Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент беш нафар таниқли тиббиёт олимига давлат мукофотларини топширди
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашувда бир гуруҳ соҳа вакилларига давлат мукофотларини шахсан топширмоқда.
Тақдирланганлар орасида нефролог Ботир Даминов, онколог Миржалол Жўраев, академик Шавкат Каримов, микрохирург Азамат Юсупов ҳамда профессор Адҳамжон Ваисов бор.
Улар тиббиётни ривожлантириш, илмий изланишлар, мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва малакали мутахассислар тайёрлашга қўшган ҳиссаси билан эътироф этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍47🔥9👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда бир гуруҳ тадбиркорлар нимадан норози?
Навоий шаҳридаги «Навоий» савдо комплексида тадбиркорлар ва маъмурият ўртасида келишмовчиликлар юзага келаётгани айтилмоқда.
Таҳририятимизга мурожаат қилган бир гуруҳ тадбиркорлар савдо комплекси ҳудудида уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилаётганини билдиришган.
Effect.uz ижодий гуруҳи айни вақтда воқеа жойида бўлиб, тадбиркорларнинг мурожаатларини ўрганмоқда. Ҳолат юзасидан тадбиркорлар ҳамда савдо комплекси маъмуриятининг позицияси ҳам ўрганилади.
Масаланинг барча тафсилотлари акс этган тўлиқ репортаж тез орада Effect.uz каналида эълон қилинади.

Тошкентда одам тириклайин ёнган видеоси тарқалди
Тошкент шаҳар Миробод тумани Нукус кўчасида жойлашган Parkwood турар-жой мажмуасига тегишли трансформатор мортлаши оқибатида электрик олов ичида қолган. Гувоҳларнинг айтишича, у оғир аҳволда Тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган.
Турар жой аҳолисининг гапларига қараганда, бу ерда трансформатор билан боғлиқ доимий муаммо кузатилади. Свет ҳар доим ўчиши аҳолининг жонига теккан. Энди портлаш оқибатида бутун уй электр энергиясиз қолган.

😢8👍1
«Док-1 Макс» фожиасида вафот этган болалар оилаларига товон тўлиқ тўланди
«Док-1 Макс» фожиасидан жабр кўрганлар ва ҳалок бўлган болаларнинг оилаларига компенсация тўлиқ тўлаб берилди. Товон пулининг 20 фоизи судланган шахслардан ундирилган, қолган 80 фоизи давлат ҳисобидан қопланган.
Суд ҳукмига кўра, вафот этган болаларнинг қонуний вакилларига 1 миллиард сўмдан, ногирон бўлиб қолган болаларнинг вакилларига 500 миллион сўмдан, енгил тан жароҳати олган жабрланувчиларга эса 200 миллион сўмдан товон пули белгиланган.

👍59🔥19😢1
Саратонни эрта аниқлаш учун йилига 700 миллиард сўм ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев ошқозон, йўғон ичак, простата бези ва ўпка саратонини эрта аниқлаш дастури 2028 йилдан барча ҳудудларда жорий этилишини маълум қилди. Дастур Самарқанддан бошланади.
Инфаркт ва инсультни эрта аниқлаш дастури натижасида беш ойда эрта ўлим 15 фоизга камайган, 855 нафар инсон ҳаёти ва саломатлигини сақлаб қолишга эришилган. Келаси йили бу дастурга 280 миллиард сўм ажратилиб, барча туман ва шаҳарлар қамраб олинади.
Шунингдек, келаси йил бепул дори воситалари тури 73 тага, тиббий текширувлар эса 36 тага етказилади.

👍44🔥8
Ўзбекистон тиббиётида янги стандартлар жорий этилади: шифокорларга электромобиль берилади
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасида таълим, қурилиш, санитария-гигиена, беморлар хавфсизлиги ва ходимлар маданиятини қамраб олувчи «Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари» жорий этилишини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасида таълим, қурилиш, санитария-гигиена, беморлар хавфсизлиги ва ходимлар маданиятини қамраб олувчи «Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари» жорий этилишини маълум қилди.
Шунингдек, бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари босқичма-босқич махсус кийим-бош билан бепул таъминланади.
Жорий йилда энг яхши шифокор ва ҳамширалар ўртасида вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолибларга 30 миллион сўмдан мукофот берилади.
Келаси йилдан рағбатлантириш янада кучайтирилади: вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокор электромобиль билан тақдирланади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи энг яхши 10 та лойиҳа муаллифига эса 200 миллион сўмдан грант ажратилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥8
2027 йилдан тиббиёт резидентураси бепул бўлади: талабаларга 3 миллион сўм стипендия берилади
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича янги чораларни маълум қилди.
Келаси йилдан тиббиёт талабалари ҳафтасига уч кун беморлар билан ишлашни ўрганади, битирувчилар эса сўнгги ўқув йилида тўлиқ тиббиёт муассасасида амалиёт ўтайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича янги чораларни маълум қилди.
Келаси йилдан тиббиёт талабалари ҳафтасига уч кун беморлар билан ишлашни ўрганади, битирувчилар эса сўнгги ўқув йилида тўлиқ тиббиёт муассасасида амалиёт ўтайди.
2027 йилдан тор мутахассисликлар бўйича резидентурада ўқиш бепул бўлади. Талабаларга ойига 3 миллион сўм стипендия тўланади. Таълим йўналишига қараб, ўқиш икки йилдан беш йилгача давом этади.
Шунингдек, бакалавриатни тугатган ҳамшираларга 1,5 миллион сўм, магистратурани битирганларга 2,5 миллион сўм қўшимча устама берилади. Оилавий шифокорлик йўналишидаги тор мутахассислар учун устама 5,5 миллион сўмни ташкил этади.
Тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг 80 фоизини университет клиникаларида ўтказиш вазифаси ҳам белгиланди. Улар ташхис аниқлигини ошириш, даволаш самарадорлигини яхшилаш ва асоратларни камайтиришга қаратилган бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўртта тез ёрдам машинасидан иккитаси доим бузуқ ётарди
Президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқотда сурхондарёлик шифокор аввал туман поликлиникаларида ҳатто бемор ва шифокор бирга сиғиши қийин бўлган шароитлар, тиббий асбоб-ускуналар етишмаслиги, тўртта тез ёрдам машинасининг иккитаси доим бузуқ турган даврларни эслади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқотда сурхондарёлик шифокор аввал туман поликлиникаларида ҳатто бемор ва шифокор бирга сиғиши қийин бўлган шароитлар, тиббий асбоб-ускуналар етишмаслиги, тўртта тез ёрдам машинасининг иккитаси доим бузуқ турган даврларни эслади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ҳавосининг ифлосланишига чанг массалари ва ёғингарчилик камлиги ҳам сабаб бўлмоқда
Тошкентда ҳаво ифлосланишига ёғингарчилик камлиги, ноқулай метеорологик шароитлар ва чанг массаларининг кириб келиши таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Иқлим ўзгариши миллий маркази директори, техника фанлари бўйича фалсафа доктори Фаррух Сатторов маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда ҳаво ифлосланишига ёғингарчилик камлиги, ноқулай метеорологик шароитлар ва чанг массаларининг кириб келиши таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Иқлим ўзгариши миллий маркази директори, техника фанлари бўйича фалсафа доктори Фаррух Сатторов маълум қилди.
Унинг айтишича, 26 октябрга қадар пойтахтда атиги 3,9 миллиметр ёғингарчилик кузатилган. Ойлик меъёр эса 23,7 миллиметрни ташкил этади. Ёмғир камлиги ҳаводаги чанг зарраларининг ювилиб кетишини қийинлаштириб, уларнинг тўпланишига шароит яратмоқда.
Шунингдек, сўнгги ўн йилликда совуқ ярим йилликда кучли шамол ва ёғингарчилик камлиги билан боғлиқ ноқулай метеорологик шароитлар 57 фоизга кўпайган.
25–26 октябрь кунлари сунъий йўлдош тасвирларида Тошкент ва атроф ҳудудларда йирик чанг массалари кузатилган. Мутахассислар прогнозларига кўра, чанг массалари таъсири ва ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ ноқулай шароитлар келгуси ҳафта бошигача давом этиши мумкин.
Мутaxассислар ҳаво сифатини баҳолашда метеорологик шароитлар, чанг массаларининг ҳаракати ва мониторинг маълумотларини биргаликда таҳлил қилиш муҳимлигини таъкидламоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хорижий клиникаларда тажриба тўплаган ўзбекистонлик шифокорлар мамлакат шифохоналарига жалб этилади
– Биз уларни ўзимиздаги шифохоналарга олиб келиб, Янги Ўзбекистон тиббиётида ўз мактабини яратишига хизмат қиладиган янги тизимни йўлга қўямиз, деди Президент.
Бундай мутахассисларнинг ойлик иш ҳақига 50 миллион сўмгача устама тўланади. Иш жойлари замонавий ускуналар билан жиҳозланади.
Уларга атрофида кучли жамоа шакллантириш, бирга ишлайдиган шифокор, ассистент ва ҳамшираларни мустақил танлаш имконияти берилади. Нуфузли конференцияларда қатнашиш ва хориждаги ҳамкасблари билан тажриба алмашиш харажатлари қопланади.
Бу ишлар 26 та ихтисослашган марказдан бошланади. Ҳар бир марказ директори келаси йили 5-10 нафардан ватандош шифокорни жалб этишга масъул бўлади.

👍39🔥8
Шифокор ва ҳамшираларнинг ойлиги аҳолининг фикрига боғлиқ бўлади
Келгуси йилдан бошлаб юрак, кўз ва қон касалликларини даволашда 10 та сунъий интеллект тизими ишга туширилади.
Ҳар бир шифохона ва поликлиника фаолиятига эса фуқароларнинг ўзи баҳо беради, ходимларнинг маоши шунга қараб белгиланади.
Шунингдек, таҳлиллар, гемодиализ ва физиотерапия каби тиббий хизматлар хусусий тадбиркорлардан сотиб олинади. Ихтисослашган марказ раҳбарлари бир йиллик шартнома асосида ишлайди ва йил якунида жамоатчилик олдида ҳисобот беради.

👍45🔥8
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда одам тириклайин ёнган видеоси тарқалди Тошкент шаҳар Миробод тумани Нукус кўчасида жойлашган Parkwood турар-жой мажмуасига тегишли трансформатор мортлаши оқибатида электрик олов ичида қолган. Гувоҳларнинг айтишича, у оғир аҳволда Тез ёрдам машинасида…
Пойтахтдаги тириклайин ёнган одам бўйича расмий изоҳ берилди
"Ижтимоий тармоқларда Миробод тумани Нукус кўчасида жойлашган "Parkwood" турар жой мажмуасининг трансформатор пунктида ёнғин содир бўлгани ҳамда ушбу ҳодиса “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” ҳудудий филиали фаолияти билан боғлиқлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ўрганишлар натижасида ушбу трансформатор пункти истеъмолчининг балансида эканлиги, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” ҳудудий филиали, Миробод туман электр таъминоти корхонаси балансига тегишли эмаслиги аниқланди.
Шунингдек, ҳодиса истеъмолчининг ўз ходими томонидан трансформатор пунктида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда фазалараро қисқа туташув юзага келиши оқибатида содир бўлгани маълум бўлди. Мазкур ходим Миробод туман электр таъминоти корхонаси ходими ҳисобланмайди.
Мазкур ҳодисани “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” ҳудудий филиали фаолияти билан боғловчи хабарлар ҳақиқатга мос эмаслигини маълум қиламиз", дейилади расмий муносабатда.

Президент бўлажак шифокорларга ишонч билдирди
– Орангиздан келажакнинг буюк шифокорлари, олимлари ва кашфиётчилари чиқишига ишонаман! Бизнинг вазифамиз ана шу иқтидорларни кашф этиш, уларга ишониш ва орзуларини рўёбга чиқариш учун имконият яратишдан иборат, деди мамлакат етакчиси.
Шу мақсадда “Тиббиёт новаторлари” миллий ҳамжамияти ташкил этилди. Мазкур платформа талабалар, ёш шифокорлар, олимлар, тажрибали устозлар ва хориждаги ватандошларни бирлаштиради.
Учрашувда давлатимиз раҳбари сўзни тиббиёт ходимларига бериб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади. Мутасаддиларга билдирилган таклифларни биргаликда рўёбга чиқаришга топшириқ берди.
– Мен бир нарсани сўрайман: ҳар бир тиббиёт ходими ўзига савол берсин: “Бугун инсон саломатлиги учун кечагидан кўра кўпроқ нима қила олдим?”. Агар ҳар биримиз шу саволга жавоб қидириб ишласак, тиббиётимизда ҳам, халқимизнинг саломатлигида ҳам катта ўзгаришлар бўлади, деди Президент учрашув якунида.

Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди Google Pay ишга туширилди. Эндиликда хорижий сайёҳлар Ўзбекистонда смартфон орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Apple Pay хизматини ишга тушириш бўйича техник ишлар Марказий банк, тижорат…
Сизларга мамнуният билан бир хушхабарни етказмоқчиман: ва ниҳоят, бугундан Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов хизматлари ишга тушди – Саида Мирзиёева
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥8👎1
Косонсойда қайси “зам ҳоким” ушланди: Тошпўлатовми, Шодибековми?
24 октябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати Косонсой тумани ҳокими ўринбосарининг пора билан ушлангани акс этган видеолавҳани эълон қилди. Бироқ айрим ОАВ видеода акс этган шахсни нотўғри талқин қилиб, бошқа ҳоким ўринбосари ушлангани ҳақида хабар тарқатган.
Effect.uz'нинг аниқлашича, видеолавҳада акс этган шахс — Косонсой тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Элмурод Тошпўлатов.
Айрим ОАВлар эса унинг ўрнига Косонсой тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ғолибжон Шодибеков ушлангани ҳақида хабар берган. Хусусан, Шодибековнинг суратларидан фойдаланилган. Кейинчалик эса ушбу хабар нотўғри экани маълум бўлганидан сўнг, сурат олиб ташланган.
👉 https://effect.uz/n/341

Тиббиётда янги имтиёзлар ва устамалар
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика соҳаси вакиллари билан учрашувда соҳа учун бир қатор янги ўзгаришларни эълон қилди.
🔹 2027 йилдан резидентура бепул бўлади, резидентларга 3 млн сўм стипендия тўланади.
🔹 Давлат рўйхатидан ўтган шифокор ва фармацевтларга 7 млн сўм, ҳамшираларга 3,5 млн сўм устама берилади.
🔹 Олис ҳудудлардаги шифокорлар устамаси 4,5 млн сўмгача оширилади. Бу ҳудудларга ишга борган шифокорга 50 млн сўм бир марталик тўлов берилади.
🔹 Хорижда тажриба орттирган ватандош шифокорларга ойига 50 млн сўмгача устама тўланади.
🔹 Кафолатланган пакетдаги бепул дорилар 73 тага, тиббий текширувлар 36 тага етказилади.
🔹 2027 йилдан тиббиётда 10 та сунъий интеллект тизими ишга туширилади.
🔹 Хусусий клиникалар учун ерлар қулай шартларда аукционга чиқарилади.
Шунингдек, тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофотини таъсис этиш таклиф қилинди.
👉 https://effect.uz/n/342

👍37🔥12👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда гиёҳвандлик воситаси контрабандаси фош этилди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик модда контрабандасига чек қўйилди.
Хусусан, Форс кўрфази мамлакатларидан бирининг 1971 й.т. фуқароси ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган қўшни республика фуқароси билан тил бириктириб, ўзининг бошқарувида бўлган “Ренаулт” русумли юк автомашинасида гиёҳвандлик воситасини хориждан Ўзбекистонга олиб келган.
Вилоят Божхона ва Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда мазкур чет эл фуқароси вақтинчалик истиқомат қилаётган Иштихон туманидаги уйни кўздан кечириш жараёнида соф оғирлиги 20 кг 239 гр бўлган экстракцияли опий борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.