Файзбоғ (ТемурМалик)
17K subscribers
8.81K photos
2.45K videos
13 files
9.1K links
Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Алоқа: @SivasgaXat_bot

Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz

Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida

Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc
Download Telegram
Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти дронлар ҳужумига учради. Нишонлар орасида VK дата-марказлари ҳам бор

Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятидаги дронлар ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар губернатори Александр Беглов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Санкт-Петербургда 12 та кўп қаватли ва иккита турар жой биносига зарар етган. “Петербург нефт терминали“, “Ручьи“ нефт базаси ва Колпино туманидаги саноат омборларида ёнғинлар чиққан. Янино аҳоли пунктида қарийб 20 минг киши электр таъминотисиз қолган.

Украина дронлари, шунингдек, Россиянинг машҳур интернет платформаси VK компаниясининг маълумотлар маркази ва Ozon логистика марказига ҳам ҳужумлар уюштирган. Ozon омбори ходимлари эвакуация қилинган, жабрланганлар йўқ, дейилади расмий баёнотда.

Аввалроқ Володимир Зеленский Украина Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тиклашини маълум қилган эди. Унинг айтишича, Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилишга қўйилган тақиқ бекор қилинган. Зеленский Украина АҚШнинг илтимосига кўра, уч кун давомида Россиянинг энергетика объектларига ҳужум қилмаганини, бироқ Москва Украина энергетика инфратузилмасига зарбалар беришда давом этганини билдирган. “Сўнгги бир ҳафтада бундай ҳужумлар оқибатида 100 дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди”, деди Украина президенти.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47❤8🤣4😐4🕊2😁1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қишда “свет“ ўчмайди эмас, ўчади» — «Ҳудудий электр тармоқлари»

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 843 млрд сўм маблағ ажратилди. «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Сардор Исақуловнинг айтишича, авария хавфи юқори бўлган объектларда таъмирлаш ишлари якунланган. Бироқ бу электр узилишлари бўлмайди, дегани эмас. «Қишда “свет“ ўчмайди эмас, ўчади», — деди у.

«Свет ўчмайди, деб ваъда беролмаймиз. У ўчади. Бу — техник қурилмалар билан боғлиқ жараён. Текис йўлда кетаётган машинанинг балони тешилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди-ку, тўғрими? Электр таъминотида ҳам авариявий узилишлар бўлиши мумкин. Лекин режали узилишлар ҳам бор. Агар айрим тармоқларни режали равишда ўчириб, модернизация ишларини амалга оширмасак, қишда янада кўпроқ муаммоларга дуч келамиз», — деди у.

Энергетика соҳасидаги амалдорларимизга қанча вақт ва маблағ берилмасин, ҳар йили эски тармоқларда “модернизация олиб борилаётган” ва “таъмирлаш ишлари ҳали тўлиқ тугалланмаган” бўлиб чиқади… Қачондир бу “авариялар”га чек қўйилармикин?

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁69🤬11👍10🤣7💯3❤1😢1🕊1
Собиқ федерал прокурор АҚШ Конгрессини Трампнинг Москва фойдасига чиқарган қарорларини текширишга чақирди

Доналд Трампни Кремль билан алоқадорлик айбловларидан ҳимоя қилиб келган собиқ федерал прокурор Эндрю Маккарти АҚШ Конгрессини президентнинг Москва фойдасига қилган ҳаракатларини суриштиришга чақирди.

National Review нашри учун ёзган мақоласида Маккарти Россияга қарши санкцияларнинг юмшатилгани, иқтисодий ён беришлар ҳамда Украина ҳарбийлари фойдаланаётган Starshield сунъий йўлдош тизими ишининг чекланганига эътибор қаратди.

Унинг фикрича, алоқанинг ўчириб қўйилиши Москва учун қулай бўлган пайтда амалга оширилган ва бу Россия ҳужуми қаршисида украин қўшинларини ҳимоясиз қолдирган.

"Юз бераётган воқеалар атрофидаги вазият жиддий шубҳаларни келтириб чиқармоқда. Сабаб техник носозлик бўлган тақдирда ҳам, айнан нима содир бўлганини аниқлаштириш зарур, чунки бу ҳолат АҚШ ва иттифоқчиларимизнинг хавфсизлигига бевосита боғлиқдир”, — деб ёзади Эндрю Маккарти.

Мақола муаллифи, шунингдек, Трамп бир неча бор Владимир Путинга тан берганини ва Украинани айблаганини эслатиб ўтди.

Ушбу сиёсий можаро амалдаги президент рейтингининг кескин тушиб кетиши фонида юз бермоқда. The Washington Post нашрининг ёзишича, Трампнинг фаолиятини маъқуллаш рейтинги 33% гача тушиб кетди — бу унинг президентлик давридаги энг паст кўрсаткичдир.

Ушбу натижалар АҚШда 3 ноябрга белгиланган Конгрессга оралиқ сайловлар арафасида эълон қилинди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42😁17❤2🤯1
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари ўзбек тили байрамига ўзига хос совға улашилгани ҳақида ёзмоқда. Айтилишича, айнан бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон президенти томонидан янги алифбога оид қонун имзоланиб, расман кучга кирди.

“Бу йиллар давомида баҳсларга сабаб бўлаётган ва охири кўринмаётган масала эди. 2023 йил 11 декабрда жадидлар меросига бағишланган конференциядаги нутқимда алифбони тузатиш ташаббусини илгари сурган ҳолда, мазкур баҳсларга нуқта қўйиш вақти келганини айтган эдим. Албатта, ўзгаришлар осон кечмайди, кимлардадир эътироз ёки хавотир уйғотиши ҳам табиий. Лекин, ишонинг, ёзувимиздаги ноқулайликларга барҳам бериш ва тилимизнинг рақамли макондаги ўрнини мустаҳкамлаш учун бошқа йўл йўқ эди”, дейди Саида Мирзиёева.

Одамларда шунча ҳужжатлар энди қайтадан ишлаб чиқилади ва бунга бюджетдан катта маблағ ажратилади, деган ҳақли эътироз бор эди. Лекин унақамас экан. Қайд этилишича, амалдаги барча ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз кучида қолади, дарслик, пешлавҳа ва кўрсаткичлар эса яроқлилик муддати тугагач, босқичма-босқич алмаштирилади.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍97❤37💯14🤣7😁5🤯3😐3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий ва Чирчиқда тажриба тариқасида фуқароларнинг йиллик даромад декларациясини тақдим этиш тизими жорий этилади

Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида рўйхатда турган айрим фуқаролар ҳамда солиқ органлари ходимлари учун йиллик декларация тақдим этишнинг вақтинчалик тартиби жорий этилди. Декларацияда даромадлардан ташқари кўчмас ва кўчар мулк ҳамда мажбуриятлар бўйича харажатлар ҳам акс эттирилади.

Ушбу шаҳарларда ички ишлар органлари томонидан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жисмоний шахслар назарда тутилади.

Декларация нотўғри тўлдирилса, аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этилиши мумкин. Унда ҳам нотўғри маълумотлар кўрсатилса, декларация жисмоний шахснинг мурожаатига кўра рад этилади ва уч йил ичида такроран тақдим этиш имконияти берилади. Бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁50🤬13🤣8💯3❤1🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доналд Трамп яна бир бор Зеленскийни кескин танқид қилиб, уни Россия билан урушни тугатишни истамасликда айблади

Душанба куни журналистлар Трампдан Зеленскийнинг Америка ҳукумати Украинага қарши урушда Россияни қўллаб-қувватлайдиган бўлса, «тарихнинг нотўғри томонида бўлиши» ҳақидаги сўзлари юзасидан муносабатини сўрашди.

«Зеленский шундай дедими? Зеленский нима деяётганини ўзи билмайди. Зеленский – урушни аллақачон ҳал қилиши керак бўлган одам. Агар у менга қулоқ солганида эди, анча вақт олдинроқ яхшироқ келишувга эришган бўларди», – деган бунга жавобан Трамп.

АҚШ президенти Россия раҳбари Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Жинпинг иштирокидаги уч томонлама учрашув ўтказиш имкониятини ҳам маъқуллаган. Трампнинг янги баёнотлари АҚШ ва Украина ўртасидаги муносабатлар кескин совиши фонида янгради.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁39❤4👍3🤯3💯3🕊1
Audio
Украина асирлигида 59 та мамлакат фуқаролари бор, Марказий Осиё давлатлари сон жиҳатдан етакчи

Россия армияси сафида Украинага қарши урушда қатнашган ва қатнашаётган Марказий Осиё фуқаролари сони 20 400 нафардан ошди. Улар орасида Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилик қилмоқда. Украина ҳарбий асирлигига тушган 59 та давлат фуқаролари орасида ҳам юқоридаги икки давлат фуқаролари сон жиҳатдан етакчилик қилмоқда. Украинанинг “Хочу жить” лойиҳаси бу ҳақдаги янгиланган маълумотларни тақдим этди.

Урушга ёлланиш учун шартнома тузган ўзбекистонликлар сони 2022-йилдан буён ортиб бормоқда. Дастлаб 12 киши билан шартнома тузилган бўлса, жорий йилда (2026-йилнинг 9 ойлик кесимида) 2602 киши Россия Мудофаа вазирлиги билан келишувга эришган. Марказий Осиё бўйича 20 437 киши шартнома тузган, уларнинг 40 фоиздан ортиғи Ўзбекистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келади.

Маълум қилинишича, ёлланма аскарлар сони бўйича мамлакатлар қуйидагича кетма-кетликда жойлашган:

◾️ Ўзбекистон 8 207 нафар фуқаро;

◾️ Тожикистон 5 308 нафар фуқаро;

◾️ Қозоғистон 3 819 нафар фуқаро;

◾️ Қирғизистон 2 219 нафар фуқаро;

◾️ Туркманистон 884 нафар фуқаро.

Украина асирлигидаги МО фуқароларининг 82 фоизи Россияга қайтиш истагини билдирган. Улар орасида ватанига қайтгач, жиноий жавобгарликка тортилишидан хавотирланганлар ҳам бор. Ўз мамлакатига қайтишни хоҳлаганлар эса сўровнома иштирокчиларининг атиги 11 фоизини ташкил этган.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬36😢15❤4🤯2💯1
​​Доналд Трампнинг Канадани АҚШ таркибига қўшиш ҳақидаги баёнотлари ва мамлакатдаги айирмачилик кайфиятларини қўзғатиш ҳаракатлари Вашингтон учун кутилган натижани бермади. Алберта провинциясида ўтказилган референдумда овоз берганларнинг қарийб 76 фоизи Канада таркибида қолишни ёқлади.

Ўзи, Трампдек бебурд ва беқарор сиёсатчи АҚШ тарихида ҳали учрамаган бўлса керак. У президентликка қайтар экан, Американи яна буюк қилиш, урушларни тўхтатиш, рақибларини тиз чўктириш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашни ваъда қилган эди. Аммо бугун унинг ваъдаларидан кўра, амалга ошмаган режалари ва кутилган натижани бермаётган ташаббуслари кўпроқ кўзга ташланмоқда.

Трамп аралашган ишлар кўпинча акс таъсир бериб, дунё учун янги муаммоларни яратмоқда. Унинг босим ўтказиш, таҳдид қилиш ва ўз шартларини бошқаларга қабул қилдиришга асосланган сиёсати панд беряпти. Ҳатто айрим ҳолларда Вашингтоннинг ўзи қийин аҳволда қолиб кетяпти. Бу эса АҚШнинг ҳарбий ва иқтисодий қудрати сақланиб турган бўлса-да, унинг сиёсий таъсири аввалгидек самара бермаётгани ҳақидаги қарашларни кучайтирмоқда.

Канададаги воқеалар бунга мисол бўла олади. Бундан ташқари, Россия–Украина урушига тезда якун ясашни ваъда қилган президент ҳануз бу мақсадига эришгани йўқ. Ҳатто Зеленский ҳам Трампнинг “чизган чизиғидан юришга” қаршилик қилиб, у билан халқаро майдонда юзма-юз баҳслашишда давом этяпти. Эрон билан боғлиқ вазиятни ҳам ана шу муаммолар қаторига киритиш мумкин. Босим ўтказиш орқали Теҳронни ўз шартларига кўндиришга интилиш кутилган натижани бермади. Теҳрон Вашингтоннинг талабларига бўйсунгани йўқ, аксинча, музокараларда ўз шартларини илгари суришда давом этмоқда.

У дахлсиз ҳуқуқига эришиш учун қўлга киритишга кучли иштиёқ билдираётган мукофотни нобелдагилар мана икки йилдирки уни игнор қилиб, бошқаларга тортиқ қилмоқда. Трамп ўзини жинниликка солаётгани билан унга нима учун Тинчлик бўйича Нобел мукофоти берилмаётганини жуда яхши тушуниб турибди — АҚШ иштирокисиз ҳам ўзаро тинчликка эришиб бўлган мамлакатларни “яраштирганини” ҳисобга олмаса, Трамп бутун дунё кутаётган нарса — Россия-Украина можаросига ҳамон барҳам бергани йўқ. У сайловолди кампанияси вақтида ваъда берган 24 соат эса аллақачон ўтиб бўлган. Қолаверса, Эрон-Исроил қарама-қаршилиги ортидан йиллар давомида тинчлик ва осойишталик ҳукм сурган АҚШнинг Яқин Шарқдаги бой иттифоқчилари заминига ҳам уруш кириб келди. Зато, Трамп мамлакат номларини ўзи ҳам аввал ҳеч қачон эшитмаган Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги “урушни” тугатгани билан фаҳрланишда давом этяпти.

Умуман олганда, Трамп даврида АҚШ халқаро майдонда анча заифлашди. Бугун Вашингтоннинг ҳар бир баёнотига ишонишмаётгани, унинг талабларига эса ҳамма ҳам бўйсунавермаётгани ва айрим ҳолларда ҳатто очиқчасига кулишаётгани АҚШ халқаро майдонда ўз таъсирини йўқотиб бораётганининг жиддий белгисидир. Менимча, айни дамда АҚШ сўнгги ўн йилликлардаги энг кучсиз даврини бошидан ўтказмоқда. Трампнинг рейтинги ҳам унинг президентлик давридаги энг паст кўрсаткич — 33% гача тушиб кетди. Буларнинг барчаси 3 ноябр куни бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловларда ўз натижасини кўрсатиши аниқ. Ва афтидан, Трампнинг 5000 долларлик купюралари ҳам унга бу сафар ёрдам бера олмайди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38💯15❤7
Россия «гуманистлари» Киевга баллистик ракеталар билан зарбалар берди, бу музокаралардан кейинги намойишкорона зарбадир — Зеленский

Украина Президенти Россиянинг Киевга қилган зарбасини шарҳлади. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия 21 октябрь оқшомидан бошлаб Украина пойтахтига уч тўлқинли зарбалар берди. Киев ва вилоятларда жами 34 киши жабрланди, икки киши ҳалок бўлгани маълум.

Аввалроқ, АҚШ президенти махсус вакили Стивен Уиткофф Владимир Путинни “гуманист” деб атаган эди. “Сиз президент Трампнинг инсонпарварлиги ҳақида жуда кўп гапирасиз. Ўзингиз ҳам гуманистсиз, сэр, бунинг учун сизга тан бераман”, деган Уиткофф Путиннинг АҚШ фуқароси, Украина қуролли кучлари сафида жанг қилгани учун Россияда жазо муддатини ўтаётган Стивен Ҳаббардни озод қилганига жавобан.

Унинг бу сўзлари Қўшма Штатлардаги кўплаб юқори мартабали сиёсатчиларга, жумладан Доналд Трампнинг партиядошларига ҳам ёқмади. Улар Уиткоффни кескин танқид қилди.

“Владимир Путин – бизнинг дўстимиз эмас, гуманист эмаслиги ҳам аниқ. Унинг Украинадаги бегуноҳ тинч аҳолига қилаётган тўхтовсиз ҳужумлари унинг инсон ҳаётига буткул бефарқ эканини кўрсатади. Хушомад қилиш бу урушга чек қўя олмайди. Фақат босим қилиш билан бунга эришиш мумкин”, деган Республикачилар партияси вакили сенатор Жони Эрнст.

Трамп ва унинг вице-президенти Вэнс эса Уиткоффни ҳимоя қилиб чиқишди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27🤯9🤬8❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ ва Исроил Эронга қарши янги ҳарбий зарбалар бериш режасини ишлаб чиқмоқда

The New York Times манбаларига кўра, Америка Қўшма Штатлари Эронга қарши янги ҳарбий зарбалар бериш режасини ишлаб чиқмоқда. Ҳужумлар 3 ноябр куни бўлиб ўтадиган Қўшма штатлар Конгрессига оралиқ сайловлардан сўнг қайта тикланиши кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, октябр ойи ўрталарида АҚШ уруш вазири Пит Ҳегсет Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашган. Улар Эронга қарши фаол ҳарбий кампанияни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

"Янги зарбалар Эроннинг энергетика инфратузилмаси, ядро объектлари ҳамда ракеталар ва дронлар сақланадиган омборларига қаратилиши кутилмоқда. Америка расмийларининг баъзилари янги зарбалар серияси Эрон иқтисодиётини ҳалокат ёқасига олиб келишига ва мамлакат раҳбариятини дипломатик ён беришга мажбур қилишига ишонмоқда", деб ёзмоқда нашр.

Таҳлилчиларининг таъкидлашича, Эронга берилган аввалги зарбалар кўзланган мақсадларга эришишга ёрдам бермади. Аксинча, улар бутун дунё бўйлаб энергия ресурслари нархининг кескин ошишига ва Яқин Шарқдаги вазиятнинг беқарорлашувига олиб келди. Шунингдек, бу ҳаракатлар АҚШ ракета захираларининг камайишига ҳам сабаб бўлди.

Қўшма Штатлардаги оралиқ сайловларда Трампнинг Республикачилар партияси Конгресснинг ҳам қуйи, ҳам юқори палатасидаги баъзи ўринларни бой бериш хавфи остида турибди. Мутахассислар республикачилар рейтингининг пасайиши сабабларидан бири сифатида феврал ойининг охиридан бери давом этиб келаётган Эрон билан урушни кўрсатмоқда.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣34😁12❤3👍1🕊1
Бир неча кун олдин газета.узда «Док-1 Макс» сиропидан уч йил аввал заҳарланган болаларнинг оилалари ҳануз компенсация пулини ололмаётгани ҳақида батафсил мақола қўйилганди, олдириб ташланибди. Ўзбекистонда болалар саломатлиги бўйича ўтаётган дабдабали халқаро тадбирга соя солмасин, дейишгандир тепадагилар. Мақолада суд товон ундиришни МИБга юклагани, МИБ эса буни қилолмаётгани айтилганди.

Болта билан чопилган бир зўравон туман ҳокимини Германияда даволатишга пул топилган вақтда, бу бегуноҳ болалар эътиборсиз қолаётгани аянчли. Судда 69 бола ўлгани айтилганди, 18 нафари эса ногирон бўлиб қолган. Улардан 16 нафари ҳаёти учун хавфли бўлган ўта оғир даражадаги тан жароҳати, буйрак етишмовчилиги, токсик шок олган ва соғлиғи тикланмай, ногиронликка маҳкум бўлган. Ораларида заҳарланишдан кейин кўзи кўрмайдиган, қулоғи эшитмайдиган ёки умуман гапира олмайдиган бўлиб қолганлар бор.

Ўзбекистонда компенсацияни зарар етказган шахс тўлайди тамойили бор, «Док-1 Макс» ишида ҳам собиқ Фармагентлик раҳбари, дори импортчиси ва бошқа масъуллар шахсий жавобгарликка тортилган ва зарар уларнинг мулкларини сотиш орқали қопланиши буюрилган. Лекин, кўп давлатларда махсус давлат жамғармалари бу каби ноодатий оммавий заҳарланиш учун товонларни ўзи тўлайди. Бу жамғармаларга пул фарм-фирмалардан олинадиган солиқдан қопланади. Бизда эса буни дабдабали тадбирлар ва спортчиларга уй, машина совғаларига кетадиган харажатдан ҳам қопласа бўлар.

Шу ўринда Лангстон Ҳюзнинг 1938 йилда ёзган “Kids who die” шеъри эсимга келди:

Бу — ҳалок бўлаётган болаларга аталган,
Оқ-у қора — барчасига.
Зеро, болалар ўлими муқаррар.
Қарию бойлар эса яна бир муддат яшар,
Ҳар доимгидек,
Қон ва олтинга тўйиб,
Болаларни ўлимга ташлаб.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢109💯39👍15❤8😐4🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «InnoWeek 2026» халқаро инновациялар ҳафталиги бошланмоқда

Замонавий дунёда ким технология ва илм-фанга сармоя киритса, ўша ютади. 27 октябрь куни пойтахтимиздаги CAEx кўргазма мажмуасида «InnoWeek 2026» халқаро инновацион ғоялар ҳафталигига старт берилади.

Уч кун давомида (29 октябрга қадар) бу ерда:

• Олимларимиз ва хорижий мутахассисларнинг янги ишланмалари;
• Стартап лойиҳалар;
• Замонавий технологиялар ва илмий кашфиётлар намойиш этилади.

Ёш ихтирочилар ва тадбиркорлар маҳаллий ҳамда хорижий инвесторлар билан бевосита мулоқот қилиб, ўз ғояларини реал бизнесга айлантириш имкониятига эга бўлишади.

Реклама

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🤣4❤2😐1
Трамп, Путин ва Си Жинпин келаси ой Хитойда бўлиб ўтадиган учрашувда дунёни ўз таъсир доираларига бўлиб олишга уринишлари мумкин — Тhe Guardian

Уч гигантлар ўзаро чойхонада ўтиришиб, дунёни учга бўлиб юборишни режалаштираётган экан. Бу бугунги дунё ҳақида билишимиз керак бўлган ва шундан келиб чиқиб, тайёргарлик кўришимиз лозим бўлган муҳим ҳодиса. “Трамп президентлик муддатининг сўнгги икки йилида янги жаҳон тартибининг шаклланишини тезлаштириши мумкин”, дейилади мақолада.

Нашрнинг ёзишича, бундай сценарий нафақат Украинага, балки АҚШ хавфсизлик кафолатлари остидаги Европа, Тайван, Жанубий Корея, Япония ва Австралия учун ҳам муайян хавф-хатарларни кучайтириши мумкин.

Марказий Осиё кимга бериларкан шунда?🤔

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬47😁23❤4😢3🕊2👍1
CNN: АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлаши мумкин

CNN манбаларига кўра, АҚШнинг Эронга эҳтимолий зарбалари радарлар, ракета учириш қурилмалари ва тезда тикланиши мумкин бўлган бошқа объектларни нишонга олиш билан чекланмаслиги мумкин.

Нашр манбаларининг таъкидлашича, Доналд Трамп буйруқ берган тақдирда, минтақадаги АҚШ қўшинлари 96 соат ичида Эронга қарши йирик ҳарбий операцияларни бошлаши мумкин.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬39👍11🕊3🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳаво сифати “ноқулай” даражага тушиши ҳақида огоҳлантириш берилди

25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси пойтахт ҳавоси Миллий ҳаво сифати индекси бўйича “зарғалдоқ” даражага етиши мумкин.

Ушбу ҳолатга тунги ва эрталабки муддатларда ҳаво ҳароратининг пасайиши, кучсиз шамол ҳамда кучли ҳарорат инверсияси сабаб бўлиши кўрсатиб ўтилган. Мазкур омиллар атмосферанинг қуйи қатламларида ҳаво алмашинувини чеклаши натижасида ер юзасига яқин қатламда PМ2.5 ва PМ10 заррачалари тўпланиб, уларнинг миқдори ортиши мумкин.

Аввалроқ Тошкентда ҳаво сифати айрим ҳудудларда “жуда носоғлом” даражага етгани хабар қилинганди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤯26😁12🤣3🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом молиясини мувофиқлаштириш кенгаши шубҳали транзакцияларни акс эттирувчи ҳужжатлар келиб тушгач, Iman Invest билан ҳамкорликни тўхтатди

Ислом молиясига мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) Iman Invest компанияси билан ҳар қандай ҳамкорлик зудлик билан ва тамоман тўхтатилганини эълон қилди.

2026 йилнинг июль ойида кенгаш қўлига компаниядаги кўплаб шубҳали транзакцияларни акс эттирувчи ҳужжатлар келиб тушгач, халқаро тоифадаги молиячи, ҳуқуқшунос ва шаръий аудиторлардан иборат тафтиш комиссияси тузилиб, уч ярим ой давомида текширув ўтказилган. IFCB хулосасига кўра, 15 октябрь куни якунланган молиявий текширувлар натижасида компания раҳбарияти инвесторлар маблағларини ислом молияси мезонларига, ички ҳужжатларга ва Ўзбекистон қонунчилигига зид равишда тасарруф этгани аниқланган.

Таъкидланишича, компания мудораба шаклида фаолият юритишига қарамасдан, инвесторнинг капитали ёки унинг бир қисми қайтмайдиган ҳолга тушиб қолган пайтда фойда тарқатилган, инвесторлар пуллари шахсий манфаатлар, жумладан, қимматбаҳо автомобил ва хонадонлар сотиб олиш ҳамда маъмурий харажатлар учун ишлатилган. Натижада компанияда бир неча миллион долларлик камомад юзага келиб, инвесторлар пулларини қайтариш сўралган тақдирда ҳам компания буни қоплашга қодир бўлмайдиган ҳолатга келиб қолгани айтилмоқда.

Ушбу баёнот ортидан Iman компанияси расмий муносабат билдириб, кўтарилган масалаларга жиддий қаралаётганини ва инвесторларни хавотирга тушмасликка чақирди. Шунингдек, жараёнлар холислигини таъминлаш учун тан олинган олимлардан иборат янги ички Ислом молияси кенгаши шакллантирилаётгани, у иш бошлагунига қадар янги маҳсулотларни ишга тушириш ва амалдагиларига ўзгартириш киритиш вақтинча тўхтатилгани маълум қилинди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁47❤5🤯4🤣3😐2
26 октябрь Эрон Ислом Республикасининг Арманистон, Болгария, Зимбабве, Финляндия ва Хитойдаги элчихоналари томонидан Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси билан боғлиқ, сиёсий мазмундаги баёнотлар ваколатхоналарнинг “Х” тармоғидаги саҳифаларидан олиб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби Марко Рубио Самарқандга ташрифи давомида Регистон майдонида видеомурожаат эълон қилиб, шаҳарнинг тарихан халқаро савдо ва тижоратдаги муҳим ўрнини таъкидлаганди. Шундан сўнг Эроннинг Арманистон, Зимбабве ва Болгариядаги элчихоналари Х ижтимоий тармоғида Рубио иштирокидаги сурат ва видеоларни эълон қилиб, Самарқанддаги меъморий обидаларни форс ёки Эрон-ислом цивилизацияси мероси сифатида тақдим этган.

Кейинчалик ушбу баёнотлар ортидан Эрон элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган ва унга Ўзбекистоннинг қатъий эътирозини ифодаловчи норозилик нотаси топширилган.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68😁11❤8🤬1
Сербияда талабалар ҳокимият устидан ғалаба қозонди. Телевидение халқдан узр сўради

Сербияда мамлакатни 12 йил давомида бошқариб келган Александр Вучич парламент сайловларида талабалардан иборат мухолифатга мағлуб бўлди.

Вучич кейинги йили май ойида якунига етадиган президентлик муддатини охиригача ўтмасдан, жорий йилнинг сентябрь ойида ўз хоҳиши билан лавозимидан кетишини эълон қилганди. Бундан олдинроқ у парламентни тарқатиб юбориб, муддатидан олдинги парламент сайловларига старт берган. Унинг мақсади ушбу сайловларда ғалаба қозониш ва ўз блоки орқали мамлакатни де-факто бошқаришни давом эттириш бўлган, бироқ бу режа амалга ошмади.

Вучичнинг ўзи мағлубиятини тан олиб бўлди: унинг сиёсий блокига парламентда тахминан 105 та ўрин прогноз қилинмоқда, мухолифатдаги "Талабалар рўйхати" партияси эса 250 та мандатдан 135 тадан 140 тагача ўринни қўлга киритмоқда.

Дастлабки натижалар эълон қилинганидан кейин Белград кўчалари ғалабани нишонлаётган фуқаролар билан тўлди. Қизиғи, бу ерда ҳам Венгрияда содир бўлган ҳодиса кузатилди — Вучич ҳокимиятдан кетиши биланоқ мамлакатдаги энг машҳур маҳаллий RTV телевидениеси йиллар давомида янгиликларни нохолис ва бирёқлама ёритгани учун халқдан узр сўради.

Шундай қилиб, буюк стратег Владимир Владимирович Путин Венгриядан сўнг Европадаги яна бир яқин иттифоқчиси – Сербияни ҳам қўлдан бой берди.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74😁16❤5😐2🤬1😢1
#kunmavzusi

Бугун Исроилда мамлакат келажаги учун муҳим бўлган сайловлар бўлиб ўтмоқда. Амалдаги Бош вазир Биньямин Нетаняҳуга Гади Айзенкот рақиблик қилмоқда. Трамп Нетаняҳуни қўллаб-қувватлади ва исроилликларни унга овоз беришга чақирди.

CNN манбаларининг таъкидлашича, деярли бир вақтда бўлиб ўтадиган АҚШ ва Исроилдаги сайловлардан кейин, Трамп Эронга ҳужумларини қайта тикламоқчи. У бу ишни ўзининг яқин иттифоқчиси Нетаняҳу билан биргаликда давом эттиришни исташини билдирган.

Бугунги видеомиз шу мавзулар ҳақида:
👉 https://youtu.be/0FRhi0jAXM8?si=M0VdoxxgRfoT6bg3
🤬24😐2❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конеру Ҳампи шахмат ишқибозларини V “Zakovat-Gambit” турнирига чорламоқда!

“Zakovat-Gambit” анъанасига мувофиқ, ҳар йили нуфузли хорижий гроссмейстерлар юртимизга меҳмон сифатида ташриф буюради. Бу йилги финал босқичи учун ҳиндистонлик машҳур гроссмейстер Конеру Ҳампи Тошкентга келмоқда!

Конеру Ҳампи — аёллар шахмати тарихидаги энг кучли ва барқарор ўйинчилардан бири:

• Рекордчи гроссмейстер: 2002-йили 15 ёшидаёқ халқаро гроссмейстер унвонига эришиб, ўша пайтда тарихда бу натижани қайд этган энг ёш аёл шахматчига айланган;

• 2600 тўсиғи: Афсонавий Юдит Полгардан кейин 2600 рейтинг тўсиғидан ўтган тарихдаги иккинчи аёл шахматчи;

• Жаҳон чемпиони: Рапид бўйича икки карра (2019, 2024) жаҳон чемпиони, классик шахмат бўйича Жаҳон вице-чемпиони (2011);

• Олимпиада совриндори: Ҳиндистон терма жамоаси таркибида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадалари олтин ва бронза медаллари соҳибаси.

Маълумот учун, “Zakovat-Gambit” финали 29–30-октябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади ва унда Конеру Ҳампи иштирокчилар билан шахмат сеанси ўтказиб беради.

🔥@fayzboguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🤯2❤1😁1