EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда ҳаво сифати яна ёмонлашди Тошкентда 27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича «ноқулай» даражада сақланди. Айрим кузатув нуқталарида эса «жуда ноқулай» кўрсаткичлар қайд этилди. 👉 https://effect.uz/n/349 Telegram…
Тошкент ҳавоси ифлос шаҳарлар рейтингида Топ-3 ликда
IQAir маълумотларига кўра, 28 октябрь ҳолати бўйича Тошкентда ҳаво сифати индекси (AQI) 198 баллга етган, айрим кузатув станцияларида эса 402 баллни ташкил қилган. Бу ҳаво ифлосланишининг ўта хавфли даражасидан далолат беради.
Экология миллий қўмитаси ҳаво сифати ёмонлашганини совуқ тушиши, шамолнинг сустлиги ва ифлос ҳавонинг тўпланиб қолиши билан изоҳлаган.
Айрим ҳудудларда PM2.5 майда заррачалари миқдори "жуда зарарли" даражага етган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2
Мирзохид Тошматов янги лавозимга тайинланди
Мирзохид Тошматов Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директорининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мирзохид Тошматов Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директорининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Карманада ҳоким фуқаролар билан учрашишдан бош тортяптими?
Навоий вилояти Кармана туманида инфратузилма муаммолари юзасидан йиғилган фуқаролар туман ҳокими Шоҳруҳ Болтаевни деярли бир ярим соат кутишга мажбур бўлмоқда.
Маълум қилинишича, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан қурилиш бўйича ўринбосар ҳамда фуқаролар мурожаатларини назорат қилувчи масъул ташкилотлар вакиллари жойига жалб қилиниши айтилган. Аммо мурожаатчи фуқаролар олдига айтилган масъулларнинг бирортаси ҳам келмаган. Йиғилганлар орасида 45–50 ёшли фуқаролар билан бир қаторда, 80–85 ёшли отахонлар ҳам борлиги айтилмоқда.
EFFECT.UZ мухбири Муҳаммадали Қазоқовнинг хабар беришича, масъуллар келмагани сабаб вазиятни жойига чиққан ҳолда ўрганишга қарор қилинган. EFFECT.UZ ҳолатни ўрганишда давом этади.

Фарғонада 216 минг дона пиротехника ва минглаб ноқонуний китоблар мусодара қилинди
Фарғона вилоятининг Бувайда тумани ва Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида диний мазмундаги контрафакт адабиётларни ноқонуний чоп этган босмахоналар аниқланди.
Бувайдада 17 579 дона тайёр китоб, 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр адабиёт, босма ускуналар ҳамда 216 минг дона пиротехника воситаси мусодара қилинди.
Янгиҳаёт туманида эса 8,5 мингдан ортиқ контрафакт диний адабиёт ашёвий далил сифатида олинди. Ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Марказий Осиё таълим форуми бошланди
Таълим соҳасида Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Тошкентда халқаро мулоқот майдони иш бошлади.
Айни дамда Тошкентдаги Форумлар саройида Марказий Осиё халқаро таълим форуми бошланди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти раҳбари — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов, шунингдек, Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларидаги олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этмоқда.
Форумда олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, қўшма таълим ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, академик мобилликни ривожлантириш ҳамда халқаро тажрибани таълим жараёнига жорий этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Шунингдек, таълим ва илм-фан соҳасидаги минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш, олий таълимнинг халқаро рақобатбардошлигини ошириш ва янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш форумнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

AI Soliq — тадбиркорнинг рақамли кўмакчиси
Солиқ масалалари бўйича маълумот олиш, эҳтимолий хавфларни аниқлаш ва қарор қабул қилиш жараёнида тадбиркорларга сунъий интеллект асосидаги янги рақамли восита ёрдам беради.
AI Soliq солиқ соҳасидаги маълумотлардан фойдаланишни соддалаштириш ва уларни тадбиркорлар учун тушунарли шаклда тақдим этишга қаратилган.
У орқали тадбиркорлар долзарб солиқ саволларига тезроқ жавоб топиши, эҳтимолий солиқ хавфларини аниқлаши ва фаолияти бўйича янада асосли қарорлар қабул қилиши мумкин.
Шунингдек, AI Soliq тадбиркорларнинг вақтини тежаш, солиқ масалаларини тушунишни осонлаштириш ҳамда солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик жараёнларини соддалаштиришга хизмат қилади.

Uzcard ва Humo карталарини ҳам тез орада Apple Pay хизматига улаш имконияти пайдо бўлади
Мамлакатда халқаро рақамли тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилгани муносабати билан миллий тўлов тизимлари фойдаланувчилари учун ҳам янги қулайликлар тақдим этилиши кутилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/351
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мамлакатда халқаро рақамли тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилгани муносабати билан миллий тўлов тизимлари фойдаланувчилари учун ҳам янги қулайликлар тақдим этилиши кутилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/351
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Мирзо Улуғбекда ис газидан 6 киши вафот этди
Бир хонадонда олти киши ҳаётдан кўз юмди. Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага хавфсизлик талабларига жавоб бермаган иситиш қозони ва газ тармоғига белгиланган тартибда уланмаган ускуна сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116, 257 ва 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ EFFECT.UZ мухбири бу ҳақда маълумот берган эди.
👉 https://effect.uz/n/352

😢3
Тошкентда Марказий Осиё таълим раҳбарлари йиғилди
Йиғилишда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, олий таълим тизимининг халқаро интеграциясини кенгайтириш ҳамда минтақавий академик алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
👉 https://effect.uz/n/353
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Йиғилишда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, олий таълим тизимининг халқаро интеграциясини кенгайтириш ҳамда минтақавий академик алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
👉 https://effect.uz/n/353
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ўзбекистонда шаҳарлараро автобусларда нақд пулда тўлаш бекор қилиниши мумкин
2028 йил 1 январдан "Бир йўл" ягона миллий рақамли транспорт платформасини жорий этиш белгиланган.
👉 https://effect.uz/n/354
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2028 йил 1 январдан "Бир йўл" ягона миллий рақамли транспорт платформасини жорий этиш белгиланган.
👉 https://effect.uz/n/354
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Карманада ҳоким фуқаролар билан учрашишдан бош тортяптими? Навоий вилояти Кармана туманида инфратузилма муаммолари юзасидан йиғилган фуқаролар туман ҳокими Шоҳруҳ Болтаевни деярли бир ярим соат кутишга мажбур бўлмоқда. Маълум қилинишича, туман ҳокимининг…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чанг кўчалар, чанг-чанг кўчалар...
Навоий вилояти Кармана туманида инфратузилма муаммолари юзасидан йиғилган фуқаролар туман ҳокими Шоҳруҳ Болтаев билан учраша олмагач, EFFECT.UZ ходимлари билан бирга Айрончи МФЙга йўл олди.
Айни пайтда маҳалладаги ҳолат батафсил ўрганилмоқда. Асфальтланмаган йўллардан кўтарилаётган чанг аҳолига ноқулайлик туғдирмоқда.
EFFECT.UZ ушбу масалага масъул ташкилотлар эътибор қаратиб, муаммони ҳал этиш бўйича амалий чора кўришини сўрайди.

👍4
АҚШга кетувчилар учун мажбурий декларация жорий этилади
Америка Қўшма Штатлари шарқий вақти билан 3 ноябрь соат 23:59 дан АҚШга хориждан учувчи барча йўловчилар, жумладан, транзит йўловчилар декларация тўлдириши шарт бўлади.
Талаб Эбола касаллигининг АҚШга кириб келиш хавфини камайтириш мақсадида жорий этилмоқда.
Йўловчи парвоздан олдинги 21 кун давомида Конго Демократик Республикасида бўлмаганини тасдиқловчи қоғоз ёки электрон декларацияни тўлдириб, имзолаши керак.
Ушбу мамлакат аэропорти орқали транзит ўтиш ҳам, ҳатто самолёт ёки аэропортдан чиқилмаган бўлса-да, мамлакатда бўлганлик ҳисобланади.
18 ёшга тўлмаганлар учун ҳужжатни ота-она, васий ёки бошқа ваколатли шахс имзолайди. Декларацияни тақдим этмаган йўловчилар рейсга қўйилмайди.

Тошкент ва Фарғонада 5 кгга яқин гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйилди
ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда қарийб 5 кг гашиш ва гашиш мойи мусодара қилинган.
Жумладан, Тошкентда интернет-наркодўконда ишлаган шахсдан 3 кг дан ортиқ гашиш мойи олинган бўлса, Фарғонада қўшни давлатдан контрабанда қилинган 2 кг га яқин гашиш моддасини сотишга уринаётган ва яширин жойдан олиб кетаётган шахслар ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда қарийб 5 кг гашиш ва гашиш мойи мусодара қилинган.
Жумладан, Тошкентда интернет-наркодўконда ишлаган шахсдан 3 кг дан ортиқ гашиш мойи олинган бўлса, Фарғонада қўшни давлатдан контрабанда қилинган 2 кг га яқин гашиш моддасини сотишга уринаётган ва яширин жойдан олиб кетаётган шахслар ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда Марказий Осиё таълим раҳбарлари йиғилди Йиғилишда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, олий таълим тизимининг халқаро интеграциясини кенгайтириш ҳамда минтақавий академик алоқаларни мустаҳкамлаш…
Демографик салоҳиятни қудратли интеллектуал кучга айлантиришда энг самарали йўл — сифатли, замонавий таълим ва тарбиядир – Шерзод Асадов Марказий Осиё халқаро таълим форумида Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди
Президент мурожаатида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик мустаҳкамланаётгани таъкидланди. Қарийб 85 миллион аҳолига эга минтақанинг энг катта бойлиги билимга интилаётган ёш авлод экани қайд этилди.
👉 https://effect.uz/n/355
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент мурожаатида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик мустаҳкамланаётгани таъкидланди. Қарийб 85 миллион аҳолига эга минтақанинг энг катта бойлиги билимга интилаётган ёш авлод экани қайд этилди.
«Ана шу улкан демографик салоҳиятни қудратли интеллектуал кучга айлантиришда энг самарали йўл — сифатли, замонавий таълим ва тарбиядир», — дейилади мурожаатда.
👉 https://effect.uz/n/355
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36
Педагоглар фарзандларига контракт учун 30 фоиз чегирма
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларида таҳсил олаётган педагоглар фарзандлари учун тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи миқдорида чегирма берилади.
Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида, кундузги таълим шаклида ўқиётган педагог фарзандларига татбиқ этилади.
Агар педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМида контракт асосида таҳсил олаётган бўлса, чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.
👉https://effect.uz/n/356