Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Бугун афсуски, айрим хонадонларда маҳзун ҳолат кузатилмоқда. Келин қилаётганда «илмли бўлсин, қория бўлсин» деб излашади, аммо озгина вақт ўтгач «ўқиган қиз керак эмас экан» деган гаплар янграй бошлайди.
«Овқатни куйдирди — демак ўқигани бекор» деган фикр нотўғри ўлчовдир. Овқатнинг куйиши инсоний хато ёки пазандаликдаги тажрибасизлик бўлиши мумкин. Бу ҳолат унинг қалбидаги Қуръонга ва илмига алоқадор эмас.
Бир мулоҳаза қилиб кўрайлик: агар келин намозини вақтида ўқиса, эътиқоди тўғри бўлса, бидъат ва хурофотлардан узоқ бўлса, демак унинг илми ўз мевасини беряпти. Унинг уй юмушларидаги камчилигини илмига боғлаб «ўқиган қиз олманг» дейиш адолатдан эмас.
Ахир «Аллоҳ учун, дини учун оляпман» деган катта гаплар айтилган эди. Қуръонни кўксига жойлаган қизни илми сабабли таҳқирлаш ёки бошқаларни илмдан қайтариш илмга тўсишдир.
Агар камчилик бўлса, уни ўз номи билан айтинг: пазандаликда тажрибаси кам, уй ишларида секин ва ҳоказо. Аммо илмни айбга чиқармаслик, дин ва шахсиятни таҳқирламаслик керак.
Масаланинг иккинчи томони ҳам бор. «Менга фақат ширин овқат эмас, илмингиз керак» дейдиган қайнона катта неъматдир.
Агар қайнонангиз «бекорчи нарсаларга вақт сарфламанг, дарс қилинг, китоб ўқинг» деб турса, бу меҳр ва ғамхўрликдир. Афсуски, баъзан бундай имконият қадрланмайди: соатлаб телефон титкилаш, ижтимоий тармоқларда вақт ўтказиш, ортиқча уйқу билан машғул бўлиш берилган неъматга нисбатан ношукрликка сабаб бўлади.
Сизнинг илмли бўлишингизни истаб, ўзи уй ишлари билан банд бўлаётган қайнона сиз ҳақингизда, келажагингиз ва фарзандларингиз тарбияси ҳақида қайғуради. Вақт ғанимат, имконият эса доимий эмаслигини унутмаслик керак.
Қайнона инсон учун устоз ва йўл кўрсатувчи бўлиши мумкин. Мазмунсиз машғулотлар ўрнига унинг дуосини олишга ва илмда илгарилашга ҳаракат қилиш зарур. Бундай инсонларни топиш қийин замонда яшаяпмиз.
«Агар шукр қилсангиз, албатта сизга неъматларимни зиёда қилурман» (Иброҳим сураси, 7-оят).
Ҳар биримиз ўзимизга берилган неъматларнинг қадрига етайлик ва улардан тўғри фойдаланайлик. Илмга ҳам, инсонларга ҳам шукр билан муносабатда бўлайлик.
Аллоҳ барчамизни неъматларга ношукрликдан асрасин, борини қадрлайдиган ва шукрини амал билан кўрсатадиган солиҳ ва солиҳа бандаларидан қилсин.
Farzand kamoli | Telegram

🔥13👍4🏆2
Сен фарзандинг тарбиясига вақт ажратмай юрган вақтинг, шуни унутмаки уни тарбиясини бузиш учун куни тун ҳаракат қилаётганлар бор!
Farzand kamoli | Telegram
Farzand kamoli | Telegram
👍12
• Имом Бухорийни онаси тарбия қилди.
• Имом Аҳмадни онаси тарбия қилди.
• Имом Шофеъийни онаси тарбия қилди.
• Муҳаммад Ибн Фотиҳни онаси тарбия қилди.
• Ҳофиз Ибн Ҳажарни опаси тарбия қилди.
• Ибн Таймийянинг момоси "Таймийя" деб номланар эди. У катта воиза эди. Ибн Таймийя унга нисбат берилди ва шу билан машҳур бўлди.
Ҳақиқий эркакларни тарбия қилиб, етиштириб чиқарувчи манба оналардир.
Аёл ислоҳ бўлса, уй, жамият ва барча нарса ислоҳ бўлади.

👍9⚡6
Дунёдаги энг чиройли учта аёл: онам, онамнинг сояси ва онамнинг кўзгудаги акси.
**
Бир кишидан “Онанг чиройлироқми ёки ойми?” деб сўралди.
Шунда у: “Онамга қарасам, ойни унутаман. Ойга қарасам, онамни эслайман” деб жавоб берди.
**
Онам билан бошқаларнинг орасидаги фарқ шуки, бошқалар мени маҳзун ҳолда кўрмасликини орзу қиладилар. Аммо онам мендан маҳзунликни ўзига олишни орзу қилади.
**
Бир аёлдан: “Фарзандларингиздан қай бирини яхши кўрасиз?” деб сўралди.
Шунда у: “Тузалгунича беморини яхши кўраман.
Сафардан қайтгунича мусофирини яхши кўраман.
Катта бўлгунича кичигини яхши кўраман.
Вафот этгунимча ҳаммасини яхши кўраман” деб жавоб берди.

🔥19
ТАНАМ ОЧИҚ БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК тушунчаси.
Бу танасининг баъзи қисмлари кўриниб
қолишидан боланинг безовта бўлишидир.
Айникса, жинсий аъзо кўринмаслиги кераклигини ўргатиш асосий химоя рефлексини шакллантириш жараёнида мухимдир. Масалан, бола ўзи юра бошладими, ота-она уни яланғоч қўймаслиги зарур. Бола эслаб қолиши мумкин бўлган ёш (тахминан, 3,4 ёшлар)дан бошлаб жинсий аъзоси доим ёпиқ бўлгани хотирасида қолиши керак. Айниқса, 4 ёшларидан бошлаб бола уйда ёки уйдан ташқарида кийимсиз юришга одатланмасин. Кийимларини ўзи ечиб-кийишига ўргатилгани яхши. Шундай қилиб,
ғайришуурий тарзда яланғоч қолмасликка
одатланади ва болада рефлекс ривожланади.
Бошқалар ёнида яланғоч бўлишга ўрганмаган бола кийимларини биров ечишидан безовта
бўлади.

👍9🔥4
#Ҳикмат
«Раббим! Менинг олдимда гўё садоқатлидек, лекин ортимдан менга ёмонлик тиловчи ҳар нокасдан узоқ қилгин».
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ ОЛДИДА ЖАНЖАЛЛАШМАНГ!
Эр-хотинлар эътибор беришлари лозим бўлган яна бир муҳим нарса – фарзандлари олдида гап талашмасликдир. Ҳар қандай муаммони маслаҳат билан, босиқлик билан ҳал қилиш керак. Бола ёш бўлса ҳам, хотираси жуда ўткир бўлади. Эр-хотиннинг бир-бирларига ёмон муносабати уларга жуда ёмон таъсир қилади.
Аллоҳ таоло қайси хонадон аҳлини фарзанд неъмати билан сийлаган бўлса, энди улар унинг тарбияси учун масъулиятни чуқур ҳис қилиб, ўзларини назоратга олсинлар, чунки энди уларнинг масъулияти икки баробарга ошди. Энди уларнинг олдида фарзанд тарбиясидек улкан вазифа турибди. Ўзингизнинг инжиқлигу манманлигингизни йиғиштириб қўйинг, чунки энди сиз отасиз, энди сиз онасиз. Фарзанд олдида ота деб аталмиш сиймога доғ туширманг, оналик мақомининг қадрига етинг.
Фарзандининг кўз ўнгида хотинини сўкаётган эр «Фарзандларимнинг тарбиясини бузиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиляпман» деб тушунсин. Чунки уларга асосий тарбияни онаси беради ахир! Уларнинг кўз ўнгида онаси калтакланар экан, уларда «Оилада онамнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ экан» деган тушунча пайдо бўлиб қолмайдими? Шунинг учун ота фарзандлар олдида хотинини ҳурмат қилишини кўрсатсин. Хотин ҳам ўз навбатида эрига бўлган чуқур ҳурматини фарзандларига сездирсин. Эр фарзандлари билан ўтирганида уларга онани ҳурмат қилишни, унга қулоқ солишни таъкидлаб ўтсин. Шу билан фарзандларнинг зеҳнида оилада онанинг ҳурмати баландлигини таъкидлаган бўлади.
Худди шунингдек, она ҳам фарзандларига отанинг мақомини, уни ҳурмат қилишни ҳар доим тайинлаб турсин. Эр-хотин шундай йўл тутсинларки, фарзандлар отага ҳам, онага ҳам итоатда, муҳаббатда бўлсинлар.
Ота уйга келганида бироз бўлса ҳам фарзандларини ёнига чақириб, улар билан ўйнасин, уларга китоб ўқиб берсин, уларни суйиб, эркалатсин. Бу билан фарзандларнинг тарбияси билан шуғулланиб, уларнинг муҳаббатини қозонади. Иккинчи томондан, аёли озгина бўлса ҳам ўзининг бошқа юмушларини қилиб олишига вақт ажратади, агар юмуши бўлмаса, дам олади. Эр хотинига рўзғор ишларида кўмак берсин, унинг қўлидан фарзандларни олиб, дам олишига имкон қилиб берсин. Шунда оилада тотувлик, тинчлик, меҳр-муҳаббат бўлади.
Минг афсуски, кўп оилаларда бундай эмас. Она боласини тинмай қарғайди, ҳақорат қилади. Ота эса келиб, онани сўкиб, ҳақоратлайди. Уларни кузатиб турган бола эса “Бу дунёда уриш-сўкиш, ҳақоратдан бошқа нарса йўқ экан”, деб ўйлай бошлайди.
“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

⚡6👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ
Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин
Вассалату вассаламу ала росулиллаҳ.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим бизлардан фақирлик;
торлик; ғамни кетказишини;
Аллоҳим жонимиз; аҳл ➖ оиламиз
динимизни асрашини;
Аллоҳим кенг ризқ, неъматга шукур қилиш қилиш;
узоқ ва баракали умр билан бахтиёр қилишини;
Аллоҳим жаҳаннам оташи
ҳасадчиларнинг кўзи, адоватдан асрашини сўраймиз.
Аллоҳимнинг Раҳмати Барокати Марҳамати Офияти бошимиз узра бўлсин.
Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺ беҳисоб саловатлар бўлсин!
Соллаллоҳу ъала Набиййина Мухаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн.
Амийн
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг

👍5🔥1😢1
"Гўдак (онадан) фақатгина сут эммайди балки, дин, одоб ва ахлоқ ҳам эмади”.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ
Агар фарзандингиз солиҳ ёки солиҳа бўлишини истасангиз – биринчи ўринда солиҳа она танланг! Энди кеч деганлар қаторида бўлсангиз, онани солиҳа қилиб тарбиялаш ўзингизга қолибди.

👍8
🍂Инсоннинг манфаатсизлиги зерикишлари миқдоричадир. Яъни кишида зерикишга мойиллиги қанчалар кучли бўлса у ўзини шунча кўп бефойда нарсалар билан чалғитишга уринади.
🍂Зерикканда албатта меҳмондорчилик ёки саёҳатга чиқиб айланиб келиш шартми, бошқа йўли йўқми зерикишдан қутулишнинг...
🍂Аёл кишига уй юмушларидан ортганда зерикишдан қочиш учун бадиий ёки, диний китоб ўқиши 10та фильм кўришдан, Қуръон ўқиши 100та меҳмондорчилик, оз-оздан бўлса-да Қуръон ёдлашга одатланиш 1000 та саёҳатдан кўра афзалроқ ва манфаатлироқдир.
🍂Баракали инсон ҳар қандай ишнинг бошида ўзига савол беради. Бу ишимнинг қайси дунёйим учун фойдаси кўпроқ, дея. Ва албатта охиратга тоши оғирроқ келадиганини танлайди.
🍂Дунё қисқа, амаллар оз, шундоқ ҳам боқий дунёйимиз манфаати учун кўп вақт йўқотдик. Қолган умримиз, вақтимизни охиратимиз учун фойдали қилиб, икки дунёйимиз учун умримизнинг баракали бўлишида барчамизга ҳафсала ва куч - қувват ато этсин.
©️Muzdalifa

👍7👏2
Фойдали насиҳат:
Фарзандларингизга:
«Ухланглар эрталаб бомдод намозига уйғонайлик», деб айтинг!
Шунда, уларнинг ғами доим охират бўлади. «Ухланглар, эртага Ишга», деб айтманг!
Токи уларнинг ғами дунё бўлиб қолмаслиги учун.

👏6😢5👍2🔥1
Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?
Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижада, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим.
Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: "жаннат оналар оёғи остидадир" демаганлар.

🔥7😢7⚡1👍1
Фарзанднинг отадаги хақлари:
1. Фарзандлар учун ақлли, фаросатли, покиза она танлаш.
2. Чиройли, маъноли исм қўйиш.
3. Гўзал тарбия бериш.
4. Аллохни танитиш.
5. Болага меҳр-шафқатли бўлиш.
6. Болани қарғамаслик.
7. Фарзандга яхшилик қилиш.
8. Ҳалол йўл билан боқиш.
9. Билим, одоб ва ҳунар ўргатиш.
10. Уларнинг ҳақига яхши дуолар қилиш.
11. Фарзандлар орасида адолатли бўлиш.
12. Қўлидан келмайдиган, оғир ишларни буюрмаслик.
13. Назорат қилиш.
14. Яхши ишларини тақдирлаш.
15. Ўринли танбеҳ бериш ва жазолаш.
16. Фарзандга болалик бахтини ҳис эттириш.
17. Оғзидан чиройли сўзлар чиқишини таъминлаш.
18. Ибодат қилишга одатлантириш.
19. Мардлик ва сахийликка ўргатиш.
Оталик бурчи бу билан тугамайди. Мукаммал фарзанд истасангиз мукаммал ота бўлинг!
Farzand kamoli |Telegram

👍7🔥5
Ғарбий университетлардан бирида, ҳижобли бир мусулмон аёл нутқ сўзлаган жуда яхши маърузадан сўнг, унга: «Қандай қилиб сиз бундай билимга эгасиз, лекин шу билан бирга ҳижоб киясиз❓
Агар сизни кўчада кўриб қолишса, сизни интеллектуал-ақлли эканлигингиз хеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди-ку⁉️»
Бунга у шундай жавоб берди: «Инсон илгари яланғоч эди ва ақл-идрокининг ўсиши билан у ўзини яширишга уринди.
Менинг ташқи қиёфам у эриша оладиган энг юқори инсоний интеллект-ақл ва маданиятни акс эттиради.
Яланғочлик ҳамроҳлик қиладиган нарса қолоқлик ва саводсизлик каби, бошқа нарса эмас.
⚜Агар яланғочлик тараққиёт деб номланса, унда биз ҳайвонларни энг илғор деб айта оламизми⁉️»
#kochirilgan

👍14👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларимизга уй қолдиришим керак, мол давлат қолидиришим керак деб елиб югуряпмиз, лекин...
Farzand kamoli | Telegram
Farzand kamoli | Telegram
👍5