Live Quds | Breaking
17.6K subscribers
19.9K photos
14.7K videos
4 files
30.1K links
Live Quds rasmiy kanali

@Falastin — Falastinda roʻy berayotgan eng soʻnggi yangiliklar, siyosiy tahlillar, sharhlar, statistik va tarixiy maʼlumotlarni biz bilan kuzatib boring!

Creator: @Ghazo

Zahira kanalimiz: ➡️ t.me/FaIastin
Download Telegram
Исроил босқинчи кучлари йўлларни тўсиб қўйгани сабабли Ғарбий Соҳилда фаластинлик ўқувчилар мактабга бориб-келишда ҳар куни қийинчиликларга дуч келмоқда.

Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳри шарқида жойлашган Аба шаҳарчасида мактаб ўқувчиларининг кундалик машаққатларини акс эттирувчи лавҳалар тарқалди.

Исроил босқинчи кучлари шаҳарчанинг шарқий кириш йўлларини темир дарвозалар ва тупроқ уюмлари билан тўсиб қўйгани сабабли ўқувчилар мактабга бориш ва уйларига қайтишда жиддий тўсиқларга дуч келмоқда.

https://t.me/FaIastin
💔13😢4😡3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яҳудий кўчманчилар Ғарбий Соҳилда зайтун тераётган фаластинлик деҳқонга ҳужум қилди.

Ғарбий Соҳилдаги Марж Сиа йўли яқинида яҳудий кўчманчилар зайтун ҳосилини йиғиб олаётган фаластинлик деҳқон Ҳозим Жаборага ҳужум қилди.

Кўчманчилар деҳқон ва унга ҳамроҳлик қилаётган хорижлик фаолларни икки томондан ўраб олишга уринган. Оқибатда улар ўз хавфсизлигини сақлаш учун ҳудуддан қочишга мажбур бўлган.

Ҳужум бошлангунга қадар Ҳозим Жабора бор-йўғи 10 дақиқа давомида ярим қоп зайтун теришга улгурган, холос.

«Биз, фаластинликлар, мана шу ерлар учун ҳатто жонимизни беришга ҳам тайёрмиз», — деди у.

Зайтун йиғим-терими мавсумида фаластинлик деҳқонлар тобора кучайиб бораётган хавф-хатарларга дуч келмоқда.

Яҳудий кўчманчиларнинг ҳужумлари уларнинг ҳаётига таҳдид солиш билан бирга, ўз ерларига бориб, ҳосилини йиғиб олишига ҳам тўсқинлик қилмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦶🇮🇱 Исроил эртага сайловга боради...

Нетаньяҳу ва унинг сиёсий рақиблари фақат айрим ички масалалардагина бир-бирига қарши чиқмоқда.

Фаластин ва Ғазо масаласида эса уларнинг позициялари деярли бир хил. Ҳатто рақибларидан бири Нетаньяҳуни «Ғазога нисбатан ҳаддан ташқари юмшоқ муносабатда бўлгани» учун танқид қилмоқда.

Сўровномаларда олдинда бораётган Гади Айзенкот ҳужумларнинг дастлабки ойларида Нетаньяҳунинг ҳарбий кабинетида фаолият юритган. У фуқаролик инфратузилмасини нишонга олишни назарда тутувчи «Даҳия доктринаси» меъморларидан бири ҳам ҳисобланади.

Нафтали Беннет ва Авигдор Либерман эса мустақил Фаластин давлати ташкил этилишига очиқдан-очиқ қарши. Ҳар иккиси ҳам яҳудий кўчманчилар манфаатларини қўллаб-қувватловчи сиёсий йўналиш вакилларидир.

Мухолифат сафида икки давлатли ечимни қўллаб-қувватловчи ягона етакчи — «Демократлар» партияси раҳбари Яир Голан.
Голан Ғазодаги урушнинг олиб борилишини кескин танқид қилгани учун ўнг қанот сиёсий кучларнинг ҳужумларига учради.

Бироқ унинг партияси сўровномаларда тахминан 10 та депутатлик ўрни билан чекланмоқда. Бу эса мухолифат блокининг умумий сиёсий йўналишини белгилаш учун етарли таъсир кучига эга эмаслигини кўрсатади.

https://t.me/FaIastin
🤬14🤮3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил босқинчи кучлари ўнлаб фаластинлик деҳқонларни ўз зайтунзорларидан ҳайдаб чиқарди.

Бугун Ғарбий Соҳилдаги Мусофир Ятто ҳудудининг Ар-Ракийз қишлоғи яқинида Исроил босқинчи кучлари ўнлаб фаластинликларни ўзларига тегишли зайтунзорлардан ҳайдаб чиқарди.

Ҳодиса икки нафар қуролланган яҳудий кўчманчи фаластинликларга тегишли ерларга бостириб кириб, деҳқонларни мажбуран қувиб чиқаришга киришганидан сўнг содир бўлди.

Эътиборлиси, фаластинлик деҳқонлар зайтун ҳосилини йиғиб олиш учун Исроил босқинчи кучлари билан олдиндан келишиб олган эди.

Босқинчи кучлари аввалроқ ўзлари билан келишилмаган ҳолда зайтун теришга рухсат берилмаслигини эълон қилган.

Бироқ амалда улар ҳатто олдиндан келишувга эришилган ҳудудларда ҳам фаластинлик деҳқонларнинг ўз зайтун ҳосилини йиғиб олишига тўсқинлик қилди.

https://t.me/FaIastin
😡17🤬7👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил босқинчи кучлари Ғарбий Соҳилдаги қишлоқ дарвозасига портловчи қурилма ўрнатгани видеога олинди.

Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳри шимоли-ғарбида жойлашган Дайр Шараф қишлоғида Исроил босқинчи кучлари ёпиб қўйилган ён дарвозалардан бирига портловчи қурилма ўрнатган.

Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, қишлоқ аҳолиси ўзига қўйилган қамални енгиллаштириш ва йўлни қайта очиш мақсадида дарвоза қулфини беш мартадан ортиқ кесиб ташлаган.
Шундан сўнг Исроил босқинчи кучлари дарвозага портловчи қурилма ўрнатгани билдирилмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬22❤2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил ҳарбий машинаси фаластинлик болани атайлаб босиб кетишга урингани видеога олинди.

Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳри шарқида жойлашган Силвод шаҳарчасида Исроил босқинчи кучларига тегишли ҳарбий машина йўлнинг қарама-қарши ҳаракат йўналишидан кириб келиб, велосипед миниб кетаётган фаластинлик болани қасддан уриб юборишга урингани акс этган лавҳалар тарқалди.

Кутилмаганда ҳарбий машинага дуч келган бола сўнгги лаҳзаларда велосипедини ташлаб, қочишга улгурган ва шу тариқа ўзини хавфдан сақлаб қолган.

https://t.me/FaIastin
🤬24😡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил босқинчи кучлари ва қуролланган яҳудий кўчманчилар фаластинлик деҳқонларнинг ўз ерларида зайтун ҳосилини йиғиб олишига тўсқинлик қилмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил босқинчи кучлари Наблус вилоятидаги бир қатор қишлоқларда ёдгорликларни бузиб ташлади.

Ғарбий Соҳилдаги Наблус вилоятининг бир нечта қишлоғига бостириб кирган Исроил босқинчи кучлари ҳудудларда ўрнатилган хотира ёдгорликларини вайрон қилди.

https://t.me/FaIastin
🤬12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ЕР — БИЗНИКИ, ЮРТ ҲАМ — БИЗНИКИ!» — фаластинлик кекса аёл Исроил аскарига қарши чиқди.

Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳри шимолида жойлашган Турмус Айё шаҳарчасида фаластинлик кекса аёл Исроил босқинчи кучлари аскарига рўбарў келиб, ўз юртига бўлган ҳақ-ҳуқуқини қатъий ҳимоя қилди.
Ҳодиса яҳудий кўчманчилар ҳудудга келганидан сўнг Исроил босқинчи кучлари фаластинлик деҳқонларни ўз зайтунзорларидан ҳайдаб чиқараётган пайтда содир бўлди.

«Ер — бизнинг еримиз, юрт — бизнинг юртимиз!» — дея хитоб қилди кекса фаластинлик аёл.

https://t.me/FaIastin
💯19❤3
Ғазода Исроил босқинчи кучлари ўқ узиши оқибатида олган жароҳатларидан вафот этган 6 ёшли фаластинлик қизалоқ билан видолашув маросимидан суратлар.

6 ёшли Таҳони Муҳаммад Шалолфа Ғазо секторининг Хон Юнус шаҳридаги Мавосий ҳудудида Исроил босқинчи кучлари ўқ узиши оқибатида яраланган эди. Қизалоқ олган жароҳатлари туфайли вафот этди.

https://t.me/FaIastin
😢17😭6❤1💔1