PFK TURON YAYPAN
1.17K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Хайрулло Бозаровни табриклаймиз!

Бугун вилоятимиз ҳокими, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозаров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шу муносабат билан "Турон" футбол клуби жамоамизнинг барча мухлислари номидан Хайрулло Бозаровни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этган холда
соғлик-саломатлик ва куч-қувват, келгусидаги фаолиятига улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Хайрулло Хайитбаевич!


Самимий ҳурмат билан,

"Турон" футбол клуби жамоаси
👍22🎉9
Асосий таркиб жамоамиз машғулотлари давом этмоқда

Айни кунларда Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Яйпан шаҳридаги клубимиз қароргоҳида Суперлига янги мавсумига тайёргарлик машғулотларини давом эттирмоқдалар. Куннинг икки қисмида ташкил этилаётган мазкур машғулотлар тренажёр ва фитнес залларида, шунингдек "Ўзбекистон" ўйингоҳи захира майдонида ўтказилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, мавсумолди тайёргарлик жараёни 27-январдан бошлаб Туркия давлатининг Анталия шаҳрига кўчади. 10-февраль кунигача давом этадиган мазкур йиғинда жамоамиз мураббийлар штаби томонидан бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.


www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#машғулот #тайёргарлик #меҳнат #маҳорат #матонат #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍28🔥3
Клубимиз Ўзбекистон футбол ассоциацияси комиссияси олдида 2023-йилги ҳаражатлар сметасини ҳимоя қилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 30-апрелдаги «Футбол клублари фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 261-сонли қароридан келиб чиқиб, Мусобақалар регламентига Суперлига ва Про лига клублари йиллик харажатлари сметасини ФИФА ҳамда ОФК талабларини инобатга олган ҳолда ЎФА билан келишиши масаласи киритилган. Шу боис, айни кунларда футбол клублари ЎФА комиссияси олдида ўз ҳаражатлари сметасини ҳимоя қилишлари жараёни давом этмоқда.


Куни кеча клубимиз вакиллари ЎФА комиссияси билан учрашиб, 2022-йилги мавсум ҳаражатлари юзасидан ҳисобот бердилар ва 2023-йилги мавсум сметасини ҳимоя қилишди. 2023-йилги мавсум учун режаланаётган ҳаражатлар сметасида клуб инфратузилмасини ривожлантириш, академия тизимидаги ёшлар жамоаларига эътиборни янада ошириш каби масалалар ўрин олган.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#ҳисобот #ҳаражат #смета #омад #муваффақият #жамоа #турон
👍21
3 нафар футболчимиз Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулотларида иштирок этмоқда

Айни кунларда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё кубоги мусобақаларига тайёргарлик жараёни қизғин руҳда давом этмоқда. Эътиборлиси, терма жамоамизнинг ушбу йиғинига клубимизнинг 3 нафар ёш футболчилари - Саидафзалхон Аҳроров, Иззатилло Пўлатов ва Хумоюншоҳ Сайётовлар ҳам чақирув олишди ва машғулотларда фаоллик билан иштирок этишмоқда.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#U20 #йиғин #машғулот #маҳорат #матонат #омад #муваффақият
👏16👍2🙏2🔥1
ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАР, КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ДИҚҚАТИГА❗️

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

"Турон" футбол клуби маркетинг бўлими сизларга "Ўзбекистон" стадиони атрофига ўз ташкилот ва фирмангиз бренди акс этган реклама баннерини жойлаштириш бўйича 2023-йилги мавсум учун шартномалар тузиш давом этаётганлигини маълум қилади.

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган "Турон" янги мавсумдан Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиши боис "Ўзбекистон" ўйингоҳида бўлиб ўтадиган футбол ўйинлари ўзининг миллионлаб аудиториясига эга бўлган Ўзбекистон МТРК телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Бу ўз навбатида сизнинг реклама ва эълонларингиз жойлаштирилган баннерларни кузатиб борувчи томошабинлар аудиторияси янада ортиб кетишига хизмат қилади.

Шошилинг! Реклама баннерларини ўрнатиш учун жойлар сони чегараланган.


Маркетинг бўлимига боғланиш учун алоқа рақамлари: +998911810477
+998993440477

Унутманг, эндиликда бизни бутун Ўзбекистон бўйлаб кузатишмоқда!

"Турон" футбол клуби маркетинг бўлими
👍11
"O’zbekiston” o’yingohiga reklama bannerlarini joylashtirish tartibi (qamrov darajasi, imtiyozlar, talablar va shartlar)

Batafsil ma’lumot

Shoshiling va ulgurib qoling! Bannerlar uchun joylar chegaralangan!
👍1
⚽️ Qishki transfer oynasi yakuniga 27 kun vaqt qoldi

Yillik xarajatlari smetasini kelishish uchun O‘zbekiston futbol assotsiatsiyasiga tashrif buyurgan futbol klublari:

🔵 Sho‘rtan
🔴 Lokomotiv
🟡 Xorazm
🔵 Metallurg
⚪️ So‘g‘diyona
🔵 Mash’al
🔵 Andijon
🔴 Nasaf
🔴 Turon
🇺🇿 Aral
🟡 AGMK

O‘FA hozirgacha 7 ta futbol klubining yillik xarajatlari smetasini kelishdi:

🔵 Sho‘rtan
🔴 Lokomotiv
🟡 Xorazm
🔵 Andijon
🇺🇿 Aral
🔴 Turon
🔴 Nasaf

Superliga va Pro liga reglamentining 11.1 hamda 11.2-bandlaridan kelib chiqib yillik xarajatlari smetasini uch tomonlama kelishmagan futbol klublari mehnat shartnomalarini Liga ro‘yxatidan o‘tkaza olmaydi.

📲 https://t.me/uzpfl
👍20🔥4