Эҳҳҳ... Суннатилла Абдуллажоновнинг чап қанотдан йўллаган узатмаси хавфли чиққанди, бу вазиятда мезбонлар ҳимоячиси тўпни қайтаришга эришди.
Музаффар Музаффаровнинг узоқ масофадан дарвоза томон йўллаган зарбаси рақиб футболчисига тегиб қолди.
Тўп етказиб берилди! Эҳҳҳ... Яна мезбонлар ҳимоя чизиғи вакиллари тўпни қайтармоқдалар.
Тўп етказиб берилди! Музаффаровнинг зарбасини Кухианидзе қайтаришга эришди.
Мезбонлар томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиққанди, якунда Кухианидзенинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
Фан клубимиз вакиллари жамоамизни тинимсиз олқишлаб туришибди.
Даян Поньевичнинг жарима майдони ичкарисига етказиб берган узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
Тўп ён чизиқдан жарима майдони ичкарисига ташлаб берилганди, ҳакам бу вазиятда Владислав Касминин ўйин қоидасини бузган деб топди.
Даян Поньевичнинг юзига тўп тегиб кетди. Легионер футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Файзулло Қамбаровнинг боши билан йўллаган зарбасини жамоамиз посбони Акмал Ортиқов эгаллаб олди.