Live Quds | Breaking
17.6K subscribers
19.9K photos
14.7K videos
4 files
30.1K links
Live Quds rasmiy kanali

@Falastin — Falastinda roʻy berayotgan eng soʻnggi yangiliklar, siyosiy tahlillar, sharhlar, statistik va tarixiy maʼlumotlarni biz bilan kuzatib boring!

Creator: @Ghazo

Zahira kanalimiz: ➡️ t.me/FaIastin
Download Telegram
💔 Ғазо марказидаги Дайр ал-Балаҳ жанубидаги Талал ҳудудида Исроил босқинчи кучлари ўқи билан шаҳид бўлган 8 ёшли Фотима ал-Баюк билан видолашув манзараси.

Фотима 2023 йил охирида яҳудий жиноятчиларнинг ҳаво ҳужуми натижасида уйи нишонга олиниб, оиласининг барча аъзоларидан айрилган ва улар орасидан ягона тирик қолган эди.

Қарийб уч йил ўтиб, у ҳам шаҳид бўлди ва шу тариқа бу оиладан тирик қолган ҳеч ким қолмади.

https://t.me/FaIastin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬19😢15💔7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо шаҳрининг Ат-Тож маҳалласидаги қатлиомга 3 йил тўлди.

Исроилнинг 20 та оғир бомбали ҳужуми оқибатида 7 та турар жой биноси вайрон бўлиб, бутун бошли оилалар харобалар остида қолган эди.

Ҳужум натижасида юзлаб фаластинлик шаҳид бўлди ва жароҳатланди, ўнлаб инсонлар бедарак йўқолди.

Орадан уч йил ўтган бўлса-да, бу фожианинг оғриғи ҳамон тингани йўқ. Вайроналар остидан қурбонларнинг қолдиқларини топиш ва олиб чиқиш ишлари ҳануз давом этмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬22💔6😡5😭3😢2
Истанбулда Исроилни қўллаб-қувватлагани сабабли Максим Галкиннинг концерти бекор қилинди.

Россиялик шоумен Максим Галкиннинг 25 октябрь куни Istanbul Congress Center марказида ўтказилиши режалаштирилган концерти шаҳар маъмурияти томонидан тадбирга бир кун қолганда расман бекор қилингани хабар қилинмоқда.
Бу қарор Туркия фуқаролари ва жамоат ташкилотларининг оммавий норозилиги ортидан қабул қилинган. Фаоллар мамлакат Ички ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Истанбул волийлигидан концертни тақиқлаш ҳамда артистнинг Туркияга киришига рухсат бермасликни талаб қилган.

Бойкотга Галкиннинг Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларини очиқ қўллаб-қувватлагани сабаб бўлган.
Фаоллар унинг 2023 йил кузида «Исроил ғалаба қозонади!» деган шиорларини, 2024 йил июнь ойида Нусайрат қочқинлар лагерида ўтказилган ҳарбий амалиётдан сўнг «Исроил, мен сен билан фахрланаман!» деган сўзларини эслатган.

Шунингдек, Галкиннинг Ғазодаги гуманитар фожиа ва очарчилик кўламини шубҳа остига олган баёнотлари ҳам норозиликларга сабаб бўлгани айтилмоқда.

https://t.me/FaIastin
👍34❤‍🔥5🤮2⚡1👏1
Live Quds | Breaking
Истанбулда Исроилни қўллаб-қувватлагани сабабли Максим Галкиннинг концерти бекор қилинди. Россиялик шоумен Максим Галкиннинг 25 октябрь куни Istanbul Congress Center марказида ўтказилиши режалаштирилган концерти шаҳар маъмурияти томонидан тадбирга бир кун…
«Машшоқчи ва масхарабозларнинг қарашларини сиёсийлаштирманг!» дейдиганлар, аввало, зулмга кўз юмиш билан бетарафлик ўртасидаги фарқни англаб олишсин!

Қуллик ва хорлик эвазига сотиб олинган (тинч ҳаёт) сохта осойишталикка кўникиб қолганлар сиёсат деганда фақат давлат, ҳокимият ва унинг бошқарувини тушунишади.

Улар учун халқларнинг ҳақ-ҳуқуқи поймол қилиниши, бегуноҳ инсонларнинг азоб-уқубатлари ва бутун бошли миллатларнинг эркинликдан маҳрум этилиши гўё сиёсатга алоқаси бўлмаган воқеалардир.

Аммо бир санъаткор зулмни оқлаб, уни очиқ қўллаб-қувватласа, буни «шахсий қараш» деб ҳимоя қилиш — иккиюзламачилик эмасми?!

Сиёсат фақат давлатни бошқариш эмас. У халқларнинг тақдири, адолат ва зулм ўртасидаги танловга ҳам дахлдор.

Зулмни оқлашга «фикр эркинлиги», унга қарши норозиликка эса «сиёсийлаштириш» деб ном қўйиш — икки хил стандартнинг энг яққол кўринишидир!

Энг ачинарлиси, айримлар учун адолат эмас, ўзларининг осойишта ҳаёти бузилмаслиги муҳимроқ бўлиб қолган!

https://t.me/FaIastin
💯29❤‍🔥2⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил аскари фаластинликларни ўз ватанидан ҳайдаб, араб мамлакатларига кўчиришга чақирди.

Ҳарбий назорат-ўтказиш пунктларидан бирида Исроил босқинчи кучлари аскари ва Швеция радиоси мухбири ўртасидаги суҳбатда аскар фаластинликларни араб давлатларига мажбуран кўчириш кераклигини билдирди.
У ўз даъвосини диний қарашлар билан оқлашга уриниб, «Аллоҳ Исроил ерини яҳудийларга берган», дея таъкидлади.

Исроил аскари мазкур даъвони Фаластин ерлари устидан назорат ўрнатиш ва фаластинликларни ўз юртидан ҳайдаб чиқаришни оқлаш учун асос сифатида келтирди.

https://t.me/FaIastin
🤬30
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил аёл аскари Ғарбий Соҳилдаги Халил шаҳрида журналистлар ва аҳолини қамал қилинган ҳудуддан узоқлашишга мажбурлади.

Ғарбий Соҳилдаги Халил шаҳрининг қамал остидаги Ал-Жалда ҳудудида Исроил босқинчи кучларига мансуб аёл аскар журналистлар ва маҳаллий аҳолидан ҳудудни тарк этишни талаб қилгани видеога олинди.

Айни пайтда Исроил босқинчи кучларининг ҳудудга бостириб кириш амалиёти давом этмоқда ва қўшимча ҳарбий кучлар ҳамда техникалар олиб келинмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬30👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил дрони Ғазо шаҳри шарқидаги Шужоъия чорраҳаси яқинида кўчирилган фаластинликлар яшайдиган чодирларга ёндирувчи бомбалар ташлади.

https://t.me/FaIastin
😡30⚡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғарбий Соҳилдаги Исроил ҳарбий назорат пунктида турган аскарлардан бири АҚШнинг Мичиган штатидан келганини маълум қилди.

Ғарбий Соҳилда Исроил босқинчи кучларининг хатти-ҳаракатларини ҳужжатлаштириб келаётган хорижлик фаол Жейми Бландито ҳарбий назорат пунктларидан бирида аскарлар билан бўлган суҳбатини видеога олди.

Суҳбат давомида аскарлардан бири ўзининг АҚШнинг Мичиган штатидан келганини очиқ айтади.

Фаол эса ушбу лавҳа орқали фаластинликлар Исроил ҳарбий назорат пунктларида ҳар куни дуч келаётган қаттиқ чекловлар, тазйиқлар ва камситувчи муносабатларга эътибор қаратди.

https://t.me/FaIastin
🤬29⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америкалик яҳудий кўчманчи аёл фаластинликларни Ғазодан қувиб чиқаришга чақириб, уларни ўлдириш билан таҳдид қилди.

Ўта ўнгчи сиёсатчи 🐶эмар Бен-Гвир тарафдорларининг митинги олдида америкалик-исроиллик ёш яҳудий кўчманчи аёл билан ўтказилган суҳбатда у фаластинликларни Ғазо секторидан мажбуран кўчириш кераклигини очиқ билдирди.

Ундан фаластинликлар қаерга кетиши кераклиги сўралганда, «Иордания, Ливан ва Суриядан ташқари исталган араб давлатига кетишсин, чунки бу ерлар бизники», дея жавоб берди.

Суҳбат охирида эса у «Ёки биз уларни ўлдирамиз», деб очиқдан-очиқ таҳдид қилди.

https://t.me/FaIastin
🤬47
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил босқинчи кучларининг Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар уйига бостириб кириши видеога олинди.

Ғарбий Соҳил жанубидаги Халил шаҳрига қарашли Дура ҳудудининг Дайр Сомит қишлоғида Исроил босқинчи кучлари фаластинликлар хонадонига бостириб кирди.

Уй эгалари босқин давомида юз берган воқеаларни ўз телефонларига тасвирга олишди.

https://t.me/FaIastin
🤬25
Ғазода 15 ёшли фаластинлик қизалоқ Исроил ҳужуми оқибатида ўнг кўзидан айрилди ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож.

15 ёшли фаластинлик Алъа Убайд Ғазо шаҳри шарқидаги Шужоъия маҳалласида, оиласининг уйи яқинида амалга оширилган Исрил бомбардимони оқибатида ўнг кўзидан айрилган.

Қизалоқнинг азоб-уқубатлари шу билан тугамади. У оиласи билан бирга уйини тарк этишга мажбур бўлиб, ҳозирда Ғазо шаҳри ғарбидаги бошпана марказида оғир турмуш шароитида яшамоқда.

Алъа жароҳат оқибатида оғир жисмоний ва руҳий азобларни бошдан кечирмоқда. У ихтисослаштирилган тиббий муолажа ва шошилинч психологик ёрдамга муҳтож.

📞 Оиласи билан боғланиш ва тиббий ёки инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун:

Телефон / WhatsApp: +970 599 617 805

https://t.me/FaIastin
💔15😢10😭3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил босқинчи кучлари Ғарбий Соҳилда фаластинлик йигитни қўлга олиб, унга нисбатан зўравонлик ишлатди.

Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳри шимолида жойлашган Синжил шаҳарчасида Исроил босқинчи кучлари фаластинлик йигитни ушлаб, унга нисбатан қўпол муомала ва зўравонлик қилгани тасвирга олинди.

Ҳудуддан келаётган хабарларда Исроил босқинчи кучлари Ғарбий Соҳилнинг турли қишлоқ ва шаҳарчаларида фаластинлик аҳолига нисбатан ҳар куни ҳужумлар, тазйиқлар ва чекловларни давом эттираётгани қайд этилмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬28😡5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазодаги очарчиликни сукут сақлаб кузатаётганлар!

Эй, Ғазо аҳолисининг очликдан азоб чекаётганини жим кузатиб турганлар!

Мазлумларга ёрдам беришга қодир бўла туриб, уларни ёлғиз ташлаб қўйганингиз учун бир кун келиб сўроққа тутилишдан қўрқмайсизми?!

Шундай кун келадики, унда сукутингизни оқлаш учун келтирган ҳеч бир баҳонангиз наф бермайди.

Унутиш ҳам аччиқ ҳақиқатни ўчира олмайди:
Ғазо аҳли оч қолди. Бутун дунё буни кўриб турди. Аммо кўпчилик уларни ёрдамсиз қолдирди!

https://t.me/FaIastin
😢22😭19💔2💯1
Исроил босқинчи кучлари йўлларни тўсиб қўйгани сабабли Ғарбий Соҳилда фаластинлик ўқувчилар мактабга бориб-келишда ҳар куни қийинчиликларга дуч келмоқда.

Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳри шарқида жойлашган Аба шаҳарчасида мактаб ўқувчиларининг кундалик машаққатларини акс эттирувчи лавҳалар тарқалди.

Исроил босқинчи кучлари шаҳарчанинг шарқий кириш йўлларини темир дарвозалар ва тупроқ уюмлари билан тўсиб қўйгани сабабли ўқувчилар мактабга бориш ва уйларига қайтишда жиддий тўсиқларга дуч келмоқда.

https://t.me/FaIastin
💔13😢4😡3❤1