кино миллий тарих ва маданиятни дунёга танитиш, ёшлар дунёқарашини шакллантириш ҳамда мамлакатнинг халқаро нуфузини оширишда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

«Ўзлигимизни англаб, ўз ҳикоямизни ўз овозимиз билан дунёга айтиш» — Президент илгари сурган асосий ғоялардан бири бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥8
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги лойиҳалари «AI4DOST Social Award 2026» мукофотига сазовор бўлди

«ИНСОН» марказлари ғолиб деб топилди, яна учта лойиҳа финалистлар қаторига кирди.

👉 https://effect.uz/n/337

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Кўҳинур» сиҳатгоҳи киноижодкорлар ихтиёрига берилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қуйичирчиқ туманидаги замонавий «Кўҳинур» сиҳатгоҳи тўлиқ киноижодкорлар ихтиёрига ўтказилишини маълум қилди.

Бу қарор кино санъатини ривожлантириш ва ижодкорлар учун зарур шароитлар яратишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Сиз Президент бўлганингиздан кейин чўнтагим пул кўрди» — актёр Фарҳод Абдуллаев

Кино соҳаси вакиллари билан учрашувда актёр Фарҳод Абдуллаев Президент Шавкат Мирзиёевга санъаткорлар учун яратилган имкониятлар учун миннатдорлик билдирди.

У давлат раҳбарига мурожаат қилиб, Президентлик давридан кейин ўзининг моддий аҳволи яхшиланганини таъкидлади.

«Сиз Президент бўлганингиздан кейин менинг чўнтагим пул кўрди», — деди Фарҳод Абдуллаев.


Актёрнинг бу сўзлари учрашувда ўзига хос илиқ лаҳза сифатида қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍103🔥14👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент пропискадаги чекловларни бекор қилишга қандай қарор қилганини эслади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда прописка олишда дуч келган қийинчиликларини эслади. Унинг айтишича, Москвада илмий ишини ҳимоя қилиб қайтгач, ишлаган институти уй берган, аммо прописка йўқлиги сабабли ордер ололмаган.

Давлат раҳбари Ўзбекистон фуқаролари мамлакат ҳудудида прописка олишига имкон берувчи қарорни илк ҳужжатларидан бири сифатида тилга олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍132🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ ходим суд қарорларидан норози: 50 дан ортиқ мурожаатга ечим топилмадими?

Бухоролик собиқ профилактика инспектори 2023 йилдан буён ишга тикланиш масаласи бўйича судлашиб келаётганини айтмоқда. Унинг таъкидлашича, у хизматдан босим остида бўшатилган, бироқ суд буйруқни бекор қилиш ва ишга тиклаш талабларини рад этган.

Суд ҳужжатларига кўра, унга меҳнат дафтарчаси кечиктириб берилгани учун жами 8,6 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириш белгиланган.

Мурожаатчининг асосий эътирози — ишни қайта кўрган апелляция судида аввалги таркибда қатнашган икки судьянинг яна иштирок этгани. У, шунингдек, гувоҳлар кўрсатмаларига етарли баҳо берилмаганини таъкидламоқда.

Бухоро вилояти суди, Олий суд, Президент портали ва Олий Мажлис Сенатидан мурожаат юзасидан расмий муносабат кутамиз.

Материал мурожаатчининг сўзлари ва таҳририятга тақдим этилган суд ҳужжатлари асосида тайёрланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
"Iman"га иймон керакми?

Ислом молияси тамойилларига мувофиқ фаолият юритиши керак бўлган "Iman Invest" компанияси атрофида можаро юзага келди.

Ислом молияси бўйича халқаро аудитор Маҳмуд Усмон компанияда молиявий қоидабузарликлар ва бир неча миллион долларлик камомад борлигини билдирмоқда. Компания асосчиси Рустам Раҳматов эса бу айбловларни рад этмоқда.

Ислом молиясини мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) 2026 йил 25 октябрь куни "Iman Invest" билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди. Кенгаш баёнотида инвесторлар маблағларидан фойдаланиш, фойда тақсимоти ва айрим харажатлар юзасидан жиддий эътирозлар билдирилган.

👉 https://effect.uz/n/338

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фильм суратга олинаётган павильонга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Абу Али ибн Синонинг болалик йилларига бағишланган фильм суратга олинаётган павильонда бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77🔥12👎1
Fitch Ratings “Ўзбекгидроэнерго” рейтингини тасдиқлади

Халқаро Fitch Ratings агентлиги “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг узоқ муддатли кредит рейтингини “ББ” даражасида тасдиқлади. Рейтинг прогнози — “Барқарор”.

Агентлик жамиятнинг мустақил кредит профилини “б+” даражасида баҳолаган. Ҳисоботда активлар сифати, молиялаштириш манбаларига кириш имконияти, қисқа муддатли мажбуриятларни бажариш қобилияти ва молиявий мослашувчанлик бўйича ижобий ўзгаришлар қайд этилган.

Fitch “Ўзбекгидроэнерго”нинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириши, юқори операцион рентабеллиги ва қарз юкини бошқаришдаги ёндашувини асосий ижобий омиллар сифатида кўрсатган.

Шунингдек, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш тажрибасининг ортиши компаниянинг молиялаштириш имкониятлари ва молиявий мослашувчанлигини яхшилаётгани таъкидланган.

Агентлик таҳлилига кўра, мамлакатдаги умумий операцион муҳит таъсири ҳисобга олинмаганда, компаниянинг мустақил кредит профили “бб-” даражасига мос келади. Якуний “б+” баҳосида эса Ўзбекистондаги умумий фаолият юритиш шароитлари ҳам инобатга олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қурилиш вазирлиги Олмазорда ноқонуний қурилган бинони бузишни сўраб судга даъво киритди

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги бир объект бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги судга мурожаат қилди. Вазирлик мазкур қурилмани ўзбошимчалик билан барпо этилган деб ҳисоблаб, уни мажбурий тартибда бузишни сўраган.

Шайхонтоҳур туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судига киритилган даъво аризасида жавобгар сифатида Умиджон Раҳимов кўрсатилган. Гап Олмазор тумани, Гулзор МФЙ, Чуқурсой кўчаси, Гулзор тор кўчаси, 3-уйдаги объект ҳақида кетмоқда.

👉 https://effect.uz/n/339

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Танкаси прокурор эди: Қашқадарёда фермердан ерни олиш қийин кечмади Қашқадарёнинг Нишон туманида «Бобур» фермер хўжалиги ва унинг раҳбари Баҳодир Қўлдошевни кўпчилик танийди. Айниқса, ҳокимлар, прокурорлар ва судьялар. У эл қатори оддий фермер. Бирор оламшумул…
Қашқадарёда ердан оқилона фойдаланмаган “Nishan Chikens S”нинг ижара шартномаси бекор бўлганми?

Нишон тумани ҳокимлиги икки масъулияти чекланган жамиятнинг қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича ижара шартномаларини бекор қилиш масаласини кўтарган.

Бу ҳақда Нишон тумани ҳокими томонидан 2026 йил 1 май куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси раҳбарига юборилган хатда сўралган.
Ҳужжатда гап “Nishan Chikens S” МЧЖ ва “Худойберди Бобо Агро Чорваси” МЧЖ ҳақида кетмоқда.

Ёдингизда бўлса, куни-кеча EFFECT.UZ “Nishan Chikens S” МЧЖ билан боғлиқ масалани кўтарганди ва ҳақиқатда корхона фаолиятида бир қатор камчиликлар борлигини, хусусан, асосий фаолият тури паррандачилик билан шуғулланиш бўлсада, МЧЖда бир дона ҳам парранда аниқланмаган.

Ҳужжатда икки жамият раҳбарларининг масъулиятсизлиги натижасида ер ижара шартлари мунтазам бузилгани, ердан оқилона фойдаланилмагани, агротехник тадбирлар қўпол равишда бузилгани ва сув ресурсларидан самарасиз фойдаланилгани қайд этилган.

👉 https://effect.uz/n/340

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
22 ёшли режиссёр Муниса Магамет Президентдан медаль олди

Президент Шавкат Мирзиёев кино соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва миллий кинематографияни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда 22 ёшли режиссёр қиз ҳам давлат мукофоти билан тақдирланди.

Ёш режиссёрнинг Президентдан медаль олгани тадбирнинг эътиборли воқеаларидан бири бўлди.

Учрашув давомида кино соҳасида ижод қилаётган мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, янги авлод режиссёр ва сценаристлари учун имкониятларни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍76🔥19👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«ЗЎР ТВ каналида 100 млн дан ошиқ ойлик оламан» — Дилшод Мирзамуродовнинг Президент билан суҳбати

Актёр Дилшод Мирзамуродов Президент Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда онасининг оддий фаррош бўлиб ишлагани ва давлат раҳбари билан учрашув ҳақида эшитгач, қаттиқ ҳаяжонланганини айтди.

Шунингдек, у «Зўр ТВ» телеканалида ойига 100 миллион сўмдан ортиқ маош олишини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥9👎5
Президент бугун тиббиёт ходимлари билан учрашади ва Олимпия шаҳарчасига боради

Бугун, 27 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказади.

Шунингдек, давлат раҳбари Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥9👎1
Президент: сунъий интеллект шифокор ва ҳамшираларнинг ишончли ёрдамчисига айланади

Ўзбекистонда тиббиётни рақамлаштириш ишлари хусусий клиникалар ва дорихоналарни ҳам қамраб олмоқда. Бу жараёнда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб, шифокор ва ҳамшираларнинг ишини енгиллаштириш кўзда тутилган.

Фармацевтика маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг 70 фоизини ички имкониятлар ҳисобидан қоплаш мақсад қилинган. Шу боис, сўнгги йилларда 1 миллиард долларлик 330 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди.

Шунингдек, «Тошкент биофарм сити» кластери ҳамда Андижон, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятларида фармацевтика эркин иқтисодий зоналари ташкил этилди. Ҳозирда ушбу ҳудудларда умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥9