Live Quds | Breaking
17.5K subscribers
20K photos
14.7K videos
4 files
30.2K links
Live Quds rasmiy kanali

@Falastin — Falastinda roʻy berayotgan eng soʻnggi yangiliklar, siyosiy tahlillar, sharhlar, statistik va tarixiy maʼlumotlarni biz bilan kuzatib boring!

Creator: @Ghazo

Zahira kanalimiz: ➡️ t.me/FaIastin
Download Telegram
Ғарбий Соҳилдаги Халил шаҳрида Исроил босқинчи кучлари тижорат иншоотларини бузиб ташлади.

Ғарбий Соҳилдаги Халил шаҳрининг Фарш ал-Ҳава ҳудудида Исроил босқинчи кучлари томонидан тижорат иншоотлари бузиб ташланиши оқибатида юзага келган вайронагарчилик манзаралари.

https://t.me/FaIastin
😡14🤬8⚡1
Live Quds | Breaking
💔 Исроил босқинчи кучлари Халилда фаластинлик оиланинг уйини бузиб ташлади. Халил шаҳри шимолидаги Фарш ал-Ҳава ҳудудида Исроил босқинчи кучлари томонидан бузиб ташланган Абу Шухайдим оиласи ўз уйининг вайроналари олдида қайғу билан турибди. Уйидан айрилганига…
Тасаввур қилинг, шу лавҳадаги оиланинг бирор эркаги уйи вайрон қилиниб, ери тортиб олинганига қарши бош кўтарса, дунё уни дарҳол «террорчи» деб атайди!

Аммо уни уйидан ҳайдаганлар, оиласини бошпанасиз қолдирганлар ва ер-мулкини тортиб олганлар ҳақида нега бунчалик сукут сақланади?!

Ишонинг, бугун ОАВ воқеаларни икки хил стандарт асосида ёритмоқда: босқинчиликнинг ўзи эмас, унга қарши норозилик кўпроқ қораланмоқда!

Адолат қаерда?! Нега жабрланувчининг дарди эмас, фақат унинг қаршилиги муҳокама қилинади?!

https://t.me/FaIastin
🤬23😡6😢1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Исроил босқинчи кучлари чекловлари сабабли юзлаб фаластинлик оила Рамаллоҳ шимолидаги назорат-ўтказиш пунктида қолиб кетди.

Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳри шимолида жойлашган Айн Синия назорат-ўтказиш пунктида юзлаб фаластинлик оила, жумладан, аёллар ва болалар эрталабдан буён ўтишга рухсат берилишини кутмоқда.

Исроил босқинчи кучлари чекловларни кучайтириб, шаҳардан чиқувчилар учун назорат-ўтказиш пунктини ёпиб қўйган.

Узоқ соатлар давом этган кутиш оқибатида айрим оилалар ўз автомобиллари ичида ухлашга мажбур бўлмоқда.

https://t.me/FaIastin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬18😡7⚡1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил босқинчи кучлари Ғарбий Соҳилдаги Халил шаҳри жанубида фаластинликларнинг уйларига қурол билан бостириб кирди.

Ғарбий Соҳилдаги Халил шаҳри жанубида жойлашган Ас-Самуъ шаҳарчасида Исроил босқинчи кучлари тунги рейдлар давомида тинч аҳолининг уйларига бостириб кирди.

Тарқатилган видеолавҳаларда қуролланган босқинчи аскарлар аҳолидан эшикларни очишни талаб қилиб, уларни қурол билан таҳдид остида ушлаб тургани акс этган.

Ушбу рейдлар фаластинлик оилалар, жумладан, аёллар ва болалар орасида қўрқув ва ваҳима уйғотган.

https://t.me/FaIastin
🤬24😡4⚡1❤1😢1
Исроил босқинчи кучларининг катта пиёда бўлинмаси ҳарбий техникалар ҳамроҳлигида Ғарбий Соҳилдаги Халил шаҳрининг Санжар ҳудудига бостириб кирди.

Тарқатилган лавҳаларда Исроил босқинчи кучларига қарашли ҳарбий техникалар ҳамроҳлигидаги катта пиёда бўлинма тунда фаластинликлар яшайдиган уйларга бостириб кириб, тинтув ўтказаётгани акс этган.

https://t.me/FaIastin
🤬36❤‍🔥3⚡1❤1
🔴 Ғазода очарчилик хавфи кучаймоқда: 17 та нонвойхонанинг 10 таси фаолиятини тўхтатди.

Исроил томонидан 10 кундан ортиқ вақт давомида ун етказиб беришга тўсқинлик қилинаётгани ва тижорат учун мўлжалланган ун захиралари тугагани сабабли Ғазо секторидаги 17 та нонвойхонанинг 10 таси ёпилди.

Бу ҳолат қолган нонвойхоналар ҳам фаолиятини тўхтатиши ва аҳоли яна нон олиш учун узун навбатларда туришга мажбур бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.
Шу билан бирга, БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ҳар ой ёрдам олувчилар сонини 1,6 миллиондан 1,1 миллион нафаргача қисқартирди.

Озиқ-овқат ёрдами миқдори икки баравар камайтирилди, ҳар куни тарқатиладиган иссиқ овқат порциялари сони эса 250 мингдан 150 мингтага туширилди.

Ҳозирда Ғазо секторида тахминан 1,4 миллион киши озиқ-овқат танқислигининг ўта оғир даражасига дуч келмоқда.

Сулҳ келишувига мувофиқ, Ғазога ҳар куни 600 та юк машинаси кириши керак бўлса-да, амалда ўртача 200 та машина кирмоқда. Бу белгиланган миқдорнинг атиги учдан бир қисмини ташкил этади.

https://t.me/FaIastin
😢25💔4😭3❤1
Исроил Ғазодаги Ислом университетини бомбардимон қилди. Бир неча талаба жароҳатланди.

Ғазо шаҳридаги Ислом университетининг асосий кампуси бир неча дақиқа аввал Исроил ҳаво ҳужумига учрагани хабар қилинмоқда.

Ҳужум оқибатида бир неча талаба жароҳат олган, улардан айримларининг аҳволи оғир.

Шундан сўнг университет маъмурияти асосий кампусдаги барча ўқув машғулотларини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди.

https://t.me/FaIastin
🤬29😢2
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Сўнгги 24 соатда 4 нафар фаластинлик шаҳид бўлди, 14 нафари жароҳатланди.

Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳужумлари оқибатида шаҳид бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида кунлик статистик ҳисобот.

Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, сўнгги 24 соат ичида шифохоналарга 4 нафар янги шаҳид ва 14 нафар жароҳатланган фаластинлик олиб келинган.

2025 йил 11 октябрдаги сулҳдан буён:
1 551 нафар шаҳид;
5 573 нафар жароҳатланган;
842 нафар шаҳиднинг жасади топиб олинган.

2023 йил 7 октябрдан буён Исроил ҳужумларининг умумий қурбонлари:
74 544 нафар шаҳид;
175 692 нафар жароҳатланган.

📌 Вазирликнинг қўшимча маълумоти:

33 ёшли шаҳид Иброҳим Амин Ҳасан Абу Ғаробанинг жасади Исроил томонидан олиб кетилиб, ҳалок бўлганидан икки ҳафта ўтиб қайтариб берилган.

https://t.me/FaIastin
🤬22😭5😢2💔1
Яҳудий кўчманчилар Масжидул Ақсога бостириб кириб, Талмудий диний маросимларни ўтказди.

Бугун эрталаб бир гуруҳ яҳудий кўчманчилар Қуддусдаги Масжидул Ақсо ҳудудига бостириб кириб, у ерда Талмудга оид диний маросимларни адо этди.

https://t.me/FaIastin
🤬33
💔 Ғазо марказидаги Дайр ал-Балаҳ жанубидаги Талал ҳудудида Исроил босқинчи кучлари ўқи билан шаҳид бўлган 8 ёшли Фотима ал-Баюк билан видолашув манзараси.

Фотима 2023 йил охирида яҳудий жиноятчиларнинг ҳаво ҳужуми натижасида уйи нишонга олиниб, оиласининг барча аъзоларидан айрилган ва улар орасидан ягона тирик қолган эди.

Қарийб уч йил ўтиб, у ҳам шаҳид бўлди ва шу тариқа бу оиладан тирик қолган ҳеч ким қолмади.

https://t.me/FaIastin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬21😢15💔7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо шаҳрининг Ат-Тож маҳалласидаги қатлиомга 3 йил тўлди.

Исроилнинг 20 та оғир бомбали ҳужуми оқибатида 7 та турар жой биноси вайрон бўлиб, бутун бошли оилалар харобалар остида қолган эди.

Ҳужум натижасида юзлаб фаластинлик шаҳид бўлди ва жароҳатланди, ўнлаб инсонлар бедарак йўқолди.

Орадан уч йил ўтган бўлса-да, бу фожианинг оғриғи ҳамон тингани йўқ. Вайроналар остидан қурбонларнинг қолдиқларини топиш ва олиб чиқиш ишлари ҳануз давом этмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬25💔6😡5😭3😢2
Истанбулда Исроилни қўллаб-қувватлагани сабабли Максим Галкиннинг концерти бекор қилинди.

Россиялик шоумен Максим Галкиннинг 25 октябрь куни Istanbul Congress Center марказида ўтказилиши режалаштирилган концерти шаҳар маъмурияти томонидан тадбирга бир кун қолганда расман бекор қилингани хабар қилинмоқда.
Бу қарор Туркия фуқаролари ва жамоат ташкилотларининг оммавий норозилиги ортидан қабул қилинган. Фаоллар мамлакат Ички ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Истанбул волийлигидан концертни тақиқлаш ҳамда артистнинг Туркияга киришига рухсат бермасликни талаб қилган.

Бойкотга Галкиннинг Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларини очиқ қўллаб-қувватлагани сабаб бўлган.
Фаоллар унинг 2023 йил кузида «Исроил ғалаба қозонади!» деган шиорларини, 2024 йил июнь ойида Нусайрат қочқинлар лагерида ўтказилган ҳарбий амалиётдан сўнг «Исроил, мен сен билан фахрланаман!» деган сўзларини эслатган.

Шунингдек, Галкиннинг Ғазодаги гуманитар фожиа ва очарчилик кўламини шубҳа остига олган баёнотлари ҳам норозиликларга сабаб бўлгани айтилмоқда.

https://t.me/FaIastin
👍36❤‍🔥5🤮3⚡1👏1
Live Quds | Breaking
Истанбулда Исроилни қўллаб-қувватлагани сабабли Максим Галкиннинг концерти бекор қилинди. Россиялик шоумен Максим Галкиннинг 25 октябрь куни Istanbul Congress Center марказида ўтказилиши режалаштирилган концерти шаҳар маъмурияти томонидан тадбирга бир кун…
«Машшоқчи ва масхарабозларнинг қарашларини сиёсийлаштирманг!» дейдиганлар, аввало, зулмга кўз юмиш билан бетарафлик ўртасидаги фарқни англаб олишсин!

Қуллик ва хорлик эвазига сотиб олинган (тинч ҳаёт) сохта осойишталикка кўникиб қолганлар сиёсат деганда фақат давлат, ҳокимият ва унинг бошқарувини тушунишади.

Улар учун халқларнинг ҳақ-ҳуқуқи поймол қилиниши, бегуноҳ инсонларнинг азоб-уқубатлари ва бутун бошли миллатларнинг эркинликдан маҳрум этилиши гўё сиёсатга алоқаси бўлмаган воқеалардир.

Аммо бир санъаткор зулмни оқлаб, уни очиқ қўллаб-қувватласа, буни «шахсий қараш» деб ҳимоя қилиш — иккиюзламачилик эмасми?!

Сиёсат фақат давлатни бошқариш эмас. У халқларнинг тақдири, адолат ва зулм ўртасидаги танловга ҳам дахлдор.

Зулмни оқлашга «фикр эркинлиги», унга қарши норозиликка эса «сиёсийлаштириш» деб ном қўйиш — икки хил стандартнинг энг яққол кўринишидир!

Энг ачинарлиси, айримлар учун адолат эмас, ўзларининг осойишта ҳаёти бузилмаслиги муҳимроқ бўлиб қолган!

https://t.me/FaIastin
💯32❤‍🔥2⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил аскари фаластинликларни ўз ватанидан ҳайдаб, араб мамлакатларига кўчиришга чақирди.

Ҳарбий назорат-ўтказиш пунктларидан бирида Исроил босқинчи кучлари аскари ва Швеция радиоси мухбири ўртасидаги суҳбатда аскар фаластинликларни араб давлатларига мажбуран кўчириш кераклигини билдирди.
У ўз даъвосини диний қарашлар билан оқлашга уриниб, «Аллоҳ Исроил ерини яҳудийларга берган», дея таъкидлади.

Исроил аскари мазкур даъвони Фаластин ерлари устидан назорат ўрнатиш ва фаластинликларни ўз юртидан ҳайдаб чиқаришни оқлаш учун асос сифатида келтирди.

https://t.me/FaIastin
🤬33
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил аёл аскари Ғарбий Соҳилдаги Халил шаҳрида журналистлар ва аҳолини қамал қилинган ҳудуддан узоқлашишга мажбурлади.

Ғарбий Соҳилдаги Халил шаҳрининг қамал остидаги Ал-Жалда ҳудудида Исроил босқинчи кучларига мансуб аёл аскар журналистлар ва маҳаллий аҳолидан ҳудудни тарк этишни талаб қилгани видеога олинди.

Айни пайтда Исроил босқинчи кучларининг ҳудудга бостириб кириш амалиёти давом этмоқда ва қўшимча ҳарбий кучлар ҳамда техникалар олиб келинмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬32👎2