PFK TURON YAYPAN
1.16K subscribers
26.7K photos
1.76K videos
5 files
2.95K links
"Turon Yaypan” futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Мезбонларда қулай вазият юзага келаётганди, ҳимоя чизиғимиз вакиллари хавфни бартараф этишга муваффақ бўлишди.
Эҳҳҳ... Яна бир вазиятни қўлдан бой бердик! Мезбонлар ҳимоя чизиғи бугун жуда яхши ишламоқда!

Умиджон Ўктамалиев тезкорлик билан рақиб жарима майдони ичкарисига ёриб кириб зарба позициясига чиқиб борганди, сўнги паллада мезбонлар ҳимоячиси тўпга улгуриб қолди.
👍4
Суперлига ва Про-лига клублари ўртасида U-19 Биринчилиги.

2-тур.

"Динамо" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
Ёшлар жамоамиз вакиллари ҳужумкорликни янада оширишди.
"Динамо" (U-19) вакиллари бурчак зарбасини ижро этишганди, жарима майдони ичкарисига етказиб берилган тўпни жамоамиз посбони Отабек Агеев фаоллик кўрсатиб эгаллаб олди.
👍4
Учрашув бош ҳаками Шерзод Қамаров стадион яқинида эшитилган азон товуши туфайли ўйинни маълум муддат тўхтатиб турди👏👏👏
👏14👍5
Ўйин давом эттирилмоқда.
Вакилларимизда жарима тўпи.
Умиджон Ўктамалиевнинг жаримадан йўллаган зарбасини "жонли девор" қайтарди.
👍4
Суперлига ва Про-лига клублари ўртасида U-19 Биринчилиги.

2-тур.

"Динамо" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:0 #LIVE

(Иккинчи бўлим)
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Азизбек Эргашалиев ўрнига Миразиз Маҳаммадалиев ўйинга қўшилди.
ГОООООЛЛЛ!!!

Миразиз Маҳаммадалиев майдонга тушгани хамоноқ тўпга биринчи тегинишида узатма берди, Муҳаммаджафар Усмонов юзага келган имкониятдан унумли фойдаланган холда гол урди!
👍7
Суперлига ва Про-лига клублари ўртасида U-19 Биринчилиги.

2-тур.

"Динамо" (U-19) - “Турон" (U-19) 0:1 #LIVE

(Иккинчи бўлим)

Гол: Муҳаммаджафар Усмонов, 81 (0:1)
Яна бир имконият! Ўз ҳисобига бир голли узатмани ёзиб қўйган Миразиз Маҳаммадалиев энди ўзи гол урмоқчи эди, бироқ унинг зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.
Сўнги дақиқаларда мезбонлар ҳисобни тенглаштириш илинжида ҳужумкорликни янада оширишди.
Жамоамиз сафида ўзгариш:

Фаррухжон Қодиров ўрнига Тоҳирбек Йўлдошев ўйинга қўшилди.
Иккинчи бўлимга бош ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди.
Учрашув якунланди!
Ғалаба муборак бўлсин азиз мухлислар!!!
Эътиборингиз учун ташаккур!