Ehtirom.uz
11.9K subscribers
21.7K photos
3.64K videos
24 files
15.9K links
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби,
“Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатибининг расмий телеграм саҳифаси.

@Ehtirom_uz

https://t.me/joinchat/AAAAAE8o58_E7-LO_2fjCw
Download Telegram
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube
❤3⚡2👍1
5️⃣5️⃣ 🔠🔠🔡
ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИГА 55 ЙИЛ ТЎЛДИ

Шундай таълим масканлари борки, уларнинг қадр-қиммати фақат мутахассислар билан эмас, балки жамиятнинг маънавий қиёфаси, диний тафаккури ва илмга бўлган муносабати шаклланишидаги ўрни билан белгиланади.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ҳам ана шундай муборак илм масканларидан.
Олий маъҳад 1971 йилда ташкил этилган олий диний таълим муассасаси эллик беш йиллик фаолияти давомида диний билимларни пухта эгаллаган, миллий ва диний қадриятларга содиқ, маърифат ва маънавият йўлида хизмат қилишга тайёр кўплаб мутахассисларни тарбиялаб келмоқда.
Бугун  Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ташкил этилганининг 55 йиллик юбилейи муносабати биланЎзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси мажлислар залида «Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар» мавзусида анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлар бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, уламолар, институт профессор-ўқитувчилари қатори Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳам иштирок этдилар.
Ислом цивилизациясининг юксалишида илмга эҳтиром, далилга таяниш, тафаккур ва таҳлилга кенг йўл очиш муҳим ўрин тутган. Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий ва Бурҳониддин Марғиноний каби алломаларнинг бой илмий мероси бунинг ёрқин далилидир. Уларнинг асарлари нафақат ўтмишнинг бебаҳо маънавий хазинаси, балки бугунги авлод учун ҳам илмий изланиш, тўғри фикрлаш ва мураккаб масалаларга холис ёндашиш мактабидир.
Анжуманнинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этилиши ҳам ўзига хос рамзий маънога эга. Зеро, бундай илмий мулоқотлар тарихий меросни фақат хотирлаш эмас, балки унинг бугунги ҳаётдаги аҳамиятини очиб бериш, миллий маънавият ва диний маърифатни ривожлантиришга хизмат қилади. Илмий меросни ўрганишнинг ҳақиқий самараси эса ундаги билим ва тажрибани бугунги авлоднинг маънавий эҳтиёжлари, таълим-тарбия жараёни ҳамда жамиятдаги долзарб масалалар билан боғлай олишда намоён бўлади.
Тадбир шўъбаларга бўлинган ҳолда ўтказилгани яна бир карра Исломнинг илм-маърифатни кенг тарғиб этувчи дин эканини англатади.

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати


📲Улашинг | @MuslimShosh
❤5⚡2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео
ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИГА 55 ЙИЛ ТЎЛДИ

5️⃣5️⃣🔠🔠🔡

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати


📲📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube
❤2⚡1👍1💯1
#Эртага_жума

САЛОВОТ АЙТИШНИ УНУТМАНГ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим онларида Жаброил алайҳиссаломдан:
- “Мендан сўнг умматимнинг аҳволи нима бўлади?” - деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга ваҳий этди:
- “Ҳабибимга хушхабар бер, уммати ичида уни уялтирмайман. Ҳашр кунида у қабрдан энг олдин чиқадиганлардан бўлади ва Маҳшаргоҳда тўпланганларнинг саййиди қилинади. То унинг уммати кирмагунича бошқа умматларга жаннатга кириши ҳаромдир”.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Ана энди кўзим қувончга тўлди” - дедилар.

(Имом Табароний ривояти).

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube
❤10
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1448 ҳ.й  ЖУМОДУЛ АВВАЛ 19-КУНИ
30-ОКТЯБРЬ 2026 ЙИЛ
ЖУМА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ ТОНГ -     05:32
⏰ ҚУЁШ -    06:47
⏰ ПЕШИН - 12:12
⏰ АСР -        15:39
⏰ ШОМ -      17:26
⏰ ХУФТОН -18:38
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube
❤3
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

САЙЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖЖУЛ МАСОКИН ~ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!


💐💐💐💐💐
📿
Бугун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ саловат айтишни унутманг!

🕌🕌🕌

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube
❤3
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

КУЗ ФАСЛИНИНГ
ЯНА БИР ЖУМА АЙЁМИ
МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲🤲🤲АЛЛОҲ ТАОЛО
☀️КУНЛАРИНГИЗНИ МАЗМУНГА,
😊ҚАЛБИНГИЗНИ ИМОНГА,
🕌ҲАЁТИНГИЗНИ САОДАТГА ТЎЛДИРСИН!


📿📿📿

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube
❤3
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!

ЖУМАНИНГ
ХАЙРУ БАРОКАТИ
СИЗГА БЎЛСИН
!

🌙🌙🌙🌙

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube
❤3👍1