Live Quds | Breaking
17.5K subscribers
20K photos
14.7K videos
4 files
30.2K links
Live Quds rasmiy kanali

@Falastin — Falastinda roʻy berayotgan eng soʻnggi yangiliklar, siyosiy tahlillar, sharhlar, statistik va tarixiy maʼlumotlarni biz bilan kuzatib boring!

Creator: @Ghazo

Zahira kanalimiz: ➡️ t.me/FaIastin
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яҳудий кўчманчилар Ғарбий Соҳилда зайтун тераётган фаластинлик деҳқонга ҳужум қилди.

Ғарбий Соҳилдаги Марж Сиа йўли яқинида яҳудий кўчманчилар зайтун ҳосилини йиғиб олаётган фаластинлик деҳқон Ҳозим Жаборага ҳужум қилди.

Кўчманчилар деҳқон ва унга ҳамроҳлик қилаётган хорижлик фаолларни икки томондан ўраб олишга уринган. Оқибатда улар ўз хавфсизлигини сақлаш учун ҳудуддан қочишга мажбур бўлган.

Ҳужум бошлангунга қадар Ҳозим Жабора бор-йўғи 10 дақиқа давомида ярим қоп зайтун теришга улгурган, холос.

«Биз, фаластинликлар, мана шу ерлар учун ҳатто жонимизни беришга ҳам тайёрмиз», — деди у.

Зайтун йиғим-терими мавсумида фаластинлик деҳқонлар тобора кучайиб бораётган хавф-хатарларга дуч келмоқда.

Яҳудий кўчманчиларнинг ҳужумлари уларнинг ҳаётига таҳдид солиш билан бирга, ўз ерларига бориб, ҳосилини йиғиб олишига ҳам тўсқинлик қилмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦶🇮🇱 Исроил эртага сайловга боради...

Нетаньяҳу ва унинг сиёсий рақиблари фақат айрим ички масалалардагина бир-бирига қарши чиқмоқда.

Фаластин ва Ғазо масаласида эса уларнинг позициялари деярли бир хил. Ҳатто рақибларидан бири Нетаньяҳуни «Ғазога нисбатан ҳаддан ташқари юмшоқ муносабатда бўлгани» учун танқид қилмоқда.

Сўровномаларда олдинда бораётган Гади Айзенкот ҳужумларнинг дастлабки ойларида Нетаньяҳунинг ҳарбий кабинетида фаолият юритган. У фуқаролик инфратузилмасини нишонга олишни назарда тутувчи «Даҳия доктринаси» меъморларидан бири ҳам ҳисобланади.

Нафтали Беннет ва Авигдор Либерман эса мустақил Фаластин давлати ташкил этилишига очиқдан-очиқ қарши. Ҳар иккиси ҳам яҳудий кўчманчилар манфаатларини қўллаб-қувватловчи сиёсий йўналиш вакилларидир.

Мухолифат сафида икки давлатли ечимни қўллаб-қувватловчи ягона етакчи — «Демократлар» партияси раҳбари Яир Голан.
Голан Ғазодаги урушнинг олиб борилишини кескин танқид қилгани учун ўнг қанот сиёсий кучларнинг ҳужумларига учради.

Бироқ унинг партияси сўровномаларда тахминан 10 та депутатлик ўрни билан чекланмоқда. Бу эса мухолифат блокининг умумий сиёсий йўналишини белгилаш учун етарли таъсир кучига эга эмаслигини кўрсатади.

https://t.me/FaIastin
🤬19❤3🤮3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил босқинчи кучлари ўнлаб фаластинлик деҳқонларни ўз зайтунзорларидан ҳайдаб чиқарди.

Бугун Ғарбий Соҳилдаги Мусофир Ятто ҳудудининг Ар-Ракийз қишлоғи яқинида Исроил босқинчи кучлари ўнлаб фаластинликларни ўзларига тегишли зайтунзорлардан ҳайдаб чиқарди.

Ҳодиса икки нафар қуролланган яҳудий кўчманчи фаластинликларга тегишли ерларга бостириб кириб, деҳқонларни мажбуран қувиб чиқаришга киришганидан сўнг содир бўлди.

Эътиборлиси, фаластинлик деҳқонлар зайтун ҳосилини йиғиб олиш учун Исроил босқинчи кучлари билан олдиндан келишиб олган эди.

Босқинчи кучлари аввалроқ ўзлари билан келишилмаган ҳолда зайтун теришга рухсат берилмаслигини эълон қилган.

Бироқ амалда улар ҳатто олдиндан келишувга эришилган ҳудудларда ҳам фаластинлик деҳқонларнинг ўз зайтун ҳосилини йиғиб олишига тўсқинлик қилди.

https://t.me/FaIastin
😡20🤬8👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил босқинчи кучлари Ғарбий Соҳилдаги қишлоқ дарвозасига портловчи қурилма ўрнатгани видеога олинди.

Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳри шимоли-ғарбида жойлашган Дайр Шараф қишлоғида Исроил босқинчи кучлари ёпиб қўйилган ён дарвозалардан бирига портловчи қурилма ўрнатган.

Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, қишлоқ аҳолиси ўзига қўйилган қамални енгиллаштириш ва йўлни қайта очиш мақсадида дарвоза қулфини беш мартадан ортиқ кесиб ташлаган.
Шундан сўнг Исроил босқинчи кучлари дарвозага портловчи қурилма ўрнатгани билдирилмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬28❤2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил ҳарбий машинаси фаластинлик болани атайлаб босиб кетишга урингани видеога олинди.

Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳри шарқида жойлашган Силвод шаҳарчасида Исроил босқинчи кучларига тегишли ҳарбий машина йўлнинг қарама-қарши ҳаракат йўналишидан кириб келиб, велосипед миниб кетаётган фаластинлик болани қасддан уриб юборишга урингани акс этган лавҳалар тарқалди.

Кутилмаганда ҳарбий машинага дуч келган бола сўнгги лаҳзаларда велосипедини ташлаб, қочишга улгурган ва шу тариқа ўзини хавфдан сақлаб қолган.

https://t.me/FaIastin
🤬31😡2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил босқинчи кучлари ва қуролланган яҳудий кўчманчилар фаластинлик деҳқонларнинг ўз ерларида зайтун ҳосилини йиғиб олишига тўсқинлик қилмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬34
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил босқинчи кучлари Наблус вилоятидаги бир қатор қишлоқларда ёдгорликларни бузиб ташлади.

Ғарбий Соҳилдаги Наблус вилоятининг бир нечта қишлоғига бостириб кирган Исроил босқинчи кучлари ҳудудларда ўрнатилган хотира ёдгорликларини вайрон қилди.

https://t.me/FaIastin
🤬21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ЕР — БИЗНИКИ, ЮРТ ҲАМ — БИЗНИКИ!» — фаластинлик кекса аёл Исроил аскарига қарши чиқди.

Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳри шимолида жойлашган Турмус Айё шаҳарчасида фаластинлик кекса аёл Исроил босқинчи кучлари аскарига рўбарў келиб, ўз юртига бўлган ҳақ-ҳуқуқини қатъий ҳимоя қилди.
Ҳодиса яҳудий кўчманчилар ҳудудга келганидан сўнг Исроил босқинчи кучлари фаластинлик деҳқонларни ўз зайтунзорларидан ҳайдаб чиқараётган пайтда содир бўлди.

«Ер — бизнинг еримиз, юрт — бизнинг юртимиз!» — дея хитоб қилди кекса фаластинлик аёл.

https://t.me/FaIastin
💯31❤5
Ғазода Исроил босқинчи кучлари ўқ узиши оқибатида олган жароҳатларидан вафот этган 6 ёшли фаластинлик қизалоқ билан видолашув маросимидан суратлар.

6 ёшли Таҳони Муҳаммад Шалолфа Ғазо секторининг Хон Юнус шаҳридаги Мавосий ҳудудида Исроил босқинчи кучлари ўқ узиши оқибатида яраланган эди. Қизалоқ олган жароҳатлари туфайли вафот этди.

https://t.me/FaIastin
😢20😭7💔3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазодаги очлик бутун бошли оилаларни азобга солмоқда. Болалар етарли озиқ-овқат ва ичимлик сувисиз қолмоқда.

https://t.me/FaIastin
😢21😡9💔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил босқинчи кучлари Ғазо секторининг шимолидаги Жабалия қочқинлар лагери шарқида жойлашган турар жой биноларини портлатиб, вайрон қилмоқда.

https://t.me/FaIastin
😡16😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яҳудий кўчманчилар фаластинлик оилага ҳужум қилганидан сўнг Исроил босқинчи кучлари ота ва ўғилга нисбатан зўравонлик ишлатди.

Ғарбий Соҳилдаги Халил шаҳри жанубида жойлашган Мусофир Ятто ҳудудининг Ҳувора мавзесида Исроил босқинчи кучлари фаластинлик Исо Мусаъаф ва унинг ўғлига ҳужум қилиб, уларга нисбатан зўравонлик ишлатди.

Ҳодиса яҳудий кўчманчилар Исо Мусаъафнинг уйига бостириб кириб, унинг оила аъзоларига тажовуз қилганидан сўнг содир бўлди.

https://t.me/FaIastin
🤬30
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Тенглик бўлмас экан, тинчлик ҳам бўлмайди!» — америкалик актёр Марк Руффало Фаластинни қўллаб-қувватлаб чиқиш қилди.

Ирландия пойтахти Дублинда америкалик рэпер Маклеморнинг «Free Palestine» («Фаластинга озодлик») концерт дастури давомида таниқли актёр Марк Руффало кутилмаганда видеомурожаат йўллади.

У ўз мурожаатида томошабинларни адолат учун курашни давом эттиришга, Фаластин озодлигини талаб қилишдан тўхтамасликка чақирди.

«Барча инсонлар ўртасида тенглик таъминланмагунча ҳақиқий тинчликка эришиб бўлмайди», — дея таъкидлади Руффало.

Актёр Фаластин халқи билан ҳамжиҳатлигини билдириб, унга ўз қўллаб-қувватловини изҳор этди. Унинг мурожаати концерт иштирокчилари томонидан катта олқишлар билан кутиб олинди.

https://t.me/FaIastin
🔥24👍9❤2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бен-Гвир фаластинликлар сақланаётган қамоқхона олдида сайловолди баёноти билан чиқди.

Исроилнинг ўта ўнгчи сиёсатчиси Итамар Бен-Гвир фаластинлик маҳбуслар сақланаётган қамоқхона олдида шундай деди:

«Агар бу террорчиларнинг яна энг яхши шароитларга эга бўлишини истамасангиз, бизга овоз беринг!»

https://t.me/FaIastin
🤬27🤮11😡2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода бўш қозонлар олдидаги кўз ёшлар ва фарёдлар — очликдан азият чекаётган аҳолининг кундалик фожиаси.

Ғазо секторининг турли ҳудудларида озиқ-овқат олиш умидида узун навбатларда турган фаластинликларнинг йиғиси ва фарёдлари ҳар куни такрорланмоқда. Кўплаб оилалар бўш қозонларини кўтариб, бир маҳал овқат олиш илинжида соатлаб кутишга мажбур бўлмоқда.

Исроил томонидан олиб борилаётган тизимли оч қолдириш сиёсати ва қатъий қамал инсонпарварлик ёрдамларининг Ғазога кириб келишини чекламоқда.

Айни пайтда халқаро ташкилотлар кўрсатаётган инсонпарварлик хизматлари кескин қисқариб, муҳтож аҳолига тарқатиладиган тайёр овқат миқдори ҳам тобора камаймоқда.

Очликдан азият чекаётган минглаб фаластинлик оилалар учун бўш қозон билан навбатда туриш кундалик ҳаётнинг оғир воқелигига айланган.

https://t.me/FaIastin
😭18😢8💔3❤1