Live Quds | Breaking
17.6K subscribers
19.9K photos
14.7K videos
4 files
30.1K links
Live Quds rasmiy kanali

@Falastin — Falastinda roʻy berayotgan eng soʻnggi yangiliklar, siyosiy tahlillar, sharhlar, statistik va tarixiy maʼlumotlarni biz bilan kuzatib boring!

Creator: @Ghazo

Zahira kanalimiz: ➡️ t.me/FaIastin
Download Telegram
Бугун эрталаб 304 нафар яҳудий кўчманчи Масжидул Ақсога бостириб кирди.

Бугун эрталабки босқин давомида 304 нафар яҳудий кўчманчи Масжидул Ақсо ҳудудига кирган.

Босқинчилар томонидан қоидабузарликлар давом этмоқда. Улар Масжидул Ақсо ҳудудида диний маросимлар ўтказиб, рақсга тушиб, қўшиқлар куйламоқда ва жамоавий равишда ерга юзтубан ётиб ибодат қилмоқда.

Айниқса, бу ҳаракатлар масжиднинг шарқий қисмида, Боб ар-Раҳма намозгоҳидан атиги бир неча метр узоқликда амалга оширилмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬18
Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 74 561 нафарга етди.

Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 27 октябрдаги маълумотига кўра, сўнгги 24 соат ичида Ғазодаги шифохоналарга 6 нафар ҳалок бўлган фаластинликнинг жасади ва 32 нафар ярадор олиб келинган.

2025 йил 11 октябрда ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганидан буён:

1 565 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.
5 640 нафар киши жароҳатланган.
845 нафар ҳалок бўлган фаластинликнинг жасади топиб олинган.

2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужумлари оқибатидаги умумий талафотлар:

74 561 нафар ҳалок бўлган.
175 759 нафар жароҳатланган.

Бу рақамлар Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган расмий маълумотларга асосланган.

https://t.me/FaIastin
😭12😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаластинлик йигит яҳудий кўчманчиларнинг шафқатсиз ҳужумидан қандай омон қолганини сўзлаб берди.

Ғарбий Соҳилдаги Байтиллу қишлоғида яшовчи фаластинлик Муҳаммад Ризвон Водий Зарқо ҳудудида яҳудий кўчманчилар томонидан қаттиқ калтакланганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида тўртта қовурғаси ва оёғининг уч жойи синган, ўпкаси ҳамда бошидан жиддий жароҳатлар олган.

Ризвоннинг айтишича, ниқоб таққан бир гуруҳ яҳудий кўчманчи унга ва қариндошларига ҳужум қилган. Улар қочиб қутулишга уринганида эса яна бошқа ҳужумчилар етиб келган.

Муҳаммад Ризвон қурол билан таҳдид қилингани, тўппонча ва калтаклар билан урилганини билдирди.

Ҳужумчилар унинг Фаластин хавфсизлик кучлари офицери эканини тасдиқловчи ҳужжатини кўргач, яна кўпроқ кўчманчилар ҳужумга қўшилганини айтди.

Ризвоннинг таъкидлашича, ҳужумчилар уни оғир аҳволда қолдириб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Кейинроқ маҳаллий қишлоқ аҳолиси уни топиб, қутқарган ва шифохонага етказган.

https://t.me/FaIastin
🤬13😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤝1
Live Quds | Breaking
Video message
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Қарийб 6 ой давомида хайрия фаолиятимиз тўхтаб қолган эди. Энди эса Ғазода очарчилик қайта бошланиши хавфи ҳақидаги хабарлар, чегара ўтиш пунктларининг ёпилиши ва нарх-навонинг қимматлашувини инобатга олиб, хайрия ишларимизни қайта йўлга қўймоқчимиз. Аллоҳ сақласин, очарчилик яна такрорланмасин!

Аллоҳнинг изни билан Ғазо секторидаги 45–50 та муҳтож оилага озиқ-овқат тўпламлари тарқатишни режалаштиряпмиз.
Ушбу хайрия ташаббусини амалга ошириш учун 2 500 АҚШ доллари керак.

Имконияти бор биродарларимиздан ёрдамни кечиктирмасликларини сўраймиз. Ҳатто кичик миқдордаги хайрия ҳам биз учун катта ёрдам бўлади.

Хайрияларни қуйидаги усуллар орқали қабул қиламиз:

Visa картаси
банк карталари
USDT
Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин ва қилган хайр-эҳсонларингизни қабул қилсин!

@hala_moh1
@Ghazo
😢4❤‍🔥3❤1🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода мактаб анжомларини олган қизалоқнинг қувончи — уруш ва кўчкинлик шароитида болаларнинг орзулари қанчалик ўзгарганини кўрсатмоқда.

Илгари Ғазодаги болалар янги ўқув йилига чиройли сумкалар ва турли ўқув қуроллари билан тайёргарлик кўрар эди. Энди эса оддий дафтар ва қаламларга эга бўлишнинг ўзи ҳам улар учун катта қувончга айланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода уйини тарк этишга мажбур бўлган фаластинлик қизалоқ Шомнинг ўқув йили бошланганидан икки ой ўтиб, ЮНИСЕФ томонидан тақдим этилган мактаб анжомлари тўпламини қабул қилиб олаётгани акс этган.

Қизалоқ сумкасини ҳаяжон билан очиб, ичидаги оддий дафтарлар, қаламлар ва ёзув тахтачасини қувонч билан кўрсатмоқда.

💔 Бу лавҳалар Ғазодаги уруш ва давом этаётган мажбурий кўчишлар болаларни таълим олишдек энг асосий ҳуқуқларидан маҳрум қилиб, уларнинг оддий орзу-истакларини ҳам ўзгартириб юборганини акс эттиради.

https://t.me/FaIastin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яҳудий кўчманчилар фаластинлик оиланинг уйига ҳужум қилганидан сўнг Исроил босқинчи кучлари хонадон эгасини ҳибсга олиб, унга нисбатан зўравонлик ишлатди.

Бугун Ғарбий Соҳилдаги Халил шаҳри жанубида жойлашган Мусофир Ятто ҳудудида яҳудий кўчманчилар фаластинлик фуқаронинг уйига бостириб кириб, унинг оила аъзоларига ҳужум қилди.

Шундан сўнг Исроил босқинчи кучлари ушбу фаластинликни ҳибсга олиш чоғида унга нисбатан зўравонлик ишлатган.

https://t.me/FaIastin
😢1
Forwarded from Tahlil360
🇮🇱 Исроилдаги сайловнинг дастлабки сўров натижаларига кўра, Нетаньяҳу бошчилигидаги коалиция парламентда кўпчиликни қўлга кирита олмаяпти.

Исроил телеканаллари эълон қилган дастлабки сўров натижалари бир-биридан фарқ қилмоқда. Бироқ уларнинг ҳеч бирида Нетаньяҳу бошчилигидаги коалиция парламентда кўпчиликни ташкил этиш учун зарур бўлган 61 та депутатлик ўрнини қўлга кирита олмаган.

Сайлов натижалари акс эттирилган жадвалда:

🔵 Кўк ранг — Нетаньяҳу бошчилигидаги ўнг қанот коалицияси.

🔴 Қизил ранг — сионистик мухолифат (Беннет, Голан, Лапид ва Айзенкот).

🟢 Яшил ранг — араб партиялари коалицияси.

🇮🇱 Гади Айзенкот: «Дастлабки сўров натижалари Нетаньяҳу ва унинг ҳукуматига нисбатан мутлақ ишончсизлик билдирилганини кўрсатмоқда».

Гади Айзенкот сайлов участкаларидан чиққан фуқаролар ўртасида ўтказилган сўров натижаларини Нетаньяҳу ҳукуматига нисбатан ишончсизликнинг яққол ифодаси деб баҳолади.

У ўнг қанот ҳукуматини ҳокимиятдан четлатиш ва «сионистик сафарбарлик ҳукумати»ни шакллантириш учун зудлик билан ҳаракат бошлашини маълум қилди.

🇵🇸 🇮🇱Араб партиялари парламентда рекорд даражадаги ўринларни қўлга киритиши мумкин.

Сўнгги дастлабки маълумотларга кўра, икки араб партияси биргаликда 16 та депутатлик ўрнини эгаллаши мумкин. Ҳозирда уларнинг жами 10 та ўрни бор.

Бундай натижа араб ва бадавий сайловчиларнинг бу галги сайловда одатдагидан анча фаол иштирок этгани билан изоҳланмоқда.

Бу рақамлар дастлабки сўровларга асосланган бўлиб, ҳали сайловнинг якуний расмий натижалари эмас.

@Taxlil_360
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤝1
Forwarded from Tahlil360
Tahlil360
🇮🇱 Исроилдаги сайловнинг дастлабки сўров натижаларига кўра, Нетаньяҳу бошчилигидаги коалиция парламентда кўпчиликни қўлга кирита олмаяпти. Исроил телеканаллари эълон қилган дастлабки сўров натижалари бир-биридан фарқ қилмоқда. Бироқ уларнинг ҳеч бирида Нетаньяҳу…
Гади Айзенкот ва Авигдор Либерман араб партияларини ҳукумат коалициясига қўшиш имкониятини рад этди.

Исроил сиёсатчилари Гади Айзенкот ва Авигдор Либерман араб партиялари билан биргаликда ҳукумат тузишга қарши эканини билдирди.

Араб партияларининг ҳукумат таркибига киритилиши сионистик сиёсий кучларни фаластинликлар фойдасига айрим ён беришларга мажбур қилиши мумкин.

Араб партиялари коалицияси эса ушбу баёнотларга муносабат билдириб, шундай деди:

«Ҳеч қандай сиёсий сценарийда бизни эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Вазият қандай ривожланишидан қатъи назар, яқин ҳафталарда масъулиятли қарорлар қабул қиламиз».

@Taxlil_360
😡1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
🐷Нетаньяҳу хавотирда: «Биз ҳалокатга маҳкуммиз!»

Исроил ОАВ хабарларига кўра, Бош вазир Биньямин Нетаньяҳу парламент сайловларида ўта диний яҳудийларнинг овоз беришдаги фаоллиги паст бўлганидан қаттиқ ғазабланган.

🦶🇮🇱 Исроиллик журналист Амит Сегалнинг маълум қилишича, Нетаньяҳу Гур ҳасидийлар жамоаси вакилидан бу ҳолат юзасидан изоҳ талаб қилган.

🗣 Нетаньяҳунинг сўзлари:
«Наҳотки ўта диний яҳудийлар ақлдан озган бўлса?! Ақлдан озишганми?! Улар овоз бермаяптими?! Биз ҳалокатга маҳкуммиз!»

🔸 Сайлов участкаларидан чиққан фуқаролар ўртасида ўтказилган дастлабки сўров натижаларига кўра, Нетаньяҳу бошчилигидаги ҳукмрон коалиция Кнессетда кўпчиликни ташкил этиш учун зарур бўлган депутатлик ўринларини қўлга кирита олмаган.

🇮🇱 Ўта диний яҳудий партиялари Нетаньяҳу коалициясида муҳим ўрин тутади.

Шу сабабли улар тарафдорларининг сайловда кам иштирок этгани умумий натижаларга сезиларли таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

https://t.me/FaIastin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁4
🦶🇮🇱 Нетаньяҳу сайловларда 8 та депутатлик ўрнини йўқотди. Араб партиялари эса ўз ўринлари сонини кескин оширди.

Дастлабки сўров натижаларига кўра, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу раҳбарлигидаги «Ликуд» партияси Кнессетнинг амалдаги таркибига нисбатан 8 та депутатлик ўрнини йўқотган.

Бецалел Смотричнинг партияси битта ўриндан айрилган бўлса, 🐶Бен-Гвир партияси аввалги мавқеини сақлаб қолган. Ўта диний яҳудий партиялари эса жами 4 та депутатлик ўрнини йўқотган.

🇵🇸 Бундай натижаларнинг асосий сабабларидан бири араб сайловчиларининг сайловда фаол иштирок этгани бўлди.

Айни пайтда Авигдор Либерманнинг партияси парламентдаги ўринлари сонини 6 тадан 9 тага, араб партиялари эса 10 тадан 18 тага оширгани билдирилмоқда.

🔴 Нетаньяҳунинг аввалги таркибда ҳукумат тузиш имконияти кескин камайди.

Дастлабки натижаларга кўра, Нетаньяҳунинг Бен-Гвир ва Смотрични вазир сифатида сақлаб қолган ҳолда аввалги коалицияни қайта шакллантириши деярли имконсиз бўлиб қолган.

❕ Исроилнинг 12-каналидан ташқари бошқа телеканаллар томонидан сайлов участкаларидан чиққан фуқаролар ўртасида ўтказилган сўровлар ҳам умуман ўхшаш натижаларни кўрсатмоқда.

https://t.me/FaIastin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤝1
Live Quds | Breaking
🦶🇮🇱 Нетаньяҳу сайловларда 8 та депутатлик ўрнини йўқотди. Араб партиялари эса ўз ўринлари сонини кескин оширди. Дастлабки сўров натижаларига кўра, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу раҳбарлигидаги «Ликуд» партияси Кнессетнинг амалдаги таркибига нисбатан…
Исроилдаги сайлов натижалари ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта!

Исроилдаги кўплаб телеканаллар ва оммавий ахборот воситалари сайлов жараёнини ўзлари қўллаб-қувватлайдиган сиёсий кучлар манфаатига мос равишда ёритаётган, айрим натижаларни эса нотўғри ёки бирёқлама талқин қилаётган бўлиши мумкин.

Шу сабабли ҳозирча эълон қилинаётган дастлабки сўров натижаларига тўлиқ таяниб, ким ғолиб ёки мағлуб бўлгани ҳақида қатъий хулоса чиқаришга шошилмаслик керак.

Эртага тонгдан бошлаб овозларни санашнинг дастлабки ҳақиқий натижалари эълон қилина бошлайди.

Ана шунда сайлов участкаларидан чиққан фуқаролар ўртасида ўтказилган сўровлар қанчалик тўғри бўлгани ва сиёсий кучларнинг ҳақиқий мавқеи янада ойдинлашади.

c) Ghazo


https://t.me/FaIastin
😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐶 Бен-Гвир Исроилнинг яқин кунлар ва ҳафталарда шиддатли жангларга киришиши эҳтимоли ҳақида гапирди.

Савол: «Исроил яқин кунлар ва ҳафталарда шиддатли жангларга дуч келиши мумкинми?»

🐶эмар Бен-Гвир:
«Охир-оқибат, эртами-кечми, биз бу муаммога барҳам беришимизга тўғри келади».

https://t.me/FaIastin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😡1
Киноя😅

🦶🇮🇱 Агар Айзенкот ва Либерман араб партияларини ўз коалициясига қўшишни истамаса, нега буни Нетаньяҳу қилмаслиги керак?

Ахир унинг коалициясида сионизмни динсизлар ғояси деб ҳисоблайдиган ўта диний яҳудийлар ҳам етарлича бор-ку!

«Агар мухолифат араб партиялари билан бирлашишни истамаса, Нетаньяҳу улар билан иттифоқ тузиб, ҳокимиятда қолиши мумкин-ку!»

Яъни Нетаньяҳунинг коалициясида сионизмга қарши қарашлари бор ўта диний яҳудийлар ҳам мавжуд. Шундай экан, араб партиялари билан келишиш нега мумкин эмас?

https://t.me/FaIastin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👨‍💻1
Исроил молия вазири Бецалел Смотрич:

«Арабларнинг ғалабани нишонлашига йўл қўймаймиз. Ғазо секторида яҳудий кўчманчилар учун янги турар жойлар барпо этилади».

https://t.me/FaIastin
😡1