👍3
Вуҳҳҳҳ! Илк дақиқаларданоқ ўйинда ҳисобни очиб қўйишимиз мумкин эди!
Бу вазиятда Азизбек Ибрагимовнинг узатмаси Аблуғани Камоловга қадар ўтмай қолди, акс холда рақиб дарвозасини ишғол этишимиз муқаррар эди.
Яна бир вазият! Сардор Абдунабиев бирин-кетин рақибларини ортда қолдирган холда дарвоза томон зарба йўллаганди, сўнги паллада меҳмонлар ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил этишганди, бу вазиятда меҳмонлар футболчиси Исломбек Баратовнинг жарима майдони ичкарисига йўллаган узатмасини ҳимоя чизиғимиз вакиллари қайтаришди.
Сўнги дақиқаларда "Шўртан" вакиллари кетма-кет икки бор бурчак тўпидан тўпни ўйинга киритиб беришди. Вазиятлар хавфли тус олган бўлса-да, ҳимоя чизиғимиз вакиллари совуққонлик билан билан ўйнаб хавфни бартараф этишди.